балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарали фойдаланиш йўллари

PPT 29 стр. 6,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 29
презентация powerpoint мавзу: балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш, табиий сув хавзалари ва сунъий кўллардан самарали фойдаланиш йўллари * ўзбекистон шароитида карп балиғининг урғочилари 3 ёшда, эркаклари эса 2 ёшда вояга етиб насл беришларига қарамасдан уларни урчитишда 5-8 ёшли балиқлардан фойдаланилганда яхши натижага эришиш мумкинлигини назарда тутмоқ лозим. карп балиғидан насл олишда жуфтлик, уялик, тўда усулларидан фойдаланиш мумкин. уя дейилганда битта урғочи балиқ ва иккита эркак балиқ тушинилади. аввалги икки усул асосан селекция наслчилик ишларида қўлланилса, 3-усул, ишлаб чиқаришда кўп миқдорда балиқчалар етиштириш керак бўлган холларда қўлланилади. тўда усули қўлланилганда хар бир гектар сув майдони ҳисобига 20 та уя, яьни 20 та урғочи ва 40 та эркак балиқ ўтказилиши мумкин. ҳовуз яхши тайёрланиб балиқларни яхши урчитиш учун яхши шароит яратилганда ҳар бир гектар балиқ урчитиладиган ҳовуз майдонида 2 млн донага айрим холларда ундан ҳам ортиқ миқдорда 15-20 кунлик балиқчаларни етиштириш мумкин. балиқларни табиий урчитиш даврида олдин насл берувчи балиқларни тўйимли озуқалар билан …
2 / 29
ик эритмасини тайёрлашда бутун ҳолда сақланиб қолган оқ тарғил рангли гипофиздан фойдалинилади. насл насл берувчи карп балиқларидан жинсий маҳсулот олишда балиқларнинг оғирлигига нисбатан сарфланадиган гипофиз миқдори қуйидаги жадвалда кўрсатилган. карп балиқларининг оғирлигига нисбатан сарфланадиган гипофиз миқдори урғочи балиқ оғирлиги кг эмланадиган гипофиз мг\кг ҳисобида 2.3-3.0 2.0 3.5-5.0 4.0 5.5-8.0 6.0 масалан, урғочи карп балиғининг оғирлиги 5 кг бўлса биз жадвалдан 5 кг балиқни ҳар 1кг га 4 мг дан гипофиз тўғри келишини топамиз 5х4=20мг. демак биз шу 20 мг мг гипофизни 2 мг ни 1 маротоба укол килишда сарфласак колган 18 мг ни 2 уколга сарфлаймиз. тарозида ўлчаб олинган гипофиз чинни хавончага солиниб майдаланади. сўнгра бир неча томчи физиологик эритма ёки дистирланган сув томизиб яхшилаб эзилади. шундан сўнг хавончага керакли микдордаги сув ёки физиологик эритма куйиб яхшилаб аралаштирилади. эркак баликлар урғочи баликларга нисбатан икки маротаба кам гипофиз сарфланади. инекция килинадиган эритма хажми биринчи уколга 0.5-1.0 мг., иккинчисида эса 1.0-2.мг дозада …
3 / 29
ан балиқлар безовталаниб тез харакатланиб сувни тўлқинлатади. эркак балиқларнинг жинсий маҳсулоти урғочи балиқларнинг уруғ бериш вақтидан бир соат олдин пробиркаларга олиб термос ёки музлатгичга жойлаштирилди. карп балиқларининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг увилдириғининг ёпишқоқлигидир. увилдириқни ёпишқоқлигии кетгазиш мақсадида тальк кукуни ёки сутдан фойдаланиш мумкин. бунинг учун 100 гр тальк кукуни 10 л сувда аралаштирилади ва бу эритма билан балиқ увилдириғи ювилади ёки бу мақсад учун 1 литр сутга 9 литр сув қўшиб фойдаланиш ҳам мумкин. урғочи балиқдан олинган увилдириқни хажми аниқланади ва у тоғорага солиниб унинг ҳар бир кг ҳисобига 4-5 мл.дан эркаклик жинсий маҳсулоти сперма қуйилиб оталантирилади ва ёпишқоқлигини кетказиш учун тайёрланган эритма билан ювилади. бу мақсадни амалга ошириш учун тоғорага бир неча маротаба эритма қуйилиб увилдириқ аралаштирилиб ювилган эритма тўкиб ташланади. ёпишқоқлиги кетказилган увилдириқ 8 литрли вейс аппаратларига жойлаштирилади. хар бир аппаратга 500 гр увилдириқ жойлаштирилиши мумкин. сув хароратига қараб увилдириқдан личинкаларни чиқиш муддати. сув харорати 0с урчитишнинг …
4 / 29
г қорни яхши кўриниб туради ва гениталияси тегишли кўринишга эга бўлади. дўнгпешона ва амур балиқларининг барча етук эркакларида кўзга ташланадиган белгиси – кўкрак сузгичининг биринчи ёйида кертикларидир. урғочиларида эса бу ёй силлиқ бўлади. урғочи балиқлар увилдириқ қўйишга тайёр эканлилигини қорнидан ҳам билиш мумкин. сунъий равишда урчитишда инъекция қилинган балиқларни сақлаш учун сув берилиши осон бошқариладиган кичик ҳовузчалардан фойдала­нилади (1). шунингдек балиқни бевосита инкубация цехидаги чан ва ҳовузларда (2) боқиш мумкин. бунда фақат фақат таркибидаги эриган кислороднинг миқдори етарлича бўлиши учун сув алмашувини, сув ҳароратини (20-24 с) ва тинчликни таъминлаш муҳимдир. урчитишда ҳар бир насл берувчи балиқ инъекцияланади. инъекцияловчи препарат миқдори балиқшунос томонидан ҳар бир балиқнинг вазнидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. инъекция қилишдан олдин балиқлар эҳтиёткорлик ва тезкорлик билан торозида тортилади. гипофиз кеч кузда ёки баҳорда кўлларда жинсий вояга етган балиқлардан олиниб, тайёрланади. гипофиз ацентонда тўлиқ қуритилади. бита шишачада ўлчамлари ўхаш бир хил муддатларда овланган бир турдаги балиқларнинг гипофизлари сақ–ланади (1). …
5 / 29
клардан фойдаланилганда ҳам шунга ўхшаш тарзда иш тутилади. балиқлар етилгач, урғочи балиқлар тўсатдан увилдириқ ташлаб юборишини олдини олиш учун бармоқлар билан анал тешигини ёпиб, эҳтиёткорлик билан сувдан олинади. балиқларнинг анал тешигининг атрофии қуруқ латтада бирор томчи сув қолдирилмасдан артилиб, увилдириқ қуруқ идишга сиқиб олинади. эркак балиқлар спермаси олинаётганда сувнинг бўлмаслигига янада кўпроқ аҳмият берилади. шуни эсда тутмоқ лозимки, эркак балиқ сперматозоидлари сувда тез фаоллашиб, уларнинг оталантириш қобилияти атиги бир неча минут мобайнидагина юксак бўлади. эркак балиқлар спермаси пробиркаларга олиниб, музлатгичга ёки муз солинган термосга жойлаштирилади, сўнг увилдириқ солинган идишга тўкилади (а). айрим хўжаликларда спермани бевосита увилдириқ солинган идишга сиқиб олинади (в), лекин бундай технологиянинг самараси пастроқ бўлади. карп увилдириғи вейс аппаратларида инкубацияланади. вейс аппаратининг ярмигача сув қуйилиб, унга 300-500 грамм увилдириқ солинади. увилдириқ аппарат тубига чўккач, аппаратларга сув берилади ва сув оқими увилдириқ аппаратлардан тўкилмай айланишига эришилгунга қадар ростланади. сув оқими увилдириқларни етарли даражада кислород билан таъмиланишига ҳам ёрдам беради. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 29 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарали фойдаланиш йўллари"

презентация powerpoint мавзу: балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш, табиий сув хавзалари ва сунъий кўллардан самарали фойдаланиш йўллари * ўзбекистон шароитида карп балиғининг урғочилари 3 ёшда, эркаклари эса 2 ёшда вояга етиб насл беришларига қарамасдан уларни урчитишда 5-8 ёшли балиқлардан фойдаланилганда яхши натижага эришиш мумкинлигини назарда тутмоқ лозим. карп балиғидан насл олишда жуфтлик, уялик, тўда усулларидан фойдаланиш мумкин. уя дейилганда битта урғочи балиқ ва иккита эркак балиқ тушинилади. аввалги икки усул асосан селекция наслчилик ишларида қўлланилса, 3-усул, ишлаб чиқаришда кўп миқдорда балиқчалар етиштириш керак бўлган холларда қўлланилади. тўда усули қўлланилганда хар бир гектар сув майдони ҳисобига 20 та уя, яьни 20 та урғочи ва 40 та эркак балиқ ўтказилиши мумкин. ҳовуз я...

Этот файл содержит 29 стр. в формате PPT (6,1 МБ). Чтобы скачать "балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарали фойдаланиш йўллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш… PPT 29 стр. Бесплатная загрузка Telegram