хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари фойда ва рентабеллиги

PPTX 34 sahifa 419,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
презентация powerpoint хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари фойда ва рентабеллики. режа: 1.хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотларининг даромадлари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти. даромадлар таснифи. 2.хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларида фойда тушунчаси, тақсимланиши ва унинг ишлатилиши. 3.хизматлар, ишлар, маҳсулотлар рентабеллиги кўрсаткичлари ва уларни оширишнинг асосий йўналишлари. хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотларининг даромадлари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти. даромадлар таснифи. хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқаришдан фарқли равишда, барча харажатлари даромад (уларни устамалари) ҳисобидан қопланади, яъни улар товарлар қиймати таркибида акс топади, ишлаб чиқаришда эса, харажатлар таннарх таркибига киради ва у маҳсулот (иш, хизмат) ни сотишдан олинган соф тушум ҳисобидан қопланади. даромат – бу корхона фаолият юритиши, товар ва хизматларини сотиш орқали ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликлар олиш, иқтисодий фаолияти натижасида оладиган пул, товар ва моддий тушумлардир. даромаднинг иқтисодий йўналтирилиш моҳияти бўйича барча харажатлар, солиқлар, тўловларни ва фойдани таъминлашдир. фойда ва рентабеллик хизматлар соҳасини ташкил этишнинг …
2 / 34
тини амалга оширишдан олинган даромадини акс эттиради. натижада, бошқарув ҳаракати фойдани ва даромадни ошириш учун оптимал ечимлар топишга, шунингдек харажатларни камайтиришга (оптималлаштиришга) йўналтирилган бўлиши керак. охирги молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни такомиллаштириш ташкилотнинг режалаштириш ва иқтисодий хизматининг муҳим вазифаларидан биридир. бозор муносабатларининг ривожланиши ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини бошқариш хусусиятининг ўзгаришига олиб келади. мулкчилик шакли ва бўйсуниш шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ўз-ўзини молиялаш ва ўзини ўзи таъминлаш тамойиллари асосида иш юритадилар. ўз-ўзини молиялаштириш принципи ташкилотнинг вазифаси қарз олиш ва ўз-ўзини молиялаштириш манбаларини мустақил равишда қидиришни англатади. маълумки фойда, ташкилотнинг ўз маблағлари манбаларининг бир қисми сифатида, асосий ролни кўришади. фойда ҳисобига ташкилотнинг маблағлари шакллантирилади, янги ускуналар харид қилинади, моддий-техника базаси кенгайтирилади, замонавий илғор технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни тўлиқ бошқариш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштиришни жорий этиш мумкин бўлади. ҳисобот давридаги даромаднинг асосий қисми унинг асосий компоненти - асосий фаолиятдан олинадиган даромад ҳисобидан шаклланиши кераклигини унутмаслигимиз керак. шу муносабат билан, хизматларни сотишдан тушадиган даромад манбаларига …
3 / 34
атларни оптималлаштириш йўлларини топиш йўли билан ҳал қилиниши мумкин. «маҳсулот (иш хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомда (5 феврал 1999 йил 54 – сонли ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қарори) хўжалик субъектлари, жумладан савдо корхоналари даромадларининг турлари ва аниқлаш усуллари келтирилган. хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириши натижасида олинадиган даромадлари ҳисоботга қуйидаги асосий бўлимлар бўйича киритилади: — сотишдан олинган соф тушум. — асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операция даромадлари). — молиявий фаолиятдан олинган даромадлар. — фавқулодда даромадлар. 1. сотишдан олинадиган соф тушум 1.1. сотишдан олинган соф тушум товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган, товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган, унга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли солиқлари суммаси киритилмаган тушум сифатида аниқланади. унга товарларнинг қайтарилиши, харидорлар учун берилган чегирмалар ва бошқалар киритилмайди. 1.2. экспорт фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар, даромад (фойда)ни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб …
4 / 34
хоналардан тушумлар, ёрдамчи хизматлардан даромадлар сифатидаги бошқа даромадлар. 2.4. хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинган даромадлар. 2.5. даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар. 2.6. товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш. товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш суммаси уларнинг сотилишига қараб фойда сифатида эътироф этилади. 2.7. давлат субсидияларидан даромадлар. 2.8. холисона молиявий ёрдам. 2.9. бошқа операцион даромадлар. — солиқ солишда ялпи даромадга киритилмайди. 3. молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради: 3.1. олинган роялтилар ва сармоя трансферти. 3.2. ўзбекистон республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар. 3.3. мол-мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш). 3.4. валюта счётлари, шунингдек чет эл валюталаридаги операциялар бўйича ижобий курс тафовутлари. 3.5. сарфланган (қимматли қоғозларга, шўъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта …
5 / 34
иқтисодий категория сифатида фойдамоддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни акс эттиради. фойданинг асосий қисмига корхоналар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сотиш орқали эга бўладилар. замонавий хўжалик юритиш шароитларида фойданинг асосий вазифаси корхона фаолияти самарадорлигини акс эттиришда деб белгиланади. бунга фойда миқдори, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган маҳсулот таннархи шаклидаги индивидуал харажатлар, маҳсулот баҳоси шаклидаги ижтимоий зарурий харажатларни ўз ичига олиши лозимлигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. бозор муносабатларига ўтиш шароитларида корхоналар фаолияти фойданинг рағбатлантирувчи аҳамиятининг ортиши билан боғлиқ. фойдадан баҳолашнинг асосий кўрсаткичи сифатида фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ортиши, сифатнинг яхшиланиши, мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш унумининг ортиши билан асосланади. шу билан бирга фойданинг аҳамияти ортишига амалдаги фойдани тақсимлаш тизими ҳам сабаб бўлади ва унга кўра эса, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш учун ҳамда ходимларни бажарган меҳнати сифати ва миқдорига асосан моддий рағбатлантиришга сарфланувчи фойдани оширишга бўлган қизиқишнинг ортиши кузатилади. шу тариқа фойда ишлаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари фойда ва рентабеллиги" haqida

презентация powerpoint хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари фойда ва рентабеллики. режа: 1.хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотларининг даромадлари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти. даромадлар таснифи. 2.хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларида фойда тушунчаси, тақсимланиши ва унинг ишлатилиши. 3.хизматлар, ишлар, маҳсулотлар рентабеллиги кўрсаткичлари ва уларни оширишнинг асосий йўналишлари. хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотларининг даромадлари тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти. даромадлар таснифи. хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқаришдан фарқли равишда, барча харажатлари даромад (уларни устамалари) ҳисобидан қопланади, яъни улар товарлар қиймати таркибида акс топади, ишлаб чиқаришда эса, харажатлар таннарх таркибига киради ва у маҳсулот (иш, хизмат) ни сотишдан олин...

Bu fayl PPTX formatida 34 sahifadan iborat (419,8 KB). "хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари фойда ва рентабеллиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хизмат кўрсатиш соҳаси корхона … PPTX 34 sahifa Bepul yuklash Telegram