biofizika

PPTX 49 sahifa 6,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
слайд 1 асосий адабиётлар (ўзбек тилида) хушматов ш.с. биофизика. дарслик – tоshkеnt. 2024 – 441 b. pоzilоv m.k., murаtоvа d.х., аsrаrоv m.i., mirхоdjауеv u.z. «biofizika» o’quv qo’llanma - tоshkеnt. 2024 – 305 b. .remizov a.n. tibbiy va biologik fizika. тошкент. ибн-сино нашриёти, 2005. ремизов а.н. тиббий ва биологик физика. тошкент. ибн-сино нашриёти, 1992. қосимов м.м. назарий биофизика асослари. тошкент, университет, 2006. қосимов м.м. биофизикадан амалий машгулотлар. тошкент, университет, 1992. асосий адабиётлар рубин а.б. биофизика. учебник в 2х книгах. м., высшая школа, 1987. волькенштейн м.в. биофизика. учебное пособие. м., наука, 1983. костюк п.г. и др. биофизика. учебник. киев, выша школа, 1989. владимиров ю.а. и др. биофизика. учебник. м., медицина, 1983. гагельганс а.и. конспекты лекций по биофизике. ташкент, университетет, 2000. интернетдаги сайтлар http://www.library.biophys.msu.ru/rubin/ http://bio-phys.narod.ru/ http://www.ionization.ru/issueg/4314 http://elkin52.narod.ru/biofizika.htm http://www.krugosvet.ru/articles/02/1000293/1000293a1.htm http://www.rubin-center.ru/podhod.htm http://www.rl7.bmstu.ru/rus/library/biophys/ google.ru мавзу: биофизика фанига муқадимма (кириш) режа: 1. биофизиканинг предмети ва вазифалари. 2. биофизиканинг бўлимлари. 3. биофизикавий тадқиқот усуллари. 4. ўзбекистонда биофизиканинг ривож- …
2 / 49
а фундаментал биологик фанларнинг бири бўлиб ҳисобланади. биофизика - бу нима? биофизика –тирик материя асосидаги физика ҳақидаги фан бўлиб, материянинг ҳаракати ва ўзаро алоқадорлиги хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган энергиянинг хоссалари, биологик тизимлардаги кучлар ва улар ўртасидаги муносабатлар, кинетика, термодинамика, макромолекулалар ва мембраналарнинг структуравий тузилишлари, ҳужайра ва тўқималарда ионлар ҳаракати, тизимларда ахборот қабул қилиниши ҳамда қайта ишланиши ҳақидаги умумий ва хусусий қонуниятларни ўрганади. бунда биофизика тирикликнинг молекуляр даражасидан то энг мураккаб тузилиши доирасигача тадқиқ қилади. биофизика—тирик организмлардаги физик ва физик-кимёвий жараёнларни, биополимерларнинг тузилиши ва хусусиятларини, турли физик омилларнинг тирик тизимларга таъсирини ўрганадиган фандир. у физика ва биология фанлари чегарасида бўлиб, тирик системалар тузилиши ва функциясини ўрганишда физикавий, кимёвий ва математикавий усуллардан фойдаланади. фаннинг мақсади тирик ҳужайрани молекуляр даражада ўрганиш, умумий биологик муаммоларни макромолекулалар ва ҳужайра асосида мантиқан ечимини тафаккур қила олишни талаб қилади. мазкур соҳа, биология бир бутун фан эканлигини, ҳар хил жонзотлардаги биофизикавий жараёнлар бир хил содир бўлишини исботловчи физик–кимёвий йўналиш …
3 / 49
и эса рўй бераётган ҳодисаларни аниқ қонуниятлар ва далиллар асосида тушунтиради. шунингдек, биофизика организмларда кечадиган қон айланиш, нафас олиш, ҳаракат, кўриш ва эшитиш каби физиологик жараёнлар механизмларини ўрганади. фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни тиббиётда дори дармонларни хужайра органел-ларидан бошлаб, токи тўқима, органларгача кўрса-тадиган таъсирини биофизикавий конуниятлар тушунтириб бериб, уларни биофизикавий усуллар ёрдамида илмий тадқиқ қилади. фармацевтикада- иқтисодий жиҳатдан арзон, экологик тоза ва зарарли хусусиятлари имкон борича камайтирилган дори –дармон ишлаб чиқаришда, уларнинг биологик ва физик хусусиятларини аниқлашда ушбу фан назарияси ва услубиятидан фойдаланиш 70-80 % ташкил қилади. экологияда экотизимларнинг барқарорлигини, абиотик омилларнинг (ҳарорат, ёруғлик ва бошқалар) организмларга таъсирини, уларнинг яшаш қобилиятини ва ифлослантирувчи моддалар таъсирига чидамлилигини таҳлил қилади. экологик биофизиканинг энг муҳим вазифаси экотизимлар ҳолатини баҳолашнинг экспресс усулларини ишлаб чиқишдир. қишлоқ хўжалиги, физиология, ветеринария ва бошқа соҳаларда хам катта ахамитга эга.. биофизика бўлимлари: молекуляр биофизика (биомолекулаларнинг фазовий тузилиши ва хоссаларини, уларнинг ўзаро таъсир кучларини ўрганади. айниқса, макромолекулалар тузилиши ва функциясини ўрганишнинг …
4 / 49
кечадиган жараёнларни биофизика фанисиз ўрганиш ва тушуниш мумкин эмас. масалан, ҳужайра мембранаси ўтказувчанлиги, мускуллар қисқариши, нерв импульси ҳосил бўлиши ва тарқалиши, рецепция, фотосинтез, энергия алмашинуви ва ҳоказо. ҳужайра биофизикаси мембраналар биофизикаси ва молекуляр биофизика билан узвий алоқада иш олиб боради. тинчлик ва ҳаракат потенциалларини ҳосил бўлиши ва тарқалиши, синапсларнинг тузилиши ва потенциалларни улардан ўтишини ўрганиш электрофизиология ва нейрофизиологияда аҳамиятга эга. биологик жараёнлар термодинамика ва кинетикаси биологик жараёнларда термодинамик қонунларини қўлланилишини кўриб чиқади. биологик ҳолатлардаги қайтмас жараёнларнинг таҳлили термодинамиканинг қўлланилиш натижаларини муҳокама этади қисқарувчан тизимлар биофизикаси мушакларнинг ультраструктураси, қисқаришнинг молекуляр механизмлари, мушаклар механикасини ўрганади. биоэнергетика тирик тизимларда энергия ҳосил бўлиши, трансформацияси (бир турдан иккинчи турга айланиши) ва сарфланиш қонуниятларини ўрганувчи бўлимдир. ҳужайрада атф синтезини боғловчи мембраналар – митохондрия, хлоропластларнинг тилакоид ва баъзи микроорганизмлар мембраналарида электрокимёвий потенциали ҳисобига ҳосил бўлиши xx аср биофизикасининг эришган ютуқларидан биридир. радиобиология тирик тизимларга ионлаштирувчи нурлар таъсири қонуниятларини ўрганувчи биофизиканинг бўлимидир. радиоактив нурлар аввало, биологик молекулаларни фазовий …
5 / 49
опуляция, балки биогеоценоз ёки биосфера ҳам тушунилади. мураккаб тизимлар биофизикаси биология фани назарияларилари билан иш кўради. масалан, ч.дарвинниг эволюцион таълимоти бўйича турларнинг келиб чиқишида ташқи таъсирларнинг (қуёш нури, босим, шамол, радиоактив нурлар) аҳамияти катта. мураккаб тизимлар биофизикаси ривожланиш, яъни филогенез ва онтогенез қонуниятлари билан бирга ташқи омилларнинг ўрганилаётган тизимларга таъсир қилиш механизмларини ҳам ўрганади. биофизиканинг ушбу бўлими кибернетикадан, математик моделлашдан кенг фойдаланади. квант биофизикаси элементлари фотофизика ва фотокимё асосларини ўрганади. биоэлектрогенез биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши ва турларини ўрганади. электрўтказувчанлик синапсларда бўладиган узатиш механизмларини ўрганади. биоакустика (ҳаво ва сув муҳитида алоқа ва жойлашиш) биоэлектрик жараёнлар (мембрана потенциали, ахборот ва интеграл жараёнлар) биоэнергетика (энергия таъминоти ва иссиқлик ишлаб чиқариш) биомеханика биооптика (биолюминесценция, кўриш ва ахборотни қайта ишлаш) тиббий физика (диагностика, физиотерапия ва патогенез усуллари) мураккаб тизимлар биофизикаси (тизим генезиси, бирламчи синергизм, эволюция, индивидуал ривожланиш, биотизимларнинг ташкилий даражалари). сенсор тизимлар биофизикаси (психофизика ) aтроф-муҳит биофизикаси (атроф-муҳит, космик физика). даврий жараёнлар биофизикаси (биоритмология ) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biofizika" haqida

слайд 1 асосий адабиётлар (ўзбек тилида) хушматов ш.с. биофизика. дарслик – tоshkеnt. 2024 – 441 b. pоzilоv m.k., murаtоvа d.х., аsrаrоv m.i., mirхоdjауеv u.z. «biofizika» o’quv qo’llanma - tоshkеnt. 2024 – 305 b. .remizov a.n. tibbiy va biologik fizika. тошкент. ибн-сино нашриёти, 2005. ремизов а.н. тиббий ва биологик физика. тошкент. ибн-сино нашриёти, 1992. қосимов м.м. назарий биофизика асослари. тошкент, университет, 2006. қосимов м.м. биофизикадан амалий машгулотлар. тошкент, университет, 1992. асосий адабиётлар рубин а.б. биофизика. учебник в 2х книгах. м., высшая школа, 1987. волькенштейн м.в. биофизика. учебное пособие. м., наука, 1983. костюк п.г. и др. биофизика. учебник. киев, выша школа, 1989. владимиров ю.а. и др. биофизика. учебник. м., медицина, 1983. гагельганс а.и. конспе...

Bu fayl PPTX formatida 49 sahifadan iborat (6,3 MB). "biofizika"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biofizika PPTX 49 sahifa Bepul yuklash Telegram