тилшунослик фанининг урганиш сохаси

DOC 46,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403010843_43223.doc www.arxiv.uz тилшунослик фанининг ўрганиш соҳаси тил кишилик жамиятида яратилган бўлиб, муҳим ва бирламчи алоқа воситаси сифатида хизмат қилувчи ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. чунки тилнинг якка шахсга эмас, балки жамиятга хизмат қилиши, жамиятда ривожланиши ва ҳатто жамиятдаги ҳолатга кўра йўқ бўлиб кетиши (ўлик тилга айланиши) унинг ана шу хусусиятини далиллайди. тилнинг бундай хусусиятлари мавжуд фанларнинг кўпчилигида ўрганилса-да, уларнинг масала моҳиятига ёндашувлари бир хил эмаслигини алоҳида эътиборда тутмоқ лозим. зеро, ҳар бир фан ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, масала моҳиятига ўзига хос муносабатда бўлиши исбот талаб этмайди. тилшунослик фани, бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, тилни соф лингвистик нуқтаи назардан ўрганади. мазкур жараёнда у ўзигагина хос бўлган тамойилларга асосланмоғи лозим. тил тафаккурни акс эттиргани боис у фалсафа, мантиқ, психология, социология каби фанларнинг ўрганиш соҳасига ҳам даҳлдордир. бироқ, тилшуносликда юқоридаги фанларнинг ютуқларидан, илмий хулосаларидан ҳам фойдаланган ҳолда масала моҳиятига лингвистик нуқтаи назар билан узвий муносабатнинг мавжуд бўлиши масаланинг туб моҳиятини очиб беради. шундай …
2
огияси ҳақида бўлажак мутахассисларга маълумот беради. тилга илмий жиҳатдан муносабат шаклланиб, уни илмий-назарий тадқиқ этиш йўлга қўйилганига 2500 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, ана шу муддат ичида тилга жуда кўп таърифлар берилди. бироқ, бу таърифларнинг ҳеч бири тилнинг барча хусусиятларини тўла қамраб ололган эмас. уларнинг бири тилнинг материал томонини изоҳлаб берса, яна бири уни инсон руҳиятининг таржимони эканлиги ва яна бошқа бири фикр ифодасини берувчи товушлар мажмуи деган хулосаларни беради. тилга берилган таъриф ва тавсифлар бири бошқасини тўлдирса-да, улар муштарак фикрларни илгари сурмаётгандек тасаввурни келтириб чиқаради. тил ўзига хос семиологик система (яъни белгилар системаси) бўлиб, у кишилик жамиятида алоқа қуроли сифатида хизмат қилади. ф.де соссюр: «тил тафаккурни ифода қилувчи ишоралар мажмуидир», - деган эди. албатта, олимнинг мазкур фикри ҳозирги кунда тилшуносликда кенг талқин этилаётган бўлса ҳам, у белгилар «тил нима?» - деган саволга жавоб бўла олмайди. чунки ушбу таъриф тилнинг материал жиҳати нимадан иборатлигини изоҳлаб бермоқда, холос. аксарият дарслик ва …
3
англаб етишда қарама-қаршилик методини қўллаш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. тилшунослик фани тарихида ўзига хос муҳим ўрин тутган «ёш грамматикачилар» мактаби вакиллари тилнинг тарихий ҳодиса эканлигини унинг энг асосий хусусияти деб белгилайдилар ва уни, энг аввал, тарихий жиҳатдан ўрганиш лозим деб ҳисоблайдилар. уларнинг назарияларига кўра, тил узоқ тарихий жараённинг маҳсулидир. «ёш грамматикачилар» мактабининг йирик вакилларидан бўлган г.паулнинг фикрига кўра тилшунослик фани билан тил тарихи фани муштаракдир. шу боис «ёш грамматикачилар» тил ва тафаккур, тилларнинг грамматик структураси, тилнинг ижтимоий ўзига хослиги сингари масалалар доирасида фикр юритмадилар. уларнинг қарашлари ўз даврида эътиборли бўлган психологик назарияларнинг таъсирида бўлди ва ана шу ёндашув асосида барча масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилдилар. ф. де соссюр тилнинг мураккаб ва ички зиддиятларга бой, кўп қиррали ҳодиса эканлигини асослаб берди. унинг фикрига кўра, ички тузилиши жиҳатидан тил соф белги (знак) лар системасидир. ф. де соссюрнинг таъкидлашича, тил ва нутқ бири иккинчисига узвий боғлиқ, аммо шундай бўлса ҳам, улар муштарак ҳодисалар …
4
тилшунослик фанининг урганиш сохаси - Page 4

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тилшунослик фанининг урганиш сохаси"

1403010843_43223.doc www.arxiv.uz тилшунослик фанининг ўрганиш соҳаси тил кишилик жамиятида яратилган бўлиб, муҳим ва бирламчи алоқа воситаси сифатида хизмат қилувчи ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. чунки тилнинг якка шахсга эмас, балки жамиятга хизмат қилиши, жамиятда ривожланиши ва ҳатто жамиятдаги ҳолатга кўра йўқ бўлиб кетиши (ўлик тилга айланиши) унинг ана шу хусусиятини далиллайди. тилнинг бундай хусусиятлари мавжуд фанларнинг кўпчилигида ўрганилса-да, уларнинг масала моҳиятига ёндашувлари бир хил эмаслигини алоҳида эътиборда тутмоқ лозим. зеро, ҳар бир фан ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, масала моҳиятига ўзига хос муносабатда бўлиши исбот талаб этмайди. тилшунослик фани, бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, тилни соф лингвистик нуқтаи назардан ўрганади. мазкур жараёнда у ўзигаг...

Формат DOC, 46,5 КБ. Чтобы скачать "тилшунослик фанининг урганиш сохаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тилшунослик фанининг урганиш со… DOC Бесплатная загрузка Telegram