haydovchining tibbiy körig'i

DOC 7 sahifa 110,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
2472 27.06.2013 14-amaliy nashg’ulot: haydovchining reysdan oldingi ko’rikdan o’tkazishning ahamiyatini o’rganish. ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2472] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон «ўзбекистон республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) мувофиқ ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ички ишлар вазирлиги қарор қилади: 1. ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ушбу низом ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни автомототранспорт воситаларини ва …
2 / 7
тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтади. 3. ҳайдовчиликка номзодлар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун мажбурий равишда дастлабки тиббий кўрикдан, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари эса мажбурий равишда даврий тиббий кўрикдан ўтказилади. 4. транспорт воситаларининг бирон бир тоифасини («а», «b», «с», «d» ва «е») бошқариш ҳуқуқига ҳамда ушбу тоифа бўйича тиббий кўрикдан ўтиш муддати тугамаган тиббий хулосага эга ва қуйи тоифадаги (мисол учун «а» тоифа «b» тоифага нисбатан қуйи ҳисобланади) транспорт воситаларини бошқаришга номзодлар қўшимча кўрикдан ўтишлари шарт эмас. 5. ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари (бундан буён матнда тиббиёт ташкилоти деб юритилади) қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари (бундан буён матнда тиббий комиссия деб юритилади) томонидан пуллик асосда амалга оширилади. қошида тиббий комиссиялар ташкил этиладиган давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан …
3 / 7
уддати уч календарь кунидан ошмаслиги керак. мураккаб, қўшимча тиббий текширув талаб этиладиган ҳолатларда ушбу муддат тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан асосланган ҳолда ўн календарь кунигача узайтирилиши мумкин. 9. тиббий кўрикдан ўтган шахсларга мазкур низомнинг иловасига мувофиқ 083/ҳ шаклдаги электрон тиббий маълумотнома (бундан буён матнда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома деб юритилади) берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади. бунда, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома ўзбекистон республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юклаб олинади. 10. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом деб юритилади) талаблари асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш …
4 / 7
ар рўйхати (бундан буён матнда тиббий қарши кўрсатмалар деб юритилади) бўйича қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтишлари шарт: терапевт; нарколог; психиатр; кардиолог; травматолог-ортопед; жарроҳ; невропатолог; офталмолог. тиббий кўрикдан ўтаётган 55 ва ундан ортиқ ёшдаги шахслар экг текширувидан ҳам ўтишлари шарт. ўтган бир йил мобайнида флюорографик текширувидан ўтган шахслар қўшимча равишда флюорографик текширувидан ўтишлари талаб этилмайди. бунда охирги флюорографик текшируви натижалари тақдим этилиши лозим. 14. ҳайдовчиликка номзодлар ва ҳайдовчилар транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига ўқишга киришидан бир ой олдин тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. 15. миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига мувофиқ агар ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда дйҳхх деб юритилади) ҳудудий органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин. 16. миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига …
5 / 7
тотранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. 18. миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «алоҳида белгилар учун» жойида «tibbiy ma’lumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади. 19. тиббий кўрик ўтказилаётган тиббиёт ташкилотида тиббий кўрикнинг айрим турларини ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, ҳайдовчи тиббий комиссиянинг қарорига кўра бошқа тиббиёт ташкилотига қўшимча тиббий кўрикдан пуллик асосда ўтиш учун юборилиши мумкин. бунда, ҳайдовчига қайси тиббиёт ташкилотига бориши, унинг жойлашган манзили аниқ кўрсатилиши лозим. 20. ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатига асосан амалга оширилади. 21. тиббий кўрик натижалари тиббий комиссия томонидан очилган амбулатор тиббий картага (025/ҳ шакли) киритилади. унда ҳайдовчининг ёки ҳайдовчиликка номзоднинг соғлиғи ҳолати акс эттирилади ва тиббий комиссиянинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"haydovchining tibbiy körig'i" haqida

2472 27.06.2013 14-amaliy nashg’ulot: haydovchining reysdan oldingi ko’rikdan o’tkazishning ahamiyatini o’rganish. ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2472] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон «ўзбекистон республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) мувофиқ ўзбекистон республи...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (110,0 KB). "haydovchining tibbiy körig'i"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: haydovchining tibbiy körig'i DOC 7 sahifa Bepul yuklash Telegram