qurilish industriasining ishlab chiqarish va resurs salohiyati

DOC 24 pages 174.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
қурилиш индустриясининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳияти ва ундан самарали фойдаланиш режа: 1.ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурслари, уларнинг мазмуни, ўзига хос хусусиятлари хамда уларни қурилишдаги хўжалик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти. 2.асосий фондлар - қурилишнинг ишлаб чиқариш ва ресурс асоси сифатида. асосий фондларнинг қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватига боғлиқлиги. 3.қурилишнинг айланма фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари. 1. ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурслари, уларнинг азмуни, ўзига хос хусусиятлари хамда қурилишдаги хўжалик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти маълумки, ҳар қандай тармоқдаги ишлаб чиқариш жараёни учта асосий элемент: меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари ва бевосита меҳнатнинг ўзидан, яъни инсон фаолиятидан ташкил топади. бу элементлар биргаликда ишлаб чиқаришнинг ресурс асосини ташкил қилади ва кўп жиҳатдан муайян бир хўжалик субъектининг - корхонанинг, қурилиш ташкилотининг ёки бутун тармоқнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини белгилаб беради. мазкур элементларсиз ишлаб чиқариш жараёни мутлақо мавжуд бўла олмайди. ресурслар тушунчаси - бу пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, қонунлар, жорий ва келгусидаги имкониятлар, даромадлар …
2 / 24
асвирлаш мумкин. ишлаб чиқариш салоҳиятини хўжалик субъектининг ишлаб чиқариш омиллари мажмуаси деб кўрсатиш мумкин. бу омиллар шу суъектнинг халқ хўжалиги ва аҳолининг маълум даврдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда турли моддий неъматлар яратиш ёки хизматлар кўрсатиш имкониятларини белгилаб беради. ишлаб чиқариш салоҳиятининг ривожланишини ўрганишда унинг фақат миқдорий баҳолаш мумкин бўлган материал-моддий омилларини эмас, балки унинг сифат омилларини (меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шарт-шароитлари, меҳнат мотивацияси, хўжалик механизми ва бошқаларни) ҳам таҳлил қилиш лозим. бундан ташқари, ишлаб чиқариш салоҳиятининг таркибини аниқлаш ҳам муҳим бўлиб, унда ишлаб чиқариш ресурсларининг рўйхати ва нисбати, ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат ва ресурсларнинг ўзвий уйғунлиги юз берадиган ишлаб чиқариш шароитлари акс эттирилиши лозим. ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурслар ўзаро боғлиқ категориялар сифатида ривожланиш ва самарадорликка таъсир кўрсатибгина қолмай, балки ўз навбатида ички ва ташқи омилларга, аввало фан-техника тараққиётига, бошқарув тизимига ва ахборот базасига боғлиқдир. гап шундаки, фан-техника тараққиёти ва бошқарув тизими ахборот ёрдамида янада замонавий меҳнат қуроллари …
3 / 24
а, ишлаб чиқариш ресурслари маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнига мўлжалланган бўлиб, ўз навбатида бошқарув тизимига, ахборотга хамда фан-техника тараққиётига боғлиқ бўлиб, корхоналар, тармоқлар ва бутун халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш салоҳиятига бевосита таъсир кўрсатади. қурилиш индустриясининг корхона ва ташкилотлари мана шу алоқалар ва ўзаро боғлиқликлар шароитида фаолият кўрсатади. 2. асосий фондлар - қурилишнинг ишлаб чиқариш ва ресурс асоси сифатида. асосий фондларнинг қурилиш ташкилотлари ишлаб чиқариш қувватига боғлиқлиги асосий фондлар - ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳасида (асосий ишлаб чиқариш фондлари), ҳам ноишлаб чиқариш соҳасида (ноишлаб чиқариш асосий фондлари) банд бўлган материал-моддий қийматлар мажмуасидир. қурилиш халқ хўжалиги тармоқлари учун турли корхоналар, бино ва иншоотларни қуриш давомида мамлакат учун асосий фондларни бунёд этишда иштирок этади, бироқ у ўз навбатида улардан меҳнат ва ишлаб чиқариш қуроллари сифатида фойдаланади. шунинг учун қурилиш маҳсулоти сифатида ва зарурий ишлаб чиқариш қуроллари сифатидаги асосий фондларни бир-биридан ажратиш лозим. асосий ишлаб чиқариш фондларига қуйидагилар киради: · ишлаб чиқариш бино …
