синтаксис хакида умумий маълумот

DOC 185,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403260862_44212.doc мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот www.arxiv.uz синтаксис ҳақида умумий маълумот режа: 1. синтаксис ҳақида умумий маълумот 2. валентлик синтаксис ва унинг тадқиқ манбаи. тил ўз ижтимоий вазифасини синтактик қурилма - гап воситасида амалга оширади. тилдаги барча - фонетик, лексик, морфологик ҳодисалар ана шу синтактик қурилишга хизмат қилади. бироқ булар сирасида лексика ва морфологиянинг тил грамматик қурилишидаги иштироки бевосита муҳимдир. зеро, ҳар қандай синтактик ҳодисада сўз ва морфологик кўрсаткичларни кўрамиз. шу боисдан синтактик моҳиятларни белгилашда лексик ва морфологик омилларга таянилади. (қуйида бу ҳақда батафсил тўхталинади.) грамматика морфология ва синтаксисни ўз ичига олади. морфология, асосан, синтактик қурилиш воситалари бўлмиш грамматик кўрсаткичлар тизими - морфологик категорияларни ўрганади, уларнинг умумий ва хусусий грамматик маъно (угм ва хгм) ларини ўрганади. шунингдек, у сўз туркумларининг умумий грамматик хоссаларини ҳам текшириб келади. аслида, морфологиянинг текшириш манбаи ё лексик, ё синтактик табиатга эга бўлади. масалан, сўз туркумлари луғавий маъноси яқин сўзларнинг юксак даражадаги умумлашмаси, сўзларни босқичма-босқич бирлаштириб …
2
шум келишиги қўшимчаси китоб лексемасини олмоқ феълига тобелаш вазифасини бажармоқда. айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, сўз туркумлари юксак луғавий умумлаштириш, сўзларни умумий белгилари асосида бирлаштириш натижаси бўлса, грамматик кўрсаткичларнинг бир қисми лексик ва бир қисми синтактик аҳамиятга эгадир. демак, тилшунос и.и.мешчанинов таъбири билан айтганда, морфология аслида лексик ва синтактик жиҳатлар бирлигидир. синтаксис (гр. sintaxys - тузиш, қуриш)нинг асоси гап ҳақидаги таълимотдир. гаплар, аслида, сўзларнинг эркин бирикувларига ҳам асосланганлиги туфайли сўзларнинг боғланиш қонуниятлари, сўз бирикмалари ҳам синтаксисда ўрганилади. атом хусусиятлари ва уларнинг бирикиш қонуниятларини очиш молекула табиатини ўрганишга бўйсундирилганлиги каби сўз бирикмаларини ўрганиш ҳам гап таълимотининг таркибий қисми бўлиб, ундан ажратилган ҳолда қаралиши мумкин эмас. синтаксис сўзларнинг ҳар қандай бирикувларини эмас, балки ҳоким-тобелик муносабатига киришган эркин нутқий бирикувлар ва уларнинг лисоний моҳиятларини текширади. қайсидир йўсиндаги сўзларнинг бирикувлари саналмиш қўшма сўзлар (учбурчак, эртапишар, сотиб олмоқ), фразеологик бирликлар (илоннинг ёғини ялаган, пўконидан ел ўтмаган, кўнгли бўш) синтаксиснинг тадқиқ доирасидан четда қолади. чунки улар эркин …
3
орот узатиш эса гап орқали амалга оширилади. демак, гап фикр ифодалайди. сўз бирикмаси фикр эмас, балки сўз каби тушунчани ифодалайди. (бироқ сўз бирикмаси ифодалаган тушунча сўз ифодалаган тушунчадан фарқланади.) кўринадики, синтаксиснинг бош бирлиги гап бўлиб, сўз бирикмаси сўз каби бевосита ёки билвосита унинг ташкил этувчисидир. синтактик бирликлар – гап ва сўз бирикмалари – сўзларнинг қўшилишидан ҳосил бўлиши, бу қўшилишнинг эса турли восита (қўшимчалар, ёрдамчи сўзлар) ва усул (масалан, тобе алоқанинг турлари) лар орқали юзага келиши синтаксиснинг бошқа сатҳлар билан зич алоқада эканлигини кўрсатади. демак, нутқда: 1. сўз бошқа сўз билан тобе ёки ҳоким мавқеда боғланади. бунинг учун у маълум бир грамматик шаклга эга бўлади (уйга бормоқ, аълочи ўқувчи). грамматик шаклланган сўз синтаксиси сўз шакл синтаксиси деб юритилади. 2. сўзлар ўзаро синтактик боғланиб, тушунча ифодаловчи бирлик - сўз бирикмаси вужудга келади. сўзларнинг ўзаро бирикиб тушунча ифодаловчи бирлик ҳосил қилиш қонуниятларини ўрганиш сўз бирикмаси синтаксисининг вазифасидир. 3. сўзлар ўзаро боғланиб, фикр ифодалашга …
4
лиги учун лисоний синтактик қолип (қисқача лсқ) лар деб атаймиз. лсқ нима? ғишт қуювчи уста ғишт қуйишда қолипдан фойдаланади. лойни қолипнинг катакларига жойлаштириб, у қолип шаклини олгач, қолипдан чиқариб тўкади. қолип асосида қанча ғишт қуйилса ҳам, ғиштларнинг барчаси бир хил шаклга эга бўлади. бу бир хиллик ғиштларнинг ўзига боғлиқ бўлмай, қолипнинг хусусиятлари билан алоқадордир. лсқлар ҳам ғишт қолипларига ўхшайди. инсон онгида ҳам сўзлаш, нутқни шакллантириш мақсадида лексемаларни сўз бирикмалари шаклига келтириш, гап ҳосил қилиш қолиплари мавжуд. улар лсқлар, моделлар, конструкциялар, қурилмалар тарзида номланса-да, аслида бир тушунчани ифодалайди. масалан, китобни ўқимоқ каби чексиз бирикмаларни чиқарадиган [отт.к. қ фeъл] сўз бирикмаси қолипи, қандай номланмасин, бу унинг моҳиятига таъсир қилмайди. қолип ва нутқий ҳосила (сўз бирикмаси ва гап) лар диалектик бирликдадир. қолип нутқий ҳосиласиз ўлик ва жонсиз, нутқий ҳосила эса қолипсиз бўлиши мумкин эмас. қуйида лсқ ва нутқий сўз бирикмаси ҳамда гапларнинг бир-бирига ўхшамайдиган, фарқли хусусиятларини баён этамиз. 1.лсқнинг моддийликдан холилиги ва нутқий …
5
эга эмас. уни сезги аъзолари асосида билиб бўлмайди. қолиплардан чиққан нутқий ҳосилаларни эса айтиш, эшитиш, ёзиш ва ўқиш мумкин экан, бу уларнинг моддийликка эгалигидир. 1.лсқларнинг ижтимоийлиги ва нутқий бирикмаларнинг индивидуаллиги. лсқлар бир киши томонидан эмас, балки шу тилда сўзлашувчи жамиятнинг барча аъзолари томонидан узоқ вақтлар давомида шаклланган. шунингдек, улар бир киши учун эмас, балки жамиятнинг шу тилда сўзлашувчи барча аъзолари учун бирдай хизмат қилади. бу лсқларнинг ижтимоий табиатга эгалигини кўрсатади. лсқлар асосида вужудга келувчи нутқий ҳосилалар ҳар бир киши нутқида ўзига хосдир. масалан, китобни ўқимоқ сўз бирикмаси ҳар бир сўзловчи нутқида ўзгачадир. бу нутқий ҳосилалар кимнинг нутқига тегишлилиги, айтилган ўрни ва замони, айтилиш мақсади ва шароити каби қатор белгилари билан бир-биридан фарқланади. ҳатто бир киши нутқида айтилган иккита (китобни ўқимоқ ва китобни ўқимоқ) сўз бирикмасидан иккинчиси биринчисининг айнан такрори эмас. зеро, бу нутқий ҳосилалар ҳеч бўлмаганда замони билан фарқланади. нутқий ҳосилаларнинг индивидуаллиги (алоҳидалиги)ни ана шундай тушунмоқ лозим. 2.лсқларнинг такрорланувчанлиги ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "синтаксис хакида умумий маълумот"

1403260862_44212.doc мавзу: синтаксис ща=ида умумий маълумот www.arxiv.uz синтаксис ҳақида умумий маълумот режа: 1. синтаксис ҳақида умумий маълумот 2. валентлик синтаксис ва унинг тадқиқ манбаи. тил ўз ижтимоий вазифасини синтактик қурилма - гап воситасида амалга оширади. тилдаги барча - фонетик, лексик, морфологик ҳодисалар ана шу синтактик қурилишга хизмат қилади. бироқ булар сирасида лексика ва морфологиянинг тил грамматик қурилишидаги иштироки бевосита муҳимдир. зеро, ҳар қандай синтактик ҳодисада сўз ва морфологик кўрсаткичларни кўрамиз. шу боисдан синтактик моҳиятларни белгилашда лексик ва морфологик омилларга таянилади. (қуйида бу ҳақда батафсил тўхталинади.) грамматика морфология ва синтаксисни ўз ичига олади. морфология, асосан, синтактик қурилиш воситалари бўлмиш грамматик кўрса...

Формат DOC, 185,0 КБ. Чтобы скачать "синтаксис хакида умумий маълумот", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: синтаксис хакида умумий маълумот DOC Бесплатная загрузка Telegram