baliklar biologiyasi

PPT 23 sahifa 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
слайд 1 мавзу: балиқлар биологияси, балиқ ховузларининг биологик ва техник таснифи. режа: 1. балиқлар биологияси хақида тушунча. 2. балиқчилик ховузларининг тузилиши. 3. балиқчилик ховузларининг техник таснифи. балиқлар, умуртқали ҳайвонлар синфининг энг қуйи намунаси ҳисобланиб, хордалилар типига киради, ҳамда умуртқали ёки калла суяклилар кенжа типига мансуб балиқлар катта синфига киради ва суякли балиқлар синфи вакилидир. улар яна бошқача қилиб ганадалиларнинг суяклилар гуруҳига кирадилар. бу гуруҳ вакилларига ҳамма ҳовуз балиқларн кирадилар. балиқларни бир-биридан ажратишга ёрдам берадиган белгилари: танаси, бош, дум ҳар хил шаклдаги ва катталикдаги сузгич қанотлари каби қисмлардан иборат. танасининг шакли-балиқларда бешта асосий шаклларга бўлинади: 1. суйри шаклида. (сельд, лосось, окунь). бу шаклдаги балиқлар сувда тез ҳаракатланади. 2. угрисимонлар 3. бутилкасимон 4. лешсимон 5. шарсимон. овқатланиш характерига қараб асосан икки хилга бўлинади: 1.фитопланктонлар 2. зоопланктонлар. яъни сувда яшайдиган майда, кичкина жониворлар ва уларнинг личинкалари билаи озиқланадиган балиқлар. сув ўтлари билан озиқланадиган балиқлар. айрим балиқларда оғиз атрофида мўйловлари бўлади. бу органи таъм …
2 / 23
ашади. сузгич қанотлар икки хилда бўлади: 1. жуфт сузгич қанотлар (кўкрак ва қорин сузгич қанотлари). 2. тоқ сўзгич қанотлар (бел, авал дум) сузгич қанотлари. зоғора балиқнинг ташқи тузилиши: 1- жабра қопқоғи; 2-кўкрак сузгич; 3-қорин сузгич; 4-анал сузгич; 5-дум сузгич; 6-орқа сузгич; 7-ён чизиғи ташқи тузилиши. тез сузувчи турларининг тана шакли торпедасимон, яъни узунчоқ, гавдаси эса унча баланд эмас. сув остида кам ҳаракатга эга бўлган турларида тана шакли бирмунча яссилашган. териси бир-бири устига жойлашиб турадиган суяк тангачалар билан қопланган. тангачалар юпқа пластинкалардан иборат бўлиб, анча енгил ва балиқларнинг сузишини осонлаштиради. тангачалар сони ҳар бир турда кўндаланг ва бўйлама чизиқлар қаторларида бир хил бўлади. балиқларнинг ёши ошган сари тангачалар кўпаймайди, балки уларнинг ҳажми катталашиб боради. совуқ пайтларда балиқлар ҳам, уларнинг тангачалари ҳам ўсишдан тўхтайди. шу сабабли тангачаларда йиллик халқалар ҳосил бўлади. ушбу халқалар сони эса балиқларнинг ёшини билдиради. суякли балиқларда 3 типда тузилган тангачалар мавжуд: циклоид - доира шаклда ктеноид - майда …
3 / 23
кки хил бўлиб, ҳимоя воситасини бажарувчи шохсимон скелет (тангачалар) бўлса, иккинчиси таянч вазифасини бажарувчи ички скелетдир. ички скелет-бош скелети, умуртқа поғонаси, кўкрак, қорин, орқа ва дум ости, дум сузгич қанотларининг скелетидан иборат. калла скелети суяклар йиғиндисидан иборат бўлиб бевосита умуртқа билан бирикади. умуртқа бутун танаси бўйлаб бошдан то дум сузгич қанотигача чўзилиб боради. балиқлар эмбрионал ривожланиш даврида умуртқа ўрнида хорда бўлиб, вояга етганида хордани кичик тоғайсимон қисми сақланиб қолади. шунинг учун балиқлар хордалилар типига киритилган. 1. бош ховуз қуйилиш қисми ёки яйратгич 2. сув қабул қилиш ховузи 3. қишлов ховузи 4. урчитиш ховузи 5.ёзги она балиқлар ховузи 6. ўстириш ховузи 7. сув таъминловчи канал 8. ховузларни сув билан тўлдириш қисми 9. карантин ховузи 10. ховузнинг остки оқар қисми 11. ташландиқ сув канали балиқларни касаликларини олдини олиш ва ховузларда механизация жараёнини яхшилаш лозимдир. балиқ ишлаб чиқиш – экстенсив (500 – 1200 доналарга 1-3 ц/га бир йиллик балиқлар), - ярим ёки чала …
4 / 23
апанлар бўлмайди, аммо кўп турларида ичак тизимининг бошланғич қисмида пилорик (кўр) ўсимталар мавжуд. улар спирал клапанлар сингари ичакнинг ҳазм қилиш юзасини кенгайтиради ва озиқа массасининг ҳаракатини сусайтиради. бу ўсимталар сони 3 тадан (окунда) 200 тагача (скумбрияда) бўлади. жигар бир неча палладан иборат, у ўт пуфагига эга. нафас олиш органлари. жабра аппаратида жабралараро тўсиқларнинг бўлмаслиги, жабра япроқларининг бевосита жабра ёйларига қўшилиши, жабра қопқоқларининг ривожланиши билан тоғайли балиқларникидан фарқ қилади. нафас олиш жараёни жабра қопқоқлари ва оғизнинг ҳаракати натижасида жабра аппаратига сувни ҳайдаш ва ундан чиқариш туфайли кечади. тери ҳам нафас олишда қисман иштирок этади. балиқлар сувда эриган кислород билан нафас олади. қон айланиш системаси. тоғайли балиқлар сингари суякли балиқларда ҳам юрак икки камерали, қон айланиш доираси битта, юракда доимо вена (ифлос) қони бўлади. аммо, кўпчилик суякли балиқларда артериал қонус бўлмайди, бу орган уларнинг фақат тубан вакилларида сақланиб қолган. балиқнинг овқат ҳазм қилиш ва айириш органлари: 1-ошқозон; 2-сузгич пуфаги; 3-тухумдон; 4-оғиз; 5-қизилўнгач; …
5 / 23
овоз тўлқинларини, ҳатто электр токини ҳам сезади. ён чизиқлар эшитиш (лабиринт) органи билан миянинг орқа қисми мияча билан бириккан бўлиб мувозанат ушлашда иштирок этади. лабирант - эшитиш нерв ганглийси (тармоғи) бўлиб шилимшиқ билан қопланган. шу лимфа ичида ҳар томонда учтадан тошга сузиб юради. улар товушларни анализ қилади. кўриш органлари. балиқлар ҳам бошқа умуртқали ҳайвонлар каби кўзга эга. лекин кўз тузилиши билан фарқ қилади. балиқ кўзи элипссимон бўлиб, кўз пиёзи яполоқроқ, соққаси шарсимон бўлади. кўзининг катта-кичиклиги ўзгариб туради. кўриш доираси бир неча сантиметридан ўнлаб метрларни ташкил этади, улар рангларни фарқлайдилар. бу хусусиятлардан шартли рефлекс ҳосил қилишда фойдаланилади. таъм билиш органи. балиқларда таъмни оғиз бўшлиғи, лаби, мўйловлари, жабра япроқлари, сузгич қанот нурлари дум сузгич қаноти ва бутун танаси ёрдамида билади. ҳид билиш органи иккита бурун тешиги бўлиб, сув кириб чиқишда сувдаги эриган ҳид рецепторини уйғотади ва балиқ бу ҳидга жавоб беради. сузгич пуфаги кўпчилик суякли балиқларга хос орган бўлиб, у асосан гидростатик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"baliklar biologiyasi" haqida

слайд 1 мавзу: балиқлар биологияси, балиқ ховузларининг биологик ва техник таснифи. режа: 1. балиқлар биологияси хақида тушунча. 2. балиқчилик ховузларининг тузилиши. 3. балиқчилик ховузларининг техник таснифи. балиқлар, умуртқали ҳайвонлар синфининг энг қуйи намунаси ҳисобланиб, хордалилар типига киради, ҳамда умуртқали ёки калла суяклилар кенжа типига мансуб балиқлар катта синфига киради ва суякли балиқлар синфи вакилидир. улар яна бошқача қилиб ганадалиларнинг суяклилар гуруҳига кирадилар. бу гуруҳ вакилларига ҳамма ҳовуз балиқларн кирадилар. балиқларни бир-биридан ажратишга ёрдам берадиган белгилари: танаси, бош, дум ҳар хил шаклдаги ва катталикдаги сузгич қанотлари каби қисмлардан иборат. танасининг шакли-балиқларда бешта асосий шаклларга бўлинади: 1. суйри шаклида. (сельд, лосось, ок...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (3,2 MB). "baliklar biologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: baliklar biologiyasi PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram