ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги

DOC 127.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355577339_41062.doc www.arxiv.uz режа: 1. ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари. 2. ишлаб чиқариш харажатларининг умумий, абсолют ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги. 3. харажатларни қоплаш муддати - харажатлар самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи. 4. ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари. ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги ҳар қандай жамиятда ҳам ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш иқтисодий тараққиётнинг асосини яратади. шу сабабли ҳам, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш жиддий масалалалардан бири ҳисобланади. ҳозирги пайтда кўпгина ресурслар чегараланган, уларнинг аксарияти (металл, қурилиш материаллари ва бошқалар) хориждан келтирилади. шунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, миллий ва хорижий сармояларни устувор соҳаларга жойлаштириш каби самарадорликни ошириш воситаларига етарли даражада эътибор бериш талаб қилинади. “самарадорлик” сўзи натижа деган маънони беради. корхоналар иқтисодиётига бағишланган аксарият адабиётларда ишлаб чиқаришнинг фақатгина иқтисодий самарадорлиги ҳақида сўз кетади. ҳолбуки, мамлакатда рўй бераётган ижтимоий ўзгаришлар кишиларнинг эътиборини жалб қилмоқда ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганишни ва уларга баҳо беришни зарурият қилмоқда. …
2
олоти нақадар юксалса, шу қадар юқори ижтимоий-иқтисодий самарадорликга эришган бўлади. ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги унинг пировард мақсад натижасида ўз ифодасини топади. ижтимоий-иқтисодий самарадорлик таркибида иқтисодий самарадорлик алоҳида эътиборга эга. иқтисодий самара ишлаб чиқариш жараёнида яратилган иқтисодий неъматлар ҳажми билан ифодаланади. иқтисодий самарадорликнинг мезони харажатлар билан эришилган иқтисодий неъматлар муносабатидир. ишлаб чиқариш жараёнида омиллар (ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик) харажат қилинади ва унинг натижасида маълум миқдордаги неъматлар яратилади. харажат билан натижани таққослаш орқали иқтисодий самарадорлик ифодаланади. ишлаб чиқаришнинг натижаси ижтимоий самарадорлик орқали ҳам ифодаланади. корхонанинг ижтимоий самарадорлиги мезони истеъмолчиларни эҳтиёжларини қондирилиш даражаси билан белгиланади. ижтимоий самарадорликнинг кўрсаткичлари аҳолининг даромадлар миқдори, иш билан бандлиги, саломатлигини сақлаш, меҳнат малакасини юксалтириш, маданий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, бўш вақтлари кабиларни аниқлаш билан белгиланади. ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги - мураккаб категориядир. унда ишлаб чиқариш натижаларига ҳамда, харажатларига таъсир кўрсатувчи омиллар мужассамлангандир. унда ишлаб чиқариш натижаларининг ўсиши, маҳсулот сифатининг яхшиланиши ҳамда маҳсулот ассортименти тузилишининг ижтимоий эҳтиёжлар тузилишига тўғри …
3
унумдорлиги; мд - миллий даромад; жм - моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ишчиларнинг ўртача сони. миллий даромад иқтисодиётнинг энг муҳим кўрсаткичи, самарадорлик мезони, жамият бойлигини тўлароқ тавсифловчи иқтисодий воситадир. у мамлакат халқининг фаровонлиги ва барқарор ривожланишининг моддий манбаидир. шунинг учун ҳам уни оширишнинг барча воситалари ва йўллари ишга солинади. миллий даромад - бу моддий ишлаб чиқариш тармоқларида яратилган қийматдир. у ялпи ижтимоий маҳсулотнинг бир қисмидир. аниқроқ айтганда, у ялпи ижтимоий маҳсулот қийматидан ишлаб чиқариш жараёнида сарфланган хом-ашё, ёнилғи, энергия ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари қийматини чиқаришдан кейин қолган қийматдир. ўз навбатида, моддий ишлаб чиқаришнинг алоҳида-алоҳида тармоқларида ялпи маҳсулот қийматидан моддий ишлаб чиқариш харажатларини айириб ташлаш йўли билан соф маҳсулот аниқланади. миллий даромад моддий ишлаб чиқаришнинг соф маҳсулоти ҳисобланади. у баҳоларнинг ўзгариб туришидан тозаланган, ўзгармас баҳоларда ҳисобланган тақдирдагина иқтисодиётнинг ҳақиқий кўзгуси бўла олади. миллий даромаднинг ўсиши асосан иккита омилга - ишлаб чиқаришда банд бўлган кишиларнинг сонига ва улар меҳнат унумдорлигининг …
