ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотиш таҳлили

DOC 280,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1406010304_57378.doc ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот 1 ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотиш таҳлили режа: 1. ишлаб чиқариш ҳаражатлари тавсифи ва уларнинг таснифи 2. ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни таҳлил қилиш усуллари 3. корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили ва баҳоланиши шлаб чиқариш фаолияти биринчи навбатда жонли ва моддийлаштирилган меҳнат харажатлари, меҳнат воситалари ва молиявий ресурсларнинг ишлатилишига боғлиқдир. ҳар қандай тадбиркор ўз фаолиятини бошлаётганда фаолиятига мувофиқ келадиган даражада ресурсларга эга бўлиши лозим. уларни ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотни сотиш эвазига даромад олишга тайёр бўлиши керак. бу даромад ишлаб чиқариш харажатларидан кўп бўлиши керак. фарқ қанча катта бўлса, фойда ва фаолиятининг самарадорлиги шунча юқори бўлади. ҳар бир тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётиб, унинг қилган харажатлари маълум даражада фойда келтиришга интилади. фойдасиз ва кераксиз харажатлар иложи борича йўқ қилиниши ёки минимумгача келтирилиши керак. бунинг ҳаммасига харажатларни режалаштириш, тўғри ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш орқали уни моҳирлик билан бошқариш натижасида эришиш мумкин. бу …
2
· ишлаб чиқариш умумий харажатлари. материалларнинг бевосита харажатлари ва меҳнат ҳақи учун бевосита харажатлар бирламчи харажатлар ҳисобланади, чунки улар бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва тўғри маҳсулот бирлигининг таннархига киритилади. ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари белвосита харажатлар дейилади, яъни ўз қийматини тайёр маҳсулотга қисман-қисман ўтказиб борадиган харажатлардир. масалан, асосий воситаларнинг таннархига киритиладиган харажатлари бўйича мисол бўлади. унинг натурал шакли ўзгармайди. маҳсулот шаклида ёки таркибида ўз ифодасини топмайди. лекин б харажатларга киритилади. бирламчи ва билвосита харажатлар йиғиндиси маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади. ноишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ эмас.улар маҳсулот сотиш, илмий изланиш, маъмурий бошқарув харажатларини, кредит бўйича фоизларни тўлаш харажатларини ва бевосита корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатларни ўз ичига олади. харажатларнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатларига бўлиниши бухгалтерия ҳисоб ва таҳлилини амалга оширишда ва корхона фаолияти натижаларига таъсир қилувчи омилларни ҳисоблашда инобатга олиш зарурлиги билан ифодаланади. бундан ташқари, корхона улар асосига …
3
ни объект таннархнинг калькуляция қилиниши мумкинлигига қараб тўғри ва эгри (тўғри бўлмаган) харажатларга бўлиш мумкин. тўғри харажатлар – бу алоҳида турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда таннархига бевосита киритиладиган харажатлар: аниқ маҳсулот учун қилинган тўғри харажатларни ва бўлимлар учун қилинган тўғри харажатларни фарқлай билиш керак. агар харажатларни тўғридан-тўғри аниқ маҳсулотга олиб бориш мумкин бўлса бу ушбу маҳсулот учун тўғри харажат бўлиб ҳисобланади. корхонанинг бўлимлари билан бевосита боғлиқ харажатлар бу бўлимнинг тўғри харажати хисобланади, лекин ушбу бўлимда чиқариладиган аниқ маҳсулотга нисбатан улар эгри харажат ҳисобланади. тўғри харажатлар бевосита маҳсулот таннархига ишлаб чиқариш харажатлари миқдорида олиб борилади. бу харажатлар бутунлай ўз қийматини аниқ ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказади. тўғри харажатларнинг асосий моддалари қўйидагилар: · хом ашё ва асосий матераллар; · сотиб олинадиган ашёлар ва ярим фабрикантлар; · ишлаб чиқариш ходимларининг асосий иш ҳақи; · электр қуввати қиймати кабилар. эгри харажатларни, уларни яна билвосита харажатлар дейилади. уларни маҳсулотнинг аниқ турига бевосита олиб бориб бўлмайди (агар маҳсулотнинг …
