**ўзбек этносининг антропологик типи**

DOCX 18 pages 30.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
xi-боб 252 xi-боб. ўзбек этносининг антропологик типи ва у дастлаб таркиб топган макон ва замон ҳозирги кунда ўрта осиё ҳудудларида яшаб турган маҳаллий аҳолининг сиймосини ўрганиш, биринчи навбатда уларнинг бош чаногини биологик ва антропологик жиҳатдан ўрганиш туфайли уларнинг антропологик типлари аниқлаган. улар асосан 3 типни ташкил этади. масалан, қоғоқ, қирғиз ва қорақолпоқлар асосан “жанубий сибир” типига кирадилар, тоғли тожиклар, туркманлар эса “закаспий” типининг вакилларидир. ҳозирги замон ўзбеклари ва воҳа тожиклари “ўрта осиё икки дарё оралиги “ типига кирадилар[footnoteref:1]. бу типларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиф берадиган бўлсак, уларнинг юз тузилишлари куйидагича таърифланади: 1). жанубий сибир типи мўғул башара ирққа мансуб: кўзлари қисик, юзлари юмалоқ, танаси оқ сариқ малла, пучук бурун, панжалари қалта, жуссалари майда, бош чаноги брахикефал (думалоқ). бепоён даштликлар, от-улов, туя уларнинг жону-дили; эркин, озод ҳаёт турмуш тарзи билан суяги қотган. 2). закаспий типи мутадил табиий-географик муҳитда шаклланган европеоид ирқига мансуб: бодом кўз, пешоналари кенг, юзи узунчоқ, қирра бурун, ияги …
2 / 18
ые вопросы палеоантропологии средней азии в связи с изучением этногенеза её народов. ксиэ, вып.31, м-л. 1959. 2. гинзбург в.в. теория происхождения расового типа среднеазиатского междуречья. тезисы докладов «этнографических исследований за 1967 год» л.-1967; ошанин л.в. этногенез народов средней азии в свете данныхантропологии. сэ, vi-vii. москва-1947.] мавзуимиз талабига кўра бизни қизиқтирган тип-“ўрта осиё икки дарё оралиги типи” бўлиб, бу тип антропологик олимлар юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳозирги замон ўзбеклари ва ваҳо тожикларига хосдир. дастлаб ўзбек ва тожикларга хос тип сифатида антрополог ярхо “помир-фарғона” типини таклиф қилди. аммо, ҳозирги замон ўзбеклари антропологик жиҳатдан ваҳо тожиклари билан бир бўлсада, аммо, улар антропологик тип жиҳатидан помир тожикларидан фарқ қиларди. ўрта осиё антропологиясининг чуқур билимдонлари л.в.ошанин ва в.в.гинзбурглар ўз тадқиқотларида ҳозирги замон ўзбеклари билан ваҳо тожиклари бир типни ташкил этишларини исботлади ва бу типни “ўрта осиё икки дарё оралиги типи” деб атадилар[footnoteref:2]. помир тожикларини эса закаспий типига киритишни таклиф қилди. аммо “ўрта осиё икки дарё оралиги …
3 / 18
таркибида жанубий сибир типи хукмронлик қилар эди. энди ўрта осиё ҳудудларига келганда, унинг бронза даври аҳолиси шарқий ўрта ер денгизи типида бўлиб, унинг таркибига сўнги бронза давридан эътиборан евразия даштларидан эндигина протоевропеоид типи кириб кела бошлаган. улар археологик адабиётларда андронова маданияти аҳолиси ҳисобланиб, улар ҳали шарқий ўрта ер денгизи типи билан қоришиб улгурмаган эди. демак, “ўрта осиё икки дарё оралиги типи” бронза даврида таркиб топмаган. бошқа бир гурух олимлар бу типни таркиб топишини ўрта осиёга турк ҳоконлигини кириб келиши билан боғлашга уриниб кўрдилар. чунки, бундай ғояни кўтарилишида а.ю. якубовскийнинг ўзбек этногенезининг бошланишини турк ҳоконлиги билан боғлаши асос бўлган эди. бироқ, археологик тадқиқотлар кўламининг ўрта осиё ҳудудларида кенгайиб бориши ва шу билан боғлик ҳолда янгидан-янги краниологик (одам бош суяклари) материаллар сериясини кўпайиши, ўрта осиё икки дарё оралиги типининг илдизлари янада қадимий эканлигидан гувоҳлик берар эди. антропологлар орасида узоқ давом этган бахслардан сўнг бу масала билан мунтазам шуғулланиш иши в.в. гинзбурнинг шоғирди …
4 / 18
атнашиш имкониятига эга бўлди. институт таркибида махсус антропология бўлими ташкил этилиб, т.қ.хўжайовга бир нечта шоғирдлар беркитиб берилди. т.хўжайов шоғиртлари ва археолог ҳамкасблари ёрдамида яқин 20 йил давомида 500 дан ортиқ краниологик серия материалларини қўлга киритди. улар ҳар хил археологик давр ва босқичларга тегишли бўлиб, уларнинг хронологик доираси неолит давридан то сўнги ўрта асрлар даврини қамраб олган эди. тўпланган палеоантропологик материаллар нафақат ўзбекистон вилоятларидан, хатто қўшни республика ҳудудларидан ҳам келтирилган эди. институтимиз антропологлари москва, ленинград(санк-петербург) ва бошқа илмий-тадқиқот институтлари антропологлари билан мунтазам алоқада, илмий мулоқатда бўлдилар. палеоантропологик материалларни ўрганиш комплекс олиб борилди, ўрта осиё икки дарё оралиги типини таркиб топиш даврини аниқлаш ва унинг дастлаб таркиб топган маконини ўрганишга алоҳида эътибор берилди. ниҳоят, тўпланган материалларни комплекс илмий тахлили, уларни ҳар бир маданий хўжалик ва тарихий ўлкалар бўйича археологик комплекслар билан узвий боғликликда қиёсий ўрганиш туфайли ўрта осиё икки дарё оралиги типининг макон ва замонини аниқлашга эришилди. узоқ йиллардан бери илмий бахслар …
5 / 18
ли бўлган. улар асосан ўтроқ, кўпроқ суғорма деҳқончилик ва хунармандчилик билан шуғулланади. савдода устаси паранг, уй-рўзғори сарамжон. мана шу тип ичига брохикефал бош чаноқли европеоид типидаги аҳоли келиб қўшилган. антик давр юнон муаллифларининг хабар беришига қараганда суғдийларни туркий қабилалар билан чегараси сирдарёнинг куйи ҳавзалари бўлган, яъни дарёнинг ўнг соҳилида туркий қабилалар яшаса, чоп соҳилида суғдийлар жойлашган. ҳар икки тип, ва икки тил соҳибларининг узоқ давом этган иқтисодий, маданий ва этник алоқалари натижаси сифатида “ўрта осиё икки дарё оралиги типи шаклланган. т.қ. хўжайовнинг таъқидлашича бу янги типнинг таркиб топиш жараёни хронологик жиҳатдан милоддан аввалги vi асрдан то милодий v асргача давом этган. худди шу даврга оид ўзбекистоннинг барча вилоятларининг 34та археологик ёдгорликларидан янги краниологик серия материаллари олиниб тахлил қилинган ва ҳар бир минтақа материалларининг ўзига хос хусусиятлари, деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликлари билан шуғулланувчи аҳолига хос ирқий белгилар, ўзбекистон ҳудудларида яшаган қадимги аҳолиси антропологик типларининг келиб чиқиши тахлил қилинган. жанубий орол бўйининг …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "**ўзбек этносининг антропологик типи**"

xi-боб 252 xi-боб. ўзбек этносининг антропологик типи ва у дастлаб таркиб топган макон ва замон ҳозирги кунда ўрта осиё ҳудудларида яшаб турган маҳаллий аҳолининг сиймосини ўрганиш, биринчи навбатда уларнинг бош чаногини биологик ва антропологик жиҳатдан ўрганиш туфайли уларнинг антропологик типлари аниқлаган. улар асосан 3 типни ташкил этади. масалан, қоғоқ, қирғиз ва қорақолпоқлар асосан “жанубий сибир” типига кирадилар, тоғли тожиклар, туркманлар эса “закаспий” типининг вакилларидир. ҳозирги замон ўзбеклари ва воҳа тожиклари “ўрта осиё икки дарё оралиги “ типига кирадилар[footnoteref:1]. бу типларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиф берадиган бўлсак, уларнинг юз тузилишлари куйидагича таърифланади: 1). жанубий сибир типи мўғул башара ирққа мансуб: кўзлари қисик, юзлари юмалоқ, танаси оқ сариқ...

This file contains 18 pages in DOCX format (30.0 KB). To download "**ўзбек этносининг антропологик типи**", click the Telegram button on the left.