нутқ товушлари

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1527396698_71859.doc нутқ товушлари режа: 1. нутқ маданияти мезонлари 2. нутқнинг аниқлиги, синонимларни роли инсон турли хил товушлар гирдобида яшайди. шлиссербург қалъасида маҳбусларини сокинлик, яъни жимжитлик билан жазолашган экан. узоқ жимжитликка инсон бардоши дош бера чирсиллаши, чигиртканнинг чириллаши, қушларнинг сайраши, мусиқа оҳанги сингари турли туман товушлар инсонни жим – житлик балосидан асрайди. шу билан бирига инсонинг ўзи ҳам товушлар чиқаради. инсон товуши, яъни нутқ товушлари табиатдаги бошқа товушлардан нима билан фарқ қилади? нутқ товушлари тадиатдаги бошқа товушлардан маъно билдиришига кўра фарқ қилади. нутқ товушлари нутқ узвлари ёрдамида намоён бўлади. нутқ узвлари талаффуз аппарати, нафас узвлари, бўғиз, томоқ бўшлиғи, оғиз бўшлиғи, бурун бўшлиғиданташкил топади. нутқ узвлари фаол нутқ узвларига ва нофаол нутқ узвларига бўлинади. фаол нутқ узвларига лаб, кичик тилча, юмшоқ танглай, товуш пайчалари киради. нофаол нутқ узвларига эса қаттиқ танглай, милк ва тишлар киради. нутқ товушлари аввало 2 га бўлинади: унли товушлар, ундош товушлар. ундан, яъни овоздан ташкил топган товушлар унли …
2
е), ё(й+о), ю(й+у). ундош товушлар таснифи ундош товушлар пайдо бўлиш ўрнига кўра аввало 3 га бўлинади: 1. лаб ундошлари: б, п, в, ф, м 2. тил ундошлари. тил ундошларининг ўзи тўртга бўлинади: а) тил олди: т,д, с, з, ш, ж, ч, л, н, р: б) тил ўрта: й в) тил орқа: к, г, нг г) чуқур тил орқа: қ, ғ, х 3. бўғиз ундоши: ҳ пайдо бўлиш усулига кўра ундошлар иккига бўлинади: портловчилар, сирғалувчилар. талаффуз қилиш жараёнида ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида тўпланиш натижасида портлаб чиқса портиловчи ундошлар дейилади. ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида тўпланмай, сирғалиб чиқса сирғалувчи ундош дейилади. портловчилар: б,п,м,т,д,ж,ч,к,л,н,р,қ,ғ сирғалувчилар: в,ф,с,з,ж,ш,й,х,ҳ овознинг иштирокига кўра ундошлар 2 га бўлинади: жаранглилар: б,д,з,в,г,ж,й,л,н,р,м жарангсилар: п,т,с,ф,к,ш,ч,қ,х,ҳ демак, жарангли ундошларнинг кўпчилиги ўзининг жарангсиз жуфтига эга: б, в, д, з, г, ж, ғ, й, л, н, р, м - - п, ф, т, с, к, ш, ч, қ, - - - - - …
3
оми: нутқ, нотиқ, воиз, тингловчи, мимика мантиқ, дарс аввалида ўқитувчи бошқарув тушунчаси, нотиқлик санъати, бошқарувда нотиқлик санъатининг ўрни ва раҳбарнинг мулоқот ўрнатиш маҳорати, сўзлаш санъати, ҳамда тинглаш қобилияти хақида гапириб, берилган саволларга аниқ ва лўнда жавоб беради, сўнгра, гуруҳларга саволлар ёзилган карточкаларни тарқатади. нутқ маданияти сўзловчи ёки ёзувчи томонидан шакллантирилган матннинг ташқи кўриниши бўлиб фақат лисоний ҳодиса эмас, балки инсоннинг ички кечинмалари билан боғлиқ руҳият ва нафосат, ҳодисаси ҳам ҳисобланади. нутқнинг қуйидаги мезонлари мавжуд: нутқнинг тўғрилиги, аниқлиги, мантиқлийлиги, софлиги таъсирчанлиги. нутқнинг тўғрилиги нутқнинг тўғри бўлиши асоссий мезон ҳисобланади. чунки нутқнинг тўғри тузилган бўлиши сўзловчи ва тингловчининг, шунингдек ёзувчи ва китобхоннинг бир бирларини тез ва осон тушунишларини таъминлайди. агар нутқ тўғри бўлмаса, аниқ ҳам, мантиқий ҳам, таъсирчан ҳам бўла олмайди. нутқнинг тўғри бўлиши энг аввало унинг адабий тил меъёрларига мувофиқ келишидир. айниқса, нутқнинг тўғри бўлиши урғу ва грамматик меъёрга амкал қилишни тақазо этади. масалан, урғу ўзбек тилида кўпинча сўзнинг охирги бўғинига …
4
оҳида урғу берилади, яъни бўрттирилади. мен кутубхонага кеча бордим. кутубхонага кеча мен бордим бундан ташқари маънони кучайтириш учун хизмат қиладиган, эмфатик урғу ҳам мавжуд: кааатта бино, узууун кўча, чирооойли қиз. демак, талаффузда урғуга алоқадор меъёрларни ҳам сақалаш лозимдир. грамматик меъёрларга ривоя қилиш деганда гап тузиш қоидаларидан тўғри фойдаланиш, ўзак ва қўшимчалар ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш, эга кесим мослигига эришиш, иккинчи даражали бўлакларнинг бош бўлакларга боғланишнинг қонуниятлариға эътибор бериш кўзда тутилади. демак, тил хазинасидан керакли сўз, керакли грамматик шаклларни танлаш ва ўз ўрнида ишлатиш, яъни нутқнинг тўғри тузилишига эришиш нутқнинг аниқлиги, синонимларни роли. дарс бошланишидан олдин синф парталари кичик гуруҳларда ишлаш услуби учун мослаб жойлаштирилади. гуруҳлар номи: нутқ, нотиқ, воиз, тингловчи, мимика мантиқ, дарс аввалида ўқитувчи бошқарув тушунчаси, нотиқлик санъати, бошқарувда нотиқлик санъатининг ўрни ва раҳбарнинг мулоқот ўрнатиш маҳорати, сўзлаш санъати, ҳамда тинглаш қобилияти хақида гапириб, берилган саволларга аниқ ва лўнда жавоб беради, сўнгра, гуруҳларга саволлар ёзилган карточкаларни тарқатади. аниқлик ҳам нутқнинг …
5
ти кенг. синонимлар маъносига кўра иккига бўлинади: тўлиқ синонимлар маъновий синонимлар. тўлиқ синонимлар маъносида ва қўлланишида бир биридан фарқ қилмайдиган, яъни бирининг ўрнига иккинчисини қўллаш мумкин бўлган синонимлардир: космос – фазо, тилшунослик – лингвистига, поэма – достон. тўлиқ синонимлар бошқа тиллардан сўз олиш ҳисобига пайдо бўлади. маъновий синонимларда эса сўзлар бир биридан нозик маъноси билан фарқ қилади: нам, хўл, шалаббо хўллик даражаси ҳар хил. уларни бирининг ўрнига иккинчисини ишлатиш мумкин эмас. синонимлар қўлланишига кўра услубий синонимларга ажратилади: офтоб – қуёш, кўклам – баҳор, ташриф буюрди – келди. шунингдек, иборалар ҳам бир бирига синоним бўлиб келиши мумкин: оғзи қулоғида – боши кўкка етди – оғзининг таноби қочди. иборалар сўзга синоним бўлади: тишини – тишига қўйди – чидади. фақат сўз ва иборалар синоним бўлиб қолмасдан қўшимчалар ҳам синоним бўла олади: унумли серунумунумдор. шунигдек, сўз ва июораларни тўғри қўллаш, айниқса кўп маънолилик имкониятларидан кенг фойдаланиш, ҳар бир маънони ўз ўрнида қўллаш нутқнинг аниқлигига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нутқ товушлари"

1527396698_71859.doc нутқ товушлари режа: 1. нутқ маданияти мезонлари 2. нутқнинг аниқлиги, синонимларни роли инсон турли хил товушлар гирдобида яшайди. шлиссербург қалъасида маҳбусларини сокинлик, яъни жимжитлик билан жазолашган экан. узоқ жимжитликка инсон бардоши дош бера чирсиллаши, чигиртканнинг чириллаши, қушларнинг сайраши, мусиқа оҳанги сингари турли туман товушлар инсонни жим – житлик балосидан асрайди. шу билан бирига инсонинг ўзи ҳам товушлар чиқаради. инсон товуши, яъни нутқ товушлари табиатдаги бошқа товушлардан нима билан фарқ қилади? нутқ товушлари тадиатдаги бошқа товушлардан маъно билдиришига кўра фарқ қилади. нутқ товушлари нутқ узвлари ёрдамида намоён бўлади. нутқ узвлари талаффуз аппарати, нафас узвлари, бўғиз, томоқ бўшлиғи, оғиз бўшлиғи, бурун бўшлиғиданташкил топади....

DOC format, 61.0 KB. To download "нутқ товушлари", click the Telegram button on the left.

Tags: нутқ товушлари DOC Free download Telegram