karbonsuvlar

PPTX 26 pages 122.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
карбонсувлар ва уларнинг овқатланишдаги аҳамияти мавзу: karbonsuvlarning gigiyenik va tibbiy-biologik muammolari тўқима ва ҳужайралар таркибидаги карбонсувлар қувват мақсадида доимо сарф бўлиб туришига қарамай, овқат билан етарли миқдорда карбонсувлар тушганда, уларнинг ҳужайра ва тўқималардаги миқдори доимий равишда ушланиб туради. айрим карбонсувлар биологик фаол хусусиятга эга бўлиб, организмда махсус вазифаларни бажаради. бундай карбонсувларга аскорбинат кислота киради. у с витаминлик хоссасига эга. гепарин қон томирларда қоннинг ивиб қолиши олдини олади, гиалурон кислота ҳужайра қобиғи орқали бактерияларнинг ўтишига қаршилик қилади. қарбонсувларнинг асосий физиологик аҳамиятидан бири уларнинг қувватлилик хусусиятидир. карбонсувлар органик мускул системалари фаолияти жараёнида сарф қилинадиган қувватни таъминлаб турувчи манбадир. ҳар бир грамм карбонсув организмни 16,7 кж (4 ккал) қувват билан таъминлайди. карбонсувларнинг қувватлилиги уларнинг аэроб ҳамда анаэроб йўл билан оксидланиш хоссаси билан белгиланади. ҳар қандай жисмоний меҳнат натижасида организмнинг карбонсув-ларга бўлган эҳтиёжи ортади. карбонсувлар ҳужайра ва тўқималар таркибига кириб, пластик жараёнларда ҳам қисман қатнашади. она сути таркибидаги олигосахаридлар . ичакдаги бактерияларнинг ривожланишини тўхтатади, …
2 / 26
ёғлардан қанд ҳосил бўлади. аммо кўпинча бунинг акси ҳзм бўлади, яъни организмга овқат билан тушаётган ор-тиқча миқдордаги карбонсувлар ҳисобига янги ёғлар ҳосил бўлади ва улар деполарда тўпланади. усимлик маҳсулотларида (дон маҳсулотлари ва бош-цалар) карбонсувлар уларнинг қуруқ моддасининг 75% ини ташкил қилади. карбонсувларга бўлган талаб карбонсув бўлган қанд ҳисобига ҳам қондирилиши мумкин. карбонсувларнинг ҳазм бўлиш даражаси жуда юқо-ри: озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда карбонсувларнинг хусусиятига қараб уларнинг ҳазм бўлиши (синги-ши) 85 дан 90% гача бўлади. демак, карбонсувларнинг ҳазм бўлиш коэффициенти нон ва дон маҳсулотларида 94—96, сабзавотларда—85, картошкада—95, мевалар-да—90, қандолат маҳсулотларида — 95, қандда — 99, сут ва сут маҳсулотларида 98% га тенг. агар овқат таркибкдаги бошқа маҳсулотларга ҳам тўғри кулинария ишлови берилса, улар майдаланса таркибидаги карбон-сувларнинг ҳазм бўлиш даражаси янада ортади. карбонсув манбаи — ҳайвон маҳсулотлари ҳисобига олинадиган карбонсув гликоген бўлиб, у крахмал хос-сасига эга, у ҳайвон тўқималарида кам миқдорда бў-лади. яна бир карбонсув — бу лактоза (сут қанди) бўлиб, 100 г сут …
3 / 26
карбонсувлар полисахаридлар: крахмал глнкоген пектин моддалари клетчаткаси оддий карбонсувлар (қандлар) моносахаридлар: .глюкоза фруктоза галактоза дисахаридлар: сахароза, лактоза, мальтоза оддии карбонсувлар (қандлар) оддий карбонсувлар моносахаридлар ва дисахарид-лардир. уларнинг кимёвий тузилиши унча мураккаб бўлмаганлиги учун улар сувда яхши эрийди ва тез ҳазм бўлазд. сўрилиш коэффициенти (ҳайвон танасининг 100 г оғирлигига нисбатан 1 соат давомида сўрилган ҳанд-нинг грамм миқдори): глюкозаники — 0,178, фрук-тозаники — 0,077. шундай қилиб, глюкоза фруктозага нисбатан 2 марта тез сўрилар экан. оддий карбонсув-лар жуда ширин таъмга эга бўлиб, улар қандлардир. қандларнинг ширинлиги ҳар хил. агар дисахарид са-харозанинг (қанд лавлаги ёки шакарқамиш қанди) ширинлиги 100 деб қабул қилинса, унда қанднинг ши-ринлиги цуйидаги миқдор билан белгиланади (бистер-вуду ва валин кўрсаткичлари): сахароза — 100, фрук-тоза—173, инверт қанд — 130, глюкоза — 74, ксилоза— 40, мальтоза — 32,5, рамноза — 32,5, галактоза — 32,1, рафиноза — 22,6, лактоза — 16,0. шундай қилиб, энг юқори ширинликка фруктоза, энг кам ширинликка — лактоза эга экан. …
4 / 26
аркибидаги дисахаридлар ва крах-малнинг парчаланишидан ҳосил бўлади. организмга тушган глюкоза гликоген ҳосил бўлишига, мия тўқима-ларининг озиқланишига, ҳаракатдаги мушакларга, шу билан бирга юрак мушагига, қондаги қанд миқдорини ушлаб туришга, жигарда гликоген заҳирасини ҳосил қи лишга сарф бўлади. бундан ташқари, глюкоза операциядан чиққан, дар-монсизланган ва бошқа аҳволи оғир беморларнинг ов-қатланишида яхши восита бўлиб хизмат қилади. оғир жисмоний иш бажарилганда глюкоза қувват манбаи бўлиб сарфланади ва у организмнинг қандга бўлган эҳ-тиёжини тезда қондиради. фруктоза ҳам глюкозага ўхшаш хоссаларга эга бў-либ, у ҳам қимматли, тез ҳазм бўлувчи қанддир. у ичакда секинроқ ҳазм бўлади, қонга ўтиб тезда уни тарк этади. фруктоза кўп миқдорда жигарда ушланиб қолади ва қонда унинг миқдори кўпайиб кетмайди. жигарда фруктоза глюкозага нисбатан тез гликогенга айланади. . фруктоза фақат жигарда эмас, бошқа системаларда ҳам тўпланади. фруктоза эритмасида кўпроқ оксй шак-ли бўлгани учун у тезда моддалар алмашинуви жараё-нида қатнашиб кетади. бошқа қандлардан яна бир фар қи шуки, фруктоза унча чидамли эмас, қайнатиш нати-жасида …
5 / 26
да эса шакар қамиш ишлатилади. хом ашёнинг манбаи қан-дайлигидан қатъи назар, қанд асосан тоза сахарозадан иборат бўлади. қанд лавлагида сахароза миқдори 14— 18%, айрим турларида эса 20—25% ни ташкил этади. шакар қамишда сахароза миқдори — 10—15% га тенг, шакарда сахароза миқдори 99,75%, рафинад қандда— 99,90% ни ташкил этади. қовун-тарвуз, айрим сабзавот ва мевалар сахарозанинг табиий манбаи ҳисобланади лактоза —сут қанди фақат сутда бўлади. лактоза нинг ичаклардаги гидролизи секинлик билан боради бунинг натижасида ичакларда бижғиш жараёни камаяди, ичаклардаги фойдали микроорганизмларнинг фао-лияти нормаллашади. организмга лактозанинг тушиши нордон сут бактерияларининг ривожланишига имкон беради, бу эса ичакларда бижғишни келтирувчи микро-организмларнинг ривожланишига йўл қўймайди. лакто-занинг манбаи сут ва сут маҳсулотларидир. сутда ва айрим сут маҳсулотларида лактозанинг миқдори — 4—6% га тенг. мураккаб карбонсувлар мураккаб карбонсувлар ёки полисахаридларнинг молекула тузилиши мураккаб, улар сувда цийин эрий-ди. мураккаб карбонсувларга крахмал, гликоген, пек-тин моддалари ва клетчатка киради. крахмал. крахмал асосий озуқалик аҳамиятига эга. дон маҳсулотларидан дуккаклилар ва картошка тар-кибида …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "karbonsuvlar"

карбонсувлар ва уларнинг овқатланишдаги аҳамияти мавзу: karbonsuvlarning gigiyenik va tibbiy-biologik muammolari тўқима ва ҳужайралар таркибидаги карбонсувлар қувват мақсадида доимо сарф бўлиб туришига қарамай, овқат билан етарли миқдорда карбонсувлар тушганда, уларнинг ҳужайра ва тўқималардаги миқдори доимий равишда ушланиб туради. айрим карбонсувлар биологик фаол хусусиятга эга бўлиб, организмда махсус вазифаларни бажаради. бундай карбонсувларга аскорбинат кислота киради. у с витаминлик хоссасига эга. гепарин қон томирларда қоннинг ивиб қолиши олдини олади, гиалурон кислота ҳужайра қобиғи орқали бактерияларнинг ўтишига қаршилик қилади. қарбонсувларнинг асосий физиологик аҳамиятидан бири уларнинг қувватлилик хусусиятидир. карбонсувлар органик мускул системалари фаолияти жараёнида сарф қил...

This file contains 26 pages in PPTX format (122.2 KB). To download "karbonsuvlar", click the Telegram button on the left.

Tags: karbonsuvlar PPTX 26 pages Free download Telegram