трансмиссия ва юриш қисмини техник диагностикалаш

DOC 926,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1500635246_68698.doc трансмиссия ва юриш қисмини техник диагностикалаш режа 1. илашмани диагностикалаш 2. узатмаларни алмаштириш қутиси, кардан вали, бош узатмани диагностикалаш 3. юриш қисмини диагностикалаш эксплуатация шароитларида трансмиссия ва юриш қисмини диагностикалаш учун йўл синовлари (горизонтал ва бўйлама тезланишларни ва агрегатларнинг бошқа тавсифларини ўлчаб юриш равонлигига синашлар) ўтказилмайди. субъектив диагностикалаш йўли билан агрегатлар ҳароратининг жиддий ўсиши, автомобил эркин юриш ҳаракати давомийлигининг камайиши, узатмалар қутиси узатмаларининг қийин уланиши ва ўз-ўзидан узилиши, шатаксираши, илашманинг нотўлиқ ёки кескин узилиши, иш шовқинлигининг ўсиши, юриш равонлиги, бошқарилувчанлик, барқарорликнинг ёмонлашуви каби диагностик параметрлар ўзгаришини аниқлаш мумкин. ташқи қаров билан деформациялар, деталларнинг механик ҳолати, туташмаларнинг жипслиги (эксплуатацион суюқликларнинг оқиши) текширилади. трансмиссиянинг техник ҳолатини бутунича текшириш учун тортиш стенди ёрдамида механик қувват йўқотишлари ўлчанади, шунингдек, шовқин, тебраниш, айрим узеллар ишидаги носозликларни кўрсатувчи қизиш каби диагностик параметрлар баҳоланади. маълум тирқишлар билан ишлайдиган подшипниклар ва трансмиссиянинг тишли ғилдиракли механизмлари юкламанинг зарб билан қўйилишини кўзда тутади ва миқдори виброакустик диагностика усуллари трансмиссия …
2
ради. ўлчаш учун резисторли датчикдан фойдаланилади. датчик магнит ёрдамида аниқ бир жойга маҳкамланади (масалан, редуктор оралиқ валининг чап ёки ўнг қопқоғи ёнига, узатмалар қутиси картерига). илашмани диагностикалаш илашманинг шатаксирашини автомобил ўт олдириш тизими бошқарадиган стробоскоп ёрдамида аниқланади. стробоскопик чироқ (ёритгич) билан чопиш барабанларига ўрнатилган автомобилнинг кардан вали крестовинаси ёритилади. узатмалар қутисининг тўғри узатмасида, шатаксираш бўлмаганда тирсакли вал ва кардан валининг бурчак тезликлари бир хил бўлади ва стробоскопик чироқ билан ёритилаётган крестовинанинг кўриниши қўзғалмас бўлиб туюлади. илашма тепкисининг эркин йўли илашмани узиш пишанглари ва ажратиш подшипниги орасидаги тирқишни тавсифлайди. эркин йўл (юриш) охирида тепкига қўйиладиган куч таранглаш пружиналарининг эластиклигини тавсифлайди. ушбу диагностик параметрларни ўлчаш учун куч ва чизиқли силжиш датчиклари зарур. эркин юришнинг йўқлиги илашманинг шатаксирашига, унинг ўсиши эса - нотўлиқ узилишига олиб келади. ейилиш, синиш, деформация, илашма айрим деталларининг қадалиб, тишлашиб қолиши, шовқинлар ва ҳ.к. агрегатнинг уланиш ва узилиш тартиботлари бузилишига олиб келади. узатмаларни алмаштириш қутиси, кардан вали, бош узатмани …
3
анинг умумий бурчак тирқишини узатмалар қутиси тўғри узатмасида, ғилдираклар тормозланган ҳолатида люфт ўлчагич билан ўлчанади. гидромеханик узатмалар қутиси тортиш стендида диагностикаланади. бунинг учун автомобил ҳаракатининг тест тартиботлари яратилади (шиғов, тормозланиш, эркин юриш,барқарор ҳаракат) ва тезликлар қиймати узатмаларни автоматик тарзда уланган онларида қайд этилади. шунингдек, мой босими ва ҳарорати ҳар хил тартиботларда ўлчанади. бош узатманинг тирқишлари автомобил орқа ғилдиракларининг тормозланган ҳолатида люфт ўлчагич билан ўлчанади. кардан узутмаси чанг ва намликдан ҳимояланиш мосламасига эга бўлиши керак. шарнирлар, оралиқ подшипник ва унинг таянчининг бузилиши ёки ейилишига йўл қўйилмайди. кардан валларида деформация ва дарзлар бўлмаслиги керак. болт бирикмалари тортиб маҳкамланган бўлиши керак, заифлашишга ёки бирорта болт бўлмаслигига йўл қўйилмайди. кардан валининг тепиши орқа кўприк кўтарилган ҳолатида, узатмалар қутисининг биринчи узатмасида соатли индикатор ёрдамида баҳоланади. юриш қисмини диагностикалаш рама ва кўтариб турувчи элементлар (лонжеронлар, кузов устунлари)да ҳамда атв кўприклари ва агрегатлари маҳкамланган жойларида занглаш, бузилиш, дарз ва деформациялар текширилади. рама, ферма ёки кўтариб турувчи кузов …
4
ш ҳамда подшипникнинг тортиб маҳкамланганлик даражаси ғилдиракни кўндаланг текисликда тебратиш орқали текширилади (бошқарилувчи ўқ учун - шкворен бирикмасидаги тирқишларни бартараф этгандан сўнг). османинг техник ҳолати атв эксплуатацион хусусиятларини субъектив баҳолаш таҳлили, кўз билан кўриш ва техник воситалар ёрдамида диагностикалаш орқали аниқланади. ташқи кўрик ёрдамида османинг детал ва узеллари - османи йўналтирувчи аппаратлар ва эластик элементларнинг бузилиши, деформация ва дарзлари, узелларнинг - рамага, осма деталларининг – бошқа жойларга маҳкамланганлиги, амортизатор ва пневмобаллонларнинг нозичлиги аниқланади. кирланишдан ҳимояловчи ғилофнинг бузилишига йўл қўйилмайди. шарнирли бирикмалар (шарсимон таянчлар, сайлентблоклар) соз бўлиши ва лиқиллашлар бўлмаслиги зарур. амортизаторлар техник ҳолатини аниқлаш учун усул ва жиҳозларни қуйидагича таснифлаш мумкин. биринчиси - кузов тебранишлари сўнишларининг бутунлай тўхташигача баҳолашга асосланган. иккинчи усул экспресс – диагностикада ишлатилади. стенд пол сатҳида ўрнатилган, тик юкламалар датчикларига эга бўлган майдончалардан иборат. диагностикалашда атв майдончага оҳиста киради ва шошилинч тормозланади. массанинг динамик қайта тақсимланиш миқдори тик юкламалар датчиклари ёрдамида қайд этилади. тик юкламалар тебранишлари амортизаторлар …
5
ий тебраниш частотаси осма резонансига етгунча кўпаяди, бу ҳолда амортизаторлар максимал даражада ишлайди. кейин мажбурий тебранишларни тўхтатиб, тебранишлар сўниши таҳлил этилади. амортизаторларни диагностикалаш стенди конструкцияларига мисоллар 29расмда келтирилган. осма ва рул бошқаруви бирикмаларидаги лиқиллашларни аниқлаш учун майдонча типидаги люфтдетекторлардан фойдаланилади (30-расм). майдон стендлари ёрдамида кичик амплитудали, ҳар хил белгили силжишлар вужудга келтирилади, бунда рул бошқаруви ва осма деталларининг ўзаро силжишлари кузатилади. люфтдетектор ёрдамида шкворенли бирикма деталлари, юқори ва пастки пишанглар ва шарсимон таянчлар, рул бошқаруви маятниги, рул механизми сошкаси (сўқаси)нинг ўзаро силжишлари ва лиқиллашлар, рессора узангиларининг маҳкамланиши, олдинги османинг лонжеронга маҳкамланиши, амортизаторларнинг маҳкамланиши, балка олдинги осмасининг лонжерон ва рамага маҳкамланган жойлари ҳолати, рессора ёстиқлари, олдинги амортизаторлар, кўндаланг барқарорлик стабилизатори, реактив штангалар, мувозанат осмаси втулкаларининг ва олдинги ғилдирак гупчаклари подшипникларининг ейилганлиги текширилади. ғилдирак гайкаларининг йўқлиги ёки заифлиги, диск ва гардишларда дарз ва эзилган жойлар, ғилдираклар деформациясига йўл қўйилмайди. шина мураккаб технологик буюм бўлиб, кўп сонли ва ҳар хил сифатли резина аралашмасидан, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "трансмиссия ва юриш қисмини техник диагностикалаш"

