лингвистик типология

DOC 55,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405935274_57104.doc лингвистик типология лингвистик типология режа: 1. тил тузилишининг муҳим белгиларини аниқлаш. 2. айрим олинган тиллар қурилишини ўрганиш. 3. ҳар томонлама таққослаш асосида аниқловчи ва умумлаштирувчи белгиларни топиш. лингвистик типология (юнонча typos – нусха, андаза, шакл, из ва logos – сўз, таълимот) – тиллар ўртасида генетик муносабатлардан қатъи назар, уларнинг тузилмавий ва функционал хусусиятларини қиёсий ўрганувчи тилшунослик соҳаси. илмий жиҳатдан лингвистик типология тиллардаги фарқли ва ўхшаш аломатларни гуруҳларга, андозаларга ва типларга ажратиш йўли билан татбиқ этиш методи ҳисобланади. вазифасига кўра функционал (ижтимоий тилшунослик) ва структурал (тилнинг ички қурилиши ва таркиби) типология фарқланади. тилларнинг морфологик (типологик) таснифи аморф (аффикслари бўлмаган), агглютинатив, флектив, полисинтетик тилларни уларнинг грамматик шакли (типи) асосида фарқлайди. лингвистик типология эса бу тиллар гуруҳларидаги аломатларни категориялар ёки турли тузилмавий белгиларнинг лексик-семантик, фонологик, грамматик ва стилистик сатҳлардаги ифодаланиши сифатида тадқиқ этади ва, бинобарин, тилнинг ҳар бир сатҳига хос типология фарқланади. тил типларининг ривожланиши ва қадимги тилларни реконструкция қилиш тарихий типологиянинг …
2
унослик ҳам лингвистик типологияга асосланган. (манба: абдуазизов а. лингвистик типология – ўзбекистон миллий энциклопедияси.5-том.т., 2003, 279-бет). лингвистик типология – умуман тил қурилишининг муҳим белгиларини алоҳида, айрим олинган тиллар қурилишини ўргатиш ва уларни ҳар томонлама таққослаш асосида аниқловчи ва умумлаштирувчи тилшунослик бўлими. типологик методлар турли-туман тилларнинг фонологияси, морфологияси, синтаксис ва лексикасидаги ўхшашликлар ва тафовутларни аниқлашга, лингвистик универсалияларни, шунингдек, тилларнинг типларини – тил қурилиши табиати ҳақида умумлашган, мукаммал ҳолдаги тушунчаларни белгилашга қаратилган. тилларнинг типлари грамматикада тушунчаларни англатиш усулига, муносабатларни ифодалаш техникасига ва бирикиш, боғланиш даражасига қараб аниқланади. типологик тадқиқотлар тил тизимининг алоҳида, айрим кичик тизимлари асосида ҳам олиб борилади, шу туфайли фонологик, морфологик, синтактик ва семантик типологиялар фарқланади. икки ёки ундан ортиқ қариндош ёки қариндош бўлмаган ҳар хил тизимдаги тилларнинг айрим хусусиятларини қиёсий типология ўрганади. аниқланадиган типологик белгилар маълум бир кичик тизимнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради, лекин тил қурилишида улар турли нисбатларда бирикади. шунинг учун мазкур белгилардан бири асосий, етакчи ҳисобланади. …
3
ш.раҳматуллаев, о.азизов ва бошқалар типология масалалари билан шуғулланганлар. маълум бўлдики, типология, бир томондан, тилларни тасниф қилишнинг умумий назариялари, қонун-қоидалари ва усулларини ўз ичига олса, иккинчи томондан, у тил системаси бирликларини умумий белгиси, хусусияти асосида тансиф қилиш билан шуғулланади. xix асрда тезлик билан ривожланиш босқичига ўтган типологиянинг муҳим хусусияти шундаки, у турли тиллар – қариндош ва қариндош бўлмаган тиллар доирасида иш кўради. ушбу тилларни ўзаро қиёсий ўрганади. шу жараёнда типология қиёсланаётган тилларнинг тузилишидаги ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлайди, изоҳлайди. қариндош ва қариндош бўлмаган тиллар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларнинг мавжудлиги, ушбу томонларнинг юзага келиш сабабларини ўрганишга ва тушунишга бўлган интилиш тилшуносликда алоҳида соҳа, йўналиш бўлган лингвистик типология (типологик лингвистика)нинг майдонга келишига сабаб бўлди. лингвистик типология тилларнинг қариндош ёки қариндош эмаслигидан қатъий назар, уларнинг тузилиши жиҳатидан яқинлик, боғлиқлик даражасини текширади, мавжуд материаллар асосида муайян ҳодисанинг моҳиятини, табиатини аниқлайди. лингвистик типология тилларни ўзаро қиёсий тадқиқ этиш жараёнида тиллар учун умумий бўлган ҳодисаларга алоҳида …
4
раёнида – лингвистик типологияда аниқланади. масалан, ўзбек тилига хос ў, қ, ғ, ҳ каби унли ва ундош товушлар, урғунинг тилимизда, асосан, сўзнинг охирги бўғинига тушиши (истиқлóл, тадбиркóр, маънавият), рус тилида эса урғунинг сўз бошида, ўртасида ва охирида ҳам келиши билан қиёсланади. шунингдек, рус тилида урғунинг сўз ясаш вазифасига ҳам эгалиги, яъни урғу позициясининг ўзгариши билан сўз маъносининг ҳам ўзгариши юз беради. масалан, мука (ун) – мука (азоб), замок (қулф) – замок (қалъа, қўрғон). рус тилига хос ы, щ, ц каби ундошлар, шунингдек, ўзбек тилида мавжуд бўлмаган, аммо рус тилига хос род ва вид категориялари кабилар ҳам қиёсий таҳлил этилади. демак, лингвистик типология тиллар ўртасидаги умумий жиҳатларгагина эмас, балки фарқли, ўзига хос томонларга ҳам алоҳида эътибор беради. лингвистик типология қиёсланаётган тиллар таҳлили ва тадқиқида ўз вазифасини, фаолиятини диалектик фалсафанинг методологик асоси бўлиб хизмат қилувчи муҳим категориялардан бири – умумийлик ва хусусийлик категориясига кўра иш олиб боради. шу жараёнда тилларнинг систем-структур табиатига …
5
ўзгаришларни, бу ўзгаришларнинг сабабларини, пайдо бўлиш даврини ўрганиш назарда тутилди. 20 асрнинг 2-ярмида диахроник ёндашишни, тил тарихини даврларга бўлиб ўрганиш билан боғлиқ соф тарихий йўналишдан фарқли ўлароқ, тил тизимида содир бўладиган диахроник ўзгаришларни, тилнинг тизим сифатидаги тараққиёти қонуниятларини ўрганишга қаратилди. диахрония тил фаолияти хусусиятларини замонда, жумладан, синхронияда билишга имкон берувчи восита бўлиб, умуман тил назариясининг муҳим қисмидир. (манба: ўзбекистон миллий энциклопедияси. 3-том. т., 2002, 288-289-бетлар). синхроник типология – синхрония (юнонча synchronos—бир вақтли, бир даврли) – 1) бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган, ўзаро боғлиқ ва алоқадор унсурлар тизими бўлган тилнинг (ёки бошқа бирор ижтимоий-гуманитар фаннинг) муайян ривожланиш давридаги ҳолати; тил ривожланиши жараёнида муайян ўзгаришларнинг мавжудлиги ёки уларнинг аҳамиятсиз эканлиги белгиси асосида ажратилган давр; 2) тилни кўрсатилган ҳолатда, яъни давр, вақт омили ва лисоний ўзгаришларга боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириладиган аниқ муносабатлар тизими сифатида ўрганиш. синхрония ёрдамида тилнинг нафақат ҳозирги даври, балки ўтмишдаги даврлари ҳам алоҳида ўрганилиши мумкин. масалан, ўзбек адабий тилидаги унлилар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лингвистик типология" haqida

1405935274_57104.doc лингвистик типология лингвистик типология режа: 1. тил тузилишининг муҳим белгиларини аниқлаш. 2. айрим олинган тиллар қурилишини ўрганиш. 3. ҳар томонлама таққослаш асосида аниқловчи ва умумлаштирувчи белгиларни топиш. лингвистик типология (юнонча typos – нусха, андаза, шакл, из ва logos – сўз, таълимот) – тиллар ўртасида генетик муносабатлардан қатъи назар, уларнинг тузилмавий ва функционал хусусиятларини қиёсий ўрганувчи тилшунослик соҳаси. илмий жиҳатдан лингвистик типология тиллардаги фарқли ва ўхшаш аломатларни гуруҳларга, андозаларга ва типларга ажратиш йўли билан татбиқ этиш методи ҳисобланади. вазифасига кўра функционал (ижтимоий тилшунослик) ва структурал (тилнинг ички қурилиши ва таркиби) типология фарқланади. тилларнинг морфологик (типологик) таснифи аморф ...

DOC format, 55,0 KB. "лингвистик типология"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лингвистик типология DOC Bepul yuklash Telegram