хизматлар соҳаси фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги

DOCX 16 pages 55.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
мавзу 4. хизматлар сохаси фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги режа: 1. хизматлар соҳасида самарадорликнинг мазмуни ва аҳамияти. 2. корхонанинг хизматлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари. 3. хизматлар соҳасидаги ижтимоий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш йўллари. 4. хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларида самарадорликни оширишнинг асосий йўллари. 1. хизматлар соҳасида самарадорликнинг мазмуни ва аҳамияти. ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. у хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари ҳамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. афсуски, бозор шароитларида “самарадорлик” тушунчаси, гарчи, даромад олиш, харажатларни камайтириш, меҳнат самарадорлигининг ўсиши, фонд қайтими, рентабеллик ва ҳоказолар самарадорлик табиатига мос келиб, бозор иқтисодиёти талабларига зид келмасада, баҳо, фойда, даромад, харажат каби тушунчаларга қараганда кам қўлланилмоқда. самарали ишлаш дегани ўз моҳиятига кўра, мўлжалланган (режалаштирилган) фойдани олиш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишларни камайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва ишчи кучидан яхшироқ фойдаланиш, меҳнат самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини яхшилашни англатади. “самара”, …
2 / 16
, иқтисодий, лойиҳа ва хўжалик қарорларини аввалдан белгилаб беради. корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади. иқтисодий самарадорлик самарадорликка қараганда бир мунча тор маънони англатади. у қабул қилинаётган қарорларнинг хўжалик юритишда мақсадга мувофиқлигини тавсифлайди ҳамда барча ҳолларда самаранинг унга эришиш учун кетган харажатлар(ишлаб чиқариш ресурслари)га нисбати сифатида аниқланади. харажатлар қанчалик кам бўлса (маҳсулот сифатига таъсир қилмаган ҳолда), самара шунчалик ортади, демак, иқтисодий самарадорлик ҳам ортади. ижтимоий-иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқариш самарадорлигини меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўқотишни инобатга олган ҳолда тавсифлайди. ижтимоий-иқтисодий самарадорлик бир вақтнинг ўзида, ишлаб чиқариш самарадорлигини кучайтириш, корхонанинг муваффақиятли фаолият юритиши, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ва унинг барча қобилиятларидан фойдаланишнинг сабаб ва натижаси ҳисобланади. бевосита ижтимоий самара, ходимларнинг билим ва малакаси, тажриба ва маданиятининг ўсиши, аҳоли соғлиғининг яхшиланиши ва умр кўришининг узайишида акс эттирилади. ишлаб чиқариш самарадорлиги ижтимоий самарадорликка нисбатан бирламчи ҳисобланади: иқтисодий ютуқлар корхонанинг ижтимоий муаммоларини …
3 / 16
илан таъминлаш, ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш, ходимлар малакасини оширишга ажратилаётган маблағларни камайтириш йўли билан кўпайтириши мумкин. узоқ муддатли режаларда эса бу, фойданинг камайишига ва ҳаттоки корхонанинг бозордаги ўрнини йўқотиши натижасида банкротга учрашига олиб келиши мумкин. хорижий фирма ва корхоналар ўз фаолиятларида самарадорликка эришиш учун ишлаб чиқариш техника ва технологияларига эътиборни кучайтиришдан ташқари, маҳсулот сифатини ошириш ва уни реклама қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. масалан, япониянинг “омрон” фирмаси ўзига “барчанинг яхши ҳаёти, яхши дунё учун” деган иборани шиор қилиб олган. американинг “катерпиллер” компаниясининг шиори “дунёнинг ҳар бир бурчагида 48 соат хизмат кўрсатиш” бўлса, “рибок” фирмаси “яхши баҳодаги нарх” иборасини шиор қилиб олган. бундай мисоллардан яна бир нечтасини келтириб ўтиш мумкин. юқорида айтилганлардан келиб чиқадики, самара ва самарадорлик қотиб қолган категориялар қаторига кирмайди ҳамда фақатгина пул кўринишида ўлчанмайди. самарадорлик ва сифатли меҳнат туфайли корхона биринчидан, ўзининг иқтисодий барқарорлиги ва бозордаги рақобатчиликка бардош беришини таъминлайди, иккинчидан, ўз имиджини яхшилайди ва ҳамкорлар …
