”ташиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва экология”

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404796453_54604.doc ”ташиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва экология” режа: 1. фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифаси, унинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 2. транспорт ва ҳаракат хавфсизлиги тўғрисидаги асосий тушунчалар, уларнинг ўзбекистон республикаси халқ хўжалик тармоқлари ривожланишидаги ўрни. 3. республика мустақиллигини мустаҳкамлашда транспортнинг асосий вазифалари. республикамиздаги ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишда автомобилсозлик саноати ва транспорт тизимининг ривожланиши ҳамда транспорт инфратузилмасининг энг муҳим йўналишларидан бири магистрал автомобил йўллари тармоғини ривожлантириш бўлиб, бу йўллардан яқин ва узоқ давлатлар билан транзит алоқаларни амалга оширишдир. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий этила бошлади. чунончи, автомобил ишлаб чиқариш саноати йўлга қўйилди, йўл қурилиш соҳаси жадаллаштирилди, шунингдек, чет эл давлатлари билан савдо алоқалари юқори даражага кўтарилди. бу эса, табиий равишда республика автомобил йўлларида ҳаракат миқдори йилдан-йилга ортишига олиб келди. ҳозирги ва истиқболдаги асосий масалалардан бири автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлиб, унда йўл-транспорт ҳодисалари, уларда ҳалок бўлувчилар ва тан жароҳати олувчилар сонини, кўриладиган …
2
и, ҳудудимиз орқали ўтадиган юклар транзитини сезиларли даражада кўпайтиришга хизмат қилади. 2009 йилда янада ишончли транспорт хизмати кўрсатиш учун қабул қилинган қўшимча чора-тадбирлар билан бир қаторда халқаро аҳамиятга молик умумий фойдаланишда бўлган 400 километрдан ортиқ автомобил йўлини модернизация қилиш кўзда тутилган. жумладан, бейнов – бухоро – самарқанд – тошкент – андижон йўналиши бўйича 4 қаторли халқаро автомобил йўлини, шунингдек, бухоро – олот ва самарқанд – ғузор йўлларининг стратегик участкаларини қуриш мўлжалланган. шу билан бирга, маҳаллий бюджетлар ва республика йўл жамғармаси маблағлар ҳисобидан маҳаллий аҳамиятга молик йўлларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш кўламни кенгайтириш вазифаси қўйилган. автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш бугунги кундаги муҳим муаммолардан бирига айланиб бормоқда. автомобилнинг атроф-муҳитга етказадиган зарарлари миқдори кундан-кунга ошиб бормоқда, энг асосийси эса, йўлларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб одамларнинг жабр кўришлари ва ҳаётдан кўз юмишларидир. йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун кўрилаётган қатор тадбирларга қарамасдан, уларнинг миқдори камайишига эришиб бўлмаяпти. бу эса, йўл …
3
собга олиш тартибларини ва уларни таҳлил этиш усулларини мукаммал билишлари зарур. фанни ўқитишнинг асосий мақсади транспорт тизими, транспорт занжири, транспорт сиёсати хамда юкларни ва йўловчиларни ташиш бозори билан талабаларни таништириш; бозор икдтисодиёти шароитида транспорт тўғрисида назарий билимлар бериш; транспортнинг социал-иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини билиб олиш. шунингдек, жамиятни, транспорт сиёсатини, яъни мувофиклаштириш, рақобат структурасини ўзгартириш ва ташиш ишини байналминаллаштириш масалаларининг тадқиқоти, транспорт харакатини, ташиш жараёнини, транспорт тизимини ва транспорт бозорини тадқиқот этиш, ўзгарувчан шароитларда транспорт тизимининг аҳамиятини англаш, турли хил транспортларнинг фаолиятини кооперация этиш ва мувофиқлаштириш принциплари, транспорт рискларини бошқариш кўникмаларини талабаларда ҳосил қилиш, транспорт йўлакларида транспорт тизими фаолиятини баҳолаш ва транспорт турлари элементларининг истиқболини ишлаб чиқиш, юклар ва йўловчиларнинг ҳаракати тўғрисида ҳамда транспорт ва савдо ҳужжатлари тўғрисида ахборотлар беришдан иборатдир. моҳиятан транспорт операциялари ташқи савдо битимларини амалга оширишни бошлайди ва тугатади. корхонанинг экспорт қилмокчи бўлган маҳсулоти сифати қанчалик юқори бўлмасин, агар транспорт хизмати яхши ташкил қилинмаган бўлса, бу корхонанинг ишлари …
4
н савдода юк етказиб беришни тезлаштириш битимнинг амалга оширилишини тезлаштиради. бу эса хорижий валютанинг тезроқ тушиши деган гап. тез етказиб бериш айланма маблағларининг айланишини тезлаштиради. юкларни ташиш бўйича халқаро амалиёт шуни кўрсатдики, транспорт харажатлари кейинги пайтда ўсиб бормоқда ва халқ хўжалиги сезиларли йўқотишларга дуч келмокда. бу авваламбор, транспорт воситаларининг етишмаслиги, юк ташиш тезлигининг камлиги, юкларнинг ташишга тайёр эмаслиги, ташувчиларнинг йўлда юкларнинг бузилиши учун жавобгарликни кам ҳис қилишлари ва ш.к. ларга боғлиқ. ўзбекистонда транспорт ташкилий ва бошқарув жиҳатдан кўп ўзгаришларга учради. ўзбекистонда республика транспорт вазирлиги тузилди. дарё, автомобиль ва ҳавода юк ташишлар унинг ихтиёрига берилган. темир йўлда юк ташишлар "ўзбекистан темир йўллари" миллий компанияси ихтиёрида. бундан ташқари, магистрал транспортларда тезкор юк ташиш учун акционерлик жамиятлари тузилган. ўзбекистан республикаси президенти 1995 йил 15 мартда "ўзбекистонда транспорт мажмуининг давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғгрисида"ги фармонга имзо чекди. халкаро, давлатлараро битимларга қуйидагилар киради: конвенциялар, келишувлар, битимлар. уларнинг бажарилишида юридик ва халкаро битимлар қуйидагиларни тартибга солади: …
5
ўзаро таъсири ҳаракат миқдори қанча кўп бўлса, шунча орта боради. йўл ҳаракатини ташкил этиш – транспорт воситалари оқимини максимал даражада йўлнинг геометрик ўлчам имкониятларидан фойдаланиб, унинг ҳар хил бўлакларида хавфсиз ҳаракат тартибини ва юқори ўтказиш қобилиятини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат. йўл ҳаракатини ташкил этиш тамойиллари транспорт оқимини тўғри йўналтиришга, керак ҳолларда уларни тезликлар бўйича гуруҳларга ажратишга, ҳар бир йўл бўлаги учун рационал тезликларни белгилашга, ҳайдовчиларга ўз вақтида ҳаракат маршрути ва йўл шароити тўғрисида ахборот беришга қаратилган. ҳаракатни ташкил этишни такомиллаштириш прогрессив бошқариш (ҳаракатни бошқаришнинг автоматик тизими; светофор объектларини «яшил тўлқин», «яшил кўча» тизими усулида ишлаши; тезлашувчи – секинлашувчи, реверсив, резерв тасмалардан фойдаланиш, баъзи бир кўчаларни бир томонлама ҳаракатга ўтказиш ва ҳ.к.) чорраҳаларни ҳар хил сатҳда ўтказиш, шунингдек, транспорт воситаларининг ҳаракат маршрутини рационал равишда танлаш ёрдамида эришилади. йўл ҳаракатини ташкил этишда электрон ҳисоблаш машиналари (эҳм) ёрдамида автобус ва троллейбус, шунингдек, ялпи юк ташувчи автомобилларнинг оптимал ҳаракатланиш графигини тўғри тузиш катта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"”ташиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва экология”" haqida

1404796453_54604.doc ”ташиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва экология” режа: 1. фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифаси, унинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. 2. транспорт ва ҳаракат хавфсизлиги тўғрисидаги асосий тушунчалар, уларнинг ўзбекистон республикаси халқ хўжалик тармоқлари ривожланишидаги ўрни. 3. республика мустақиллигини мустаҳкамлашда транспортнинг асосий вазифалари. республикамиздаги ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишда автомобилсозлик саноати ва транспорт тизимининг ривожланиши ҳамда транспорт инфратузилмасининг энг муҳим йўналишларидан бири магистрал автомобил йўллари тармоғини ривожлантириш бўлиб, бу йўллардан яқин ва узоқ давлатлар билан транзит алоқаларни амалга оширишдир. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодий ўзгаришлар ҳаётга изчил жорий...

DOC format, 64,5 KB. "”ташиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш ва экология”"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.