ишлаб чиқариш харажатлари ва фойдаси

DOC 20 sahifa 291,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
11-bob 11-mavzu: корхона (фирма) харажатлари ва фойдаси 11.1. ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби миллий иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш бирликлари (корхона, фирма) ўз фаолияти натижаларидан кўпроқ фойда олишга ҳаракат қиладилар. ҳар қандай корхона оладиган фойда нафақат ўзининг товарини анча юқори нархларда сотишга, балки товар ишлаб чиқариш ва уни сотишга қилинадиган харажатларни камайтиришга ҳам интилади. товарларни сотиш нархлари асосан корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган ташқи шароитлар билан белгиланса, ишлаб чиқариш харажатлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва тайёр товарларни сотиш жараёнларини ташкил қилиш самарадорлиги даражасига боғлиқ. лекин ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун маолум сарф харажатлар талаб этилади. ҳозирда ишлаб чиқариш харажатларини тадқиқ этишда икки хил ёндашув – классик ва неоклассик ёки замонавий концепциялардан фойдаланилади. классик назария ёндашувига кўра, ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот ишлаб чиқариш учун амалга оширилган барча жонли меҳнат, пул ва моддий сарфлардир. умумий назарий жиҳатдан қуйидагиларни фарқлаш лозим: 1) ишлаб чиқаришнинг ижтимоий харажатлари ёки маҳсулот қиймати; 2) …
2 / 20
ёнилғи ва энергия харажатлари, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалари, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. корхона томонидан ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади. корхона ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (11.1-чизма). 11.1-чизма харажатларнинг намоён бўлиш соҳасига кўра туркумланиши бевосита ишлаб чиқариш харажатлари фақат товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олиб, товар бирлиги қийматининг фақат бир қисмини ташкил қилади. ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам бўлади. муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан истеомолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларининг давоми ҳисобланиб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган …
3 / 20
маржиналистик сарф-харажатлар назарияси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади (11.2-чизма). 11.2-чизма харажатларнинг жалб этилиш манбаига кўра туркумланиши ташқи харажатлар корхона томонидан зарур ресурс ва хизматларни ташқаридан тўлов асосида жалб этиши учун сарф қилинган харажатлардир. бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хомашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади. корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади. бундай харажатлар пул тўловлари шаклида чиқмайди. шу сабабли ички харажатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозордаги нархларига таққослаш орқали амалга оширилади. ташқи ва ички харажатларнинг моҳиятини очиб бериш, уларнинг бир-биридан фарқини тушунтиришда бугунги кунда хўжалик амалиётимизда фаолият юритаётган кўплаб якка тартибдаги …
4 / 20
аниш муқобил ҳолатда келиши мумкин бўлган ижара тўловидан, яони 200 минг сўмдан маҳрум этмоқда. демак, бу ўринда тадбиркор «кўзга кўринмаган» ҳолда 200 минг сўм сарфламоқда, яони ички харажат қилмоқда. бу турдаги ички харажатларга яна тадбиркорнинг ўзининг иш ҳақини, агар оила аозолари меҳнатидан фойдаланса, уларнинг иш ҳақини ва шунга ўхшаш бошқа харажатларни киритиш мумкин. шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов – меоёрдаги фойда ҳам рента ва иш ҳақи билан бирга харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади. меоёрдаги фойда иқтисодий фойдадан фарқ қилади. меоёрдаги фойда – бу иқтисодий ресурс сифатидаги тадбиркорлик қобилиятини рағбатлантириб туриш учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади. агар бирон-бир фаолият тури меоёрдаги фойда келтирмаса, тадбиркор бу фаолият тури билан шуғулланишдан тўхтайди ва ўзининг куч-қувватини бошқа фаолиятга сарфлайди. сарф-харажатларни ички ва ташқи харажатларга ажратиш корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилиш ёки қилмаслигига қараб харажатлар доимий ва ўзгарувчи харажатларга …
5 / 20
рга қилинадиган сарфлар киради. ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчи харажатлар йиғиндиси умумий харажатлар (ух)ни ташкил қилади. доимий (дх), ўзгарувчи (ўх) ва умумий (ух) харажатларнинг графикдаги ифодасини 11.4-чизма орқали кўришимиз мумкин. маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган сарф-харажатларни ҳисоблаш учун ўртача умумий, ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи харажатлар тушунчаларидан фойдаланилади. ўртача умумий харажатлар ялпи (умумий) харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори нисбатига тенг: embed equation.3 ; бу ерда: ўух – ўртача умумий харажатлар; ух – умумий харажатлар; м – ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори. 11.4-чизма доимий, ўзгарувчи ва умумий (ялпи) харажатларнинг графикдаги тасвири с ух ўх дх 0 қ ўртача доимий харажатлар доимий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади: ; бу ерда: ўдх – ўртача доимий харажатлар; дхс – доимий харажатлар суммаси. ўртача ўзгарувчи харажатлар ўзгарувчи харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади: ; бу ерда: ўўх – ўртача ўзгарувчи харажатлар; ўхс – ўзгарувчи харажатлар суммаси. шартли рақамлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ишлаб чиқариш харажатлари ва фойдаси" haqida

11-bob 11-mavzu: корхона (фирма) харажатлари ва фойдаси 11.1. ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби миллий иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш бирликлари (корхона, фирма) ўз фаолияти натижаларидан кўпроқ фойда олишга ҳаракат қиладилар. ҳар қандай корхона оладиган фойда нафақат ўзининг товарини анча юқори нархларда сотишга, балки товар ишлаб чиқариш ва уни сотишга қилинадиган харажатларни камайтиришга ҳам интилади. товарларни сотиш нархлари асосан корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган ташқи шароитлар билан белгиланса, ишлаб чиқариш харажатлари корхонанинг ишлаб чиқариш ва тайёр товарларни сотиш жараёнларини ташкил қилиш самарадорлиги даражасига боғлиқ. лекин ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун маолум сарф харажатлар талаб этилади. ҳозирда ишлаб чиқариш харажатларини тадқиқ э...

Bu fayl DOC formatida 20 sahifadan iborat (291,5 KB). "ишлаб чиқариш харажатлари ва фойдаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ишлаб чиқариш харажатлари ва фо… DOC 20 sahifa Bepul yuklash Telegram