ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни

DOC 209,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404727963_54502.doc г р а д у с л а р г р а д у с л а р 16 0 4 4 8 12 8 12 8 0 4 4 2 2 6 6 2 . 4 % 5 . 1 % 4 3 . 2 % 6 . 9 % 2 6 . 3 % 7 . 2 % ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни режа: 1. ҳайдовчини тавсифловчи кўрсаткичлар, унинг руҳий ҳолати ва биологик имкониятлари 2. ҳайдовчи меҳнатини ташкил этиш ва унинг касбига муносиблигини аниқлаш 3.ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш 4. ҳаракатланиш хавфсизлиги ва алкогол 1. ҳайдовчини тавсифловчи кўрсаткичлар, унинг руҳий ҳолати ва биологик имкониятлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда инсон йўл ҳаракатининг асосий иштирокчиси: ҳайдовчи, йўловчи, пиёда ва ҳаракатни ташкил қилувчи сифатида қатнашади. буларнинг ичида ҳайдовчи алоҳида ўрин эгаллайди, шунинг учун ҳаракатни ташкил қилишда унинг психологик, физиологик ва биологик имкониятларини эътиборга олиш зарур. ҳаракатланиш давомида ҳайдовчига ҳар хил …
2
и, йўлнинг ҳолати ва ўлчамлари, атроф-муҳит ҳолати ва бошқарув воситалари мавжудлиги, автомобилнинг қисм ва асбобларининг ҳолати тўғрисидаги катта ҳажмдаги ахборотни доимий равишда қабул қилиши ҳамда қисқа муддатда ахборот мажмуасини қайта ишлаб ва таҳлил қилиб, қарор қабул қилиш керак. шуни айтиб ўтиш керакки, ҳайдовчилар ҳар доим ҳам тўғри қарор қабул қилиб ҳаракат қилмайдилар. бундай ҳолат вужудга келишига кўпинча қуйидагилар сабаб бўлади: - ахборот ўз вақтида олинмаган, унинг натижасида ҳайдовчи ҳаракат шароитини тўғри баҳолай олмаган ва йтҳнинг олдини олиш имконияти етарли бўлмаган; - бирламчи ахборотни нотўғри тушуниш, масалан, бурилиш учун берилган сигнални ҳайдовчи тормоз сигнали деб қабул қилиши; - ҳаракатланиш шароитини нотўғри таҳлил қилиш, масалан, чорраҳага яқинлашаётган ҳайдовчи светофорнинг сариқ сигналидан кейин яшил ёнишини кутган, лекин сигнал қизил ёнган; - нотўғри қарор қабул қилиш, масалан, вужудга келаётган йтҳнинг олдини олишнинг бирдан-бир тўғри йўли йўналишни бирмунча ўзгартиришнинг ўрнига ҳайдовчи жадал тормоз қилишга қарор қилиши; - нотўғри ҳаракат қилиш, масалан, ҳайдовчи тўсатдан тормоз педали …
3
абат ва ҳ.к. лардан иборат. темперамент шахснинг ўзига хослигини ифодалаб, руҳий жараёнларнинг ўтиш динамикасини аниқлайди. темпераментнинг тўртта тури мавжуд: холерик, сангвиник, флегматик ва меланхолик. темперамент иш қобилиятида акс этади. масалан, холерик учун юқори даражадаги эмоционал қўзғалувчанлик хос бўлиб, автомобилни бошқаришда ишга осойишта муносабатда бўлувчи флегматикка нисбатан тезроқ чарчайди. сангвиник ҳайдовчилик касбида ўзини яхши намойиш этади. меланхолик барча транспорт воситалари ҳайдовчилик касбий фаолияти учун унчалик яроқли бўлиб ҳисобланмайди. толиқиш - инсон фаолияти давомида кучайиб борадиган ва унинг вақтинчалик самарадорлигини пасайтиришга олиб келадиган инсон руҳий ҳолати ўзгаришларининг мажмуидир. сергаклик - бу марказий нерв тизимининг зарур ишни бажаришга тайёрлик даражасидир. ҳайдовчи иш қобилиятининг даражасига кўп ҳолда меҳнатни ташкил этиш таъсир кўрсатади. масалан, нотўғри тузилган иш жадвали тунги ҳаракатланиш олдидан ва ундан кейин тўлиқ дам олишга имкон бермайди. толиқиш ҳолатида кўплаб йўл-транспорти ҳодисалари содир этилади. толиқиш таъсири остида кўриш функцияси, ҳаракатланиш реакцияси ва ҳаракат мувофиқлиги ёмонлашади, диққатнинг жадаллиги сустлашади, тезликни сезиш даражаси йўқолади. толиққанда …
4
монлашиши йтҳ келиб чиқишининг асосий омилларидан бири. ҳаракат миқдори сутканинг қоронғи вақтида 20(30 % га пасайишига қарамасдан, муаллифнинг таҳлилига кўра, тошкент вилояти автомобил йўлларидаги охирги беш йил ичида содир этилган йтҳнинг 35(45 % куннинг қоронғи даврига тўғри келади. икки полосали йўлдан қарама-қарши полосада ҳаракат йўқ бўлган вақтда, 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланаётган ҳайдовчи кўз қарашининг 43,2 % автомобилнинг 25-120 м олдидаги йўл бўлагини кўришга, қолган вақтни эса йўлни, қатнов қисмини, йўл ёқасини ва бошқа йўл элементларини кўришга сарфлайди. агарда икки полосали йўлда қарама-қарши ҳаракат кузатилса, унда ҳайдовчи кўриш диққатининг 30 % вақтини қаршидан ҳаракатланаётган автомобил олади. йўл элементлари эса 47,9 % ни ташкил этади, унинг асосий қисми йўл қопламасини ва автомобил-нинг олдидаги йўл ҳолатини баҳолашга сарфланади. эшитиш орқали идрок этиш - ўз моҳиятига кўра кўришдан кейин иккинчи ўринда туради. эшитиш ор-қали идрок қилиш учта омилга боғлиқ: эшитиш таҳлил қилувчиси; овоз 2-расм. тўғри йўл бўлагидан ўтганда ҳайдовчининг кўз қараши вақтининг бўлиниши …
5
илик бўйича ҳаракатланиш даврида вужудга келади. тезланиш таъсиридаги одамнинг умумий ҳолати бутун тана бўйича вазминликни ҳис қилишнинг вужудга келиши орқали белгиланади. тебраниш - (механик тебраниш) киши организмига анча салбий таъсир кўрсатади, ҳолбуки, унинг таъсир этиш даражаси ва тавсифи тебраниш турига боғлиқдир. қабул қилиш - ҳайдовчи ўзининг касбий фаолияти жараёнида доимо туганмас ахборотлар оқими асосида вужудга келган ва келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳолатига мос равишдаги ҳаракатларни бажаради. айни пайтда ҳайдовчи қатор тактик вазифаларга асосланади: ҳаракатланишнинг хавфсиз тезлигига, транспорт жараёнининг ўрнатаётган мақсадига, тўхташ, тўхтаб туриш шартлари ва ҳ.к. ларга асосланади. хотира - қабул қилиш жараёни, асаб тизимининг ташқи олам ҳақидаги ахборотларини ва бу ҳодисаларга организмнинг эътибор беришини сақлаш қобилияти. фикрлаш - сезиш, қабул қилиш, хотира, тасаввур билан узлуксиз боғлиқ бўлиб, унинг асосий аҳамияти бу жараёнларни мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва синтез қилишдадир. ҳайдовчилар учун фикрлаш тезлиги муҳимдир, чунки фикрлаш асосида хулоса чиқариш ва ундан кейинги ҳаракатлар автомобилнинг ҳаракатланиш тезлиги қанча юқори бўлса, шунча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни" haqida

1404727963_54502.doc г р а д у с л а р г р а д у с л а р 16 0 4 4 8 12 8 12 8 0 4 4 2 2 6 6 2 . 4 % 5 . 1 % 4 3 . 2 % 6 . 9 % 2 6 . 3 % 7 . 2 % ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни режа: 1. ҳайдовчини тавсифловчи кўрсаткичлар, унинг руҳий ҳолати ва биологик имкониятлари 2. ҳайдовчи меҳнатини ташкил этиш ва унинг касбига муносиблигини аниқлаш 3.ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш 4. ҳаракатланиш хавфсизлиги ва алкогол 1. ҳайдовчини тавсифловчи кўрсаткичлар, унинг руҳий ҳолати ва биологик имкониятлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда инсон йўл ҳаракатининг асосий иштирокчиси: ҳайдовчи, йўловчи, пиёда ва …

DOC format, 209,5 KB. "ҳайдовчи ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.