4 / 24
тлар, ишчи ва қувват машиналарида, транспорт воситаларида ва ҳоказоларда қанча маблағ борлиги бўйича ҳисобга олинишига тўсқинлик қилмайди. асосий фондлар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш даражасига ва меҳнат предметларига кўрсатадиган таъсирига қараб икки қисмга бўлинади: актив - ишчи ва қувват машиналари, асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, асбоблар ва жиҳозлар; пассив - бино ва иншоотлар, яъни ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи ёрдамчи жараёнлар билан банд бўлган иморатлар ва объектлар (идоралар, омборхоналар, лабораториялар, бошқарув аппарати жойлашган бинолар). асосий фондларни кўпайтиришни таҳлил қилиш, баҳолаш ва стратегиясини белгилаб олишда уларнинг тузилмаси - асосий фондларнинг айрим гуруҳларининг уларнинг жами қийматидаги улуши - катта аҳамият касб этади. машина ва асбоб-ускуналарнинг, транспорт воситаларининг жами асосий фондлар қийматидаги улуши қанчалик катта бўлса, (қолган шартлар тенг бўлганда) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам, фонд қайтими кўрсаткичи ҳам шу қадар юқори бўлади. шунинг учун асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмасини яхшилашга ишлаб чиқариш ва фонд қайтимини оширишнинг муҳим шарти деб қаралади. асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркибини қуйидагича …
5 / 24
лмаштирилади, иккинчи ҳолда эса таъмирлаш йўли билан тикланади. маънавий эскириш - машина ва асбоб-ускуналар қийматининг уларни ишлаб чиқаришга сарфланадиган ижтимоий зарурий ҳаражатларнинг камайиши таъсирида камайиб бориши (маънавий эскиришнинг биринчи шакли) ёки улар қийматининг янги, илғор ва самарали машина ва асбоб-ускуналар яратилиши натижасида камайишидир (маънавий эскиришнинг иккинчи шакли). асосий фондларнинг эскиришини тиклаш корхона ва ташкилотларнинг махсус маблағлари асосида - амортизация ажратмалари ҳисобига амалга оширилади. уларнинг суммаси асосий фондларнинг қийматига, уларнинг хизмат муддатига, таъмирлаш ва модернизациялаш ҳаражатларига боғлиқдир. бу маблағлар одатда корхонанинг амортизация фондида тўпланиб боради ва фақатгина асосий фондларни тиклаш ва таъмирлаш мақсадларида фойдаланилади. йиллик амортизация суммасининг асосий фондлар қийматига нисбати фоизларда ифодаланганда амортизация меъёри деб аталади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: бу ерда: ф1 - асосий фондларнинг дастлабки қиймати; фл - асосий фондларнинг тугатиш қиймати; та - асосий фондларнинг амортизация муддати ёки хизмат муддати, йил. дастлабки қиймат - асосий фондларни сотиб олиш пайтидаги ҳаражатлар суммаси (етказиб бериш, ўрнатиш ёки монтаж …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "qurilish industriasining ishlab chiqarish va resurs salohiyati"

қурилиш индустриясининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳияти ва ундан самарали фойдаланиш режа: 1.ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурслари, уларнинг мазмуни, ўзига хос хусусиятлари хамда уларни қурилишдаги хўжалик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти. 2.асосий фондлар - қурилишнинг ишлаб чиқариш ва ресурс асоси сифатида. асосий фондларнинг қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватига боғлиқлиги. 3.қурилишнинг айланма фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари. 1. ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурслари, уларнинг азмуни, ўзига хос хусусиятлари хамда қурилишдаги хўжалик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти маълумки, ҳар қандай тармоқдаги ишлаб чиқариш жараёни учта асосий элемент: меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари ва бевосита меҳнатнинг ўзидан, яъни инсон...

This file contains 24 pages in DOC format (174.5 KB). To download "qurilish industriasining ishlab chiqarish va resurs salohiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: qurilish industriasining ishlab… DOC 24 pages Free download Telegram