автомобиль йўлларини кесишуви ва туташуви

DOC 296,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404899734_54928.doc автомобиль йўлларини кесишуви ва туташуви режа: 1. автомобиль йўлларини бир сатхда кесишуви. хасқали чоррахалар 2. автомобиль йўлларининг хар хил сатхда кесишувчи турлари 3. автомагистралларни лойихалаш хусусиятлари таянч сўзлар ва иборалар: йўл, кесишуви, туташиш, хавфли нуқта, кесишив турлари, каналлашган кесишиш, халқали чорраха, автомобиль магистрали, автомагистрал йўл таснифи, хайдовчи, асосий элементлар, талаблар. автомобиль йўли ўзаро ёки темир йўллар билан бир сатхда кесишган участкаси, қолган участкаларга нисбатан энг кўп юкланган бўлиб, бу кесишмада харакат миқдори кесишаётган йўллар харакат миқдорлари йиғиндисига тенг. чоррахада автомобиллар учун харакат шароити, тўғри участкага нисбатан мураккаб бўлиб, автомобиллар учун қўшимча тўсқинликлар кўп, чунки тўғридан келаётган автомобиллар харакати чапга бурилаётган автомобиллар хисобига қийинлашади. бир сатхдаги чоррахада автомобиль харакат траекториясида 32 та хавфли нуқта юзага келади. шулардан 16 таси автомобиллар оқими харакати кесишувидан, 8 таси қўшилишидан, 8 таси харакатнинг ажралишидан. мана шу нуқталарда йтх содир бўлиш эхтимоли жуда катта. бир сатхда йўлларни кесишувини иложи борича кўриш яхши таъминланган жойларга, тўғри …
2
хисобланади. каналлаштирилган харакат хар қайси харакат йўналиши харакат қисмида мустақил тасмаларга ажратилган бўлади. 2 – расм. каналлаштирилган ҳаракатли йўлларнинг кесишуви ва қўшилуви бир сатхда кесишувларни лойихалашда хар қайси йўналиш бирга харакатланаётган оқимларнинг харакат миқдорини ва таркибини хисобга олиш зарур. иложи борича чоррахаларни режалаштиришда қуйидаги тавсиялар сақланиши лозим: - кесишув бурчагининг энг яхши кўриниш шароитига мос келиши (туташув бурчаги камида 60 - 700); - энг катта харакат миқдори бўлган транспорт оқимининг харакат шароитини устунлигинг таъминлаш; - чоррахада харакат оқими кесишуви нуқталарини бир-биридан уларни ажратувчи оролчалар қуриш йўли билан иложи борича узоқлаштириш; - чапга буриладиган автомобиллар фоизи катта бўлганда қўшимча тасмалар қуриш - чорраха қисми майдонини ажратиш. харакат тасмаси ортиқча кенглиги унинг аниқлигини бузади. бир сатхда кесишувнинг энг хавфсиз турларидан бири – бу халқали чорраха. халқали чорраха марказий оролчаси радиуси катта олинади, чунки автомобилларнинг барча манёврлари оқимга қўшилиши ва ундан чиқиб кетишда юзага келади. халқа ўлчамлари берилган тезликни таъминлаш талабларидан келиб чиқади. …
3
есишувчи ва туташувчи йўлларнинг тўғри қисмларида ва бўш майдонларда жойлаштирилиши лозим. автомобиль йўлларининг турли сатҳларда кесишма ва туташмалари (транспорт ечимлари) асосан қуйидаги ҳолатларда қабул қилиниши зарур: iа тоифали йўлларда барча тоифали йўллар билан, iб ва ii тоифали йўлларда ii ва iii тоифали йўллар билан; iii тоифали йўлларнинг ўзаро кесишиш жойларида истиқболдаги ҳаракат жадаллиги (жами кесишувчи йўлларда) 8000 келт.дона/сут дан ортиқ бўлса. автомобиль магистраллари деб маҳаллий транспорт ва рўпарадан келаётган автомобиллар томонидан ҳалақитларсиз, катта тезликлар билан автомобилларда йўловчи ва юкларни жадал ташиш учун мўлжалланган йўлларга айтилади. булар жуда такомиллашган, бироқ қиммат турадиган йўллар бўлиб, улар турли мамлакатлар йўл тармоқларининг асосий скелетини ҳосил қилади ва бу йўл тармоқлари узунлигининг кўпи билан 1,5...2% ини ташкил этади. бирлашган миллатлар ташкилоти барча мамлакатлар магистралларини ўзаро бирлаштириб европа, осиё ва африка автомобиль магистралларининг ҳалқаро тармоғини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқди. 4-расм. ўзбекистон миллий автомагистралларининг тармоқланиши автомобиль магистралларига қўйиладиган асосий талаб автомобилларнинг рўпара оқимлари учун мустақил қатнов қисми …
4
бир бутун (ягона) қатнов қисмининг иккита мустақил қисмга ажратилиши лойиҳаловчига қияламаларда қатнов қисмини поғонали қилиб жойлаштиришни қўллаб, йўлни жой релефига осонгина мослаш ва уларни мустақил йўл ўтказиш имкониятини беради. бунда қатнов қисмларининг равон ажралиши ва қўшилиши таъминланган бўлиши керак. 6- расм. қияламада қатнов қисмларининг поғонали жойлаштирилиши автомобиль магистралларида бир сатҳда кесишадиган ҳаракат оқимлари, светофорлар ва ҳаракат тезлигини чекловчи белгилар бўлмайди. магистраллар катта масофаларга ташиш учун мўлжалланганлиги боис, йўл бўйлаб бензин қуйиш станциялари, техник ва тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари, меҳмонхоналар, ошхоналар жойлаштирилади. йўл ёнида ҳайдовчилар қисқа муддатли дам олишлари учун тўхташ майдончалари жиҳозланади. автомобиль магистралларининг кўндаланг профиллари пастроқ тоифали йўлларнинг профилларидан тубдан фарқ қилади, ҳусусан: қарама-қарши харакатланиш оқимлари бир-биридан автомобиллар кесиб ўтмайдиган полоса (ажратиш полосаси) билан ажратиб қўйилади; бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобиллар оқими, ҳар қайси қатнов қисмида белгилар қўйиб, бир неча ҳаракатланиш полосалари ажратиш йўли билан тезликлари бўйича аниқ бўлинади. бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ҳар қайси қатнов қисмида камиди иккита …
5
на уларни йўл ёқасига олиб чиқишга рухсат берилади. тўхтаб турган автомобиль йўлда ҳаракатланиш шароитларига таъсир этмаслиги учун мустаҳкамланган йўл ёқасининг кенглиги камида 3 м бўлиши керак. автомобиль магистралларидаги сув ўтказиш иншоотлари асосан қувурлар кўринишида қурилади, уларнинг устида йўл пойининг конструкцияси ўзгармайди. кичик ва ўртача кўприкларда қатнов қисмининг ва йўл ёқасининг кенглиги ҳам ёндош участкалардагига нисбатан ўзгартирилмайди. адабиётлар 1. қодирова а.р., «автомобил йўлларини лойихалаш» i ва ii қисм. тошкент 2001 й. 2. горелышев н.в. «технология и организация строительства автомобильных дорог» м. транспорт 1992г. 3. саидов з.х, амиров т.ж., ғуломова х.з., «автомобиль йўллари: материаллар, қопламалар, сақлаш ва таъмирлаш» тошкент 2010 й. 4. цупиков с.г., дудин в.м., тюремнов и.с., «технология и организация строительства дорожных одежд» ярославль 2009 й. 5. васильев а.п. «эксплуатация автомобильных дорог» i, ii часть москва издательский центр «академия» 2010 г. 6. .шнқ 2.05.02-07 «автомобиль йўллари» тошкент 2007 й. 7. шнқ 3.06.03-08 «автомобиль йўллари» тошкент 2008 й. 8. ўзбекистон республикасининг автомобиль …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автомобиль йўлларини кесишуви ва туташуви" haqida

1404899734_54928.doc автомобиль йўлларини кесишуви ва туташуви режа: 1. автомобиль йўлларини бир сатхда кесишуви. хасқали чоррахалар 2. автомобиль йўлларининг хар хил сатхда кесишувчи турлари 3. автомагистралларни лойихалаш хусусиятлари таянч сўзлар ва иборалар: йўл, кесишуви, туташиш, хавфли нуқта, кесишив турлари, каналлашган кесишиш, халқали чорраха, автомобиль магистрали, автомагистрал йўл таснифи, хайдовчи, асосий элементлар, талаблар. автомобиль йўли ўзаро ёки темир йўллар билан бир сатхда кесишган участкаси, қолган участкаларга нисбатан энг кўп юкланган бўлиб, бу кесишмада харакат миқдори кесишаётган йўллар харакат миқдорлари йиғиндисига тенг. чоррахада автомобиллар учун харакат шароити, тўғри участкага нисбатан мураккаб бўлиб, автомобиллар учун қўшимча тўсқинликлар кўп, чунки тўғри...

DOC format, 296,5 KB. "автомобиль йўлларини кесишуви ва туташуви"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.