поли-, олиго- ва моносахаридлар

DOC 68.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404216364_52009.doc поли-, олиго- ва моносахаридлар маълумки, карбонсувлар учта гурухга булинади. булар моно-, олиго- ва полисахаридлардир. бу гурухлар бир-биридан молекуляр массаси, молекуласининг катталиги билан фарк килади. бу гурухларнинг хар бири узига хос вазифаларни бажаради. куйида хар гурухнинг тегишли вакилларига тавсиф бериб утамиз. моносахаридлар. моносахаридлар карбонсувларнинг содда тузилган гуруҳини ташкил этиб, таркибида 3 тадан 10 тагача углерод атомларини тутади. табиатда д-қаторга мансуб моносахаридлар кўп учрайди. улар орасида 5-6 углерод атоми сақлайдиган глюкоза, фруктоза, галактоза ва маннозалар организмларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлашда ниҳоятда муҳим ҳисобланади. юқорида айтилганидек, д-қаторга мувофиқ келадиган моносахаридлар барча углеводларнинг асосий қисмини ташкил қилади. l-қаторга мансуб моносахаридлар эса баъзи бир биологик манбаларда учрайди. моносахаридлар оксидланганда уларнинг бирламчи спирт группаси карбоксил группага айланиб, уронат кислоталар ҳосил бўлади. моносахаридларнинг фосфорли эфирлари биологик жиҳатдан жуда муҳим ҳисобланади. моносахаридлар сут таркибида маълум миқдорда бўлиб, ёш организм ҳаётида бу янада муҳим. одам сутида моносахаридлардан глюкоза, сигир ва чўчқа сутида эса глюкоза ва галактоза бўлади. д-глюкоза (декстроза …
2
сақланади. бу миқдор 100 мл қонда 80-120 мг (80-120 мг %) ни ташкил этади. нерв тизими ва гормонлар каби бир қатор омиллар қон глюкозасининг бундай қатъий чегарада ушлаб туришга хизмат қилади. шунингдек, жигар ва мускулларда, тўқималарда глюкозанинг углевод бўлмаган бошқа биомолекулалардан ҳосил бўлиши, уларнинг оксидланиши, ёђларга айланиши ҳамда ташқарига чиқарилиши жигарнинг меъёрий фаолияти туфайли амалга ошади. унинг бу вазифаси бузилса (ёки жигар олиб ташланса) глюкозанинг қондаги миқдори кескин пасайиб кетади. натижада гипогликемия шаклланади. тирик организмларда, хусусан, одам ва ҳайвонлар организмида эркин моносахаридлар асосан глюкоза шаклида учрайди. углеводларнинг турли хилдаги ўзгаришлари глюкозадан бошланади. шу сабабли углеводлар овқат ҳазм қилиш йўлида парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган ҳар хил монозалар (фруктоза, галактоза) изомерланиш реакцияси ёрдамида глюкозага айланади. моносахаридлар тўқима ва ҳужайраларда фаоллашиб, моддалар алмашинуви реакцияларида қатнашади. бу ҳужайра ҳаётида жуда муҳим ҳисобланади. моносахаридларнинг фосфорли эфирлари эркин монозаларга нисбатан реакцион фаоллигининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. углеводларнинг ҳужайра ичидаги бундай алмашиниуви гликоген ёки глюкозадан бошлаб …
3
лан тугайдиган анаэроб парчаланиши гликолиз деб аталади. гликолиз ҳужайра метаболизми жараёнлари орасида энг яхши ўрганилганидир. гликолиз аксари организмларда марказий метаболик йўллардан биридир. 1930 йилнинг ўрталаригача мускул ва жигарда углеводлар алмашинуви фақат глюкозадан бошланади деб ҳисобланар эди. аммо бир катор олимларнинг ишлари туфайли мускулларда бу жараён, асосан, гликогеннинг фосфат кислота бириктириб парчаланиши фосфорилиздан бошланиши кашф этилгандан сўнг фанга гликогенолиз атамаси киритилди. у глюкоза катаболизмининг асосий йўли сифатида универсал аҳамиятга эга. глюкоза бу йўл билан ҳайвон ва ўсимлик ҳужайраларида эмас, балки кўпчилик микроорганизмларда ҳам парчаланади. гликолиз давомида глюкозада бўлган эркин энергиянинг бир қисми атф иштирокида жамђарилади. жадал ҳаракатда бўлган скелет мускулларда анаэроб гликолиз жараёнида икки молекула лактат ҳосил бўлади, адф ва анорганик ф дан икки молекула атф синтезланади. демак, глюкозадаги эркин энергиянинг асосий қисми гликолиз маҳсулотлари - лактатнинг икки молекуласида сақланиб қолади. шундай бўлса ҳам гликолизни кам самарали жараён деб қараб бўлмайди. гликолиз глюкозадан оксидланишсиз энергия олиш имкониятини берадиган жараёндир. ҳайвонлар организмида …
4
углерод манбаи бўлиб хизмат қилади. лактоза сут эмизувчиларнинг сут бези �ужайраларида �осил бўладиган сут қандидир. бу дисахарид глюкоза ва галактоза молекулаларидан тузилган. сахарозага қараганда лактозанинг ширинлик даражаси пастроқ ва сувда эриши қийинрок. мальтоза ( - d глюкопиранозил - d глюкопираноза. овқат таркибида деярли бўлмайди ва ўсимлик �айвон полисахаридлари парчаланишида �осил бўлади. бу модда ( - глюкозид бо�лари билан бо�ланган иккита глюкоза молекуласидан тузилган. дисахаридлардан сахароза лавлаги ва шакаркамиш қанди хисобланади. бир-бири билан ( - глюкозид бо�и билан бо�ланган глюкоза ва фруктоза молекулаларидан тузилган. бу модда барча яшил ўсимликларнинг баргларида синтезланади, уларнинг мева, илдиз ва пояларида тўпланиб, энергия, углерод манбаи бўлиб хизмат қилади. сахароза дисахаридлар ичида энг ширини �исобланади. бу дисахарид �айвон �ужайрасида синтезланмайди. одам ва �айвонларда у фақат ўсимликлардан тайёрланган озуқалар билан киради. мальтоза ( - d глюкопиранозил - d глюкопираноза булиб хисобланади. у овқат таркибида деярли бўлмайди ва ўсимлик �айвон полисахаридлари парчаланишида �осил бўлади. бу модда ( - глюкозид …
5
льтотреоза, лактоза ва целлобиоза киради. тикланмайдиган шакарлар молекуласидаги моносахаридлар ўзаро полуацетал гидроксил бођлари билан бођланади. уларнинг молекуласида эркин полуацетал гидроксил бўлмайди. бунга сахароза ва трегалоза мисол бўлади. дисахаридлар химиявий хоссаларига кўра бир-биридан маълум даражада фарқ қилади, яъни трегалоза типидагилар альдегид ёки кетон группасига хос алмашиниш, оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига киришмайди, мальтоза типидагилар эса аксинча, бу реакцияларга осон киришади. бунинг сабаби шундаки, иккинчи группадаги дисахаридларда эркин қолган гликозид гидроксили ўзгаришга учраб, кетон ёки альдегид группасини ҳосил қилиши мумкин. лекин ҳар икки группага мансуб дисахаридлар спирт гидроксиллари бўйича бир хилда метилланиши мумкин. дисахаридлардан целлобиоза ҳам худди мальтозага ўхшаб икки молекула глюкоза қодиђидан таркиб топган. ундаги кимёвий бођ ҳам бир хил, лекин гликозид бођ д-глюкопираноза (-шаклидан ҳосил бўлади. целлобиоза ўсимликлар оламида кенг тарқалган бўлиб, целлюлоза (клетчатка)нинг ферментатив гидролизи натижасида ҳосил бўлади. уни кристалл ҳолда ажратиб олиш мумкин. у сувда яхши эрийди. мелибиоза трисахариди рафиноза таркибида ва чигит шелухасида бўлади. рафиноза молекуласида мелибиоза шаклида бођланган галактоза …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "поли-, олиго- ва моносахаридлар"

1404216364_52009.doc поли-, олиго- ва моносахаридлар маълумки, карбонсувлар учта гурухга булинади. булар моно-, олиго- ва полисахаридлардир. бу гурухлар бир-биридан молекуляр массаси, молекуласининг катталиги билан фарк килади. бу гурухларнинг хар бири узига хос вазифаларни бажаради. куйида хар гурухнинг тегишли вакилларига тавсиф бериб утамиз. моносахаридлар. моносахаридлар карбонсувларнинг содда тузилган гуруҳини ташкил этиб, таркибида 3 тадан 10 тагача углерод атомларини тутади. табиатда д-қаторга мансуб моносахаридлар кўп учрайди. улар орасида 5-6 углерод атоми сақлайдиган глюкоза, фруктоза, галактоза ва маннозалар организмларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлашда ниҳоятда муҳим ҳисобланади. юқорида айтилганидек, д-қаторга мувофиқ келадиган моносахаридлар барча углеводларнинг асосий қисмин...

DOC format, 68.5 KB. To download "поли-, олиго- ва моносахаридлар", click the Telegram button on the left.