автомобил двигателининг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси

DOCX 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500356753_68643.docx автомобил двигателининг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси режа: 1. карбюраторли двигателларнинг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси. 2. ёнилғи таъминот тизимининг диагностика қилиш кўрсаткичлари. 3. газ ёнилғисида ишлайдиган двигателларнинг ёнилғи тизимига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш технологияси. 4. техник хизмат кўрсатиш. карбюраторли двигателларнинг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси . автомобил бўйича носозликлар ва бузилишларнинг 5 га яқини таъминот тизимига тўғри келади. тизимнинг асосий элементи бўлган карбюраторнинг меъёрий тўғри созланганлиги, ёнилғи тежамкорлигини таъминлаш билан бир қаторда чиқинди газлар таркибидаги заҳарли бирикмаларнинг рухсат этилган концентрациядан ошмаслигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. 32-расм. бензинли двигателнинг таъминот тизими схемаси 1-ҳаво узатиш канали; 2-ҳавотозалагич (фильтр); 3-карбюратор; 4 ва 5дроссел ва ҳаво заслонкалар юритмаси; 6-педал; 7-ёнилғи қувури; 8-ёнилғи сатхини кўрсатувчиси; 9-кўрсатувчи датчик; 10-ёнилғи баки; 11-бак қопқоғи; 12-ёнилғи крани; 13-дағал тозалагич (фильтр); 14-шовқин сўндиргич; 15чиқариш қувури; 16-майин тозалагич (фильтр); 17-ёнилғи насоси ёнилғи таъминот тизимининг асосий …
2
улар автомобилдан ечилганда бўлакларга ажратиб, устахонадаги синаш жиҳозлари ёрдамида аниқланади. ёнилғи таъминот тизимининг диагностика қилиш кўрсаткичлари: двигателнинг оғир ўт олиши, ёнилғи сарфининг ошиши, двигател қувватининг пасайиши, қизиб кетиши, чиқинди газлар таркибидаги заҳарли газлар миқдорининг ошиб кетишидан иборат. таъминлаш тизимининг диагноз қўйиш ишлари қуйидагилардан иборат бўлиб, двигател салт ишлаганда, тирсакли валнинг энг кичик айланишлар сони билан бир текис айланиши текширилади ва созланади; карбюраторнинг пўкакли камерасидаги ёнилғи сатҳи ва игнасимон клапаннинг зичлиги текширилади ҳамда тезлатиш насосининг ишлаши созланади, жиклёрларнинг ўтказувчанлик қобилияти аниқланади, карбюратор ифлосликлардан ва смолалардан тозаланади. двигател салт ишлаганда, карбюраторни кичик айланишлар сонига созлаш унинг бир текис ва тежамкор ишлашини таъминлаб туради. ёнилғи таъминот тизимини диагностикалашда автомобилни юргизиб ёки жиҳоз ёрдамида синаш усуллари қўлланилади. иккала ҳолда ҳам автомобилга махсус қурилма "сарфаниқлагич" ўрнатилиб, белгиланган режимдаги ёнилғи сарфи аниқланади. автомобилни синашдан аввал тўлиқ навбатдаги даврий тхк ҳажмидаги ишларни бажариш зарур. ишлаш шариоитида таъминот тизимини диагностикалашда 1 км текис йўлда ёнилғининг сарфи аниқланади. бу …
3
га маҳкамланиши ҳамда уларнинг деталларини ўзаро мустаҳкамланиши, ҳаво заслонкаси ва дроссел юритмаларининг тўла очилиши ва ёпилиши яъни тўғри ишлаши текширилади. ёнилғи ва ҳаво филтрлари бўйича зарур профилактик ишлар ўтказилади, бензин насосини двигателдан ечмасдан, унинг ишлаши нииат (527б русумли) асбоби ёки манометр ёрдамида текширилади, пўкакли камерадаги ёнилғи сатҳи ва двигателнинг осон ўт олиши ҳамда бир текс ишлаши текширилади. зарурат бўлганда карбюратор салт ишлаш режимида, ишлатилган газлардаги углерод оксидининг миқдорини назорат қилган ҳолда ростланади. ҳаво филтрига хизмат кўрсатиш мой ваннасидаги мойни алмаштириш (агарда мой ваннасига эга бўлган филтр бўлса), филтрловчи элементни ювиш (агарда кўп марта ишлатиладиган бўлса, акс ҳолда янгисига алмаштирилади) ва унинг двигателга маҳкамланишини текширишдан иборат. филтрловчи элемент ювилади, сўнг тоза мойга ботириб қўйилади, у ердан олиб мой оқиб бўлгунча кутилади ва ўз ўрнига қўйилади. филтр корпусининг ички томони кирлардан, мойдан ва чўкиндилардан тозаланади. филтр ваннасига двигател учун мўлжалланган мой (тоза ёки ишлатилган) қуйилади. ёнилғини дағал тозаловчи филтрдан даврий равишда кир …
4
юратор деталларини қатқалоқлардан тозалаш учун уларни бир неча дақиқа ацетон ёки бензолга солиб қўйиш керак. шундан сўнг, деталлар ҳўлланган тоза латта билан яхшилаб артилади. карбюраторнинг пўкакли камерасидаги беркитувчи игнада зичловчи шайба бўлса, бу шайбани игнадан ечиш ҳам, уни бензин ва керосиндан ташқари бошқа эритувчиларда ювиш ҳам тавсия этилмайди. пўкакли камерасидаги бензин сатҳи, автомобилни горизонтал майдончага қўйиб, двигатели ишламай турганда текширилади. игнасимон клапаннинг зичлигини етарлича аниқлик билан, двигателдан ечиб олинган карбюраторда ёки алоҳида унинг қопқоғида, резина ҳаво бергич (груша) ёрдамида текшириб кўриш мумкин. агар резина ҳаво бергич ёрдамида штуцерда сийракланиш ҳосил қилингандан сўнг, тахминан 15 сония мобайнида асбобнинг эзилган шакли ўзгармаса клапаннинг зичлиги етарли деб ҳисобланади. карбюраторда кўп миқдорда ҳаво ва ёнилғи жиклёрлари мавжуд бўлиб, эксплуатация жараёнида уларнинг тешиклари кенгайиб кетиши ёки ёнилғи таркибидаги заррачалар таъсирида кичрайиб кетиши мумкин. шунинг учун тхк вақтида жиклёрларнинг ўтказувчанлик қобилияти текширилади. агарда унинг ўтказувчанлик қобилияти меъёридан фарқ қилса, янгисига алмаштирилади. пўкакли камерадаги ёнилғи сатҳи растланиб, …
5
ателни энг катта айланишлар сонидаги равон ишлаш режимига келтирилади ва миқдор винти орқали кичик равон айланишлар сони созланади. бу жараён бир неча марта қайтарилиб, двигателни энг паст айланишлар сонида равон ишлаш ҳолатига келтирилади. сўнгра дроссел бирданига очилиб ҳамда беркитилиб, карбюратор ишлаши текширилади. бунда двигател ўчиб қолмаслиги зарур. двигателнинг тирсакли валини энг кичик ва бир текис ишлашига эришилгандан сўнг, чиқинди газлар таркибидаги углерод оксиди миқдори текширилади ва созланади. ёнилғи ўтказгич ва ёнилғи бакини текширишда ўтказгич ва фильтрларнинг ҳолати текширилади, ҳамда уларнинг ўрнатилиш зичликлари, яъни зичлиги аниқланади ва зарур бўлса тозаланади. тхк даврида резьбали бирикмалар маҳкамланади. бир йилда бир марта (мх даврида) ёнилғи баки ювилиб, ёнилғи ўтказгичлар сиқилган ҳаво билан пуркаб турилади. ёнилғи бакидан ёнилғини керакли миқдорда сўрилишини таъминлаш учун, қабул қилиш найчасидаги фильтр тозаланада ва бакнинг қопқоғидаги шамоллатиш тешиги назорат қилинади. ёнилғи насоси тхк даврида назорат қилинади ва унга хизмат кўрсатилади ёки бу жараён ўрта ҳисобда 5-10 минг км масофа юрилгандан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автомобил двигателининг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси" haqida

1500356753_68643.docx автомобил двигателининг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси режа: 1. карбюраторли двигателларнинг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси. 2. ёнилғи таъминот тизимининг диагностика қилиш кўрсаткичлари. 3. газ ёнилғисида ишлайдиган двигателларнинг ёнилғи тизимига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш технологияси. 4. техник хизмат кўрсатиш. карбюраторли двигателларнинг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси . автомобил бўйича носозликлар ва бузилишларнинг 5 га яқини таъминот тизимига тўғри келади. тизимнинг асосий элементи бўлган карбюраторнинг меъёрий тўғри созланганлиги, ёнилғи тежамкорлигини таъминлаш билан бир қаторда чиқинди газлар таркибидаги заҳарли б...

DOCX format, 1,2 MB. "автомобил двигателининг ёнилғи таъминлаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.