4 / 16
ини қондиришга йўналтирилган маҳсулотни сотиш ва юқори даромад (фойда) олиш; · айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал ишлаб чиқариш заҳираларини яратиш. хўжалик самарадорлигини ошириш омилларининг юқорида санаб ўтилган ҳар бири, фаолият юритишнинг турли шакл ва кўринишлари ёрдамида, ишлаб чиқариш самарадорлиги асосида ётувчи харажатлар ва ресурсларнинг ўзаро алоқасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. хўжалик самарадорлигини баҳолаш, корхонада фойдаланиладиган ресурс турлари бўйича амалга оширилиши ва миқдор жиҳатидан ўлчаниши мумкин. масалан, ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлигини меҳнат унумдорлиги ва маҳсулотниг меҳнат сиғими кўрсаткичлари ёрдамида қуйидаги формула асосида баҳолаш мумкин: бу ерда: пт - меҳнат унумдорлиги; q - маҳсулот ҳажми қиймат кўринишида; ч - ишловчилар (ишчилар) сони. маҳсулотнинг меҳнат сиғими меҳнат унумдорлигига тескари катталик бўлиб, сарфланган меҳнат миқдорининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбати сифатида аниқланади: меҳнат қуроллари(асосий фондлар)дан фойдаланиш самарадорлиги маҳсулотнинг фонд сиғими ва фонд қайтими кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. бунда фонд қайтими корхона асосий фондларининг бир бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган маҳсулотни англатса, фонд сиғими …
5 / 16
ом ашё, материал, ёқилғи, энергия ва меҳнат предметларининг умумий қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига нисбати орқали аниқланади. унинг формуласи қуйидагича: бу ерда: m-маҳсулотларнинг материал сиғими; м-маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган моддий харажатларнинг умумий миқдори пул кўринишида; q-ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, қиймат кўринишида. маҳсулотнинг материал сиғими қанчалик паст бўлса, ишлаб чиқариш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. бироқ маҳсулот материал сиғимини камайтириш, унинг сифатини пасайтириш ёки технология норма ва қоидаларини бузиш ҳисобига амалга оширилмаслиги лозим. материал сиғимининг бу тарзда камайтирилиши иқтисодий жиноят ҳисобланади ва қонунга асосан жазога тортилади. бозор шароитларида корхона хўжалик фаолияти самарадорлигининг умумлаштирувчи ёки мезон кўрсаткичи сифатида рентабеллик ёки капиталнинг даромадлилигини қабул қилиш мумкин. бу кўрсаткич қуйидаги формула асосида ҳисобланади: бу ерда: r-рентабеллик, хўжалик фаолиятининг натижасини фойда шаклида кўрсатади ва фоизларда ўлчанади; п-корхонанинг баланс фойдаси; а-авансланган капитал(асосий ва айланма). нисбатнинг катталашиши меҳнат, молия, технология ва моддий ресурсларидан унумлироқ фойдаланишни англатади. чунки айнан улар ишлаб чиқариш ҳажми ва харажатлари, маҳсулот баҳосига таъсир …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "хизматлар соҳаси фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги"

мавзу 4. хизматлар сохаси фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги режа: 1. хизматлар соҳасида самарадорликнинг мазмуни ва аҳамияти. 2. корхонанинг хизматлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари. 3. хизматлар соҳасидаги ижтимоий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш йўллари. 4. хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларида самарадорликни оширишнинг асосий йўллари. 1. хизматлар соҳасида самарадорликнинг мазмуни ва аҳамияти. ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. у хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари ҳамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. афсуски, бозор шароитларида “самарадорлик” тушунчаси, гарчи, даромад олиш, харажатларни камайтириш, меҳнат с...

This file contains 16 pages in DOCX format (55.2 KB). To download "хизматлар соҳаси фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги", click the Telegram button on the left.