ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги

PPTX 15 sahifa 6,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
мавзу: ишлаб чиқвришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги. мавзу: ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги хар кандай жамиятда хам ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш иктисодий тараккиётнинг асосини яратади. шу сабабли хам, иктисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ижтимоий ишлаб чикаришнинг самарадорлигини ошириш жиддий масалалалардан бири хисобланади. хозирги пайтда кўпгина ресурслар чегараланган, уларнинг аксарияти (металл, курилиш материаллари ва бошкалар) хориждан келтирилади. шунинг учун мавжуд ресурслардан окилона фойдаланиш, мехнат унумдорлигини ошириш, миллий ва хорижий сармояларни устувор сохаларга жойлаштириш каби самарадорликни ошириш воситаларига етарли даражада эътибор бериш талаб килинади. “самарадорлик” сўзи натижа деган маънони беради. корхоналар иктисодиётига багишланган аксарият адабиётларда ишлаб чикаришнинг факатгина иктисодий самарадорлиги хакида сўз кетади. холбуки, мамлакатда рўй бераётган ижтимоий ўзгаришлар кишиларнинг эътиборини жалб килмокда ва ижтимоий-иктисодий жараёнларни ўрганишни ва уларга бахо беришни зарурият килмокда. бугунги кунда ишлаб чикаришнинг хам иктисодий хам ижтимоий самарадорлигини ўрганиш ўта мухимдир. улар ўзаро узвий боглик ва бир-бирини такозо этадиган категориялардир. самарадорликнинг умумий холати, жумладан, ижтимоий-иктисодий самарадорликни аниклаш мухим …
2 / 15
тижаларининг ўсиши, махсулот сифатининг яхшиланиши хамда махсулот ассортименти тузилишининг ижтимоий эхтиёжлар тузилишига тўгри келишида ўзининг аксини топади. ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлиги ўсишининг таркибий кисмлари куйидагилардан иборат: махсулот сифати ва таркибининг яхшиланиши; жонли мехнат унумдорлигининг ўсиши; материал сарфининг камайиши; фонд самарасининг ошиши. юкоридагилардан шуни англаш лозимки, ишлаб чикариш самардорлигини ўлчаш учун кўрсаткичлар тизими зарур. бу кўрсаткичлардан энг мухими ижтимоий мехнат унумдорлигидир. у вактни тежаш конунининг амал килишини ифодалайди. миллий даромад иктисодиётнинг энг мухим кўрсаткичи, самарадорлик мезони, жамият бойлигини тўларок тавсифловчи иктисодий воситадир. у мамлакат халкининг фаровонлиги ва баркарор ривожланишининг моддий манбаидир. шунинг учун хам уни оширишнинг барча воситалари ва йўллари ишга солинади. миллий даромад - бу моддий ишлаб чикариш тармокларида яратилган кийматдир. у ялпи ижтимоий махсулотнинг бир кисмидир. аникрок айтганда, у ялпи ижтимоий махсулот кийматидан ишлаб чикариш жараёнида сарфланган хом-ашё, ёнилги, энергия ва бошка ишлаб чикариш воситалари кийматини чикаришдан кейин колган кийматдир. ўз навбатида, моддий ишлаб чикаришнинг алохида-алохида тармокларида ялпи махсулот …
3 / 15
сезиларли, лекин кутилганидек эмас эди. фан-техника тараккиётининг асосий йўналишлари куйидагилар: илгор технологияларни кенг ўзлаштириш: юкори босим ва таъсирчан кучлар кўлланиладиган мембранали, лазерли, плазмали технологиялар ва бошкалар; ишлаб чикаришни автоматлаштириш - юкори мехнат унумдорлигини таъминловчи робот техникалар, роторли ва ротор - конвейр линиялар, мосланувчан автоматлаштирилган ишлаб чикаришни ривожлантириш; металл махсулотлар, пластик коришма, композитлар, металл кукунлар, керамик ва бошка прогрессив тузулишли материалларнинг янги шаклларини яратиш ва ундан фойдаланиш. эркин бозор иктисодиётига ўтишнинг дастлабки боскичида энг мухим тадбирлар фан-техник характерига эга бўлади. фойданинг катта кисми, соликлар тўлангач, корхоналар ихтиёрида колади. бундай холат меъёрий эмас. бозор муносабатлари ривожланиб бориши билан корхоналар келажакдаги ишлаб чикаришни ривожлантиришга етарли эътибор бера бошлайдилар. янги техникаларга, ишлаб чикаришни янгилашга, янги махсулотларни ўзлаштириш ва ишлаб чикаришга зарурий воситаларни йўллайдилар. ундан ташкари, ташкилий шарт-шароитлар ва омиллар, конструкторлар, инженерлар, ишчилар ижодий мехнат килишлари учун иктисодий ва ижтимоий мотивлар яратиш зарур. техник ва технологик янгиланишлар, ташкилий, иктисодий ва ижтимоий омиллар мехнат унумдорлигининг ошишига …
