расмий услуб

DOC 66,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403350846_45144.doc www.arxiv.uz расмий услуб режа: 1. расмий иш услубининг умумий белгилари. 2. лексик–фразеологик ва грамматик хусусиятлари. мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: расмий, идоравий ва касбий терминлар. бетараф сўзлар. ҳаракат ном ива мажҳул шаклларнинг кенг қўлланиши. тайёр қолип ва бирикмаларнинг устунлиги. мавзуга оид асосий муаммолар: 1.иш қоғозлари ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муаммоси ҳақида қандай янги фикрларингиз бор?. 2.баённинг расмийлиги, китобийлиги, жиддийлиги, вазминлиги, қолипланганлиги қайси холатларда бузилади? 3.расмий услуб лексикаси асосини умумуслубий (бетараф) сўз ва иборалар ташкил этадими ёки қандай қўшимча фикрларингиз бор? 1-савол бўйича дарс мақсади: · талабаларга расмий услуб ҳақида тушунча бериш. · иш қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни аниқ ва ихчам расимйлаштиришларига эришиш. идентив ўқув мақсадлари: · расмий услубни тасаввур қилади ва тушунтириб бера олади. · расмий-идоравий ҳужжатларни тайёр андозалар бўйича туза олади. · мисоллар орқали изоҳлай олади. 1-асосий саволнинг баёни: расмий услуб асосан хуқуқий –маъмурий муносабатлар сохаси учун хизмат қилади.у идоралар кишилар давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.фармон бериш,даъват …
2
лганлигидан унинг таркиби ҳам турличадир. улар лексик-фразеологик ҳамда грамматик воситаларни танлаш ва ишлатиш жиҳатидан бир-биридан озми-кўпми фарқ қилади. баён қилинган фикрларнинг изчиллик билан узвий богланган бўлишига алоҳида эътибор қилинади. идоравий ёзишмаларга оид қогозлар, чунончи, справка, тилхат, чақириқ хати, тушунтириш хати, таклифномалар қисқа ва аниқлиги билан ажралиб туради. тилдаги муайян нутқий штаплар, қатъий одат тусига кириб ёзишмаларга хос хусусиятлар саналади. шартноманинг лексик-фразеологик ва грамматик хусусиятларини расмий ҳужжатлар усулининг барча намуналари билан умумий белгиларга, шунингдек, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. ҳарбий ҳужжатлар тили ҳам, асосан, расмий услубнинг қонуниятларига бўйсунади. ҳарбий ҳужжатларгатартиб белгиловчи қоидалар мажмуи бўлмиш уставлар, қурол аслаҳаларга оид қўлланмалар, буйруқ, фармойишлар каби ҳужжатлар киради. махфий маълумотлар беришда турли хил қисқартмаларнинг ишлатилиши ҳарбий ҳужжатларнинг энг муҳим белгиларидандир. ҳарбий ҳужжатларда бевосита ҳарбий ишларда ҳамда ҳарбий техникада ишлатиладиган махсус терминлар жуда кўп учрайди.расмий услубнинг бошқа турларидаги сингари ҳарбий ҳужжатларда ҳам сўзлар, асосан, ўзининг аниқ тўғри маъносида ишлатилади. бундан фақат кўпинча уруш майдонидаги объектларнинг номларини …
3
ий саволнинг баёни: расмий услуб хуқуқий –маъмурий муносабатлар сохаси учун хизмат қилади.у кишилар идоралар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.фармон бериш,даъват этиш, мажбурийлик оханги бу услубга хос.ортиқча изоҳ ва такрорларга йўл қўйилмайди.баёнлар расмий,қолипланган бўлиб, тасвирийлик ва маъжозийликдан йироқ.ундовлар ,тасвирий сўзлар ва эркалаш-кичрайтириш воситалари ишлатилмайди олмошга нисбатан от устун бўлади.феълнинг харакат номи ва мажхул нисбат шаклидаги турлари кенг қўлланилади. расмий услубда тайёр қолип ва ифодалар,кўмакчи обаротлар,мажхул тузилмалар асосий ўрин тутади.бу услуб адабий тил маъромларига,расмий идоравий хужжат тузиш анъаналарига қаътий амал қилади расмий иш услуби асос эътибори билан идоравий ёзишма ва хужжатларда қўлланилади. бу услуб материали ниҳоятда хилма-хил. унинг доираси кенгдир. ариза, тилхат, фармонлар, қўшма баёнотлар, фирқа ва давлатлар орасидаги битимлар, ҳисобчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий ҳужжатлар – мана шу хилма-хил кўринишдаги материаллар расмий услубга мансубдир. бу услуб материалларининг баёнида ҳам, грамматик қурилишида ҳам, лексик таркибида ҳам бир қанча ўзига хос белгилар мавжуд. масалан: ариза ҳажми жиҳатидан ихчам бўлади, чунки аризада мақсад ифода …
4
аниқ ифодасини талаб қилади. айни вақтда бу услуб материалида тимсолдан фойдаланишнинг имкони бўлмайди. масалан: кичик ҳажмли тилхат ёки аризада, рақамлар билан тўлиқ бўлган ҳисобчилик ҳужжатларида тимсолликка интилишнинг ўзи имконсиз. 4. баёнда қолипланган бирикмаларнинг мавжудлиги. масалан, кун тартиби, кўриладиган масалалар, сўзга чиқадилар, қарор қилади, зиммасига юклатилсин ва ҳ.к. 5. услубнинг ўзига хос атамалари: йиғилиш, мажлис, анжуман, қурултой, раис, ҳисобчи, мудир, муовин, котиб, вилоят жумҳурият туман ва б. 6. услуб атамаларининг тараққиёти давр билан боғлиқлиги. масалан, ўзбек тилига давлатмақоми берилгач, ҳаётини тугатмасдан, барвақтроқ бадаоға қилинган бир қанча сўзларимиз яна истемолдан ўрин олади. бунда халққаь тушунарли бўлиши асосий омил бўлаяпти: администрация –маъмурият, администратор-маъмур, аттестация –кўрик, рапорт-хабарнома, командировка-сафар, печать-муҳр, бухгалтер, микрорайон- мавзе, транспорт-улов, адрес- манзилгоҳ. расмий услуб адабий тил маъромларига,расмий-идоравий хужжат тузиш анъаналарига қатъий амал қилинади.расмий услуб унсурлари публицистик ва бадиий нутқда ҳам учрайди. муҳокама учун саволлар: 2.1. қайси сўзлардан кейин расмиятга кўра икки нуқта қўйилади? 2.2. расмий услубда ҳаракат номи ясовчи қўшимчалардан қайси …
5
бадиий, илмий, жонли сўзлашув ва публицистик нутқлардан фарқ қилса, иккинчи томондан, расмий иш қоғозлари нутқидан (ёзма нутқдан) ҳам фарқ қилади. расмий иш қоғозлари турли-туман бўлганлиги туфайли ҳар бирининг ўзига хос тузилиши, хусусиятлари ҳам бор. бироқ улардаги асосий ҳолатлар муштарак кўринишларга эга бўлади. шундай қилиб, расмий услуб бир томондан, инсонлар ўртасидаги расмий муносабатларни ифодаласа. иккинчи томондан, ташкилотлар, идоралар орасидаги, улар хизматчилари орасидаги муносабатларни ифодалайди. расмий нутқ ана шу муносабатларни ифодалаш мақсадида, шу асосда шаклланади ва турлича кўринишларга эга бўлади. хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, расмий услуб ижтимоий, ҳуқуқий муносабатлар, давлат ва давлатлараро расмий сиёсий-иқтисодий, маданий алоқалар учун хизмат қилади. давлат қонунлари, фармонлар, баёнотлар, шартномалар, идора ҳужжатлари, эълоналр ва расмий ёзишмалар расмий услубда ёзилади. расмий услуб ҳужжат матнининг дарак характерида бўлишини, сўзларнинг бир маънода ишлатилишини, бадиий-тасвирий воситаларнинг бўлмаслигини, феълнинг мажҳуллик ва буйруқ-истак шаклларининг, қўшма гап турларининг кенг қўлланишини талаб қилади. назорат саволлари: 1. расмий иш услуби қайси ҳолатларда қўлланилади? 2. расмий иш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "расмий услуб"

1403350846_45144.doc www.arxiv.uz расмий услуб режа: 1. расмий иш услубининг умумий белгилари. 2. лексик–фразеологик ва грамматик хусусиятлари. мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: расмий, идоравий ва касбий терминлар. бетараф сўзлар. ҳаракат ном ива мажҳул шаклларнинг кенг қўлланиши. тайёр қолип ва бирикмаларнинг устунлиги. мавзуга оид асосий муаммолар: 1.иш қоғозлари ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш муаммоси ҳақида қандай янги фикрларингиз бор?. 2.баённинг расмийлиги, китобийлиги, жиддийлиги, вазминлиги, қолипланганлиги қайси холатларда бузилади? 3.расмий услуб лексикаси асосини умумуслубий (бетараф) сўз ва иборалар ташкил этадими ёки қандай қўшимча фикрларингиз бор? 1-савол бўйича дарс мақсади: · талабаларга расмий услуб ҳақида тушунча бериш. · иш қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни ...

Формат DOC, 66,0 КБ. Чтобы скачать "расмий услуб", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: расмий услуб DOC Бесплатная загрузка Telegram