барабанли оҳорлаш машиналари

DOC 49.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403183990_43759.doc барабанли оҳорлаш машиналари режа: 1. барабанли оҳорлаш машиналари. 2. камерали оҳорлаш машиналари. 3. оҳорлаш машиналари механизмлари. барабанли оҳорлаш машиналари унумдорлиги юқори бўлгани ва камерали машиналарга нисбатан кам буғ сарфлаш сабабли кенг тарқалган. шб-140 барабанли оҳорлаш машиналари турли диаметрдаги иккита мисли қуритиш барабанидан иборат бўлиб, уларнинг сирти буғ билан қиздирилади. (босими 1 ат.) барабанли оҳорлаш машинасида технологик жараён қуйидагича амалга оширилади. ип тандалаш валикларидан тортиш вали таъсири остида ечилиб, тортиш вали мажбурий айланма ҳаракат олади. тортиш валидан олган ва ундан кейин компенсацияловчи валиклар ўрнатилган бўлиб, бу валиклар улар остидан ўтган танданинг ипларида ётипди ва иплар бўшашганда тушиб, тарангликни текислайди. елимли товоқда юкловчи вал, ўткир буғли илон изсимон иситгич ва бир ёки икки жуфт сиқиш валлари жойлашган. иссиқликни йўқотишни камайтириш учун товоқ икки қават деворга эга бўлиб, улар ўртасидаги оралиқ техник глицерин билан тўлдирилади. товоқ буғ билан қиздирилади, оҳорни узатиш ростлагичи, оҳор айланиши учун насос ва терморостлагичга эга. оҳорнинг қовушқоқлиги ва …
2
натиш билан таъминланади ва у барабанларнинг танда билан қопланиш бурчагини оширади. қуритишдаги ажралиб чиқадиган буғланишлар вентилятор ёрдамида ташқарига чиқарилади. танда ипларининг чўзилишини камайтириш учун барабанлар мажбурий айлантирилади. қуритиш барабанлари мисдан тайёрланган цилиндр шаклида бўлиб, уларнинг ости пўлатдан тайёрланган. буғ босим остида барабан ичига ўқлар орқали узатилади. деворларнинг қизишига тўсқинлик қилувчи конденсатларни чиқариш учун барабан ичига чўмичлар ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида конденсат махсус оғзи воронкасимон қувур у ердан ўқлар орқали конденсацион тувакка қўйилади. кичик қуритиш барабанларидан сўнг танда иплари йўналтирувчи валиклар бўйлаб ўтиб, у ерда шамоллатгич билан ҳосил қилинаётган совуқ ҳаво оқими ёрдамида совутилади, эмульциялаш валигига тушиб, у ерда тандага уни юмшатиш учун юпқа қатламдаги эмульсия суртилади. сўнгра танда иплари елимланган ипларни ажратувчи ажратиш чивиқлари орқали ўтади. машинадаги чивиқлар тандалаш валиклардаги чивиқлардан битта кам бўлиши керак. бу чивиқлар турли тандалаш валикларидан ипларни ажратади. ажратиш чивиқлардан сўнг танда иплари тўқув ғалтаги бўйича бир текисда тақсимланиш учун сурилувчи қаторга тушади, сўнгра ўлчаш валиги, …
3
уғ сарфи тахминан 2 кг ни ташкил қилади, шу жумладан оҳорлаш товоғига 0,65 кг ва қуритиш барабанларига 1,35 кг. тўқув ғалтагининг айланиш частотасини ўзгартириш учун дифференциал фрикцион қўлланилиб, у ўраш тезлигининг ўзгармаслигини сақлаган ҳолда, танда ўрами диаметрининг ўзгариши билан мос равишда айланиш частотасини автоматик ростлайди. камерали оҳорлаш машиналари. қуритиш камерасига кирадиган танда аввал буғ билан қиздирилганда, уч қатор иссиқ қовурғали қувурдан ташкил топган секцияли калофер орқали унинг пастки қисмидан ўтади. сўнгра яна юқорига йўналади ва барабан ичида жойлашган, тўрт парракли шамоллатгичларнинг ўқларида эркин ўтказилган ўн бирта скелет барабанни навбат билан эгиб ўтади. барабан бўйлаб ўтиб танда тўлиқ қуритилади ва камерадан чиқади. тасмали узатма орқали алоҳида электр юритмадан ҳаракат олувчи шамоллатгичлар тез айланиб ҳаво айланишини кучайтиради ва қуритишни тезлаштиради. иккита сўриш вентилятори машинанинг устки қисмида жойлашган бўлиб, камерадан ишлатилган нам ҳавони сўриб олади ва унга тоза ҳавони пуркайди. буғни тежаш учун ишлатилган ҳавонинг бир қисми қуритиш камерасига қайтарилиши мумкин. иссиқлик изоляцияси …
4
иги бўйича 140 мм қадам билан қатор жойлашади. сопло тирқишининг баландлиги 5 мм, унинг узунлиги эса машинанинг кенглигига тенг (1400 мм). тандадан сопло кесимигача бўлган масофа 25 мм ни ташкил қилади. танда қуритишгандан сўнг йўналтирувчи роликга олиб келинади ва камерадан чиқарилади. қалин ипдан зич тандаларни оҳорлашда тандани қўшимча роликлар орқали ўтказиш ҳисобидан қуритиш давомийлиги оширилиши мумкин. нам ҳаво камерадан марказдан қочма вентилятор орқали чиқарилади. агар танда оҳорланмаси, унда у тандалаш валикларидан ёки елимлаш аппарати ўчирилган оҳорлаш машиналарига ёки махсус қайта ўраш машиналарида қайта ўралади. фойдаланилган адабиётлар: 1. м.з.абдукаримова, а.л.ҳамраев, а.а.миратаев «толали материалларни пардозлаш кимёвий технологияси», тошкент, мехнат 2004 й. 322 бет. 2. ковтун л.г. "технология отделки трикотажа". москва легп ромбытиздат. 1990 г. 397 стр. 3. балашова т.д. ва бошқалар "краткий курс химической технологии волокнистых материалов" москва. легкая и пищевая промышленность. 1984 г. 200 стр .
5
барабанли оҳорлаш машиналари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "барабанли оҳорлаш машиналари"

1403183990_43759.doc барабанли оҳорлаш машиналари режа: 1. барабанли оҳорлаш машиналари. 2. камерали оҳорлаш машиналари. 3. оҳорлаш машиналари механизмлари. барабанли оҳорлаш машиналари унумдорлиги юқори бўлгани ва камерали машиналарга нисбатан кам буғ сарфлаш сабабли кенг тарқалган. шб-140 барабанли оҳорлаш машиналари турли диаметрдаги иккита мисли қуритиш барабанидан иборат бўлиб, уларнинг сирти буғ билан қиздирилади. (босими 1 ат.) барабанли оҳорлаш машинасида технологик жараён қуйидагича амалга оширилади. ип тандалаш валикларидан тортиш вали таъсири остида ечилиб, тортиш вали мажбурий айланма ҳаракат олади. тортиш валидан олган ва ундан кейин компенсацияловчи валиклар ўрнатилган бўлиб, бу валиклар улар остидан ўтган танданинг ипларида ётипди ва иплар бўшашганда тушиб, тарангликни текис...

DOC format, 49.0 KB. To download "барабанли оҳорлаш машиналари", click the Telegram button on the left.