sazan (cyprinius carpio)

PPT 22 стр. 8,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
слайд 1 мавзу: ўзбекистонда урчитилаётган балиқ турлари, интенсив усулда балиқ етиштириш. режа: 1.республикамиз балиқчилик хўжаликларида урчитилиб кўпайтирилаётган балиқларнинг турлари 2. карпсимон балиқларнинг тавсифи. 3. йиртқич (гўштхўр) балиқ турлари. 4. совуқ сувда яшовчи балиқ турлари. 5. интенсив усулда балиқ етиштириш. бизга маълумки ер шарининг 71% ни яни 360 млн км квадрат майдони сув билан қопланган бўлиб, бунда 22 минг балиқ тури мавжуд. шундан чучук сувларда 8,3 минг тури чучук сувларда яшайди. собиқ иттифоқ худудида ёки мдх давлатлари худудида 1500 тури бўлиб 300 тури чучук сувларда яшайди. асосан чучук сувда яшовчи балиқлар дарёларда кўлларда сув омборларида хамда ички сув хавзаларида таъбий хамда суний холда урчитилиб кўпайтирилади.хозирги кунда республикамизда 3318 та балиқчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб шундан 283 таси таъбий сув хавзаларида 14 таси наслчилик хўжаликлари қолганлари 2 ёки 3 йил оборотда ишлайдиган хўжаликлар яни балиқ човоқлари етказиб берадиган тўлиқ системадаги балиқ хўжаликлари хисобланади. 2016 йилда республикамизда 75,9 минг тонна истемол учун балиқ ишлаб …
2 / 22
ан фарқланиб туради. у 2 ёзни кўрганида (17 ой) 1 кг вазнга эга бўлади. у гўштининг мазалилиги ва ёғлилиги билаи машҳур. илонбош балиғи. у йиртқич бўлиб, балиқ, қурбақа, йирик умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. унинг ранги сариқ-яшил, катта ёшларида қўнғир доғлар ҳам бўлади. кўзини орқа қисмидан узун қора чуқур чизиқ ўтган, танаси узунчоқ, думалоқ шаклида, танасинй орқа қисми бир оз яполоқ, калласи япасқи ва илон бошини эслатади. ўзбекистон шароитида урчитилиб қўпайтирилаётган иссиқ севар йиртқич балиқ турларига қўйидаги балиқлар киради: лаққа (сом) чўртан балиқ (щука) судак илон бош (змееголов) лаққа чучук сувларда яшовчи иссиқсевар йиртқич балиқ ҳисобланиб, ҳамдўстлик давлатлари ҳудудидаги сув ҳавзаларида каспий, қора, азов, орол ва болтиқ денгизларида, республикамиз ҳудудидаги дарё ва кўлларда табиий шароитда учрайди. лаққа балиғининг икки тури оддий (silurus glanis) ва солдатова (silurus soldatova) турлари учрайди. жинсий вояга етилиши 4-5 ёшида, жинсий етилади. эркаклари 3,5 ёшда, урғочилари 4-4,5 ёшда жинсий вояга етилади. узунлиги 5 метргача, оғирлиги 190-300 кг …
3 / 22
ади. уларнинг личинкалари ривожланишининг дастлабки босқичларида зоопланктон билан ҳам озиқланишади. 1,5-2,5 см узунликка етгандан сўнг улар фитопланктон ҳамда детрит билан озиқланишни бошлашади. оқ дўнгпешонанинг кундалик озиқ рациони ўртача тана массасига нисбатан 17% ни ташкил этади. ҳовузларда ўстириладиган асосий балиқларнинг қисқача зоотехникавий тавсифи кўрсаткичлар карп оқ амур дўнгпешона жинсий етилиш ёши 2-4 3-4 3-4 икра қўйиш вақти. йил ойлари v-vii iv-vii v-vi икра қўйишда сувнинг харорати 17-190 17-180 21-260 битта она балиқнинг икра қўйиши млн.дона 0.7-0.8 0,8-1,0 500-1.0 икра қўйиш жойи ўсимликлар илдизи, ўсимликлар субстрат тошлоқ жойларда сув тубидаги жисм инкубация даври кун 3-5 1.2-1.3 1.0-1.1 балиқларнинг озиқланиши човоқ ёшда қисқичбақасимонлар зоопланктонлар зоопланктонлар етук ёшида хар хил ўтхўр (фитопланк) ўтхўр (фитопланк) тирик вазни 1ёшда 100 265 100 2 ёшда 500-1000 1000-2000 200-700 максимал оғирлиги кг 32 30 16 максимал узунлиги см 150 122 100 белуга осётрсимонлар оиласига кирувчи энг катта балиқ ҳисобланиб, эркак балиқларининг катталари 1 тоннагача бўлиши мумкин. эркак балиқларда …
4 / 22
осётри. азов, қора денгиз, каспий денгизларида табиий ҳолда яшайди. сони бўйича каспий денгизида яшовчи бошқа осётрсимонлардан устунлик қилади, хўжаликларда мослаштириш учун қулай ҳисобланган осётрсимон балиқ турларидан бири. гавда узунлиги 2,35 м.гача етиши мумкин. эркак балиқларининг узунлиги 1 дан 2 м.гача фарқ қилиши мумкин. оғирлиги 6 дан 15 кг. гача, урғочи балиқларининг оғирлиги 4 дан 28 кг.гача етиши мумкин. бу сунъий етиштиришдаги (балиқ хўжаликларидаги) кўрсаткичлар бўлиб, табиий муҳитда уларнинг узунлиги 2 м.дан узун бўлиши, оғирлиги 80 кг.дан 120 кг.гача етиши мумкинлиги аниқланган (анисимова и.м., в.в. лавровский, 1983). сибир осётри 1979 йили рус осётри ва лена осётрини чатиштириш йўли билан олинган гибрид ҳисобланади. сибир осётрининг урғочиси икки йилда бир маротаба уруғ беради. бир хил шароитда (температура, сувнинг гидрохимик кўрсаткичлари, озуқа) ўстирилган гибриднинг биринчи авлоди личинка ва чавоқлари ва она тури (рус осётри) хажм жиҳатдан солиштирилганда гибриднинг ўртача оғирлиги рус осётрининг ўртача оғирлигига нисбатан 1,1-1,22 маротаба оғирроқ бўлган (рохло). белуга. азов, каспий ва …
5 / 22
ҳароратларида ҳам яшай олади. форель балиғи — оксифил балиқ, яъни унга кислородга яхши тўйинган сув керак. форель балиғи сув кислород билан 90–100 % га тўйинганда, яъни унинг таркиби 7–8 мг/л бўлганда ўзини яхши ҳис қилади. аралашган кислород концентрацияси 3,5–6 мг/л бўлганда форель балиғи ўзини ёмон ҳис этади, 1,5 мг/л бўлганда дарё форели нобуд бўлади. форель балиғининг икки тури мавжуд: 1. камалаксимон форель (радужный форель); 2. сой форели (ручьевая форель). форель балиғи (камалак хонбалиғи) ўсиб ривожланиш нормаси жинсий етилиши 3-4 ёшида уруғ қўйиш даври октябрь-февраль оғирлиги (вазни) 2-3 кг уруғ ривожланиши учун сув температураси 6-120 с майда балиқларни парваришлашда сув температураси 14-160 с катта ёшли балиқларни парваришлашда сув температураси 14-180 с сувда эриган кислород миқдори 7-8 мг/л ва ундан юқори уруғ (увилдириқ) бериш 2-20 минг донадан ортиқ уруғдан (личинкалар) чиқиш муддати сув температурасидан келиб чиқиб 18 кундан 110 кунгача давом этади балиқларнинг умумий яшаш даври 10-11 йил форель балиғини кўпайтириш учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sazan (cyprinius carpio)"

слайд 1 мавзу: ўзбекистонда урчитилаётган балиқ турлари, интенсив усулда балиқ етиштириш. режа: 1.республикамиз балиқчилик хўжаликларида урчитилиб кўпайтирилаётган балиқларнинг турлари 2. карпсимон балиқларнинг тавсифи. 3. йиртқич (гўштхўр) балиқ турлари. 4. совуқ сувда яшовчи балиқ турлари. 5. интенсив усулда балиқ етиштириш. бизга маълумки ер шарининг 71% ни яни 360 млн км квадрат майдони сув билан қопланган бўлиб, бунда 22 минг балиқ тури мавжуд. шундан чучук сувларда 8,3 минг тури чучук сувларда яшайди. собиқ иттифоқ худудида ёки мдх давлатлари худудида 1500 тури бўлиб 300 тури чучук сувларда яшайди. асосан чучук сувда яшовчи балиқлар дарёларда кўлларда сув омборларида хамда ички сув хавзаларида таъбий хамда суний холда урчитилиб кўпайтирилади.хозирги кунда республикамизда 3318 та бали...

Этот файл содержит 22 стр. в формате PPT (8,7 МБ). Чтобы скачать "sazan (cyprinius carpio)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sazan (cyprinius carpio) PPT 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram