олмош. олмошнинг маъно турлари

DOC 82,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404479918_53834.doc олмош олмош. олмошнинг маъно турлари режа: 1. олмош ва унинг лексик-грамматик хусусиятлари. 2. олмошининг маъно турлари: 1) кишилик олмошлари; 2) кўрсатиш олмошлари; 3) сўроқ олмошлари; 4) белгилаш олмошлари; 5) бўлишсизлик олмошлари; 6) ўзлик олмоши; 7) гумон олмошлари. 3. олмошларнинг тузилиш жиҳатдан турлари. 1. олмош ва унинг лексик-грамматик хусусиятлари. от, сифат, сон, равиш каби сўз туркумлари ўрнида қўлланиб, предмет, белги, миқдор тушунчасининг мавжудлигини кўрсатадиган, уларнинг вазифасини бажарадиган сўз туркумига олмош дейилади. олмошлар предмет, белги, миқдор маъносини англатмай, фақат уларга ишора қилиш, кўрсатиш учун хизмат қилади. масалан: бизга қалин дўст китоб, у гўё нурли офтоб. бу гапда биз ва у олмошлари от ўрнида келиб, шахс ва предметга ишора қилган. сиз ана шу жаннатни дунёга келтирган одамлар соғлиғининг посбонисиз. (м,муҳамедов). бу гапда ана шу олмоши сифат ўрнида келиб, белгига ишора қилган. мен бунақа воқеалар ҳақида қанча-қанча китоблар ўқиганман.(о. ё). бу гапда қанча-қанча олмоши равиш ўрнида келиб, миқдорий белгига ишора қилган. олмош сўз …
2
р, баъзи бир кабилар. бу олмошлар сифат сингари отга боғланиб, белгига ишора қилади, гапда асосан, сифатловчи-аниқловчи вазифасини (баъзан кесим) бажаради. масалан: унинг юзида ҳеч қандай малол аломати кўринмас, аксинча, ҳар кунгидан хуррамроқ эди. (а.қаҳҳор). умидимиз - шу. в) 1) сон ўрнида қўлланувчи олмошлар: неча, нечта, нечанчи, қанча, бир неча, бир қанча, қанчадир кабилар. бу олмошлар сон сингари отга боғланиб, миқдорий белгига ишора қилади, гапда асосан, сифатловчи-аниқловчи вазифасини (баъзан кесим) бажариб келади. масалан: арава бормиди? – деди ўрмонжон каттакон рўмоли билан юзини, бўйнини артиб. –нечта арава борди? (а.қаҳҳор.) хон жанобларидан сўрайдиган бир неча тилакларим бор. (а.қодирий.) ёшингиз нечада? 2) равиш ўрнида қўлланувчи олмошлар: қаерга, қаерда, қаердан, қачон, ҳар қанча, ҳеч қанча, нега, қалай, қани кабилар. бу олмошлар равиш сингари феълга боғланиб, белгига ишора қилади, гапда асосан, ҳол, (баъзан кесим) вазифасини бажаради. масалан: отабек тасдиқ ишорасини бергач, негадир бир энтикиб қўйди. (а.қодирий.) бола қалай экан? оёқ- қўли чаққонми? (п.п.) 3) олмошларнинг морфологик …
3
предметни кўрсатади. кишилик олмошларига бирлик ва кўплик сон шаклидаги сўзловчи (iшахс) мен, биз; тингловчи (ii шахс) сен, сиз; ўзга (iii шахс) у, улар киради. кишилик олмошларининг i ва ii шахси (мен, сен, биз, сиз) фақат шахси ўрнида қўлланади. iii шахс кишилик олмошлари (у,улар) эса шахсни ҳам, предметни ҳам кўрсатади. масалан: бизнинг уришимиз озод уруши бўлади, ота. (ойбек.) у кетгандан кейин сидиқжон шу ернинг ўзида чўкка тушди. (а.қаҳҳор). кишилик олмошлари от ўрнида қўлланувчи олмошлардир. шунинг учун ҳам кишилик олмошлари отга хос морфологик ва синтактик хусусиятларга эга. кишилик олмошлари келишик қўшимчалари билан турланади. мен, сен кишилик олмошларига – ни тушум келишиги, - нинг қаратқич келишиги қўшимчаси қўшилганда, ўзакдош н ундоши тушиб қолади: мен қ-ни,-нингқ мени, менинг; сенқ-ни,-нингқсени, сенинг каби. у кишилик олмошига жўналиш, ўрин-пай, чиқиш келишиги қўшимчалари қўшилганда, ўзакда бир н ундоши орттирилади: уқ-га,-да, -дан қ унга, унда, ундан каби. кишилик олмошининг iii шахс кўплик шакли у –лар қўшимчасини қўшиш билан ҳосил …
4
лган вақтга қараб қўлланади. бу, мана бу олмошлари сўзловчининг кўз олдида бўлган, сўзловчига яқин турган предметни кўрсатади. шу, мана шу олмошлари сўзловчининг кўз олдида бўлган ёки яқин вақт ичида тилга олинган предметни яна эслатиш, таъкидлаш учун ишлатилади. у, ана у олмошлари орқали сўзловчининг кўз олдида бґлмаган предметга ишора қилинади. ўша, ана ґша олмошлари илгари сўзлаб ўтилган бир предметни эслаш орқали кўрсатади. кўрсатиш олмошлари отга боғланиб келиб, гапда сифатловчи-аниқловчи (баъзан кесим) вазифасини бажаради: уфққа уланиб осмонга етган шу гўзал мамлакат, шу олтин гуллар. (ҳ.о.) кўрсатиш олмошлари отлашса, сон, эгалик ва келишик қўшимчаларини олади. жўналиш, ўрин-пай ва чиқиш келишиклари қўшимчаларини олганда, бир н товуши орттирилади: бунга, шунга, бундан, шундан, ўшанда каби. отлашган кўрсатиш олмошлари гапда эга, қаратувчи-аниқловчи, тўлдиувчи каби синтактик вазифаларни бажаради. масалан: йўлчининг ёдига ҳалиги қиз тушди. шунинг қизи эмасмикин? (о.) бу замонда кимнинг чақаси кўп бўлса, одамлар ўшанга оғади. (о.) 3) сўроқ олмошлари шахс, предмет, белги, миқдор ҳақида сўроқни билдиради …
5
кўтарсин. (м.қориев). қаерда сув мўл бўлса, шу ерда ҳосил мўл бўлади. қайси аҳволда экан? экин қалай, неча таноб? (с.а.) 4) белгилаш олмошлари шахс, предмет, унинг белгиси, миқдорини жамлаб ёки умумлаштириб кўрсатади. белгилаш олмошларига ҳамма, барча, бари, ҳар қандай, ҳар қайси, ҳар нарса, ҳар қанча кабилар киради. бу олмошлардан ҳамма, барча, бари каби олмошлар предмет ёки белгини жамлаб кўрсатади. баъзи олмоши тўданинг, жамликнинг қисмини кўрсатади. ҳар, ҳар ким, ҳар нима, ҳар бир, ҳар қандай, ҳар қайси, ҳар нарса, ҳар қанча каби белгилаш олмошлари шахс, предмет, белгиларни яккага ажратиб кўрсатади. масалан: ботир топса – барча ер, бахил топса – босиб ер (мақол.) ҳамма пул иморатга сарф бўлди. ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади (ҳ.о.). гулнор... (унсиннинг) бурнини, пешонасини ва баъзи ҳаракатларини йўлчига ўхшатди (о.). белгилаш олмошларининг ҳам морфологик ва синтактик хусусиятлари қайси сўз туркуми ўрнида келганига қараб белгиланади. жамликни ифода этадиган ҳамма, барча, бари белгилаш олмошлари от ўрнида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"олмош. олмошнинг маъно турлари" haqida

1404479918_53834.doc олмош олмош. олмошнинг маъно турлари режа: 1. олмош ва унинг лексик-грамматик хусусиятлари. 2. олмошининг маъно турлари: 1) кишилик олмошлари; 2) кўрсатиш олмошлари; 3) сўроқ олмошлари; 4) белгилаш олмошлари; 5) бўлишсизлик олмошлари; 6) ўзлик олмоши; 7) гумон олмошлари. 3. олмошларнинг тузилиш жиҳатдан турлари. 1. олмош ва унинг лексик-грамматик хусусиятлари. от, сифат, сон, равиш каби сўз туркумлари ўрнида қўлланиб, предмет, белги, миқдор тушунчасининг мавжудлигини кўрсатадиган, уларнинг вазифасини бажарадиган сўз туркумига олмош дейилади. олмошлар предмет, белги, миқдор маъносини англатмай, фақат уларга ишора қилиш, кўрсатиш учун хизмат қилади. масалан: бизга қалин дўст китоб, у гўё нурли офтоб. бу гапда биз ва у олмошлари от ўрнида келиб, шахс ва предметга ишора қи...

DOC format, 82,0 KB. "олмош. олмошнинг маъно турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.