yol-patru tizimi tartiqlari

DOC 13 стр. 135,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
975 01.12.2018  [окоз: 1.09.00.00.00 тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 транспорт / 09.15.13.00 аварияга қарши кураш. йўл ҳаракати хавфсизлиги. техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг); 2.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 йўл ҳаракати хавфсизлиги. парвозлар хавфсизлиги] [тсз: 1.иқтисодиёт / транспорт. йўл хўжалиги. ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ўзбекистон республикаси президентининг «йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги пқ-3127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳамда махсус мосламалардан фойдаланишини тартибга солиш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. олдинги таҳрирга қаранг. белгилансинки, низом 14-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари, 18-бандининг тўртинчи хатбоши 2020 йил …
2 / 13
5-сон вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига илова йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. ушбу низом йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартибини белгилайди. 2. ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: йўл ҳаракати — одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи; йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс; йўл-патруль хизмати ходими — йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини назорат қилиш, бошқариш ва тартибга солиш ваколати берилган ички ишлар органи ходими; йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — йўл-транспорт ҳодисалари юзага …
3 / 13
и (кейинги ўринларда йпх деб аталади) ходимлари, шунингдек, давлат бошқа органларининг вакиллари билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳаракатлар мажмуи; таъқиб қилиш — жиноят содир этилганликда гумон қилинаётган шахслар бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси йпх ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда, транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш ҳамда гумонланувчини ушлаш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш; кузатиш — маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўлган ўз ҳаракатлари билан бошқа ҳаракат қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси йпх ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда тўхтатиш мақсадида орқасидан бориш. 3. мазкур низом талаблари ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари ҳамда қуролли кучлар ва давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. 4. йпх ходимлари ўз фаолиятида ўзбекистон республикасининг конституцияси, «ички ишлар органлари тўғрисида», «йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа қонунлари, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирининг …
4 / 13
узилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда; транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда; йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда; ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида; транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно); махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида; транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно). йпх ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади. 7. йпх ходимларининг ишоралари йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида …
5 / 13
ан дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин. йпх ходимининг дислокацияси ушбу ходим хизмат олиб бораётган давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда дйҳхх деб аталади) саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғида сақланади ва ҳайдовчининг мурожаатига биноан ўн беш кун ичида ёзма равишда маълумот берилади. 10. махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида йпх ходими томонидан транспорт воситаси тўхтатилганда, йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирнинг айнан нима мақсадда ўтказилаётганлиги ҳамда тўхтатиш сабаби ҳақида тушунтириш берилади. 11. йўл ҳаракати қатнашчиси махсус тадбирларни ҳақиқатда тасдиқланган режа асосида ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда мадх деб аталади) — ахборот-диспетчерлик хизматига (кейинги ўринларда адх деб аталади) телефон қилиш ёки ушбу ходим хизмат олиб бораётган дйҳхх саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилиш орқали маълумот олиши мумкин. бунда йпх ходими йўл ҳаракати қатнашчисининг талабига кўра, мадх — адхнинг телефон рақами ҳақида маълумот беради. йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирларнинг ўтказилиш мақсади, транспорт воситасини тўхтатган йпх ходими махсус тадбирда иштирок этган ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yol-patru tizimi tartiqlari"

975 01.12.2018  [окоз: 1.09.00.00.00 тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 транспорт / 09.15.13.00 аварияга қарши кураш. йўл ҳаракати хавфсизлиги. техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг); 2.16.00.00.00 хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 йўл ҳаракати хавфсизлиги. парвозлар хавфсизлиги] [тсз: 1.иқтисодиёт / транспорт. йўл хўжалиги. ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги] ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ўзбекистон республикаси президентининг «йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 й...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOC (135,0 КБ). Чтобы скачать "yol-patru tizimi tartiqlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yol-patru tizimi tartiqlari DOC 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram