сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари

DOC 97,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355136280_40755.doc www.arxiv.uz режа: 1. сервис соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. 2. хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини калькуляциялаш. 3. ишлаб чиқариш учун харажатлар сметаси. 4. сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини камайтиришнинг моҳияти. хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини камайтиришни режалаштириш. сервис соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади. корхоналар, шунингдек, маҳсулотни сотиш бўйича харажатларни, яъни ишлаб чиқаришдан ташқари ёки тижорат (ташиш, қадоқлаш, сақлаш, реклама қилиш ва ҳоказо) харажатларини ҳам амалга оширадилар. маҳсулот (иш, хизмат) таннархини ташкил қилувчи харажатлар иқтисодий мазмунига кўра, қуйидаги элементларга асосан гуруҳларга тақсимланади: * моддий харажатлар; * асосий фондлар амортизацияси; * меҳнатга ҳақ …
2
кирувчи предметларнинг эскириши ёки ҳар бир инструмент, инвентарь, лаборотория ускуналари ва махсус кийим-бош учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравар миқдоригача қиймати; * табиий хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ, йиғим ва бошқа тўловлар; * ишлаб чиқаришда бекор туриб қолиш ва сифатсизлик (брак) туфайли юзага келадиган йўқотишлар; * табиий йўқотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган ҳолда юзага келадиган йўқотишлар. амортизация ажратмалари миқдорига тенг бўлган асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши харажатларнинг йирик элементларидан бири ҳисобланади. булар қаторига асосий фондларнинг тезлашган амортизацияси ва унинг индексациясини киритиш мумкин. меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар(корхонанинг асосий ишлаб чиқариш персонали меҳнатига ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатлар бўлиб, ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун мукофотлар, рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, жумладан, қонунчиликда белгиланган нормативлар чегарасида нархларнинг ўсиши ва индексация учун тўловлар, шунингдек, корхона ходимлари штатида бўлмаган, лекин асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар учун тўланувчи ҳақни ўз ичига олади. мазкур харажатлар элементлари қаторига қуйидагилар …
3
қа харажатлар ( бу, қонунчиликда белгиланган тартибда махсус нобюджет фондларига ўтказилувчи тўловлар ва солиқлар; йўл қўйиш мумкин бўлган миқдордаги чиқиндилар учун тўловлар; корхона мулкини мажбурий суғурталаш; рационализаторлик таклифлари учун мукофотлар; қонунчиликда белгиланган ставкаларда кредитлар бўйича тўловлар; маҳсулотни сертификатлаш учун бажарилган ишларга ҳақ тўлаш; қонунчиликда белгиланган нормалар бўйича хизмат сафарларига ҳақ тўлаш; ёнғинга қарши кураш ва қўриқлаш муассасаларига ҳақ тўлаш; кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимлар танлашни ташкил қилиш, алоқа хизмати, ҳисоблаш марказлари, банклар хизматига ҳақ тўлаш; асосий ишлаб чиқариш фондларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш; номоддий активларнинг эскириши ва ҳоказолар. ишлаб чиқариш харажатларига, асосий ишлаб чиқариш фондларини ишга тайёр ҳолатда сақлаб туриш - капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш, машина ва асбоб-ускуналарга қараш ва эксплуатация қилиш учун сарфланувчи барча харажатлар киради. асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлаш бўйича мураккаб ишлар амалга оширилиб, харажатлар бир хилда тақсимланмаганда корхоналар (молия вазирлиги рухсати билан) маҳсулот таннархи ҳисобига асосий фондларни таъмирлаш учун заҳира(резерв) фондлари ташкил қилиши …
4
хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини калькуляциялаш. 2. ишлаб чиқариш учун харажатлар сметаси. 3. сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини камайтиришнинг моҳияти. хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини камайтиришни режалаштириш. фойда муҳим иқтисодий категория (тоифа) бўлиб, ҳар бир тижорат ташкилотининг асосий мақсади ҳисобланади. иқтисодий категоррия сифатида фойда(моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни акс эттиради. фойданинг асосий қисмига корхоналар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сотиш орқали эга бўладилар. замонавий хўжалик юритиш шароитларида фойданинг асосий вазифаси корхона фаолияти самарадорлигини акс эттиришда деб белгиланади. бунга фойда миқдори, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган маҳсулот таннархи шаклидаги индивидуал харажатлар, маҳсулот баҳоси шаклидаги ижтимоий зарурий харажатларни ўз ичига олиши лозимлигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. бозор муносабатларига ўтиш шароитларида корхоналар фаолияти фойданинг рағбатлантирувчи аҳамиятининг ортиши билан боғлиқ. фойдадан баҳолашнинг асосий кўрсаткичи сифатида фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ортиши, сифатнинг яхшиланиши, мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш унумининг ортиши билан асосланади. шу билан бирга фойданинг …
5
маҳсулот сотишдан олинган фойда; · асосий фондлар, шунингдек, корхонанинг бошқа мулки сотишдан олинган фойда; · корхонанинг молиявий фаолияти орқали олинувчи фойда. корхона даромади икки кўрсаткич, яъни маҳсулот баҳоси ва уни ишлаб чиқаришга сарфланувчи харажатларга боғлиқ бўлади. маҳсулотнинг бозордаги баҳоси талаб ва таклиф муносабатлари натижасида келиб чиқади. эркин рақобат шароитларида баҳони шакллантириш қонунлари асосида маҳсулот баҳоси ишлаб чиқарувчи ёки харидор хоҳишига кўра эмас, балки автоматик равишда тартибга солинади. фойда корхона фаолияти натижасида олинган иқтисодий самарани тавсифлайди. корхонанинг фойда олиши даромадларнинг корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлардан кўп бўлишини англатади ҳамда у рағбатлантириш вазифаларини ҳам бажаради. бу эса фойда бир пайтнинг ўзида молиявий натижа бўлиш билан бирга корхона молиявий ресурсларининг асосий элементи эканлиги; даромаднинг турли даражадаги бюджет шаклланиши учун асосий манба бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади. фойда олишнинг асосий манбалари қуйидагилар: биринчи манба корхонанинг маҳсулотнинг у ёки бу турини ишлаб чиқаришдаги монополия ҳолати ёки маҳсулотнинг нодирлиги ҳисобига шаклланади. бу манбанинг сақланиши маҳсулотни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари"

1355136280_40755.doc www.arxiv.uz режа: 1. сервис соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. 2. хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини калькуляциялаш. 3. ишлаб чиқариш учун харажатлар сметаси. 4. сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини камайтиришнинг моҳияти. хизматлар (иш, маҳсулот) таннархини камайтиришни режалаштириш. сервис соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг мазмун ва моҳияти. хизматларни бажариш учун харажатларнинг таснифи. корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини ...

Формат DOC, 97,5 КБ. Чтобы скачать "сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сервис соҳаси корхона ва ташкил… DOC Бесплатная загрузка Telegram