"biofizika fani haqida ta'lim taqdimoti"

PPT 20 стр. 1,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
презентация powerpoint термиз давлат университети ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биология йўналиши талабалари учун биофизика фанидан “биофизика фанига муқаддима” мавзусида тайёрланган тақдимот биология фанлари бўйича phd, доц.: ш.к.абдулазизова * биофизика қандай фан? биофизика - биология соҳасининг биологик системаларда кечадиган ва улар фаолияти асосидаги физикавий ва физик-кимёвий жараёнларни текширувчи фундаментал фанидир. биофизика - биологиянинг физика, химия ва математика соҳалари билан ўзаро боғлиқлигидан юзага келган фан бўлиб, физик-кимёвий биология ва биотехнология ва шу каби бошқа фанларни чуқур ўзлаштириш учун асос яратади ҳамда замонавий биологнинг дунёқарашини шакллантиришда сезиларли роль ўйнайди. замонавий биофизика - тирикликнинг молекула ва ҳужайра даражасидан бошлаб биосферагача бўлган тузилиш даражаларида физикани ҳаётнинг асоси сифатида ўрганади. * биофизиканинг предмети ва вазифалари табиий фанларнинг жадал суръатлар билан ривожланиши, билимларнинг янги соҳаларининг келиб чиқиши замонамизнинг характерли хусусиятидир. физика ва техника фанларининг тараққиёти бошқа фанлар қатори биологияга ҳам катта таъсир кўрсатмоқда. физикавий услублар ва таҳлилларни барча табиий фанларда, шу жумладан биологияда …
2 / 20
и ҳақидаги умумий ва хусусий қонуниятларни биологик тизимларда физика қонунлари асосида тадқиқ этади. бунда биофизика тирикликнинг энг мураккаб, молекуляр даражада тузилиши доирасида ҳам иш олиб боради. биофизика биофизика кимёвий кинетика, энергия трансформацияси асосида термодинамиканинг биринчи қонуни, биологик тизимлар динамикасини ўрганиш асосида термодинамиканинг иккинчи қонуни каби умумбиологик тушунчаларни таҳлил қилиши билан бир қаторда тирик тизимларнинг молекуляр даражадаги структура тузилишлари ва ушбу тузилиш даражаларида борадиган жараёнларни умумбиологик қонуниятлар билан уйғунлиги каби мураккаб ҳолатларни ҳам ўрганади. биофизика мураккаб биологик тизимлар хусусиятларини ўрганишда математик моделлаш усуллари қўлланилади. биофизика умумий ҳолда биологик тизимларда амалга ошувчи жараёнларни тартибга тушириш ва бошқариш, биополимерларнинг ферментатив катализи, биологик мембраналар орқали моддалар ташилиши, қисқарувчи тизимлар ва қуёш энергиясининг тирик тизимларда боғланиши каби жараёнларини биология соҳаси доирасида физика қонунлари асосида тушунтириб беради. . биологик тизимлар фаолиятидаги турли хил ўзгаришлар тизимдаги макромолекулалар мажмуасидаги конформация ўзгаришлари билан боғлиқ ҳисобланади. бунда ҳарорат, муҳитнинг рн-кўрсаткичи қиймати, моддалар концентрациясининг ўзгаришлари каби омиллар таъсирида тизимда барқарор меъёрий …
3 / 20
боғлаш механизмлари молекуляр даражада кўриб чиқилади. умумий ҳолда биофизика биологик тизимларнинг молекуляр даражадаги назарий асосларини ишлаб чиқишга қаратилган фан соҳаси ҳисобланади. ушбу асосда биологик тизимларда амалга ошувчи динамик жараёнларни мантиқий хулосаларга таянган ҳолда бошқариш услубларини ишлаб чиқиш имконияти юзага келади. мураккаб биологик тизимлар биофизикасида жараёнлар кинетикаси аниқ йўналишда кечувчи биокимёвий ўзгаришлар ва биомембраналарда электр потенциалининг ҳосил бўлиши ва тарқалиши, биологик ритмлар, биомасса ёки турларнинг кўпайиши, организмлар популяциялари ўртасидаги алоқалар каби жараёнларнинг вақт давомийлигига боғлиқ ўзгаришларини ўрганади. биофизикавий тадқиқотларнинг предмети биополимерларнинг структураси ва хоссалари, табиий ва сунъий мембраналар, ион каналлари, мураккаб тузилган биологик тизимлар ҳисобланади. биофизика ўз ичига алоҳида олинган макромолекулаларнинг тузилиши ва хоссаларини ўрганишдан тортиб, биосфера даражасида кечадиган мураккаб жараёнларнинг механизми ва ички динамикасигача бўлган муаммоларни қамраб олади. биологиядаги кўп муаммоларни тушунишда табиатдаги қонуниятларнинг ўзаро боғлиқлигини билиш, тирик организмларга ва тизимларга физикавий қонунларнинг тадбиқ этилиши ёрдам беради. биомолекулалар, мембраналар ва тирик тизимлар учун характерли бўлган физик ва физик-кимёвий жараёнларнинг механизмларини, …
