қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси

DOC 121.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405925877_57081.doc қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси режа: 1. қўшма гапни ташкил этувчи компонентлар полисемияси 2. синтактик омонимия ва унинг қўшма гап таркибида юзага келиши полисемия ҳодисаси туфайли бир фонетик ва орфографик қиёфадаги шакллар ўзаро реал фарқланувчи бир неча предмет, ҳодиса, жараён, воқеалар мазмунини англатиш учун хизмат қилади. тилнинг қайси сатҳ ҳодисасига алоқадор бўлишидан қатъий назар, полисемия объектив қонуниятлар таъсирида пайдо бўлади... синтактик полисемия синтактик тизимнинг қайси подсистемасида бўлишидан қатъий назар тилнинг мураккаб ишоралари системаси характеридаги кўп маънолиликдир . ўзбек тилшунослигида шакл ва мазмун парадигматик номутаносиблигида бўлган гап полисемияси – синтактик полисемия ҳодисаси махсус тадқиқ этилган . маълумки, полисемия ҳодисаси бир шаклнинг матнда турли маънолар англатишига асосланиб ўрганилади. қўшма гаплар таркибида кўп маънолилик мазмунини юзага келтирувчи асосий лисоний восита боғловчилардир. кўп маънолилик эргаштирувчи богловчиларга ҳамда тенг боғловчиларга хос хусусият саналади. а.мамажонов ўз тадқиқотида бу хусусиятнинг фақат эргаштирувчи боғловчиларга хослигини эътироф этган . одатда, боғланган ҳамда эргашган …
2
идланган . синтактик бирликларнинг кўпмаънолилиги ҳодисасини биз эргашган қўшма гаплар мисолида кузатамиз. қисмлари -гунча шакли орқали боғланган қўшма гаплар мазмунида кўп маънолилик ҳодисаси кўп кузатилади. бу восита пайт, шарт эргаш гапларни бош гапга боғлаш вазифасини бажаради ҳамда қуйидаги маъно муносабатларини ифодалашга хизмат қилади: а) пайт маъноси: «боги жаҳон оро» га боргунча, дарвешдан аъёнгача, ҳаммолдан олимгача, ҳамма учрашган одамлар уни олкишлаб севги ва эҳтиром тўла кўзлари билан кузатиб қолдилар (н.); мусича бола очиб, учирма қилиб, бу инни тарк этгунча, сен шу ерда қол (н.). б) шарт маъноси: салтанатимизнинг сиз каби нодир шахсини амирлик рутбаи олийси билан сарафроз қилмагунча, кўнглимиз қарор топмас (н.); тўғонбекни топширмагунларича, бу ердан кетмаймиз (н.). лекин то отамдан рухсат келмагунча, шаҳарни топширишга ҳаққим йўқ (н.). қўшма гаплар тузилишида боғловчи вазифасини ўтайдиган -са шакли ҳам юқорида санаб ўтилган маъноларни ифодаловчи восита сифатида хизмат қилади. шарт маъноси: сиздай етти йигитим бўлса, етти иқлимни забт эта олурдим (н.); агар давлатга хайрли …
3
лама шарт муносабатини кучсизлантиради. таъкидлаш зарурки, ушбу ҳолатда шарт муносабати бевосита эмас, балки тагмаъно сифатида тўсиқсизлик муносабатининг асосида ётади. агар ана шундай тагбилим мавжуд бўлмаса, тўсиқсизлик муносабати юзага келмайди . масалан: гарчи бу ишга менинг дахлим йўқ бўлса ҳам, сўзингизни ерда қолдирмасликка тиришурмен (н.); бу душманни орқага тебратишга муваффақ бўлсалар ҳам, лекин бутун ҳолда, жангнинг оқибати бу ерда ҳал бўлмади (н.). а. мамажонов қўшма гап структурасида қўлланувчи -са шаклининг юқорида санаб ўтилган маънолардан ташқари яна тўсиқсизлик, зидлик, нарса ёки ҳодисанинг нормадан ортиқлиги, истак, мақсад маъно муносабатларини ҳам ифодалашини кўрсатиб ўтади . лекин биз кузатган матнлардаги қўшма гапларда қўлланган -са шаклининг бундай маъно муносабатларини ифодалашини кузатмадик. қўшма гап қисмларини боғловчи –гач шакли ҳам синтактик полисемияни ҳосил қилувчи воситалардандир: 3. -гач шакли: - пайт муносабати: шоир уйга келгач, уни бир тўда мироблар, ишбошилар, мулозимлар қуршаб олдилар (н.); ниҳоят султонмурод сўзини битиргач, шоир шогирднинг ишидан хабар олгани дўконига тушиб кетди (н.). мазкур мисолларда …
4
рда эргаш гап бош гапдаги ҳаракатнинг фақат пайтинигина билдириб қолмай, шунга боғлиқ ҳолда шарт ва сабабини ҳам кўрсатади. лекин бундай гапларда пайт мазмуни сабаб, шарт маъноларидан устун туради. сабаб, шарт маънолари унга қўшимча маъно бўлиб келади . бу маъно муносабатларининг ҳаммаси бир вариатив синтактик қаторни ташкил этади. вариантлар учун умумий бўлган мазмуний муносабат, яъни инвариант бу пайт муносабатидир . компонентлари -ми шакли билан боғланган эргашган қўшма гаплар шарт ва пайт маъноларига эга бўлган синтактик полисемияни ҳосил этади: бизда бировдан жиноят содир бўлдими, дарров оқловчилар ҳақида лоф урувчилар пайдо бўлади (н.). у жанобнинг кўнгли ранжидими, бошинг кесилади, уқдингми? (н.) мазкур синтактик қурилмаларни шарт эргаш гапли қўшма гап тарзида ҳам ифодалаш мумкин. яъни: бизда бировдан жиноят содир бўлса, дарров оқловчилар ҳақида лоф урувчилар пайдо бўлади. у жанобнинг кўнгли ранжиса, бошинг кесилади, уқдингми? синтактик омонимия ва унинг қўшма гап таркибида юзага келиши қўшма гап конструкцияси билан унинг индивидуал ҳамда грамматик маьнолари муносабатларидаги номутаносиблик …
5
ушбу боғловчи мураккаб қўшма гап компонентидаги от билан ифодаланган эга таркибида қўлланиб, маънони кучайтириш вазифасини ҳам бажаради: масалан: - ҳиротки бир оламдир, анинг ичида навоий янги бир олам барпо қилмоқдалар ... (н.); шамки, тўғри, адилдир-куйса ҳам бошдан оёқ нур бўлиб куюр (н.); эронки, шеьрнинг ва илмнинг хазинасидир, унинг лисонини олло таоло илҳом чашмаси билан суғорибдир, бас, у лисонда ёзмоқ керак..(н.). омонимиянинг эргаш гапли қўшма гаплар тузилмаларида вужудга келиш имкониятларидан бири - бу турли хил маъноларга эга бўлган тузилмалар қисмларининг позицион ўхшашлигидир . бундай ҳодиса -ки боғловчили эргашган қўшма гапларда ҳам кузатилади. ойбек асарлари тилида ҳам - ки богловчили эргашган қўшма гапларнинг «бош гап + ки, эргаш гап» моделли синтактик қурилмалар кўп учрайди. бундай тузилишдаги синтактик омонимия қуйидаги мисолларда кузатилади: 1. эга эргаш гапли қўшма гап: -шу нарса муҳаққақки, подшо хизматидаги инсон гунг ва шол бўлиши керак экан (н.). 2. кесим эргаш гапли қўшма гап: ҳамма бало шундаки, хуросон давлатини навоий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси"

1405925877_57081.doc қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси режа: 1. қўшма гапни ташкил этувчи компонентлар полисемияси 2. синтактик омонимия ва унинг қўшма гап таркибида юзага келиши полисемия ҳодисаси туфайли бир фонетик ва орфографик қиёфадаги шакллар ўзаро реал фарқланувчи бир неча предмет, ҳодиса, жараён, воқеалар мазмунини англатиш учун хизмат қилади. тилнинг қайси сатҳ ҳодисасига алоқадор бўлишидан қатъий назар, полисемия объектив қонуниятлар таъсирида пайдо бўлади... синтактик полисемия синтактик тизимнинг қайси подсистемасида бўлишидан қатъий назар тилнинг мураккаб ишоралари системаси характеридаги кўп маънолиликдир . ўзбек тилшунослигида шакл ва мазмун парадигматик номутаносиблигида бўлган гап полисемияси – синтактик полисемия ҳодисаси махсу...

DOC format, 121.0 KB. To download "қўшма гаплар полисемияси ва омонимияси", click the Telegram button on the left.