ишлаб чиқариш харажатлари

DOCX 7 pages 23.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
ақшдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича луғатида “ишлаб чиқариш харажатлари – бу материал харажатлари плюс ушбу материалларни тайёр маҳсулотга айлантириш билан боғлиқ харажатларга айтилади. барча ишлаб чиқариш харажатлари тайёр маҳсулот таннархига шундай олиб борилиши талаб этиладики, бунда компаниянинг ташқи молиявий ҳисоботи gaap талабларига мувофиқ келсин”. таъриф келтирилган. ушбу манбада ишлаб чиқариш харажатлари учта категорияга ажратилган: -тўғридан-тўғри материал (direct materials), тўғридан-тўғри меҳнат (direct labor) ва устама ишлаб чиқариш (manufacturing overhead) ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш захиралари ҳамда уларни қайта ишлаш учун сарфланадиган бевосита меҳнат ва устама ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб, ушбу харажатларнинг оқилона қўшилиши натижасида тайёр маҳсулот таннархи юзага келади. ишлаб чиқариш харажатларини таннарх объектларига олиб бориш усулига қараб: бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита (тўғридан-тўғри бўлмаган) ишлаб чиқариш харажатларга бўлинади. бевосита (тўғридан-тўғри) харажатлар – бу аниқ таннарх объектига иқтисодий моҳиятига кўра тўғридан-тўғри олиб бориш мумкин бўлган харажатлардир. масалан, автомобиль ишлаб чиқаришда автомашинанинг кузови, матори ва бошқа …
2 / 7
хақи харажатларини битта автомобилнинг таннархига олиб бориб бўлмайди, чунки, у ходимнинг меҳнати бир нечта турдаги автомобилларнинг сифатини назорат қилишга боғлиқ ҳисобланади. шунинг учун, унинг меҳнат ҳақини ҳар бир автомобиль турларининг сифатини назорат қилишда сарфлаган меҳнат соатларига мутаносиб равишда тақсимлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. ишлаб чиқариш харажатлари амалга ошириш натижасида маҳсулот таннархи шаклланади. демак, ишлаб чиқариш харажатларининг тайёр маҳсулотлар қийматида ўзининг ифодасини топиши тайёр маҳсулот таннархи кўринишида амалга ошади. маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи – бу захираларни қайта ишлаш жараёнида фойдали бўлган ва тайёр маҳсулотларнинг қийматига олиб бориладиган, хизматлар ва ишларни бажариш жараёнида унинг қийматига қўшиладиган бевосита ва билвосита ишлаб чиқиш харажатларидир. ишлаб чиқариш харажатлари моддаларининг таннархда ифодаланиши тайёр маҳсулотлар таннархи элементлари дейилади. тайёр маҳсулот таннархи учта таннарх элементидан ташкил топади демак, тайёр маҳсулот таннархи учта таннарх элементларининг йиғиндисидан иборат: -тўғридан-тўғри материал харажатлари (бевосита); -тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари (бевосита); -устама ишлаб чиқариш харажатлари (билвосита). юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро стандартлар маҳсулот таннархини захиралар таннархи шаклланиши …
3 / 7
келтирган: “таннархни ҳисоблаш (костинг) – бу таннархни аниқлашда қўлланиладиган методлар (techniques and) мажмуаси ҳамда уни ҳисоблашни амалга ошириш жараёнидир (processes). ушбу методлар маҳсулотлар ва хизматлар таннархини аниқлаш процедурасини тартибга солувчи принциплар ва қоидалардан иборат бўлади. ушбу методлар турли маҳсулотлар ва хизматлар таннархини аниқлашда саноат тармоқларининг хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади” бошқа манбаларда ҳам шу каби тавсифлар келтирилган: “костинг – бу қуйидагиларни аниқлашда қўлланиладиган принциплар ва қоидалардир: (а) маҳсулотлар, мисол учун кимё маҳсулотлари, телевизор ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархи ҳамда (б) хизматлар, мисол учун электр энергияси, транспорт ва бошқа ҳизматларни таъмин этиш таннархи.” амалиётимизда таннархни ҳисоблаш “маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи калькуляцияси”, рус тилида «калькуляция себестоимости продукции (работ, услуг)» деб юритилади. “calculatio” лотинча сўздан олинган бўлиб счет, яъни жамини чиқариш маъносини англатади. европа ва ақшдаги дарсликларда ҳамда халқаро стандартларда маҳсулот таннархини ҳисоблашда “калькуляция” атамасидан фойдаланилмаган. таннарх ҳисоби масалаларни ўрганишда энг кўп қўлланиладиган атамалардан бири бу костингдир. масалан, таннархи ҳисобида костингнинг қуйидаги …
4 / 7
ан адабиётларни таҳлил қилиш асосида қуйидагича таъриф берамиз: таннарх ҳисоби тизими - бу таннарх объектига доир бўлган ахборотларни ўлчаш, ёзувини амалга ошириш, таҳлил ва интерпритация қилиш ҳамда таннарх ҳисоботини тузишда қўлланиладиган мунтазам-даврий жараёнлар ва процедуралар мажмуасидан иборатдир. таннарх ҳисоби тизимининг бош масаласи маҳсулот таннархини ишончли, объектив аниқлаш, менежерларга қарор қабул қилиш учун ахборот тақдим этиш, бошқарув қарорларининг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулот бирлиги таннархини аниқлашдир. таннарх ҳисобига доир адабиётларда таннарх ҳисоби тизимининг қуйидаги тўртта бир-биридан фарқ қиладиган фаолиятларини қайд қилишган: 1. таннархни ўлчаш 2. таннархнинг ёзувини амалга ошириш 3. таннархни таҳлил қилиш 4. таннарх ҳисоботи таннарх ҳисоби тизими комплекс ишлаб туриши ва қанча ҳажмда ахборотлар қайта ишланиши жараёнига бир қанча омиллар таъсир кўрсатиб туради. уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. фирма фаолиятининг миқдорий ҳажми 2. ишлаб чиқариш жараёнининг тури 3. фирма томонидан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотларнинг сони 4. таннарх ахборотларига нисбатан менежментнинг муносабати 5. ташқи ўзгарувчи омиллар, жумладан қонунлар ва …
5 / 7
а ажратмалар; ● технологик мақсадларга ёқилғи ва энергия. бошланғич ҳужжатларда (лимит белгиловчи карталар, нарядлар, рапортлар ва б.) харажатлар юзага келган жойлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номи ва тегишли харажатлар моддалари кўрсатилади. қуйидагилар ҳам 2010-счётга ҳисобдан чиқарилади: ● ёрдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари – 2310-«ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётидан; ● асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ билвосита харажатлар – 2510-«умумишлаб чиқариш харажатлари» счётидан; ● яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар – 2610-«ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счётидан. 2010-счёт кредити бўйича ишлаб чиқарилиши якунланган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. унинг суммаси 2010-счётдан 2810-«омбордаги тайёр маҳсулотлар» счёти дебетига ҳисобдан чиқарилади. ой охирида 2010-счётдаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг таннархини кўрсатади. 2010-счётда харажатлар турлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари бўйича аналитик ҳисоб юритилади. счётларнинг алоҳида тизимида харажатларни гуруҳлаш ва калькуляцион ҳисоб юритиш мумкин. ўз ишлаб чиқаришингиз, бошқарув тузилмаси ва уни ташкил этиш хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг таркиби ва ундан фойдаланиш услубиятини мустақил равишда белгиланг. аналитик ҳисоб юритиш …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ишлаб чиқариш харажатлари"

ақшдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича луғатида “ишлаб чиқариш харажатлари – бу материал харажатлари плюс ушбу материалларни тайёр маҳсулотга айлантириш билан боғлиқ харажатларга айтилади. барча ишлаб чиқариш харажатлари тайёр маҳсулот таннархига шундай олиб борилиши талаб этиладики, бунда компаниянинг ташқи молиявий ҳисоботи gaap талабларига мувофиқ келсин”. таъриф келтирилган. ушбу манбада ишлаб чиқариш харажатлари учта категорияга ажратилган: -тўғридан-тўғри материал (direct materials), тўғридан-тўғри меҳнат (direct labor) ва устама ишлаб чиқариш (manufacturing overhead) ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш захиралари ҳамда уларни қайта ишлаш учун сарфланадиган бевосита меҳнат ва устама ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб, ушбу харажатла...

This file contains 7 pages in DOCX format (23.9 KB). To download "ишлаб чиқариш харажатлари", click the Telegram button on the left.

Tags: ишлаб чиқариш харажатлари DOCX 7 pages Free download Telegram