1500635246_68698.doc трансмиссия ва юриш қисмини техник диагностикалаш режа 1. илашмани диагностикалаш 2. узатмаларни алмаштириш қутиси, кардан вали, бош узатмани диагностикалаш 3. юриш қисмини диагностикалаш эксплуатация шароитларида трансмиссия ва юриш қисмини диагностикалаш учун йўл синовлари (горизонтал ва бўйлама тезланишларни ва агрегатларнинг бошқа тавсифларини ўлчаб юриш равонлигига синашлар) ўтказилмайди. субъектив диагностикалаш йўли билан агрегатлар ҳароратининг жиддий ўсиши, автомобил эркин юриш ҳаракати давомийлигининг камайиши, узатмалар қутиси узатмаларининг қийин уланиши ва ўз-ўзидан узилиши, шатаксираши, илашманинг нотўлиқ ёки кескин узилиши, иш шовқинлигининг ўсиши, юриш равонлиги, бошқарилувчанлик, барқарорликнинг ёмонлашуви каби диагностик параметрлар ўзгаришини аниқлаш...

Формат DOC, 926,5 КБ. Чтобы скачать "трансмиссия ва юриш қисмини техник диагностикалаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: трансмиссия ва юриш қисмини тех… DOC Бесплатная загрузка Telegram