ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони

DOC 183,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757247.doc ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони reja: 1. muhammad imin g`ujamquli o`g`li hirqatiyning hayoti va ijodi. 2. hirqatiyning «muhabbatnoma va mehnatkom» dostoni haqida. 3. «muhabbatnoma va mehnatkom» asaridagi «sham va parvona» hikoyati. 4. «muhabbatnoma va mehnatkom» dostonidagi bulbul va gul obrazlari. 5. o’zbek adiblarining hirqatiyning «muhabbatnoma va mehnatkom» dostoni haqidagi fikrlari ушбу тадқиқотнинг юқоридаги бобида уйғур шоирларининг бевосита навоий «хамса»си достонлари билан алоқадорлик натижасида яратган асарлари хусусида баҳс этилди. шарқ адабиёти ютуқлари, хусусан, навоий меросига катта рағбат билан қараган уйғур шоирларининг мумтоз анъаналарни муваффақият билан давом эттириб, янги ғоявий-бадиий мундарижага эга бўлган асарлар яратишдаги иқтидорлари хусусидаги кузатишлар баён қилинди. уйғур адабиёти тарихида шундай асарлар ҳам борки, уларнинг муаллифлари бевосита навоийнинг бирор асарига мурожаат этмасалар-да, ўзларининг изланишлари давомида устоз шоирнинг мавзу танлаш, образ яратиш ва тасвир услубидан баҳраманд бўлиб, янги-янги асарлар ижод этганлар. уйғур адабиёти хазинасини катта иқтидорлари самараси бўлган асарлари билан муносиб равишда бойитганлар. шундай …
2
ълум маънода «ҳайрат ул-аброр» услубидаги фалсафий-ахлоқий достон сифатида баҳолаш мумкин. маълумки, ўзбек, форс-тожик ва озарбайжон адабиётларида мавжуд бўлган кўпдан-кўп фалсафий-ахлоқий мундарижадаги асарларда муаллифлар ўзларининг муҳаббат, меҳнат, адолат, қаноат ҳақидаги қарашларини баён қилганларидан кейин шу ижтимоий-ахлоқий мавзуни образлар воситасида гавдалантириб беришга қаратилган ҳикоятлар келтирадилар. масалан, «ҳайрат ул-аброр» достонида «салтанат бобидаким...» деб бошланувчи учинчи мақолатда подшолар, уларнинг тож-тахт, мулку мамлакат соҳиблари сифатидаги жавобгарликлари, адолат қонунларига риоя қилишлари хусусидаги чуқур мушоҳадалардан кейин шу мақолат таркибида «шоҳ ғозий қаҳрининг сарсари бир саркаш хўшани барбод этиб, адлининг суйи ул хўша бутган бузуғ мазраани обод қилғони» ҳикояти келтирилади. «карам васфи»даги еттинчи мақолат таркибида эса ўз караму саҳовати билан халқ оғзига тушган «ҳотами тойи» ҳикоятига кўзимиз тушади. ҳирқатий ўз достонини «муҳаббатнома ва меҳнатком» деб атади. шунга кўра, «ҳайрат ул-аброр»нинг «ишқ ўти» таърифига бағишланган тўққизинчи мақолатига қиёсан ўрганиш ҳирқатийнинг устозлар анъаналари билан нақадар мустаҳкам алоқада бўлганлигини яққол кўрсатади. ҳирқатий достони ишқ ва ишқ меҳнатига бақишланган муқаддима боби билан …
3
ил бўла олишини тасаввуф фалсафасидан келиб чиқиб моҳирлик билан тасвирлаб беради. «уйғур адабиётининг қисқача тарихи» асарида ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достонининг ғоявий-бадиий аҳамияти хусусида анчагина муҳим кузатишларга кўзимиз тушади. бизнинг назаримизда, ушбу «тарих»да кўпроқ ҳирқатий достонининг зоҳирий мундарижасига диққат қилинади. биз «тарих» китобидаги бундай талқинга қўшилганимиз ҳолда, масалани моҳият жиҳатидан очиб бериш учун тадқиқот доирасини янада кенгайтириш керак деган фикрдамиз. гап шундаки, ҳирқатий юқорида ҳам айтиб ўтилганидек, ўз асарида ишқ темасини сўфиёна фалсафа асосида ёритишни мақсад қилиб олади. шу ғоявий ният заминида туриб, шоир «муҳаббатнома ва меҳнатком» достонининг муқаддимасида ишқ темасини махсус бир бўлимда ёритиб, ўзининг бу хусусдаги мушоҳадаларининг бадиий тасвири учун «шам ва парвона» «гул ва булбул» ҳикоятларини яратади. ҳирқатий тасаввуф илмидаги ишқ фалсафасининг моҳиятини ўзига хос йўл билан ойдинлаштириш мақсадида ажойиб талқинлар қўллайди. ўз навбатида ишқнинг моҳияти ҳақида маълумот бериш ниятида ҳаётий қиёслар қидиради ва топади. «уйғур адабиётининг қисқача тарихи» асарида достондаги қуйидаги мушоҳадаларга тўғри диққат қилинган: «муҳаббаттин …
4
нома ва меҳнатком» асари юқорида айтилганидек, ўзидаги ишқ ва ишқ меҳнати талқинлари билан навоийнинг «ҳайрат ул-аброр» асаридаги тўққизинчи мақолат мундарижасига яқинлашиб кетади. албатта, биз «муҳаббатнома ва меҳнатком» асарини навоийнинг «ҳайрат ул-аброр» асари билан тенглаштириш фикридан батамом йироқмиз. юқорида ҳирқатий асарида дастлаб фалсафий-ахлоқий достонлари, жумладан, «ҳайрат ул-аброр» услубига қиёс қилган эдик. навоийнинг «ҳайратул аброр» асарида ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий мавзулар жуда катта бир силсилани ташкил қилгани ҳолда ҳирқатий ўз асарида навоий асарида қаламга олинган ишқ мавзуси хусусидагина баҳс этади, холос. демак, ҳирқатий достони ўзининг шу муҳим бир жиҳати билан навоий «ҳайрат ул-аброр»и билан яқинликни ташкил қилади. шу томондан ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» асарида ишқ ва комил ошиқликнинг машаққатлари ҳақида баён қилинган фикр-мулоҳазаларни навоий «ҳайратул аброр»ининг ишқ таърифига бағишланган тўққизинчи мақолатнинг сарлавҳасига қиёс этиш ўринли бўлади. у ерда ўқиймиз: «ишқ ўти таърифидаким, шуъласи бало саҳросининг лолалари ва ахгари балокаш кўнгул парголаларидур ва меҳнат қаро шоми анинг тутуни ва бу шомнинг муштариқ кавкаблари анинг …
5
мункирлар бошиға ошқони» ҳикоятини келтиради. ҳирқатий эса ўз асарида ишқи ҳақиқийнинг шавқ ва изтироблари ҳақидаги фалсафий-ахлоқий қарашларининг баёнидан кейин уни қувватловчи «шам ва парвона» ҳамда «гул ва булбул» ҳикоятларини келтиради. ушбу ҳикоятлардан биринчиси, яъни «шам ва парвона» нисбатан мўъжаз бўлиб, унда анъанавий шам ва парвона образлари орқали муҳаббатнинг оташнок кучига офаринлар ўқилади. «шам ва парвона» достонлари шарқда анча кенг тарқалган анъанавий мавзуларга асосланадилар. биз хуi аср турк шоири ломиийнинг «шам ва парвона» достонини биламиз. бу мавзудаги асарлар бошқа адабиётларда ҳам учрайди. ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» асаридаги «шам ва парвона» ҳикояти эса шоирнинг ўз асарининг марказига қўйган муҳаббат ва меҳнат темасини образли ёритиш мақсадида келтирилган кичик лавҳадан иборатдир. ҳирқатий «шам ва парвона» ҳикояти орқали муҳаббатнинг ёлқинли кучи ва унинг поёнсиз меҳнат, машаққатлари ҳақидаги ўзининг ижтимоий-ахлоқий қарашларига бир мисол келтирган бўлади ва мавзуни тадрижий давом эттира бориб навбатда «гул ва булбул» достонига кўчади. «муҳаббатнома ва меҳнатком» асаридаги «шам ва парвона» ҳикояти ҳирқатийнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони" haqida

1662757247.doc ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони reja: 1. muhammad imin g`ujamquli o`g`li hirqatiyning hayoti va ijodi. 2. hirqatiyning «muhabbatnoma va mehnatkom» dostoni haqida. 3. «muhabbatnoma va mehnatkom» asaridagi «sham va parvona» hikoyati. 4. «muhabbatnoma va mehnatkom» dostonidagi bulbul va gul obrazlari. 5. o’zbek adiblarining hirqatiyning «muhabbatnoma va mehnatkom» dostoni haqidagi fikrlari ушбу тадқиқотнинг юқоридаги бобида уйғур шоирларининг бевосита навоий «хамса»си достонлари билан алоқадорлик натижасида яратган асарлари хусусида баҳс этилди. шарқ адабиёти ютуқлари, хусусан, навоий меросига катта рағбат билан қараган уйғур шоирларининг мумтоз анъаналарни муваффақият билан давом эттириб, янги ғоявий-бадиий мунд...

DOC format, 183,0 KB. "ҳирқатийнинг «муҳаббатнома ва меҳнатком» достони"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.