4 / 15
эгаллайди. бу тармокда хом-ашё ва ёнилги-энергетик ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайдиган машина ва ускуналарни жорий килиш лозим. ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигининг ошиши кўп холларда асосий фондлардан яхширок фойдаланишга боглик бўлади. мавжуд ишлаб чикариш имкониятларидан тўларок фойдаланиш, ускуналарни максимал даражада иш билан таъминлаш, унинг сменалигини кескин ошириш ва шу асосда хар бир ускуна бирлигига ва хар бир метр квадрат ишлаб чикариш майдонига тўгри келадиган махсулот микдорини ошириш зарур. ишлаб чикаришни интенсивлаштирувчи ва унинг самарадорлигини оширувчи омиллардан бири - иктисодиётнинг структурасини такомиллаштириш. фан-техника тараккиётини таъминлайдиган ва ижтимоий муаммоларни самарали хал киладиган тармокларни нисбатан юкори даражада ривожлантириш зарур. инвестицион сиёсат капитал кўйилмалар самарадорлигини оширишни таъминлашга каратилган. маблагларни фан-техника тараккиётини тезлаштиришни таъминловчи тармоклар фойдасига кайта таксимлаш лозим. маблагларнинг катта кисми фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник кайта жихозлашга ва реконструкция килишга йўналтирилиши керак. ижтимоий ишлаб чикаришни таркибий кайта куриш учун куйидагиларни амалга ошириш лозим: халк истеъмоли товарлари ва барча турдаги хизматлар ишлаб чикаришни тезкор оширишни таъминлаш; кичик …
5 / 15
алаб килинади. бу бошкариш, режалаштириш, барча хўжалик механизмларини иктисодий рагбатлантиришнинг усуллари ва шаклларини такомиллаштириш; режалаштиришда - режаларнинг баланслашганлиги ва хакконийлиги, халк хўжалигининг куйи бўгинларига тўскинлик килмасдан, фаолияти учун имкониятлар яратадиган режали кўрсаткичларнинг оптимал тузилган тизимини яратишни такозо килади. ушбу омиллар тизимига куйидагилар хам киради: тижорат хисоби ва моддий рагбатлантириш дастаклари, моддий жавобгарлик ва бошка иктисодий рагбатларнинг кенг кўлланилиши. самарали хўжалик юритиш муаммосини хал килишда, ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни яратиш хамда уни амалиётга жорий килишда асосий ўринлардан бирини фан ўйнайди. фан-техника тараккиётини тезлаштиришнинг актуал муаммолари бўйича фундаментал ва амалий тадкикотлар олиб боришни кучайтириш лозим. бу эса ишлаб чикаришнинг мехнат, материал ва энергия сигимини камайтиради хамда махсулот сифатининг ошишига олиб келади. эркин бозор муносабатларининг шаклланиши шароитида ишлаб чикариш самарадорлигини оширувчи барча омилларнинг таъсир килиш имконияти сезиларли ўзгаради. халк хўжалигида таркибий ўзгаришлар амалга оширилади, - у истеъмолчилар талабидан келиб чикиб, унга мослаштирилади; халк хўжалигининг мухим тармоклари - саноат, курилиш, транспорт ва алока …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги" haqida

мавзу: ишлаб чиқвришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги. мавзу: ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги хар кандай жамиятда хам ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш иктисодий тараккиётнинг асосини яратади. шу сабабли хам, иктисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ижтимоий ишлаб чикаришнинг самарадорлигини ошириш жиддий масалалалардан бири хисобланади. хозирги пайтда кўпгина ресурслар чегараланган, уларнинг аксарияти (металл, курилиш материаллари ва бошкалар) хориждан келтирилади. шунинг учун мавжуд ресурслардан окилона фойдаланиш, мехнат унумдорлигини ошириш, миллий ва хорижий сармояларни устувор сохаларга жойлаштириш каби самарадорликни ошириш воситаларига етарли даражада эътибор бериш талаб килинади. “самарадорлик” сўзи натижа деган маънони беради. корхоналар ик...

Bu fayl PPTX formatida 15 sahifadan iborat (6,5 MB). "ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимой самарадорлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва … PPTX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram