сиқилган газда ишловчи автотранспорт воситаларидан

DOC 777,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500634850_68693.doc сиқилган газда ишловчи автотранспорт воситаларидан фойдаланиш хусусиятлари режа: 1. сиқилган табиий газлар (стг) ҳақида маълумот 2. сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобилларнинг конструктив хусусиятлари 3. сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобилларга тхк ва жорий таъмирлашни ташкил этиш. сиқилган табиий газлар (стг) ҳақида маълумот сиқилган газлар суюлтирилган нефт газларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: · анча ҳавфсиз, ҳаводан енгил бўлганлиги учун чиқаётган газ учиб кетади; - арзон; · табиатда заҳираси кўп; · чиқинди газлари экологик тоза ва ҳ.к. сиқилган газлар нормал ҳароратда, ҳатто юқори босимда ҳам газ ҳолатини сақлайди. суюқ ҳолатга минус 82 0 с дан паст ҳароратда ва 4,5 мпа босимда ўтади. асосий компонентлари – метан; бошқа углеводородлар ҳам бор, шунингдек углерод оксиди, кислород, азот, сув, механик аралашмалари ҳам бўлади. қазилма бойликлардаги табиий газлар таркибида 82 . . . 98 фоиз метан, 6 фоиз гача этан, 1,5 фоизгача пропан ва 1фоиз гача бутан бўлади. нефт конларидаги газларда эса 40 . . . …
2
ҳаммаси двигател конструкциясини ўзгартиришни талаб қилади. нефтга нисбатан табиий газ заҳираси кўплиги сабабли ундан фойдаланиш истиқболли ҳисобланади. газни (-160 0 с) совуқ ҳароратда суюлтирилса ва у изотермик баллонларда сақланса, газ баллон массасини камайтириш мумкин бўлади. бундай газ энергияси ҳажми бўйича суюлтирилган нефт газига тенглашиши мумкин. ишончли (мустаҳкам) ва арзон криоген ёнилғи баклари яратилса, газ қуйиш шаҳобчалари қурилса, у ҳолда сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобиллар сони ҳам янада кўпайиши мумкин бўлади. табиий газлар асосан метандан сн4 (82-98 фоиз), қисман этан с2н6 (6 фоизгача), пропан с4н8 (1,5 фоизгача) ва бутан с4н10 (1 фоизгача) аралашмасидан иборат бўлади. автомобиллар учун мотор ёнилғиси сифатида фойдаланиладиган сиқилган табиий газ учун махсус техник шарт ту 51166-83 “ёнувчи сиқилган табиий газ. газ баллонли автомобиллар учун ёқилғи” ишлаб чиқилган бўлиб, бунга биноан автомобилларга газ тўлғизиш компрессор станцияларида (агткс) сиқилган табиий газнинг а ва б маркалари мавжуддир. улар бир-биридан фақат зичлиги ва иссиқлик бериши билангина фарқланади. (бу фарқ турли ҳажмдаги …
3
линдрларида ёнилғининг тўла ёнишини таъминлайди (бензин ва суюлтирилган газга нисбатан.) бошқа углеводородли газларга нисбатан метан ҳаводан анча енгил. шунинг учун газ сирқиб чиқиб кетган тақдирда, бинонинг юқори қисмларида тўпланиб қолади. метан юқори детонацион турғунликка эга бўлганлиги учун двигателни сиқиш даражасини ошириш имконини ҳам беради. (9,5-10,5). автотранспортда стг дан самарали фойдаланишнинг энг асосий муаммоларидан бири агткс да газни яхшилаб қуритиш, намликни йўқотиш муаммосидир. газдаги намлик 9 мг/м3 дан ошмаслиги керак. шабнамланиш нуқтаси 20 мпа босимда 30 0 с га тенг. агар бу шарт қаноатлантирмаса, газ редукторларида муз тиқини ҳосил бўлишига олиб келади. стгда олтингугурт водороди миқдори массаси 0,1 фоиздан ошмаслиги керак. стг нинг ўт олиш ҳарорати бензинникига қараганда уч марта юқори бўлиб, 608 0 с . . . 625 0 с га тенг. бундай юқори ёниш ҳарорати, айниқса атроф муҳит совуқ бўлганда двигателни юргизиб олишни қийинлаштиради. стгда ҳар бир метан массасига тўғри келадиган иссиқлик ажралиши бензинга нисбатан 12 фоизга кўп, аммо …
4
ланмаслиги, деталлар юзасида коррозия ҳосил бўлмаслиги учун турли аралашмалар миқдорининг кам бўлиши; · чиқинди газларда заҳарли ва канцероген элементларнинг минимал ҳосил бўлиши; · таркиб ва хусусиятларини ҳажм ва вақт бўйича йўқотмаслиги керак. сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобилларнинг конструктив хусусиятлари зил-138а автомобилининг газ баллонли қурилмасидаги юқори босимли баллонлари юк платформасининг остига, бўйлама брусларга, кронштейнлар ва хомутлар ёрдамида маҳкамланади (1-расм.) эксплуатацияда ҳавфсизликни таъминлаш учун бу юқори босимли баллонлар ҳар бири тўрттадан баллонли иккита тенг секцияларга ажратилган бўлади. ҳар бир секция алоҳида сарфлаш вентиллари билан жиҳозланган. барча баллонлар тўлдириш вентили орқали бир йўла газ билан тўлғизилади. 1-расм. зил-138а газ баллонли автомобилининг принципиал схемаси. 1-салт ишлаш қувурчаси; 2-газ узатиш қувурчаси; 3-паст босим редуктори; 4-газ узатиш электромагнит клапани; 5-газ баллонлари; 6-сарфловчи вентил; 7магистрал вентил; 8-тўлдирувчи вентил; 9-иситгич; 10-юқори босимли редуктор; 11-иситгич тўсқичи; 12-карбюратор-аралаштиргич; 13-бензиннинг электр магнит клапан-фильтри; 14-бензин насоси. баллонлар ўзаро бир нечта бурчакли штуцерлар ёрдамида, учликлар ҳамда 2 мм қалин деворли ва ташқи диаметри …
5
босимини 0,07 кг/см2 гача пасайтириб беради; бу икки босқичли редуктор (3) суюлтирилган нефт газида ишлайдиган автомобилларда ҳам қўлланилади. газ баллон қурилмаси ҳаво фильтри, карбюратор-аралаштиргич (12), ишга туширгич (9), юқори ва паст босим редукторлари ва автомобилдаги газ заҳирасининг авариявий сигнализаторидан иборат бўлади. электр магнит клапани ва фильтр бир корпусга жойлаштирилган бўлиб, паст босимли редуктор кронштейнига ўрнатилган. электр магнитли клапан (4) двигателни юргизиб олиш тизимидаги дозалаш қурилмаси ҳисобланади. бу клапан ташқи ҳаво совуқ ҳароратда бўлганида двигателни самарали юргизиб олиш учун хизмат қилади. уни редукторнинг (3) биринчи босқичи билан карбюратор-аралаштиргич орасидаги магистралга жойлаштирилади. бу клапанни бошқариш ҳайдовчининг кабинасидаги бошқариш пультидан амалга оширилади. магистралдаги электромагнитли клапан (4) ўт олдириш тизими ўчирилганида газ узатишни тўхтатишга мўлжалланган. у соленоид бўлиб, якори эса бир йўла вентил учун клапан бўлиб хизмат қилади. юқори босимли манометр 25 мпа гача шкалаланган бўлиб, баллонлар (5) даги газ босимини кўрсатади. бир йўла бу манометр автомобилларда қолган газ захирасини ҳам кўрсатади. паст босимли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сиқилган газда ишловчи автотранспорт воситаларидан" haqida

1500634850_68693.doc сиқилган газда ишловчи автотранспорт воситаларидан фойдаланиш хусусиятлари режа: 1. сиқилган табиий газлар (стг) ҳақида маълумот 2. сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобилларнинг конструктив хусусиятлари 3. сиқилган табиий газда ишлайдиган автомобилларга тхк ва жорий таъмирлашни ташкил этиш. сиқилган табиий газлар (стг) ҳақида маълумот сиқилган газлар суюлтирилган нефт газларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: · анча ҳавфсиз, ҳаводан енгил бўлганлиги учун чиқаётган газ учиб кетади; - арзон; · табиатда заҳираси кўп; · чиқинди газлари экологик тоза ва ҳ.к. сиқилган газлар нормал ҳароратда, ҳатто юқори босимда ҳам газ ҳолатини сақлайди. суюқ ҳолатга минус 82 0 с дан паст ҳароратда ва 4,5 мпа босимда ўтади. асосий компонентлари – метан; бошқа углеводородлар ҳам бор...

DOC format, 777,5 KB. "сиқилган газда ишловчи автотранспорт воситаларидан"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.