темурийлар даври расмий ёзмаларининг мурожаат кисми

DOC 47,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403180042_43743.doc www.arxiv.uz темурийлар даври расмий ёзмаларининг мурожаат қисми режа: 1. темурийлар давридан қолган имтиёз ҳуқуқини берувчи ёрлиқлар. 2. имтиёз ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларининг мурожаат қисми. 3. давлат ҳужжатларидаги мурожаатнинг тузилиши. темурийлар замонида қўлланилган ҳужжат турларидан бири имтиёз ҳуқуқини берувчи ёрлиқлардир. бунга: тархонлик – суд ва солиқлардан озод қилинганлик тўғрисидаги ёзмалар; суюрғал – давлат олдидаги хизматлари эвазига бериладиган тортиқ ёрлиқлари; шахснинг бирор лавозимга тайинлангани хусусидаги васиқалар; элчилар ва савдогарларнинг хавфсизлигини таъмин этувчи расмий ҳужжатлар; давлатга тегишли муассасаларнинг ижарага берилиши тўғрисидаги ҳужжатлар киради. темурийлар давридан бундай ҳужжатлардан анчагина қолган. чунончи, темурбек тарағай ўғлининг 1378 йил хоразмда або муслим уруғларига берган тархонлик ёрлиғи [2], соҳибқирон темурбекнинг 1400 йили сиғнақлик сирожиддинни шайхул-ислом мансабига тайинлаш муносабати билан берган нишони [3], шоҳруҳ мирзонинг 1422 йили ҳиротнинг чечактўба мавзеидаги талхон ота мозорининг мужовури исмоил учун битилган суюрғали [4], 1467 йили абу саид мирзонинг оқ қўюнлилар ҳукумдори узун ҳасанга йўллаган ёрлиқ-мактуби [5], 1469 йили умар шайх мирзонинг марғилон …
2
ва оқил ҳурмат эгалари ва улуғ мартабали шайхлар ва заковатли донишмандлар ва минг ва юз (боши) беклари, барча улуғ, кичик кадхудолар (қишлоқ оқсоққоллари) ва хожа (ва) шерик (тоифасига мансуб) раиъатлари [8]. ушбу расмий ёзмада кечган мурожаат анча мураккабдир. ҳужжат алқаби xiv юзйилликнинг иккинчи ярмидаги темурийлар салтанати вилоятларининг маъмурий тизимидаги асосий мансабдорларни қамраб олгани билан характерлидир. алқабни шартли равишда учга бўлиш мумкин. улардан биринчиси, вилоят руҳонийларга мурожаат ҳисобланади. бунга вилоятида(ги) иқболли улуғ саидлар, иззатли фузалолар, оқил ҳурмат эгалари, улуғ мартабали шайхлар ва барча улуғ заковатли донишмандлар (sayyid saādat a’zam va fuzalāi kirām va zarfai zuil ihtiram va šayxi šuyux va-l-amqām va dānišmand xušāmandlari) киради. иккинчисига маҳаллий ҳокимиятдаги юқори ва ўрта буғун ҳарбийлари – мингбоши ва юзбоши беклар (miŋ va yüz begi) киради. учинчиси ёрлиқда берилган имтиёзни бажариш ҳуқуқи юкланган қуйи (маҳаллий) амалдорлардир. улар: улуғ кичик кадхудолар (яъни қишлоқ оқсоқоллари), хожа ва шерик тоифасига мансуб раиъатлардир (uluğ kičik kadxudāylari va xavāja šarik …
3
бир қадар ажралиб туради. темурийлар даври ҳужжатларидаги мурожаат, асосан, ҳужжатнинг бошланиш қисмида келади. ушбу ёрлиқда эса бир қадар айрича бўлиб, унда алқаб имтиёзга эга бўлаётган кишининг ота-боболари олдинги ўтган хонлар замонидан бери суюрғал ҳуқуқига эга бўлиб келаётгани тўғрисидаги “тарихий маълумот” қисмидан сўнг келган. энди темурийлар салатанатининг марказлардан бири ҳирот муҳитида битилган уйғур ёзувли шоҳруҳ нишонининг мурожаатига эътиборни қаратсак. 1422 йилда ёзилган ушбу ҳужжатдаги алқаб бир сўздан иборат бўлиб, унда давлатнинг кирим-чиқим, савдо-сотиқ, солиқ йиғиш ишларини олиб борувчи ва назорат қилувчи маҳкамаларга (divānlarğa) мурожаат қилинади. 1467 йили абу саид мирзонинг оқ қўюнлилар ҳукумдори узун ҳасанга йўллаган ёрлиқ-мактубида ҳукмдорнинг ўзига мурожаат қилинади. мактубда hasan beggä salām tegäč, söz ul-kim (ҳасанбекка салом дегач, сўз ул-ким) деб мақсадга кўчилади. чунки ушбу ҳужжат дипломатик ёзишма бўлгани боис, мурожаат ҳасанбекка қаратилмоқда. фарғона вилояти ҳокими умаршайхнинг 1469 йили мир сайид аҳмадга битилган нишонидаги мурожаат шоҳруҳ нишонидагига қараганда кенгроқ. унда девонлардан ташқари бевосита марғилон туманининг барча солиқ йиғиш …
4
ан темурийлар даври ҳужжатларининг алқаби бир-бирига яқин туради. барча расмий матнларда давлат тизимида мавжуд амалдорларга мурожаат қилинган. шуни ҳам айтиш керакки, xv асрларда битилган темурийларнинг форс тилидаги ҳужжатлари мурожаатидаги фармулярларда туркий ҳужжатлар алқабида келувчи bitikčiyān, tušumalān, daruğakān, alïğdarān, qaravulān сингари мансабдорларнинг атамаси учрайди [10]. бу темурийлар муҳитида иш юритиш бир қолипда борганини ва расмий матнлар атамашунослигида ҳам умумийлик ва боғлиқлик бўлганидан бўлса керак. шунингдек, кейинги юзйилликларнинг ҳужжатларида ҳам темур ва темурийлар даври расмий ёзмалари анъанаси давом этганини кўриш мумкин. хусусан, шайбоний ҳукмдорлардан абдуллатифнинг 1543 йилдаги ёрлиғидаги алқаб қуйидагича: falak rif’at kāmgār qarïndaš sultānlar bilän qamar tal’at farzandlarğa va sāhibtadbir bae’tibār beglär taqï ravšan zamir amānat ši’ar vazirlarğa barča oŋ sol ički tašqï kulli xāssa mulāzimlar bilän zābita amaldār alïğdarlarğa – юксак фалак (сингари) қудратли қариндош султонлар билан ой талаът фарзандларга ва тадбир соҳиблари, этиборли беклар тағин оқ кўнгил ишончли вазирларга кейин ўнг (ва) чап ички (ва) ташқи барча хос мулозимлар …
5
онинг ўқилишига доир янги қайдлар // тошкент ислом университетининг илмий-таҳлилий бюллетини. тошкент, 2005. 27–29- б. [5] a.n. kurat. topkapi sarayi müzesi arşivindeki altin ordu, kırım ve türkistan hanlarina ait yarlık ve bitikler. istanbul, 1940. s. 116-134. [6] қ. омонов. умар шайх мирзонинг уйғур ёзувли нишони хусусида // филология янги юзйилликда: фаннинг тугун ва ечимлари. т., 2003, 137-139- б. [7] m. guboglu. paliografia şi diplomatica turco-osmana studiu şi album. buhuresti, 1958. s. 61. [8] материалы по истории казахских ханств xv–xviii веков. алма-ата, 1969. с. 317. [9] л.ю тугушева. ярлыки уйгурских князей из рукописного собрания ло иван ссср – тюркологический сборник 1971. м., 1972. с. 247. [10] l. fekete. einfuhrungin die persische paläographie. 101 persische dokumente. budapest, 1977. s. 64, 72. [11] самаркандские документы xv–xvi вв. факсимиле, критический текст, перевод, введение, примечания и указатели о.д. чехович. м., 1974. с. 311.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "темурийлар даври расмий ёзмаларининг мурожаат кисми"

1403180042_43743.doc www.arxiv.uz темурийлар даври расмий ёзмаларининг мурожаат қисми режа: 1. темурийлар давридан қолган имтиёз ҳуқуқини берувчи ёрлиқлар. 2. имтиёз ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларининг мурожаат қисми. 3. давлат ҳужжатларидаги мурожаатнинг тузилиши. темурийлар замонида қўлланилган ҳужжат турларидан бири имтиёз ҳуқуқини берувчи ёрлиқлардир. бунга: тархонлик – суд ва солиқлардан озод қилинганлик тўғрисидаги ёзмалар; суюрғал – давлат олдидаги хизматлари эвазига бериладиган тортиқ ёрлиқлари; шахснинг бирор лавозимга тайинлангани хусусидаги васиқалар; элчилар ва савдогарларнинг хавфсизлигини таъмин этувчи расмий ҳужжатлар; давлатга тегишли муассасаларнинг ижарага берилиши тўғрисидаги ҳужжатлар киради. темурийлар давридан бундай ҳужжатлардан анчагина қолган. чунончи, темурбек ...

Формат DOC, 47,0 КБ. Чтобы скачать "темурийлар даври расмий ёзмаларининг мурожаат кисми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: темурийлар даври расмий ёзмалар… DOC Бесплатная загрузка Telegram