4
р бевосита «асосий ишлаб чиқариш счётида ўз аксини топади, эгри харажатлар эса «умумишлаб чиқариш харажатлари» счётига тааллуқлидир ва харажатларни тақсимлаш усули қўллаш йўли билан маҳсулот турлари бўйича улар ой охирида «асосий ишлаб чиқариш» счётига олиб борилади. корхона раҳбарияти тўғри ва эгри харажатларни таҳлил қилганда, маҳсулот сифатини пасайтирмай унинг таннархини пасайтириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишига эришиш лозим. функционал ўзгариши бўйича харажатлар ўзгарувчан ва ўзгармас харажатларга бўлинади. ўзгарувчан харажатлар шундай харажатларки, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш хажмининг ўзгаришига тўғри пропорционал тарзда ўзгаради. масалан, материаллар ва хом ашё харажатлари, ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи, транспорт ва бензин харажатлари ва бошқалар. ўзгармас харажатлар бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ўзгаришига қарамай бутунлай ўзгармай қоладиган харажатлардир. масалан, маъмурий бошқарув харажатлари, ижара харажатлари, суғурта ва солиқлар тўлови. харажатларни ўзгарувчан ва ўзгармас харажатларга бўлиниши уларни режалаштириш, фойдалилик нуқтасини аниқлаш, режалаштирилган фойдани ҳисоблаш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш учун керакдир. режалаштириш, таҳлил қилиш ва …
5
моқ фаолияти меҳнат талаб, материал талаб, энергия талаб ва фонд талабларга бўлинади. меҳнат талаб корхоналар шундай корхоналарки, унда меҳнат ҳақи харажатлари ҳамма харажатлардан устун. ишлаб чиқаришга замонавий ускуналар кириб келиши, автоматлаштирилиши ва компьютерлаштирилиши туфайли энг меҳнат талаб тармоқлар аста-секинлик билан фонд талаб тармоқларга айланмоқда ва меҳнат унумдорлиги ошмоқда. юқорида таъкидланганидек, корхонанинг харажатлари маҳсулот қийматининг таркибий қисми ҳисобланади. улар асосида корхоналар ўз маҳсулотини сотиши ва кутилаётган фойдани олиши мумкин бўлган қиймат даражасини аниқлайди. бунинг учун ҳар бир корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи калькуляциясини тузиши керак. маҳсулот таннархини калькуляция қилиш моддаларининг энг асосийлари қўйидагилар: · хом ашё ва материаллар; · кўмакчи материаллар; · ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи; · ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи бўйича ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта; · технологик эҳтиёж учун ёқилғи; · технологик эҳтиёж учун электр қуввати; · умумишлаб чиқариш харажатлари (цехники); · давр харажатлари (умумзавод харажатлари); · бошқа харажатлар. юқорида келтирилган моддалардан кўриниб турибдики, умумишлаб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотиш таҳлили"

1406010304_57378.doc ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот 1 ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотиш таҳлили режа: 1. ишлаб чиқариш ҳаражатлари тавсифи ва уларнинг таснифи 2. ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни таҳлил қилиш усуллари 3. корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили ва баҳоланиши шлаб чиқариш фаолияти биринчи навбатда жонли ва моддийлаштирилган меҳнат харажатлари, меҳнат воситалари ва молиявий ресурсларнинг ишлатилишига боғлиқдир. ҳар қандай тадбиркор ўз фаолиятини бошлаётганда фаолиятига мувофиқ келадиган даражада ресурсларга эга бўлиши лозим. уларни ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотни сотиш эвазига даромад олишга тайёр бўлиши керак. бу даромад ишлаб чиқариш харажатларидан кўп бўлиши керак. фарқ қанча катта бўлса, фойда ва фаолиятининг самарадорли...

Формат DOC, 280,0 КБ. Чтобы скачать "ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотиш таҳлили", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ишлаб чиқариш харажатлари ва ма… DOC Бесплатная загрузка Telegram