семасиология. суз маъноси турлари

DOC 61,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403347352_44998.doc семасиология www.arxiv.uz семасиология. сўз маъноси турлари режа 1. сўз лексик маъносининг тузилиши. 2. сўзнинг узуал ва окказионал маънолари. 3. лексик маъно турлари. сўз маъносининг тузилиши. атоқли тилшунос олим фердинанд де соссюр томонидан тилнинг белгилар тизими эканлиги очиб берилгач, асосий тил бирлиги саналган сўзга нисбатан берилган таърифлар ҳам ўзгарди. сўз объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида ахборот ташийди. ўзи ва улар ҳақида маълумотлар беради. «белги (шу жумладан, сўз ҳам ( таъкид бизники) — бу идрок қилинаётган нарса бўлиб, идрок қилувчига ўзи ҳақида маълумот берувчи воситадир»— деб ёзади ю.с.маслов . дархақиқат, белги биринчи галда идрок қилинади. идрок қилинаётганда унинг моддий асосларига алоҳида диққат этилади. моддий асослар товуш (акустик), кўриш (оптик), маза—таъм (густатор) ва ҳакозо ҳолатларда бўлиши мумкин. иккинчидан, белги ўзи ва ўзидан бошқа бўлган объект ҳақида маълумот беради. ҳар қандай белги (сўз) да икки объект мавжуддир. бу объектлар ўртасидаги муносабат тубандаги асосларга қурилади. 1. сабаб—натижали (мотивланган, яъни бир(бирига боғлиқ) муносабат. масалан, …
2
бирга, natatiо — кўрсатиш сўзларидан олинган. хумкалла, ғирт хом, тиржаймоқ каби сўзларда коннотатив ифода ҳам мавжуд. бундан ташқари сўзлар информатик ифодалаш хусусиятига ҳам эга. улар ўзларида ахборот ташийди, лекин айрим сўзлар (ундов ва тақлидий сўзлар) бундай имкониятга эга эмас, улар прагматик ифодага эга, яъни мустақил равишда маъно билдирмайди, сўзларнинг бир(бирига боғланишини таъминлайди. мустақил сўзларда барча ифода турлари мавжуд. улар денотатив, коннотатив, информатик ва прагматик ифода асосларига эга. демак, сўз маъносининг предметга алоқасига денотатив алоқа, сўз атаётган нарса—предметга эса денотат ёки референт дейилади (маъно предмет муносабати). сўз маъносининг тушунчага нисбатан бўлган муносабатига сигнификатив алоқа, тушунчанинг ўзига сигнификат дейилади (маъно тушунча). бир сўз маъносининг бошқа сўз маъносига муносабати струкутурал алоқа деб аталади сўзнинг узуал ва окказионал маънолари. тилнинг мазмун планида сўзнинг асосий маъноси семема деб юритилади. шунга асосан сўз маъноларини ўрганувчи соҳага семасиология дейилади. семасиологияда сўз маъноси, маъно турлари, маъно тузилиши, маъно тараққиёти, маъноларнинг ўхшашлик ва синтакматик муносабатлари кенг ўрганилади. юқорида айтиб …
3
га кўра дунёда етакчи ўринлардан бирида туради, гапидаги олтин сўзига эътибор беринг. табиатда кам учровчи, сариқ тусли ноёб металл маъноси унинг узуал маъноси ҳисобланади. узуал маъно умумий характерга эга, у ҳамма томонидан қўлланилаверади ва тил соҳибларининг барчасига тушунарли бўлади. окказионал маъно индивидуал ҳолатда контекстда ҳосил бўлади. шу боис уни индивидуал ёки услубий маъно деб ҳам юритадилар. у маълум бир контекстни тузиш жараёнида муайян бир сўзга сунъий равишда тиқиштирилади. муаллиф ўз фикрини ихчамлаштириш ёки субъектив баҳони ифодалаш мақсадларида окказионал маънодан унумли фойдаланади. окказионал маънолар қуйидаги усуллар билан ясалади. 1. алоқадорлик асосида маъно кўчириш, яъни эллиптик маънолар окказионал маъно саналади. масалан, бобурга бордик (санаторийга). 2. сифатловчи бирикмаларни ихчамлаштириш орқали. масалан: бу қора ният ўз мақсадига етолмайди. «қора ният» сифатловчиси одамга нисбатан олинган. бу ерда одам сўзи тушириб қолдирилган. 3. ўхшатиш типидаги қурилмалар ихчамлаштирилганда ҳам окказионал маъно ҳосил бўлади. масалан, бургут чангалига дош беролмас ёв. тагига чизилган сўз бургут чангалли мард, қўрқмас, дадил …
4
дейилади. масалан кўз, қулоқ, бурун сўзлари киши организмининг қисмлари саналади. кўзини операция қилмоқ, қулоғи оғирлашмоқ, бурнининг учи қизармоқ ибораларидаги ҳолатига нисбатан деразанинг кўзи, дуторнинг қулоғи, чойнакнинг бурни бирикмаларидаги кўз, қулоқ, бурун сўзлари ясама (ҳосила) маъно саналади. баъзан 2-3 маънолар кейинги маънолар учун асос маъно бўлиб қолиши мумкин. 2. объектни ифодалаш даражасига кўра ҳам икки хил маъно фарқланади: а) номинатив (тури) маъно; б) фигурал (кўчма) маъно. номинатив маъно объектив борлиқдаги нарса — ҳодиса, воқеаларни бевосита ифодалайди. ёмғир, баҳор, кўз, сел каби. улар ўзларининг денотатив асосига эга. масалан: ёз ёмғири, баҳор гуллари, кеч куз, сел келмоқ. фигирул маъно предмет, воқеа ( ҳодисага бевосита боғланмайди, у номинатив маъно орқали уларга алоқадор саналади. масалан, ўқ ёмғири, умр баҳори, куй сели бирикмаларида шу ҳолатни кўриш мумкин. нутқда реаллашиш ҳолатга кўра лексик маънони иккига бўлиш ўринлидир. 1. эркин маъно. бундай маънолар нарса ( предмет, воқеа( ҳодисаларга боғлиқ бўлганлиги учун уларнинг юзага чиқиши маълум бир контекслар ёки …
5
лиш имконини беради. aдабиётлар: 1. у.турсунов ва бошқалар. ҳозирги ўзбек адабий тили. тошкент. ўзбекистон. 1992. 151 ( 166( бетлар. 2. ш.шоабдураҳмонов ва бошқалар. ҳозирги ўзбек адабий тили. тошкент.ўқитувчи. 1980. 124(127( бетлар. 3. э.бегматов. ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. тошкент. фан. 1985. 126(190( бетлар. 4. ўзбек тили лексикологияси. тошкент. фан. 1981. 142 ( 158( бетлар. 5. www.ziyonet.uz � ю.с.маслов. какие языковые единицы целосообраэно считать знаками?-в кн.: язык и мышление, м., 1967, стр-284 � м.миртожиев. ызбек тилида полисемия.-тошкент. фан. 1975. 68-бет page 9

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"семасиология. суз маъноси турлари" haqida

1403347352_44998.doc семасиология www.arxiv.uz семасиология. сўз маъноси турлари режа 1. сўз лексик маъносининг тузилиши. 2. сўзнинг узуал ва окказионал маънолари. 3. лексик маъно турлари. сўз маъносининг тузилиши. атоқли тилшунос олим фердинанд де соссюр томонидан тилнинг белгилар тизими эканлиги очиб берилгач, асосий тил бирлиги саналган сўзга нисбатан берилган таърифлар ҳам ўзгарди. сўз объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида ахборот ташийди. ўзи ва улар ҳақида маълумотлар беради. «белги (шу жумладан, сўз ҳам ( таъкид бизники) — бу идрок қилинаётган нарса бўлиб, идрок қилувчига ўзи ҳақида маълумот берувчи воситадир»— деб ёзади ю.с.маслов . дархақиқат, белги биринчи галда идрок қилинади. идрок қилинаётганда унинг моддий асосларига алоҳида диққат этилади. моддий асослар товуш (акуст...

DOC format, 61,5 KB. "семасиология. суз маъноси турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.