4 / 20
рлари дифракцияси усули флуоресцент зондлар усули доиравий дихроизм усули ик-спектроскопия усуллари дифференциал спектрофотометрия усули электрон парамагнит резонанс (эпр) усули ядро магнит резонанс усули потенциометрия, рн-метрия, фотометрия ва полярография биофизиканинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги биофизика бошқа табиий фанлар билан бевосита узвий боғлиқ, масалан, физика, биокимё, анорганик ва органик кимё, коллоид кимё, ўсимликлар физиологияси, одам ва ҳайвонлар физиологияси, тиббиёт ва бошқа шу каби фанлар эришган ютуқларидан фойдаланади ва ўз қонунлари ва услублари билан ушбу фанлар ўрганадиган жараёнларни тушунтириб беради. биофизиканинг ривожланиши амалий жиҳатдан турли хил касалликларга ташҳис қўйиш ва даволаш учун электрокардиография, рентгенография, қон босимини ўлчаш асбоблардан фойдаланишга, изотоплар, ултратовуш, лазер, ултрабинафша нурлар каби услуб ва воситаларни ишлаб чиқишга асос бўлди. биофизиканинг амалий аҳамияти биофизика ютуқларидан қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришиш учун фойдаланилмоқда. ўсимлик уруғларини электромагнит майдонлари билан, ёки инфрақизил нур билан ишлов бериш ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади. биофизика ўз муаммоларини бошқа фан соҳалари ютуқлари билан ҳал қилади ва ўзига яқин турган …
5 / 20
иясининг биофизика институти, м.в.ломоносов номидаги москва давлат университети биофизика кафедраси илмий ходимларининг тадқиқотлари катта аҳамиятга эга бўлди. ўзбекистонда биринчи бор 1963 йилда академик ё.х.турақулов тошкент давлат университетида биокимё ва биофизика кафедрасига асос солди ва ушбу кафедрада биофизик мутахассислар тайёрлана бошланди. биофизика фанининг ривожланиш тарихи 1979 йил эса ушбу кафедрадан академик б.о.тошмуҳамедов раҳбарлигида биофизика ва табиатни муҳофаза қилиш кафедраси ажралиб чиқди. ўзбекистонда биофизика мактабини асосий йўналиши биологик мембраналарда ионлар транспорти, ион каналлари ва биологик фаол моддаларнинг мембраналарга таъсир қилиш механизмларини ўрганишдан иборат. биофизика фанининг ўзбекистонда ривожланишида ўзр фа физиология ва биофизика институти ўз ўрнига эга. ўзр фа физиология ва биофизика институти 1985 йил ўзр фа физиология институти ва ўзр фа биокимё институтининг биофизика бўлимини бирлашиши натижасида ташкил топди. институт ўзр фа тиббиёт, кимё, биологик фанлар комплекси таркибига киради ва ўзининг фаолиятини фанлар академиясининг илмий-услубий раҳбарлиги остида олиб боради. биофизика фанининг ривожланиш тарихи ўзр фа биокимё институти биофизика бўлимига б.о.тошмуҳамедов раҳбарлик қилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""biofizika fani haqida ta'lim taqdimoti""

презентация powerpoint термиз давлат университети ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биология йўналиши талабалари учун биофизика фанидан “биофизика фанига муқаддима” мавзусида тайёрланган тақдимот биология фанлари бўйича phd, доц.: ш.к.абдулазизова * биофизика қандай фан? биофизика - биология соҳасининг биологик системаларда кечадиган ва улар фаолияти асосидаги физикавий ва физик-кимёвий жараёнларни текширувчи фундаментал фанидир. биофизика - биологиянинг физика, химия ва математика соҳалари билан ўзаро боғлиқлигидан юзага келган фан бўлиб, физик-кимёвий биология ва биотехнология ва шу каби бошқа фанларни чуқур ўзлаштириш учун асос яратади ҳамда замонавий биологнинг дунёқарашини шакллантиришда сезиларли роль ўйнайди. замонавий биофизика - тирикликнинг молеку...

Этот файл содержит 20 стр. в формате PPT (1,6 МБ). Чтобы скачать ""biofizika fani haqida ta'lim taqdimoti"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "biofizika fani haqida ta'lim t… PPT 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram