ҳайвон ҳужайраларини ўстиришга оид замонавий маълумотлар

DOC 519.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
ҳужайраларини ўстир.doc ҳайвон ҳужайраларини ўстиришга оид замонавий маълумотлар мундарижа кириш…………………………………………………………………….3 боб. фойдаланилган адабиётла шархи…………………… 2 - боб. тадқиқот усуллари........................................................................ ҳайвон ҳужайраларини ўстириш жараёни тарихи културага (озуқа мухитига) хужайрани киритиш in vitro шароитида ўстириладиган ҳужайраларнинг хусусиятлари хулоса....................................................................................................... фойдаланилган адабиётлар рўйхати.................................................... битирув малакавий ишнинг долзарблиги. юксак тузилишга эга ҳайвонлар тўқималаридан ҳужайраларни ажратиб олиб in vitro шароитида ўстириш ва кўпайтириш учун шароит яратиш ҳақидаги билимлар ва ғоялар xx асрнинг биринчи ўн йилликларида вужудга келган. қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини муваффақиятли равишда клонлаш ишлари дастлаб 1986 йилда с.уилладсин (s.willadsen) томонидан амалга оширилган. у 8 та ва 16 та ҳужайрали қўй эмбриони ҳужайралари ядросини, ядроси олиб ташланган бластомерга кўчириб ўтказган. с.уиладсин (1989 йил) томонидан 32-ҳужайрали муртак битта бластомерини рецепиент тухум ҳужайрасига ўтказиш орқали 4 та генетик ўхшаш бўлган холстейн зотига мансуб буқалар олинган. муаллиф томонидан кўпчилик ядролар 32-ҳужайрали босқичигача тотипитентлик хусусиятини сақлаши қайд қилинган, бунда уларнинг сезиларли қисми ҳатто реконструкциядан кейин 64-ҳужайрали босқичгача ушбу хусусиятини сақлай олган …
2
шда бажаришлари учун ушбу мавзуни танладик битирув малакавий ишнинг вазифаси. 1.мавзуга оид адабиётларни топиш ва улар устида ишлаш 2.«тўқимадан ажратиб олинган» ёки алоҳидаланган ҳужайраларнинг ўсишини таъминловчи муҳитни яратиш усулини ўрганиш. 3.ҳужайраларнинг ривожланиши, ўсиш динамикасини кузатиш усулларини ўрганиш. 4.ҳайвон ҳужайраларини бошқа биологик агентлардан эркин ҳолатда ушлаб туриш ва in vitro шароитида тинимсиз ўстиришни таъминловчи усуллар. ишдаги янгилик. биотехнология фани янги фанлар жумласига кириб бизнинг шаротимизда “ҳайвон ҳужайраларини ўстиришга оид замонавий маълумотлар” устида деярли ишлар олиб борилмаган. бу соҳага оид ўзбек тилидаги қўлланмалар ҳам жуда кам. мен битирув малака ишимни ёзишда инглиз ва рус тилида ёзилган, дунёнинг замоновий лабораторияларда олиб борилаёган ишлар ва уларнинг услублари тўғрисида янги маълумотлар келтирдим. қўлланилиш соҳаси. ушбу битирув малакавий ишдан коллеж, мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда шу соҳага қиқувчилар қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин. адабиётлар шархи юксак тузилишга эга ҳайвонлар тўқималаридан ҳужайраларни ажратиб олиш ва in vitro шароитида ўстириш ва кўпайтириш учун шароит яратиш ҳақидаги билимлар ва ғоялар …
3
илган барча антитело молекулалари бир хил бўлади. бу иккала феномен сабаблари ҳозирги вақтда интенсив ўрганилмоқда ва у бу соҳадаги ишларнинг тўртинчи босқичи бошланишини ташкил қилади. ҳайвон ҳужайраларининг культурада бўлиниши ва ўсиши имкониятларини кўрсатиш учун бир қатор ёндашув ва услубларни ўзлаштириш талаб қилинади. уларнинг асосийлари қуйида келтирилган: 1.экзоген прокариотлар ва замбруғлардан эркин ҳолатда ҳужайраларни олиш усули. 2.«тўқимадан ажратиб олинган» ёки алоҳидаланган ҳужайраларнинг ўсишини таъминловчи муҳитни яратиш усули. 3.ҳужайраларнинг ривожланиши, ўсиш динамикасини кузатиш усуллари. 4.ҳайвон ҳужайраларини бошқа биологик агентлардан эркин ҳолатда ушлаб туриш ва in vitro шароитида тинимсиз ўстиришни таъминловчи усуллар. бу усулнинг ишлаб чиқилишининг илмий асосини ҳужайранинг тирик организмлар - ҳайвон ва ўсимликлардан олинган асосий структура элементи эканлигидан келиб чиқади. ҳайвон тўқималаридан ҳужайраларни ажратиб олиш ва in vitro шароитида ўстириш ва кўпайтириш шароитларини яратиш концепцияси клод бернарга тегишли ҳисобланади. у фақатгина тирик организмлар ташқи муҳит ўзгаришларига боғлиқ ҳолатда ички муҳити доимийлигини сақлаш хусусиятига эга эмаслигини таъкидлаган. ҳайвон организмидан ташқаридаги ҳужайра ҳам …
4
робиркада қон ҳужайралари ва бириктирувчи тўқимани ҳаётчанлик ҳусусияти сақланишини кўрсатиб берди. льюнгрен (1898 йил) одам териси эксплантатини нордон муҳитда ҳаётчанлигини сақлаш ва реимплантация хусусиятига эга бўлиши имкониятларини кўрсатиб берди. қўшимча тажрибалар джолли (1903 йил) томонидан ўтказилиб, таркибида саламандра лейкоцитлари бўлган осилиб турувчи томчида ҳужайраларнинг бўлинишини кузатган, биб ва эвинг (1906 йил) эса буни ит лимфасаркома тўқимасини кўчириб ўтқазишда тасдиқлаган. рунинг ишларини давом эттириб, росс харрисон «осилиб турувчи томчи» усулини такомиллаштирган. у бақада лимфа тромблари хосил бўлган медулляр томирларидан ажратиб олинган, унча катта бўлмаган тўқима парчасини қоплағич ойнанинг пастки томонига ўрнатиб, предмет ойнасига юқорига қаратиб жойлаштирган. 1907 йилда у ушбу кўринишдаги «камера» ёрдамида асаб ҳужайраларининг ўсишини бир неча ҳафта мобайнида кузата олган; у бу ҳужайраларнинг ўсиш тезлиги 25 минутда 20 мкм ни ташкил қилинишни аниқлаган. бу вақтда, харрисон тажрибаларидаги каби масала ечимига ойдинлик киритиш мақсадида бақа асаб ҳужайраларида ишлаши билан биргаликда барроуз каби тадқиқотчилар иссиққонли ҳайвонлар тўқима ҳужайралари устида хам тажрибалар …
5
нг ўзининг 34 йиллик тажрибалари асосида ҳужайрани экиш бўйича тавсияларини таклиф қилган. бунда каррелнинг касби жарроҳ бўлган ва у асептик нуқтаи назардан ҳужайраларни in vitro шароитида ўстиришда ўзининг сезиларли хиссасини қолдирган. бу вақтда тажрибаларни олиб боришни ташкил қилиш ва техник таъминот жуда ачинарли ҳолатда бўлган. каррелнинг ёрдамчилари қора рангли, узун резина халат ва бошларини тўлиқ ёпувчи кийим кийишган. ишларни амалга ошириш узоқ вақт талаб қилиб, кўп қисмлардан ташкил топган. бунда муаллиф томонидан талаб қилинадиган шароитлардан келиб чиқиб, контаминациянинг олдини олиш учун мураккаб эҳтиёт чораларини таъминлаши натижасида ўстирилаётган матерал атрофида жараённи тўхтаб қолишига олиб келмайдиган атмосфера хосил қилинади. бунда анчагина муваффақиятларга эришилган. жумладан, антибиотиклар мавжуд бўлмаган шароитда хам ҳужайраларни кўчириб ўтқазишда жарроҳлик техникаси қоидаларидан фойдаланиш, ҳужайранинг янги шароитга мослашишида бир қатор натижаларга эришган. каррель шунингдек, ўзининг жамоаси билан биргаликда ҳужайраларни кўчириб ўтқазишнинг илмий асосларини намойиш қилишга ҳаракат қилган. олиб борилган ишлар натижасида культура муҳитини олиш жараёнига бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳайвон ҳужайраларини ўстиришга оид замонавий маълумотлар"

ҳужайраларини ўстир.doc ҳайвон ҳужайраларини ўстиришга оид замонавий маълумотлар мундарижа кириш…………………………………………………………………….3 боб. фойдаланилган адабиётла шархи…………………… 2 - боб. тадқиқот усуллари........................................................................ ҳайвон ҳужайраларини ўстириш жараёни тарихи културага (озуқа мухитига) хужайрани киритиш in vitro шароитида ўстириладиган ҳужайраларнинг хусусиятлари хулоса....................................................................................................... фойдаланилган адабиётлар рўйхати.................................................... битирув малакавий ишнинг долзарблиги. юксак тузилишга эга ҳайвонлар тўқималаридан ҳужайраларни ажратиб олиб in vitro шароитида ўстириш ва кўпайтириш учун шароит яратиш ҳақидаги билимлар ва...

DOC format, 519.5 KB. To download "ҳайвон ҳужайраларини ўстиришга оид замонавий маълумотлар", click the Telegram button on the left.