суюқликли босим ўлчаш асбоблари

DOCX 5 sahifa 51,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
3.2-§. суюқликли босим ўлчаш асбоблари суюқликли босим ўлчаш асбобларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган босимнинг суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига асосланган. асбоблар турли иш суюқликлари, кўпинча симоб, трансформатор мойи, сув ва спирт билан тўлдирилади. асбобларда туташ идишлар принципи қўлланади. уларда иш суюқлиги сатҳлари улар устидаги босим тенг бўлганда мос тушади, босим тенг бўлмаганда эса, суюқлик сатҳи шундай холатни эгаллайдики, бир идишдаги ортиқча босим бошқа идишдаги суюқликнинг ортиқча устунининг гидростатик босим билан мувозанатлаштирилади. кўпгина суюқликли манометрлар иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга. ўша сатҳ бўйича кўрсатишларни бевосита ёзиб олиш мумкин. шундай суюқликли асбоблар гуруҳи борки, уларда иш суюқлигининг сатҳи бевосита кўриниб турмайди. сатҳнинг ўзгариши қалқовичнинг силжишига ёки бошқа қурилма таснифларининг ўзгаришига олиб келади. бу таснифлар ё рақамли қурилмалар ёрдамида ўлчанаётган катталикнинг бевосита кўрсатишини, ёки унинг қийматини ўзгартириш ва масофага узатишни таъминлайди. суюқликли асбобларнинг баъзи турларини кўриб чиқамиз. икки найчали манометр. босим, сийракланиш ва босимлар айирмасини (фарқини) ўлчаш учун сатҳи кўринадиган икки найчали u-симон …
2 / 5
, рмут=pатм+h·g(ρ-ρ1), (3.6) рорт=рмут – pатм = h·g(ρ-ρ1). (3.7) агар манометрдаги суюқлик устида газ бўлса, у ҳолда: рорт = рмут - pатм = h·g·ρ. (3.8) суюқлик устуни баландлигини топиш учун икки марта устун баландликларини ҳисоблаб чиқиш (бир тирсакдаги камайишини, иккинчисида эса, кўпайишини) ва уларнинг қийматини қўшиш лозим, яъни h=h1+h2 (3.9) босимлар фарқини (ўзгаришини) ўлчашда суюқликли дифференциал икки найчали манометрнинг бир тирсагига (мусбат) катта босим, иккинчи тирсагига эса (манфий) кичик босим берилади. мусбат ва манфий тирсаклардаги суюқлик сатҳининг фарқи ўлчанаётган босимлар фарқига мутаносиб (∆р): ∆p=p1-p2=h·g(ρ-ρ1). .... (3.10) манометрларда иш суюқлиги капилляр кучларнинг таъсиридан халос бўлиш учун ички диаметри 8... 10 мм бўлган шиша найчалардан фойдаланилади. агар иш суюқлиги сифатида спирт олинса, найчаларнинг диаметрини камайтириш мумкин. икки найчали манометрлардаги хатоликлар манбаи маҳаллий эркин тушиш тезланиши g нинг ҳисобий қийматидан четга чиқиши, иш суюқлиги ва ўлчанаётган муҳитнинг зичлиги ρ хам ρ1, h1 ва h2 баландликларни ўлчашдаги хатолардан иборат. уларнинг кўрсатиш хатоси 20°с ҳароратда …
3 / 5
қалқовичли, қўнғироқли ва ҳалқали асбоблар киради. қалқовичли дифманометрлар. қалқовичли дифманометларнинг ишлаш принципа косали манометрларникига ўхшаш, аммо уларда босимни ўлчашда косадаги суюқлик сатҳи баландлигининг ўзгариши натижасида қалқовичнинг силжишидан фойдаланилади. узатиш қурилмаси ёрдамида қалқовичнинг силжиши стрелкага узатилади. булар, кўпинча, босимнинг ўзгаришини ўлчаш учун ишлатилади. 3. 2- расмда қалқовичли дифманометр схемаси кўрсатилган. катта босим бериладиган идиш мусбат, кичик босим бериладиган идиш манфий дейилади. мусбат идишга p1 > р2 босим берилганда ундаги суюқлик сатҳи h2 га пасайиб, манфий идишдаги сатҳ h1 га кўтарилади. р1 – р2 босимлар айирмаси суюқлик устунинг h узунлиги орқали мувозанатлашади: 3.2 – расм. қалқовичли дифманометр схемаси h=h1+h2 ........ (3.11) босимлар фарқинингг мувозанат шарти қуйидаги тенглама оркали ифодаланади: p1-p2=∆p=h·g(ρ-ρ1) .... (3.12) бу ерда, ∆р — босимлар фарқи, па; ρ — дифманометр ичидаги суюқликнинг зичлиги, кг/м3. цилиндр шаклидаги идишлар учун бу шарт қуйидаги тенглама орқали ифодаланади: s1·h1=s2·h2 (3.13) бу ерда, s1 — манфий идиш кесимининг юзаси, м2; s2 — мусбат идиш кесимининг …
4 / 5
мўлжалланган хиллари чиқарилади. симоб билан тўлдирилган дифманометрлар учун босим фарқини ўлчаш чегараси 6,3 дан 25 мпа гача, ортиқча босимни ўлчаш чегараси эса 4 дан 40 мпа гача. мой билан тўлдирилган дифманометрлар учун босим фарқини ўлчаш чегараси 40 па дан 4 кпа гача, статик ортиқча босимни ўлчаш чегараси эса 0,25 мпа гача. техник дифманометрлар 1 ва 1,5 аниқлик синфида чиқарилади. қалқович силжиши босимнинг максимал фарқида дифманометрнинг барча турлари учун 30,5 мм га тенг. кўрсатишларни 50 м дан ортиқ масофага узатиш зарур бўлган ҳолларда электр ва пневматик ўзгарткичли масофага узатувчи дифманометрлар қўлланади. асбобсоз.лик саноати дп туридаги кўрсатувчи ва ўзи ёзар қалқовичли дифманометрлар чиқаради. етти тур — ўлчамли алмаштириладиган манфий идишлар чиқарилади. улар 25 мпа гача статик босимда 6,3 кпа дан 0,1 мпа гача бўлган босмлар фарқини ўлчайди. асбобларнинг хатоликлари ўлчаш чегарасининг ±2% идан ошмайди. юқорида кўрилган суюқликли манометрларнинг ва дифманометрларнинг афзаллиги уларнинг соддалиги ва катта аниқликда ўлчашда ишончлилигидадир. қалқовичли дифманометрларда тўлдирувчи ишчи …
5 / 5
суюқликли босим ўлчаш асбоблари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суюқликли босим ўлчаш асбоблари" haqida

3.2-§. суюқликли босим ўлчаш асбоблари суюқликли босим ўлчаш асбобларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган босимнинг суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига асосланган. асбоблар турли иш суюқликлари, кўпинча симоб, трансформатор мойи, сув ва спирт билан тўлдирилади. асбобларда туташ идишлар принципи қўлланади. уларда иш суюқлиги сатҳлари улар устидаги босим тенг бўлганда мос тушади, босим тенг бўлмаганда эса, суюқлик сатҳи шундай холатни эгаллайдики, бир идишдаги ортиқча босим бошқа идишдаги суюқликнинг ортиқча устунининг гидростатик босим билан мувозанатлаштирилади. кўпгина суюқликли манометрлар иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга. ўша сатҳ бўйича кўрсатишларни бевосита ёзиб олиш мумкин. шундай суюқликли асбоблар гуруҳи борки, уларда иш суюқлигининг сатҳи бевосита кўри...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (51,3 KB). "суюқликли босим ўлчаш асбоблари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: суюқликли босим ўлчаш асбоблари DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram