қаршилик термометрлар

DOCX 15 sahifa 591,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
2.5-§. қаршилик термометрлар ҳароратни қаршилик термометрлари билан ўлчаш ҳарорат ўзгариши билан ўтказгич ҳамда ярим ўтказгичлар электр қаршилигининг ўзгариш хусусиятига асосланган. демак, ўтказгич ёки ярим ўтказгичнинг электр қаршилиги унинг ҳарорати функциясидан иборат, яъни r = f(t). бу функциянинг кўриниши термометр қаршилиги материалининг хоссаларига боғлиқ. кўпчилик тоза металларнинг электр қаршилиги ҳарорат кўтарилиши билан ортади, металл оксидлари (ярим ўтказгичлар)нинг қаршилиги эса камаяди. қаршилик термометрларини тайёрлашда қуйидаги талабларга жавоб берувчи тоза металлар қўлланилади: 1) ўлчанаётган муҳитда металл оксидланмаслиги ва кимёвий таркиби ўзгармаслиги керак; 2) металлнинг ҳароратга қаршилик коэффициенти етарли даражада катта ва барқарорлашган бўлиши лозим; 3) қаршилик ҳарорат ўзгариши билан тўғри ёки равон эгри чизиқ бўйича кескин четга чиқишларсиз ва гистерезис ҳолатларисиз ўзгариши керак; 4) солиштирма электр қаршилик етарлича катта бўлиши керак. маълум ҳароратлар оралиғида юқоридаги талабларга платина, мис, никель, темир, вольфрам каби металлар жавоб беради. ҳарорат ўзгариши билан электр қаршилйгининг ўзгаришини характерловчи параметр электр қаршиликнинг ҳарорат коэффициенти дейилади. ҳарорат коэффициенти ҳароратга боғлиқ бўлган …
2 / 15
и туфайли у 200°с дан ортиқ бўлмаган ҳароратларни ўлчашда қўлланиладн. миснинг камчиликларига унинг солиштирма қаршилигининг камлигини киритса бўлади; σ=17·10-7 ом·м. солиштирма қаршилик термометрнинг ўлчамига таъсир этади: солиштирма қаршилик қанча кам бўлса, сим шунча кўп керак бўлади, шунинг учун, термометр ўлчами шунча катта бўлади. мисдан тайёрланган қаршилик термометрлари —200 дан + 200°с гача ҳароратларни узоқ вақт давомида ўлчашда қўлланилади. номинал қаршиликлар 0°с да 10, 50 ва 100 ом ни ташкил этади. амалиётда яна r0=53 ом ли термометр ишлайди. бу қаршилик термометрлари учун қуйидаги белгилашлар киритилган: 1 ом, 5 ом, 10 ом (r0=53 ом ыаршилик термометри гр. 23 деб белгиланган). платина — қимматбаҳо материал. кимёвий жиҳатдан инерт ва соф ҳолда осонлик билан олинади. платинадан тайёрланган қаршилик термометрлари—260 дан +1100°с гача ҳароратларни ўлчаш учун қўлланилади. платина қаршилигининг ҳароратга боғлиқлиги мураккаб боғланишдан иборат бўлиб,—183 дан 0°с гача ҳарорат оралиғида қуйидагича ёзилиши мумкин: rt=r0[1+at+bt2+ct3(t-100)] (2.50) 0 дан + 630°с гача ораликда эса, қуйидагича ифодаланади: rt=r0(1+at+bt2) …
3 / 15
термометр гр. 21 деб белгиланган). платинанинг камчиликларидан бири унинг тикловчи муҳитда металл буғлари, углерод оксиди ва бошқа моддалар билан ифлосланишидир. бу айниқса юқори ҳароратларда намоён бўлади. никелли ва темирли қаршилик термометрлари —60 дан + 180°с гача ҳароратлар оралиғида ишлайди. никель ва темир қаршилик термометрлари катта ҳарорат коэффициентига эга: an1=(6,21-6,34)·10-3k-1 afe=(6,25-6,57)·10-3k-1 ва солиштирма қаршилиги катта: δn1=1,18-1,38·10-7ом·м; δfe=0,55-0,61·10-7ом·м. аммо бу металлар қуйидаги камчиликларга эга: уларни соф холда олиш қийин, бу эса бир-бирини алмаштира оладиган қаршилик термометрлари тайёрлашда қийинчилик туғдиради; темир ва, айниқса, никель қаршилигининг ҳароратга боғлиқлиги оддий эмпирик тенгламалар билан ифодаланадиган эгри чизиқлардан иборат эмас; никель ва, айниқса, темир нисбатан паст ҳароратларда ҳам осонгина оксидлаиади. бу камчиликлар қаршилик термометрларини тайёрлашда никель ва темир қўллашни чеклаб қўяди. 2.13-расмда юқорида кўрилган солиштирма электр қаршиликнинг металлар ҳароратга боғланиши берилган. қаршилик термометрларини (термисторларни) тайёрлаш учун ярим ўтказгичлар (баъзи металларнинг оксидлари) хам ишлатилади. ярим ўтказгичларнинг муҳим афзаллиги уларнинг ҳарорат коэффициентининг катталигидир. термоқаршиликлар тайёрлашда титан, магний, темир, марганец, …
4 / 15
имдан қилинган сезгир элементли қаршилик термометрлариникига қараганда бир неча тартибга ортиқ. аммо индивидуал даражалаш зарурати ҳароратни ўлчашда ярим ўтказгичли терморезисторларни кенг қўлланиш имконини чеклаб қўяди. ҳароратни ўлчашда ммт-1, ммт-4, ммт-6, кмт-1, кмт-4 турдаги термоқаршиликлар ишлатилади. ярим ўтказгичли терморезисторлар кўпроқ термосигнализация ва автоматик ҳимоя қурилмаларида қўлланади. қаршилик термометрлари термоэлемент (сезгир элемент) ва ташқи ҳимоя қобиғидан тузилган. металл қаршиликли термометрларнинг сезгир элементи, одатда, шиша, кварц, керамика, слюда ёки пластмассадан қилинган каркасга ўралган сим ёки лентадан иборат. сезгир элементли термометр учининг қисқичларига ўлчов асбобига борадиган симлар уланган. платинали термометрларнинг сезгир элементи иккита ёки тўртта керамик каркас 1 нинг капилляр каналларида жойлашган кетма-кет уланган спираллар 2 дан ташкил топган (2.14-расм). каркас каналлари керамик кукун 3 билан тўлдирилади, бу кукун изолятор бўлиб хизмат қилади ва спиралнинг пружинага ўхшаш эгилувчанлигини таъминлайди. спирал учларига платинали ёки иридий-родийли (60% родийли) симдан қилинган қулоқчалар 4 кавшарланган. керамик каркасда сезгир элемент махсус глазурь (ёки термоцемент) 5 билан герметизацияланади. каркас каналининг …
5 / 15
рнинг ҳаммаси ўлчаш объектида резьбали штуцер 8 ёрдамида ўрнатилган ҳимоя ғилофи 7 да жойлашган. ҳимоя ғилофининг учида термометрнинг улайдиган учи 9 жойлашган. учида термометр қулоқчаларини маҳкамлаш ва симларни улаш учун винтлар 11 бўлган изоляцион колодка жойлашган. учи қопқоқ билан ёпилади. симлар штуцер орқали чиқарилади. ташқи электр ва магнит майдонлари таъсирини камайтириш учун қаршилик термометрларининг сезгир элементлари индуктивсиз ўрамли қилиб ясалади. қаршиликни ўлчаш учун термометр бўйлаб ток ўтиши лозим. бунда жоуль — ленц қонунига кўра иссиқлик ажралиб, у термометрни ўлчанаётган муҳит ҳароратига қараганда юқорироқ ҳароратгача қиздиради. натижада унинг қаршилиги тегишлича ўзгаради. саноат шароитларида ўлчаш токи шундай ҳисобланадики, натижада ўз-ўзини қиздириш ҳисобига юз берадиган хатолик 0°с даги термометр қаршилиги 0,1% r0 дан ортиқ бўлмайди. қаршилик термометрларининг камчилиги — қўшимча ток манбаининг зарурлигидир. термометрларнинг ва бошқа қаршилик ўзгартирувчиларнинг қаршиликларини ўлчаш учун: логометрлар, мувозанатлаштирилган ва мувозанатлашмаган кўприк схемалари, компенсацион усул ва термоқаршиликнинг меъёрловчи ўзгарткичларидан фойдаланилади. логометрлар логометр, кўпинча, техник қаршилик термометрлари билан биргаликда ҳароратни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қаршилик термометрлар" haqida

2.5-§. қаршилик термометрлар ҳароратни қаршилик термометрлари билан ўлчаш ҳарорат ўзгариши билан ўтказгич ҳамда ярим ўтказгичлар электр қаршилигининг ўзгариш хусусиятига асосланган. демак, ўтказгич ёки ярим ўтказгичнинг электр қаршилиги унинг ҳарорати функциясидан иборат, яъни r = f(t). бу функциянинг кўриниши термометр қаршилиги материалининг хоссаларига боғлиқ. кўпчилик тоза металларнинг электр қаршилиги ҳарорат кўтарилиши билан ортади, металл оксидлари (ярим ўтказгичлар)нинг қаршилиги эса камаяди. қаршилик термометрларини тайёрлашда қуйидаги талабларга жавоб берувчи тоза металлар қўлланилади: 1) ўлчанаётган муҳитда металл оксидланмаслиги ва кимёвий таркиби ўзгармаслиги керак; 2) металлнинг ҳароратга қаршилик коэффициенти етарли даражада катта ва барқарорлашган бўлиши лозим; 3) қаршилик ...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (591,6 KB). "қаршилик термометрлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қаршилик термометрлар DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram