parra, baliq, asalari va mo'ynali hayvonlar kasalliklari

DOCX 221 sahifa 6,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 221
тузувчилар: насимов ш.н. худжамшукуров а.н. сейтвелиева с.с. - - - самвми, “парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари ” кафедрасининг мудири, в.ф.н. самвми, “парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари” кафедрасининг ассистенти самвми, “парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари” кафедрасининг ассистенти тақризчилар: алламуродова м.м. қўлдошев о.у. - - самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази директори вити вет. санитария ва урчитиш патологияси лабораторияси мудири в.ф.н. ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети кенгашининг 20_____ йил «_____» _________ куни ўтказилган № ____ – сонли йиғилишида «балиқ касалликлари» фанининг ўқув услубий мажмуаси муҳокама қилиниб, ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилди. кенгаш раиси ҳ.б.ниёзов «парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари» кафедрасининг 20_____ йил «_____» ________ куни ўтказилган № _____- сонли йиғилишида «балиқ касалликлари» фанининг ўқув услубий мажмуаси муҳокама қилиниб, ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилди. кафедра мудири ш.н. насимов м у н д а р и ж а № …
2 / 221
ихтиопатология фанининг қискача ривожланиш тарихи, унинг умумбиологик фанлар орасида тутган ўрни. 3. балиқларда учрайдиган касалликларни ўрганишнинг аҳамияти. 4. балиқларни яшаш муҳитига таъсир этувчи омиллар. таянч иборалари: ихтиопатология, биотик, абиотик, гидрологик, табиий ва сунъий ҳавзалар. юқумли, инвазион, гиповитаминозлар, анемия, гемморагия, эмболия, кахексия, ташувчи, мавсумийлик. асосий адабиётлар: 1. осетров в.с. (под редаксией) «болезни рыб». справочник, москва во агропромиздат, 1989. 2. шишков в.п. «ветеринарный энциклопедический словар», москва, издателство «советская энциклопедия», 1981. 4. ҳақбердиев п.с. ва бошкалар/ «баликчилик ва балик касалликлари», самарканд, 2008. 5. ҳақбердиев п.с., қурбонов ф.и., қаршиева в.ш. «балиқ ва асалари касалликлари» ўқув қулланма/ тошкент, 2016 й. қўшимча адабиётлар: 1. каримов и.а. «юксак маънавият энгилмас куч».маънавият т, 2008. 2. мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон демократик ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. тошкент, “ўзбекистон” нмиу, 2017. – 29 б. 3. мирзиёев ш.м. қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. тошкент, “ўзбекистон” нмиу, 2017. – 47 б. 4. мирзиёев ш.м. …
3 / 221
.sea@mail.net21.ru www.veterinary@actavis.ru www.fvat@academy.uzsci.net www.dbugs.net/page/6 www.book.tr200.net/v.php?id=1329599 1. ихтиопатология – бу грекча «ихтио» - балиқ, «патос» - касаллик, «логос» - ўрганиш деган маъноларни англатиб, яъни ихтиопатология – бу балиқларда учрайдиган касалликларни, уларнинг қўзғатувчиларини, касаллик тарқалишни, келадиган иқтисодий зарарини, қўзғатувчиларнинг биологик ривожланишини, эпизоотологиясини, патогенези, иммунитет, патанатомик ўзгаришлари, клиник белгилари, диагноз қўйиш усуллари, бошқа касалликлардан фарқли ташхиси, даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш чора-тадбирларини ўргатувчи фан ҳисобланади. ихтиопатология фани асосан пойкилотермли, яъни совуқ қонли ҳайвонлар организмида учрайдиган касалликларни, физиологик, биологик ривожланиши хусусиятларини ўргатади. улар ўзларининг систематикасида жойлашишига кўра хордалилар туркумининг умуртқасиз кенжа синфига мансуб бўлиб, 38 минг хордалилар турининг 20 мингдан ортиғи балиқлардир. бундан 420 млн. йил муқаддам пайдо бўлган. савол туғилиши мумкин: нима учун балиқлар пойкилотермли, яъни совуқ қонлилар гурўҳига киради. чунки биз ўрганадиган объектлар, яъни балиқларнинг терморегулясия (тана ҳарорати мувозанатини идора қилиш) механизми бўлмасада, ҳарорат асосан ташқи муҳит ҳароратига қараб мувозанатлашиб боради, шу сабабли уларни пойкилотермли – совуқ қон лилар гурўҳи деб …
4 / 221
ескин фарқ қилиб, уларни умумртқасизларга – сув ҳайвонларга яқинлаштирилади. шу сабабли ихтиопатология фани классик ветеринария фанидан кескин фарқ қилади ва махсус ёндошишни талаб этади. чунки улар асосан сувда яшаб ветврач – ихтиопатолог назоратидан узоқроқда бўлишиб, уларнинг организмида кечаётган барча жараёнларни бирма-бир кўздан кечириш, кузатишнинг имконият-иложи камрокдир. бизлар – яъни бўлажак мутахассислар масаланинг ана шу томонларини инобатга олиб комплекс текшириш усулларини алоҳида-алоҳида танлаб, даволаш ёки профилактик тадбирларни гурўҳлаб олиб боришимиз керак. ихтиопатология фанининг ривожланиш таърихи. балиқларда учрайдиган паразитлар ва улар томонидан содир этиладиган касалликлар тарихдан анча илгари маълум. масалан, балиқларнинг оспа касаллигини 1563 йилда геснер деган олим ёзиб қолдирган, ёки машҳур олим карл линней (1758) ўзининг машҳур «табиат системаси» (система природы) китобида балиқларда учрайдиган кўпгина паразитар касалликларни ёзиб қолдирган. кейинчалик эвропанинг кўпгина мамлакатларида (германия, чехия, словакия, полша, англия, италия ҳамда россия, япония, америка мамлакатларида балиқ касалликлари тўғрисида кўпгина маълумотлар пайдо бўлди. жумладан, м.плен номли олимнинг “баалиқларнинг алоҳида органларидаги касалликлар тўғрисида”ги китоби …
5 / 221
ий ва унинг шогирдлари катта ҳисса қўшганлар. бу олимлар балиқларнинг паразитларини ўрганишган. иккинчи жаҳон урушидан сўнг в.вишневский, я.козитская, в.михайлов, я.грабкалар инвазион касалликларни, б.котсыловский ходимлари билан инфекцион касалликларни ўрганмокдалар. краснуханинг этиологиясини ўрганишда югославиялик ихтиопатологлар и.томашетс ва н.фиянларнинг хиссалари каттадир. 1971 йилда фиян ходимлари ва свиленберг иштирокида краснуха касаллигининг қўзғатувчиси – вирусини аниқлаб ажратиб олганлар италияда 1969-1970 йилларда п.гиттино «балиқчилик ва ихтиопатология» қўлланмасини чоп этди. шимолий америкадаги чучук сув балиқларидаги паразитлар тўғрисида г.хоффман (1967)нинг китоби бағишланган. синдерман (1970) томонидан чоп этилган биринчи қўлланма денгиз балиқлари ва чучук сувдаги умуртқасизларда учрайдиган касалликлар қўлланмаси катта қийматга эга. россияда ҳам ихтиопатология фани ривожланиб, кўплаб асарлар чоп этилди. догел в.а. (зоолог) ва унинг шоғирдлари лайман, полянский, пешков, эпштейн, а.мусселиус, а.к.щербина, капаев, гусева ва бошқалар балиқларда учрайдиган паразитар касалликларнинг асосий муаммоларини эчишда кўпгина изланишлар олиб бориб фаннинг ривожланишига ғоят катта ҳисса қўшганлар. кўпгина ўқув китоблари, дастурларини яратишдики, бу асарлар ҳозирда ҳам ўзининг актуаллиги билан қимматлидир. тарих сахифаларидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 221 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"parra, baliq, asalari va mo'ynali hayvonlar kasalliklari" haqida

тузувчилар: насимов ш.н. худжамшукуров а.н. сейтвелиева с.с. - - - самвми, “парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари ” кафедрасининг мудири, в.ф.н. самвми, “парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари” кафедрасининг ассистенти самвми, “парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари” кафедрасининг ассистенти тақризчилар: алламуродова м.м. қўлдошев о.у. - - самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази директори вити вет. санитария ва урчитиш патологияси лабораторияси мудири в.ф.н. ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети кенгашининг 20_____ йил «_____» _________ куни ўтказилган № ____ – сонли йиғилишида «балиқ касалликлари» фанининг ўқув услубий мажмуаси муҳокама қилиниб, ўқув жараёнида фой...

Bu fayl DOCX formatida 221 sahifadan iborat (6,0 MB). "parra, baliq, asalari va mo'ynali hayvonlar kasalliklari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: parra, baliq, asalari va mo'yna… DOCX 221 sahifa Bepul yuklash Telegram