равиш ва феъл стилистикаси

DOC 361,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1484243476_67521.doc равиш ва феъл стилистикаси р е ж а: 1. равишларнинг ўзгармаслиги. 2. равишларда синонимия. 3. равишларда даража ва уларнинг услубий хусусиятлари. 4. феълнинг сўз туркумлари доирасида миқдорий ва вазифавий имкониятларига кўра алоҳида мавқега эга эканлиги. 5. феълдаги грамматик категориялар стилистикаси. замон шаклларининг услубий хусусиятлари. 6. майл шаклларининг услубий хусусиятлари. 7. шахс-сон шаклларининг услубий хусусиятлари. 8. бўлишли-бўлишсизлик шакллари стилистикаси. равиш равишларга хос бўлган грамматик хусусиятлар ва бу хусусиятларга боғлиқ ҳолда содир бўладиган лексик-семантик ўзгаришлар ўзбек тилшунослигида ўрганилган ва ўқув адабиётларига киритилган. бу тадқиқотлар орасида. с.фузаиловнинг ушбу сўз туркумини ўрганишга бағишланган номзодлик диссертациясини ва «ўзбек тилида равишлар» номли асарини алоҳида кўрсатишимиз мумкин. лекин шу пайтга қадар равишлар семантик-стилистик ва функционал-стилистик йўналишда тадқиқот объекти бўлган эмас. ёзилган айрим мақолалар эса бу вазифаларни талаблар даражасида ҳал этиб бера олган эмас. бу сингари бирликларнинг грамматик хусусиятлари ҳақида деярли барча дарсликлар ва ўқув қўлланмаларида сўз юритилган. аммо уларнинг стилистик хусусиятлари тўғрисидаги фикрларни деярли учратмаймиз. ўзбек …
2
шик ва эгалик аффикслари ўз асл маъно ва вазифасини йўқотган». «равишнинг асосий белгиси унинг ўзгармаслигидир,- дейилади «ўзбек тили грамматикаси»да,- яъни равиш бирор сўз билан боғланиб, бирикма ҳосил қилганда, ўз формасини ўзгартирмайди, ҳеч қандай сўз ўзгартувчи аффикс олмайди». мана шу масала олимларимизнинг равишлар стилистикасини таҳлил этишдан чўчишларига сабаб бўлгандир. бунинг устига равишларнинг маъно англатиши бирмунча аниқ бўлиб, синонимик хусусиятлари кўзга кам ташланади. бу масаланинг иккинчи томони. аммо қандай мушкулликлар бўлишидан қатъий назар, ўзбек тилидаги равишлар стилистикаси хусусида сўз юритиш лозим ва унга зарурият деб қараймиз. равишлардаги белгини, хусусан ҳаракатнинг белгисини ифода этиш хусусияти ва бу жараёнда белгиларни даражалаб кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги ҳамда бунинг натижасида вужудга келган синонимик вариантлар ва услублараро функционал чегараланишлар ушбу сўз туркумининг ҳам стилистик ресурслари етарли даражада эканлигидан далолат берали ва бу ресурсларни келажакда тадқиқот объекти сифатида ўрганиш долзарб масала бўлиб туради. равишлардаги ана шу ўзгармаслик унинг қўлланишидаги услубий хилма-хиллик бўлишини чегаралайди. шу билан бирга, уларнинг нутқ жараёнидаги …
3
жиҳатдан нейтрал ва барча услубларда баравар қўлланилади: шу кўзлар юлдуздай абадий кулсин, / баҳор йўлларингга тўшасин чечак (зулфия.келинчак). газ эса абадий музликлар қаърида ётган ўсимликлар ва дарахтлар қолдиқларини чириши оқибатида пайдо бўлган. («зарафшон» газ.). умрбод равиши ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин: сенинг дилларингга бергай ул ором, / севгим армуғони бўлур умрбод. (зулфия, палак). қўшиқдай осиё, қайноқ африка / қўлга-қўл берганин маҳкам умрбод. (зулфия. салом, миср). аммо кейинги пайтларда ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жазони либераллаштириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар умрбод сўзининг жиноят кодексига атама сифатида кириб келишини ва расмий услубга хосланишини тақозо этди: мазкур фармонга биноан мамлакатимизда 2008 йилнинг 1 январидан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилинади ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий қилинади. («зарафшон» газ.). мангу, тоабад, илалабад равишларида экспрессивлик оттенкаси кучли бўлиб, бу уларнинг тарихийлиги билан боғлик ва бадиий матнларда фаол қўлланилади: бир тасалли: мангу сарғайиш билмай / дилда бир …
4
ни ифода этади (апил-тапил ўнг чўнтагини ковлади. т.мурод) ва ўзро синоним бўлади: апил-тапил - шоша-пиша: ўлим даҳшатидан қўрқиб – ўз жонини апил-тапил топшириб қўяди (тм) - ўлим даҳшатидан қўрқиб – ўз жонини шоша-пиша топшириб қўяди. улрга шошилиб сўзи ҳам синоним бўлади: шошилиб кетаётганингизда оёғингиз остида аллақаёқдан сакраб тушган чигиртка пайдо бўлади (ўх). аммо бу синонимлик одамларнинг ҳаракатига нисбатан қўлланганда амалга ошиши мумкин. шаҳноза шошилиб уйга кирди-да, бошига ҳарир рўмол ёпиб чиқди (ўх). шунинг учун ҳам эрга баҳордан бўтана бўлиб, шоша-пиша, қироғига сиғмай оққан ариқлар тиниқлашади (ў.х) бу ҳаракат белгиси ариқнинг оқишига кўчирилган бу ҳолат юз бермайди. яна шошилинч сўзи синоним бўлади: — хэх! - деди кулиб, қуръонни шошилинч варақлади (ўх). у тиббий атамага айланганда бу ҳолат юз бермайди: йўлда бораётган колоннага шошилинч ёрдам керакдир (ўх) - йўлда бораётган колоннага шошилинч ёрдам керакдир. бу синонимик муносбатларда айрим стилистик нозикликлр мавжуд. масалан, шошилмоқ да ҳаракатнинг тезлиги, шу билан бирга, бу ҳаракатда тартиб …
5
кўра ўзаро фарқланади: шунчаки, юзаки, зўрма-зўраки, номига сўзларида ҳаракатнинг ташқи таъсир, тазйиқ остида бажарилиши англашилса, наридан-бери да вақт тиғизлиги, эринчоқлик, дангасалик оттенкалари мавжуд. шунинг учун ҳам бу синонимик муносабат ҳамма вақт амалга ошавермайди. масалан: шунчаки гап-да! эсимдан ҳам чиқиб кетди...(ўх) дейиш мумкин бўлгани ҳолда наридан-бери гап-да! эсимдан ҳам чиқиб кетди... деб бўлмайди. равишлрнинг ушбу турида субъектив муносабат ифодалаш кучли бўлганлиги сабабли улар кўпинча сўзлашув, бадиий ва оммабоп услублар доирасида фаолдир. аранг,зўрға, зўрғатдан, базўр, зўрба-зўр, ўлиб-тирилиб синонимик қаторида аранг ва зўрға синонимияси кучли: ўзини кулгидан аранг тийди. (тм). у қалтирар, оёғида зўрға турар эди (оё). базўр ҳам синоним бўлади: парда очилганда бир киши зўрға сиғадиган, рахларига мис тасма қоқлиган кичиқроқ эшик кўринди - парда очилганда бир киши базўр сиғадиган, рахларига мис тасма қоқлиган кичиқроқ эшик кўринди.. "ниҳоят бу қари тулки кўнглидаги бор гапни айт-ди!"–али қушчи вужудини қамраб олган титроқни зўрға босиб, чолга юзланди - "ниҳоят бу қари тулки кўнглидаги бор гапни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "равиш ва феъл стилистикаси"

1484243476_67521.doc равиш ва феъл стилистикаси р е ж а: 1. равишларнинг ўзгармаслиги. 2. равишларда синонимия. 3. равишларда даража ва уларнинг услубий хусусиятлари. 4. феълнинг сўз туркумлари доирасида миқдорий ва вазифавий имкониятларига кўра алоҳида мавқега эга эканлиги. 5. феълдаги грамматик категориялар стилистикаси. замон шаклларининг услубий хусусиятлари. 6. майл шаклларининг услубий хусусиятлари. 7. шахс-сон шаклларининг услубий хусусиятлари. 8. бўлишли-бўлишсизлик шакллари стилистикаси. равиш равишларга хос бўлган грамматик хусусиятлар ва бу хусусиятларга боғлиқ ҳолда содир бўладиган лексик-семантик ўзгаришлар ўзбек тилшунослигида ўрганилган ва ўқув адабиётларига киритилган. бу тадқиқотлар орасида. с.фузаиловнинг ушбу сўз туркумини ўрганишга бағишланган номзодлик диссертациясини ...

Формат DOC, 361,5 КБ. Чтобы скачать "равиш ва феъл стилистикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: равиш ва феъл стилистикаси DOC Бесплатная загрузка Telegram