ўсимлик тўқималари (гистология)

PPT 377.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1675848659.ppt ўсимлик тўқималари (гистология) slayd ўсимлик тўқималари (гистология) режа: 1. ўсимлик тўқималари ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси. 2. ҳосил қилувчи тўқималар, аҳамияти ва турлари. 3. қопловчи тўқималар, уларнинг вазифаси. эпидерма, передерма, пўстлоқ. 4. асосий тўқима тўғрисида тушунчалар. 5. сўрувчи паренхима. ассимиляцион, ғамловчи паренхималар ва аэренхима, уларнинг вазифалари. 6. механик тўқималар ва уларнинг турлари. колленхима, склеренхима, склереидлар тўғрисида тушунча. 7. ўтказувчи тўқима ва уларнинг турлари. трахея ва трахеидлар. элаксимон найлар ва йўлдош ҳужайралар. 8. ажратувчи система. ташқи ва ички секреция ажратувчи тўқималар. эволюция натижасида сувда ва қуруқликда яшовчи ўсимликлар тузилишида кескин фарқлар пайдо бўлган. масалан, сувда яшовчи сувўтларининг талломи (танаси) асосан бир хил тузилишга эга бўлган ҳужайралардан ташкил топган бўлса, танаси илдиз, поя ва баргларга дифференцияланган юксак ўсимликлар эса ҳар хил вазифани бажарувчи ва турли хил тузилишга эга бўлган ҳужайралардан ташкил топган. ўсимлик баргларида фотосинтез вазифасини бажарувчи ҳужайралар йиғиндиси бўлса, илдиз учида сув ва унда эриган минерал моддаларни шимиб олиб, ўсимликнинг …
2
осий тўқималарга ажратди. бу хил бўлиниш ҳозирга қадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас ва тўқималар системасида асосий ўринни эгаллайди. илмий асосланган ҳозирги замон классификацияси бўйича қуйидаги тўқималар фарқланади: 1. меристематик ёки ҳосил қилувчи тўқималар. 2. қопловчи тўқималар. 3. асосий тўқималар. 4. механик тўқималар. 5. ўтказувчи тўқималар. 6. ажратувчи система. кўпчилик ҳолларда ажратувчи система ўтказувчи тўқималар жумласига қўшиб ўрганилади. ўсимликларнинг бўйига ўсиши, энига кенгайиши ёки янги органларнинг пайдо бўлиши негизида ҳосил қилувчи тўқималар ётади. келиб чиқишига кўра ҳосил қилувчи тўқималар бирламчи ва иккиламчи, ўсимликда жойлашишига кўра эса учки (тепа), ён ва интеркаляр ҳосил қилувчи тўқималарга бўлинади. тепа меристема вегетатив новда ва гул новда ҳосил қилувчи ҳамда илдиз учи меристемаларига бўлинади ва улар илдиз билан пояларнинг учида жойлашади. ён меристемаларга илдиз ва поялар марказий цилиндрининг атрофида жойлашган перицикл прокамбий ва камбийлар киради. бирламчи меристема уруғ муртагида, поя, илдиз ва уларнинг учларида, ён поялар ҳамда куртакларда жойлашиб, янги органларнинг ҳосил бўлишини, шунингдек ўсимликларнинг …
3
м катта бўлади. меристема ҳужайрасида кўпинча битта ядроча бўлиб, унинг таркибида протеиндан ташқари рнк, фосфолипидлар, олтингугурт, калий, кальций бор. меристематик ҳужайралар цитоплазмасида рнк моддаси кўп бўлган (40-50) микросом, протеин ва фосфолипидлар бўлади. уларда бундан ташқари митохондрийлар ҳам кўп учрайди. тепа меристема поя, илдиз ва уларнинг ён ўқлари учида жойлашган. ён меристема келиб чиқишига кўра иккиламчи меристема бўлиб, у кўп йиллик, икки паллали ўсимликлар илдизи, поясининг ксилема ҳамда флоэма қисми ўртасида жойлашади ва камбий дейилади ҳамда органларнинг энига ўсишини таъминлайди. интеркаляр меристемалар поя бўғим оралиғининг базал қисмида, яъни унинг остида ҳамда баргда ҳосил бўлади. интеркаляр ўсиш кенг тарқалган, у қирқбўғим, шунингдек қўнғирбошлилар, селдерейгуллилар (соябонгулдошлар) ва шу каби бошқа икки паллалиларнинг вакилларида учрайди. интеркаляр ўсиш ҳамма пояларда кузатилади, аммо ҳар хил ўсимликларда фаол ва ўсиш муддати турличадир. қўнғирбошлилар (буғдой, арпа, жавдар, маккажўхори, шоли) да интеркаляр ўсиш ҳисобига бўғим оралиғи узаяди. маълум вақтдан кейин бўғим оралиғида ўсиш тўхтайди, аммо унинг баъзи жойларида кичик …
4
иришидан ҳимоя қилади. келиб чиқиши ва жойлашишига кўра қопловчи тўқима уч гуруҳга: эпидерма (эпидермис), пробка ёки перидерма ҳамда қуруқ пўстлоққа бўлинади. эпидермисдаги устицанинг тузилиши: а – устицанинг кўриниши, б – устицанинг устидан кўриниши: 1 – эпидермис ҳужайраси, 2 – ўстицанинг қамровчи ҳужайраси, 3 – хлорофилл доначалари, 4 – устица тешиги, 5 – ҳужайра мағизи, 6 – цитоплазма, 7 – устицанинг олдинги тешиги, 8 – орқа томони, 9 – ҳаво бўшлиғи, 10 – хлоропластли қамровчи ҳужайра, 11 – қамровчи ҳужайранинг юпқа пўсти, 12–13 – кутикула, 14 – ҳужайранинг целлюлозали пўсти, 15 – мағиз. эпидерма (юнонча "эпи" -юқори, "дерма" -тери маъносида) бирламчи қопловчи тўқима бўлиб, ҳимоя вазифасини бажаради. у ўсимликнинг барг ва ёш новдаларини ташқи томондан ўраб турувчи бир қават зич жойлашган тирик паренхима ҳужайраларидан тузилган. ҳужайра пўсти бир неча бор букилган, ичида йирик вакуоласи бўлади. ташқи муҳит, яъни атмосфера томон жойлашган ҳужайра пўсти бошқа қисмларига қараганда қалинрок бўлади. бунинг устига у …
5
ашади ва суберин моддасини шимиб олиб пробкалашади, натижада протопласти ўлади. пробкалашган ҳужайралар ўлик, ҳужайраси бўш ёки смола ҳамда ошловчи моддалар билан тўла бўлади. шунингдек, пробка тўқимасида ҳаво билан тўлган, моддаларни ўтказмайдиган парда билан ажралган ҳужайралар мавжуд бўлиб, улар иссиқликни кам ўтказишни таъминлайди. шу сабабли пробка билан ҳимояланган ўсимлик новдалари нафақат сувни кам буғлатади, балки совуқдан ҳам яхши ҳимояланган бўлади. феллоген ичкарига қараб хлорофилли тирик паренхима ҳужайраларини ҳосил қилади. ҳужайралараро бўшлиқ мавжуд бўлган бу ҳужайраларга феллодерма дейилади. шундай қилиб, фелллоген ёки пробка камбий ташқи томонга пробка, ичкарига қараб эса феллодермани ҳосил қилади. феллоген, пробка ва феллодерма биргаликда перидермани ташкил қилади. пробка тўқимаси турли ўсимликларда турлича қалинликда бўлади. пробка дуби, амур бархат дарахтларида пробка қалинлиги бир неча сантиметрга етса, бошқа ўсимликларда бу кўрсаткич бир неча миллиметрни ташкил қилади. пробка совутиш ишида, самолётсозликда, саноатнинг турли тармоқларида ва бошқа соҳаларда ишлатилади. пробка асосан пробка дуби дарахтидан олинади. пўкак тўқимасида ҳужайраларнинг ташқи муҳит билан алоқасини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимлик тўқималари (гистология)"

1675848659.ppt ўсимлик тўқималари (гистология) slayd ўсимлик тўқималари (гистология) режа: 1. ўсимлик тўқималари ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси. 2. ҳосил қилувчи тўқималар, аҳамияти ва турлари. 3. қопловчи тўқималар, уларнинг вазифаси. эпидерма, передерма, пўстлоқ. 4. асосий тўқима тўғрисида тушунчалар. 5. сўрувчи паренхима. ассимиляцион, ғамловчи паренхималар ва аэренхима, уларнинг вазифалари. 6. механик тўқималар ва уларнинг турлари. колленхима, склеренхима, склереидлар тўғрисида тушунча. 7. ўтказувчи тўқима ва уларнинг турлари. трахея ва трахеидлар. элаксимон найлар ва йўлдош ҳужайралар. 8. ажратувчи система. ташқи ва ички секреция ажратувчи тўқималар. эволюция натижасида сувда ва қуруқликда яшовчи ўсимликлар тузилишида кескин фарқлар пайдо бўлган. масалан, сувда яшовчи сувў...

PPT format, 377.5 KB. To download "ўсимлик тўқималари (гистология)", click the Telegram button on the left.