трансмиссиянинг агрегат ва механизмларига тхк ва таъмирлаш

DOC 249.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500635319_68699.doc трансмиссиянинг агрегат ва механизмларига тхк ва таъмирлаш режа: 1. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари. 2. илашиш муфтаси носозликлари 3. узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисидаги носозликлар. 4. трансмиссия агрегатларини диагностикалаш. 5. трансмиссия агрегатларига тхк 6. илашиш муфтасига техник хизмат кўрсатиш. 7. узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисига тхк 8. узатмалар қутисини таъмирлаш. 9. асосий ва карданли узатмаларга тх бизга маълумки, автомобил трансмиссиясининг асосий агрегатларига илашиш муфтаси, карданли узатма, шестерняли ёки гидромеханик узатмалар қутиси, тақсимловчи қути ва етакловчи кўприк (асосий узатма ва дифференциал) киради. автомобилларнинг трансмиссияси агрегатлари барча носозликларнинг 10…15% ни ва техник хизмат кўрсатишдаги умумий меҳнат ҳамда материаллар сарфининг 40% ини ташкил этади. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари трансмиссия агрегатларидаги носозликлар автомобилни эксплуатация қилиш жараёнида, шунингдек, айрим деталлар ростланишининг бузилиши, ейилиши ёки синиши оқибатида вужудга келади. агрегатларнинг бошланғич ҳолатини тиклайдиган ростлаш ишларини бажариш ёки айрим деталларни алмаштириш натижасида носозликлар бартараф этилади. илашиш муфтаси носозликлари носозликлар кўпинча унинг тўлиқ уланмаслиги ёки тўлиқ ажралмаслиги натижасида …
2
риб қолиши ёки тизимдан суюқликнинг қисман оқиб кетиши илашманинг носоз ишлашига сабаб бўлиши мумкин. узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисидаги носозликлар бу носозликлар узатмаларни алмашлаб улашда кийинчиликлар туғдиради, узатмалар ўзўзидан узилиб қолиши ёки ишлаш вақтида шовқинларга сабаб бўлади. алмашлаб улаш механизмининг айриси ёки каллагидаги болтларнинг бўшаб кетиши, фиксаторларнинг қадалиб қолиши, шестернялар, подшипниклар ва втулкалар ейилиши оқибатида узатмаларни улаш кийинлашади. синхронизатор муфтаси ва шестернялар тишларининг ён томонида ҳамда ишчи юзаларидаги ейилишлар узатмаларни тўлиқ уланмаслиги, фиксатор пружиналарининг бўшашиб қолиши туфайли узатмаларнинг ўз-ўзидан узилиб қолиши содир булади. узатмалар қутисидаги шовқин эса валлар подшипниклари ҳамда шестерня тишларининг ишчи юзаларидаги ейилишлар ва синишлар, мой сатҳининг пасайиши натижасида келиб чиқади. асосий ва карданли узатмалар, дифференциал, ярим ўқлар ва тенг бурчак тезлигига эга бўлган шарнирлардаги носозликлар. носозликлар уларга вақтида техник хизмат кўрсатмасдан узоқ муддат ишлатиш ёки сифатсиз тхк оқибатида юзага келади. асосий узатма ва дифференциалдаги носозликларга шестерня тишлари, дифференциал крестовинаси ва подшипникларнинг ейилиши ёки синиши, шунингдек, асосий узатма …
3
тлаш ишларини бажаргандан сўнг уларни яна ишлатиш мумкинлиги тўғрисида ҳулоса чиқаришга имкон беради. трансмиссия агрегатларини автомобил ҳаракатланганда, шунингдек, махсус жиҳозда текшириш мумкин. диагностикалаш жиҳозининг конструкциясига қараб, илашма тўлиқ қўшилмаслиги, узатмалар қутиси, карданли узатма ва орқа кўприк шовқин билан ишлаши, тишли илашмаларни эса ейилганлик даражаси аниқланиши мумкин. трансмиссияни диагностика қилишнинг оддий усули 11.1-расмда кетирилган к-428 асбоби ёрдамида етакловчи кўприк, кардан вали ва узатмалар қутисидаги айлана люфтлар йиғиндиси ҳисобланади. асбоб қамровчи скобали динамометрик қурилмадан(2) ва уни ташкил этувчи қўзғалувчан(4) ҳамда қўзғалмас(3) жағлардан иборат. қамровчи скоба текширилаётган ярим ўққа ёки кардан валига кийдирилади, сўнг қўзғалувчан жағни червяк ёрдамида суриб агрегат деталига маҳкамланади. 11.1-расм. трансмиссиядаги айлана люфтини аниқлайдиган к-428 асбоби. люфтни аниқлаш учун даста(1) куч билан буралади ва пружинали товуш дараклагич овоз чиқаргач, ўлчагич стрелкаси томонидан люфт қайд килинади. ўлчагич шкаласини ихтиёрий бурчакка буриш мумкин. шунинг учун, ўлчаш ишларини бажаришдан аввал, текширилаётган агрегатга ўрнатилган асбоб стрелкаси нўлга келтирилиши зарур. трансмиссия агрегатларига тхк трансмиссия агрегатларига …
4
ритасига мос равишда агрегатлардаги мойлар алмаштирилади. агар агрегатларда носозликлар аниқланса, уларни ишчи ҳолатига келтириш учун таъмирланади. қўшимча равишда, ҳар бир трансмиссия агрегатлари бўйича бажариладиган ишларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. илашиш муфтасига техник хизмат кўрсатиш эксплуатация жараёнида илашма ростлаб турилади, аммо бундан олдин илашма тепкисининг эркин йўли текширилади. бунинг учун иккита сурилгичи бўлган чизғичдан фойдаланилади. чизғичнинг бир учи кабина полига тиралади, сурилгич эса тепки майдончасига тўғриланади. илашма тепкиси, ҳаракатланишга қаршилик кескин ортгунга қадар босилади ва шу вазият иккинчи сурилгич ёрдамида қайд қилинади. чизғичнинг иккала сурилгичи орасидаги масофа тепкининг эркин йўлини аниқлайди. 11.2-расм. нексия автомобили илашиш муфтаси тепкисининг тўлиқ ва эркин юриш йўлини аниқлаш ва созлаш замонавий нексия, эсперо ва шунга ўхшаш автомобилларда кўпинча илашиш муфтаси учун гидравлик юритма ишлатилади(11.2-расм). бундай муфта юритмаси тепкисининг тўлиқ ҳаракатланиш ва эркин юриш йўли меъёрига келтирилади. тўлиқ ҳаракатланиш йўлини аниқлаш учун илашиш муфтасининг тепкиси билан рул чамбарагининг пастки қисмигача бўлган масофа-а аниқланади, сўнгра тепки тўлиқ босилиб яна …
5
шчи цилиндрнинг ҳаво чиқариш трубкаси орқали чиқариб ташланади (11.3-расм). 11.3-расм. нексия автомобилининг илашиш муфтаси юритмасидан ҳавони чиқариш.бунинг учун ишчи цилиндр чанг ва кирликлардан тозаланади. илашиш муфтаси юритмасидаги суюқлик қуйиш идишининг қопқоғини очиб, суюқлик сатҳи текширилади. у резбали қисмидан 15-20 мм. дан пастда ёки ”min” белгисидан паст бўлмаслиги керак. ишчи цилиндрнинг чиқариш клапани(1) резина қопқоғи олиниб, ўрнига резина шланга тиқилади ва бир учи 1/3...1/2 ҳажмда тормоз суюқлиги тўлдирилган шиша идишга туширилади. юритма тепкиси қаршилик сезилгунча, яъни тепкининг юриш йўли ўзгармагунга қадар, тез-тез босиб ҳаракатлантирилади, сўнгра тепкини босиб туриб, клапан 1/2...3/4 айланага буралади ва тепки охиригача босилгач, клапан маҳкамланади ҳамда тепки секин қўйиб юборилади. бу ҳолат шиша идишда ҳаво пуфакчалари чиқмай қолгунча давом эттирилади. операция вақтида вақти-вақти билан сиғимдаги тормоз суюқлиги сатҳи текширилиб ва меъёрига келтириб турилади. ниҳоят, клапан қотирилиб, шланга ечиб олинади. узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисига тхк қутиларнинг қандай ишлаши кундалик кўрикда ҳамда автомобилнинг ҳаракатланишида текшириб турилади. зичлагичларнинг жипслиги, узатмаларнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "трансмиссиянинг агрегат ва механизмларига тхк ва таъмирлаш"

1500635319_68699.doc трансмиссиянинг агрегат ва механизмларига тхк ва таъмирлаш режа: 1. трансмиссия агрегатларининг асосий носозликлари. 2. илашиш муфтаси носозликлари 3. узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисидаги носозликлар. 4. трансмиссия агрегатларини диагностикалаш. 5. трансмиссия агрегатларига тхк 6. илашиш муфтасига техник хизмат кўрсатиш. 7. узатмалар қутиси ва тақсимлаш қутисига тхк 8. узатмалар қутисини таъмирлаш. 9. асосий ва карданли узатмаларга тх бизга маълумки, автомобил трансмиссиясининг асосий агрегатларига илашиш муфтаси, карданли узатма, шестерняли ёки гидромеханик узатмалар қутиси, тақсимловчи қути ва етакловчи кўприк (асосий узатма ва дифференциал) киради. автомобилларнинг трансмиссияси агрегатлари барча носозликларнинг 10…15% ни ва техник хизмат кўрсатишдаги умумий меҳ...

DOC format, 249.0 KB. To download "трансмиссиянинг агрегат ва механизмларига тхк ва таъмирлаш", click the Telegram button on the left.