4
. ф - асосий ишлаб чиқариш фондларнинг қийматидир и.с. - ишчилар сони мисол: корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларини ўртача йиллик қиймати 40,0 млн. сўмни ташкил этади. корхонада 120 киши ишлайди. корхона ишчиларининг фондлар билан қуролланганлиги 40,0:120=333,3 минг сўмга тенг. халқ хўжалиги нуқтаи назаридан қараганда меҳнат унумдорлигининг ҳар қандай ошиши эмас, балки жонли меҳнатни тежаш, унинг техника билан қуролланиш даражасининг ўсишига кетган қўшимча харажатларни мумкин қадар қисқа муддатларда қоплайдиган даражада ошишигина самаралидир. меҳнат унумдорлигининг яна бир кўрсаткичи меҳнат сиғимидир. бу кўрсаткич яратилган маҳсулот қийматига тўғри келадиган меҳнат харажатлари тусида бўлади. уни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: мс м.с= ————; мҳ бу ерда: мс - меҳнатнинг сарфи; мҳ - маҳсулотни ҳажми, миқдори. бу кўрсаткич меҳнат унумдорлигининг тескариси бўлиб унинг ҳажми қанча юқори бўлса, натижанинг ёмонлашганлиги ва акси бўлса, (яъни паст бўлса) натижанинг яхшиланганлигидан далолат беради. у асосан корхона даражасида аниқланади. мисол. корхонада бир сменада - 8 соатда 800 та енгил машина детали …
5
ир-бирига яқин кўрсаткичлардир. маҳсулотнинг капитал сиғими одатда ишлаб чиқилган маҳсулотни кўпайган (ўсган) қисмининг капитал қўйилмалар нисбати билан белгиланади. бу кўрсаткични қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: к к0= ————— (о бу ерда: к0 - маҳсулотни капитал сиғими; к - капитал қуйилмаларни умумий ҳажми; (о - яратилган умумий маҳсулотнинг ўсган қисми. халқ хўжалиги даражасида бу кўрсаткич капитал харажатларнинг миллий даромадга нисбати кўринишида ҳисобланади. корхона даражасида фондларни самарадорлигини ҳисоблаганда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: ф фс= ——— о бу ерда: фс - фондлар сиғими; ф - асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача қиймати; о - яратилган маҳсулотнинг умумий ҳажми (одатда ялпи маҳсулот). фондлар сиғимини худди капитал сиғими сингари миллий даромадга нисбатида ҳам ҳисоблаш мумкин. халқ хўжалигида, унинг айрим тармоқларида, шу жумладан саноатда фондлар қайтими кўрсаткичи ҳисобланади. бу фондлар сиғими кўрсаткичининг аксидир. фонд унуми (фу) асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш самарадорлигини тавсифлайди. у асосий фондлар муайян миқдорига тўғри келадиган маҳсулот миқдори билан ўлчанади. мм фу= ———— …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги"

1355577339_41062.doc www.arxiv.uz режа: 1. ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари. 2. ишлаб чиқариш харажатларининг умумий, абсолют ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги. 3. харажатларни қоплаш муддати - харажатлар самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи. 4. ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари. ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги ҳар қандай жамиятда ҳам ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш иқтисодий тараққиётнинг асосини яратади. шу сабабли ҳам, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш жиддий масалалалардан бири ҳисобланади. ҳозирги пайтда кўпгина ресурслар чегараланган, уларнинг аксарияти (металл, қурилиш материаллари ва бошқалар) хориждан келтирилади. шунинг учун мав...

DOC format, 127.5 KB. To download "ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги", click the Telegram button on the left.