автомобилларнинг трансмиссиясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари технологияси

DOC 861,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500357318_68648.doc автомобилларнинг трансмиссиясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари технологияси режа: 1. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари. 2. трансмиссия агрегатларининг техник ҳолатини диагностика қилиш. 3. асосий ва карданли узатмаларга техник хизмат кўрсатиш. маълумки, автомобил трансмиссиясининг асосий агрегатларига илашиш муфтаси, карданли узатма, шестерняли ёки гидромеханик узатмалар қутиси, тақсимловчи қути ва етакловчи кўприк (асосий узатма ва дифференциал) киради. автомобилларнинг трансмиссияси агрегатлари барча носозликларнинг 10-15% ни ва техник хизмат кўрсатиш умумий меҳнат ҳамда материаллар сарфининг 40% ини ташкил этади. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари. трансмиссия агрегатларидаги носозликлар автомобилнинг эксплуатация қилиш жараёнида, шунингдек, айрим деталларнинг ростланишини бузилиши, ейилиши ёки синиши оқибатида вужудга келади. агрегатларнинг бошланғич ҳолатини тиклайдиган ростлаш ишларини бажариш ёки айрим деталларни алмаштириш натижасида носозликлар бартараф этилади. илашиш муфтасидаги носозликлар кўпинча унинг тўлиқ, уланмаслиги ёки тўлиқ ажралмаслиги натижасида келиб чиқади. тўлиқ уланмасликда айлантирувчи момент двигателдан тўлиқ узатилмайди, илашиш муфтасининг тепкиси қуйиб юборилганда автомобил ўрнидан жуда секин қўзғалади ёки умуман қўзгала олмайди, илашмадаги етакланувчи диск эса …
2
нчиликларни, узатмаларни ўз-ўзидан узилиб қолишини ёки ишлаш вақтида шовқинларни келтириб чиқаради. алмашлаб улаш механизмининг айриси ёки каллагидаги болтларни бўшаб кетиши, фиксаторларни қадалиб қолиши, шестернялар, подшипниклари ва втулкаларини ейилиши оқибатида узатмаларни улаш кийинлашади. синхронизатор муфтаси ва шестернялар тишларининг ён томонида ҳамда ишчи юзаларидаги ейилишлар, узатмаларни тўлиқ, уланмаслиги, фиксатор пружиналарининг бўшашиши туфайли узатмаларни ўз-ўзидан узилиб қолиши содир бўлади. узатмалар қутисидаги шовқин эса валлар подшипникларидаги ҳамда шестерня тишларининг ишчи юзаларидаги ейилишлар ва синишлар, мой сатҳининг пасайиши келтириб чиқаради. асосий ва карданли узатмалар, дифференциал, ярим ўқлар ва тенг бурчак тезлигига эга бўлган шарнирлардаги носозликлар уларни узоқ муддат ишлатиш ёки сифатсиз техник хизмат кўрсатиш оқибатида юзага келади. асосий узатма ва дифференциалдаги носозликларга шестерня тишларини, дифференциал крестовинасини ҳамда подшипникларнинг ейилиши ёки синиши, шунингдек, асосий узатма салникларининг зичлигини бузилиши мисол бўлади. уларнинг ҳаммаси ҳаракатланиш чоғида орқадаги кўприк картерида шовқиннинг кучайиб кетиши билан намоён бўлади. автомобил ўрнидан қўзғалаётганда, бурилаётганда ёки ҳаракатланаётганда тақиллашлар ҳамда зарбларнинг мавжудлиги, карданли узатмалардаги ёки …
3
а, жиҳозни конструкциясига қараб илашмани тўлиқ қўшилмаслигига, узатмалар қутиси, карданли узатма ва орқа кўприкни эса(шовқин бўйича) тишли илашмаларни ейилганлик даражасига диагностика қилинади. трансмиссияни диагностика қилишнинг оддий усули 52-расмда келтирилган асбоб ёрдамида етакловчи кўприк, кардан вали ва узатмалар қутисидаги айлана люфтлар йиғиндисини аниқлаш ҳисобланади. асбоб қамровчи скобали динамометрик қурилмадан ва уни ташкил этувчи қўзралмас жағлардан иборат. қамровчи скобани текширилаётган объектга кийдирилади, масалан, ярим ўққа ёки кардан валига, сўнг қўзғалувчан жағни червяк ёрдамида суриб агрегат деталига маҳкамланади.люфтни аниқлаш учун дастак куч билан буралади ва пружинали товуш дараклагичиси овоз чиқаргач, ўлчагич стрелкаси томонидан люфт қайд қилинади. ўлчагич шкаласини ихтиёрий бурчакка буриш мумкин. шунинг учун текширилаётган агрегатга ўрнатилган асбобнинг стрелкасини нолга келтириш зарур. трансмиссия агрегатларига техник хизмат кўрсатиш кхк ва даврий тхк жараёнида амалга оширилади. кхк да трансмиссия агрегатлари, автомобилни ўрнидан жилдиришда ва ҳаракатланиш вақтида узатмаларни алмашлаб улаб текширилади. етакловчи кўприкнинг ҳолати ва зичлиги назорат қилинади. даврий тхк да кхк даги ишларга қўшимча равишда …
4
луатация жараёнида илашма ростлаб турилади, аммо бундан олдин илашма тепкисининг эркин йўли текширилади. бунинг учун иккита сурилгичи бўлган чизғичдан фойдаланилади. чизғичнинг бир учи кабина полига тиралади, сурилгич эса тепки майдончасига тўғриланади. илашма тепкиси ҳаракатланишга қаршилик кескин ортгунга қадар босилади ва шу вазият иккинчи сурилгич ёрдамида қайд қилинади. чизғични иккала сурилгичи орасидаги масофа тепкини эркин йўлини аниқлайди. механик юритмали илашмалардаги тепкининг эркин йўлини ростлаш (53-расм) учун тепки ўқининг ричаги ҳамда ажратиш айрисини туташтириб турувчи тортқининг (2) узунлиги ўзгартирилади. кўпчилик юк автомобилларида бундай ростлаш ишлари тортқини юритма деталларидан ажратмаган ҳолда бажарилади, яъни тортқидаги гайкани (1) бурашнинг ўзи кифоя қилади. бунда гайка бўшатилса, тепкининг эркин йўли ортади, қотирилса, эркин йўли камаяди. гидроюритмали илашиш муфтасидаги созлаш ишларини бажаришда асосан ишчи цилиндр итаргичининг эркин юриш йўли(4-5мм) меъёрига келтирилади. бунинг учун чегараловчи гайка бўшатилиб, сўнгра итаргич созловчи гайкаси бўшатилади ёки қотирилади (54-расм). созлаш ишлари бажарилгандан сўнг илашиш муфтаси яхши ажралмаса ва узатмаларга қўшиш қийинчилик билан кечса, …
5
иқланади. а ва в масофалар орасидаги фарқ 130-136 мм бўлиши керак. агар бу масофа меъёридан фарқ қилса, у ҳолда созлаш ишлари бажарилади. тепки (30) нинг тўлиқ ҳаракатланиш йўли (38)-чегараловчи гайка бўшатилиб, (37)-таянч болтни бураш билан созланади. тепкининг эркин ҳаракатланиш йўли эса (58)-чегараловчи гайка бўшатилиб, (57)-штокнинг узунлигини ўзгартириш билан созланади. тепкининг эркин юриш йўли 8-15 мм оралиғида бўлиши керак. 55-расм. нексия автомобилининг илашиш муфтаси бўйича созлаш ишлари isuzu автомобилларида (56-расм), агар илашма муфтасининг кучайтиргичи ўрнатилаётганда ишчи стержен узунлиги созланган бўлса, илашма педали созланмайди. илашма муфтаси кучайтиргичининг ишчи стерженини узунлиги - ўрнатилиш юзаси ва каллакли штифтнинг шплинт учун тешиги маркази оралиғидаги масофа 156,5...155 мм гача бўлиши керак. илашма тепкисининг юриш йўли текширилади ва тепки билан илашмани ишга тушириш болти оралиғидаги масофа созланади. илашма тепкиси баландлиги (а) 160...170 мм гача, тепкининг тўлиқ йўли (в) 159...169 мм гача, эркин юриш йўли 15...25 мм гача бўлиши зарур. илашма тепкиси ва илашмани ишга тушириш болти оралиғидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автомобилларнинг трансмиссиясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари технологияси" haqida

1500357318_68648.doc автомобилларнинг трансмиссиясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари технологияси режа: 1. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари. 2. трансмиссия агрегатларининг техник ҳолатини диагностика қилиш. 3. асосий ва карданли узатмаларга техник хизмат кўрсатиш. маълумки, автомобил трансмиссиясининг асосий агрегатларига илашиш муфтаси, карданли узатма, шестерняли ёки гидромеханик узатмалар қутиси, тақсимловчи қути ва етакловчи кўприк (асосий узатма ва дифференциал) киради. автомобилларнинг трансмиссияси агрегатлари барча носозликларнинг 10-15% ни ва техник хизмат кўрсатиш умумий меҳнат ҳамда материаллар сарфининг 40% ини ташкил этади. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари. трансмиссия агрегатларидаги носозликлар автомобилнинг эксплуатация қилиш жараён...

DOC format, 861,0 KB. "автомобилларнинг трансмиссиясига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.