янги асрларда европа тилшунослиги

DOC 42,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402816442_43011.doc www.arxiv.uz янги асрларда европа тилшунослиги уйғониш даври тилшунослиги xv-xviii асрларни қамраб олади. уйғониш даврининг бошланиши билан черковнинг обрў-эътибори сусайиб, антик даврга бўлган эътибор тобора кучаяди. уйғониш даврининг вакиллари, зиёлилари юнон ва римликларнинг бой миллий маданиятига мурожаат қила бошлашди. янги асрларда капитализмнинг феодализм устидан ғалабасига эришилди. шу боис миллийлик, ўзликни англаш, санъат ва адабиёт ва фанга бўлган муносабатлар жиддий тус ола бошлади. бу даврга келиб дунё тиллари ҳақидаги маълумотлар анча кўпайди. тилшунослик фанининг кейинги тараққиёти учун муҳим ва зарур бўлган материалларни, фактларни тўплаш, йиғиш амалга оширилди. филология фан сифатида шаклланди. сунъий халқаро тилларнинг лойиҳалари вужудга келди. уч юз йил давомида сунъий халқаро тилларнинг олти юзга яқин лойиҳалари яратилди. миллий тилларнинг ўзига хос грамматик структуралари чуқур ўрганилиши натижасида мантиқий универсал грамматикалар ҳам юзага кела бошлайди. жумладан, акал томонидан араб тили грамматикаси, рейхлин томонидан қадимги яҳудий тили грамматикаси яратилди. рейхлиннинг мазкур асарида биринчи бўлиб европа тилшунослигида ўзак, қўшимча сингари тушунчалар қўлланилган. бу …
2
ниц каби олимларнинг фалсафий қарашлари таъсирида тилнинг грамматик қурилишини мантиқий қоидалар ва мезонлар асосида талқин қилиш ҳам ўзига хос ўринга эга бўлган. бундай тадқиқотларнинг натижаси сифатида xvii-xviii асрларда мантиқий грамматикаларнинг бир неча ўхшаш кўринишлари вужудга келди. 1660 йилда париж атрофидаги пор-рояль монастирининг роҳиб олимлари мантиқшунос антон арно ва тилшунос клод ланслолар илк бор «умумий рационал грамматика» асарини француз тилида яратдилар. бу асар парижда нашр қилинди. бу грамматикада фонетикага оид маълумотлар ҳам ўрин олган эди. фонетикага хос бўлган товуш ва ҳарф, урғу, бўғинга ажратиш сингарилар билан боғлиқ масалалар ҳам ёритилган. морфологияга оид маълумотлар эса от, сифат, олмош, феъл, сифатдош, равиш, боғловчи, ундовлар ҳақида ва уларга хос бўлган грамматик категориялар хусусидадир. мазкур асарнинг тугалланиш қисмида синтаксисга доир масалаларга ҳам алоҳида муносабат билдирилган. жумладан, сўз бирикмаси ва гап ҳақидаги маълумотлар кенг ёритилган. бу асарнинг илмий жиҳатдан янглиш тамойилларга асосланганлиги кўпгина тилшунослар томонидан таъкидланади. бунга сабаб мазкур грамматикада бир мазмуннинг турли тилларда турлича воситалар …
3
тиканинг вазифаси сўз ясаш ҳақида кўрсатма бериш эмас, балки сўзларнинг қандай ясалишини ва ўзгаришини тасвирлашдир» (н.а.кондрашов, 42-бет). хуллас, мантиқий (ёки фалсафий, рационал) грамматика айни бир мазмуннинг турли тилларда турли воситалар билан ифодаланишини, грамматик ифода воситалари ва грамматик мезонларнинг, категорияларнинг турлича, ҳар бир тилнинг ўзига хос бўлиши мумкинлигини назардан четда қолдирди. бундай грамматикаларда тилга ўзгармас ҳодиса сифатида муносабат билдирилганлиги лингвистик қонуниятларга мос келмаслиги, мазкур ёндашувнинг мантиқий мезонларга мос келиши, мантиқ ва лингвистика бир-бирига боғлиқ бўлса ҳам, улар ягона фан эмаслиги, уларнинг қонуниятлари фарқли эканлигини ҳисобга олмаганлик яққол сезилиб туради. қайд этилган камчиликларга қарамай, бу грамматика ўз даври ва ундан кейинги даврлар тилшунослиги учун ҳам ижобий аҳамиятга эга бўлди. унинг таъсирида кўплаб янги асарлар яратилди. словян мамлакатларида тилшунослик фанининг тараққиётига м.в.ломоносов ҳам катта ҳисса қўшган. м.в.ломоносов филологик фанлар билан ҳам шуғулланган. у грамматикага, нотиқликка, стилистикага оид бир қанча асарлари билан машҳурдир. у рус тилининг грамматикасига даҳлдор жуда кўплаб изланишлар олиб борган ва …
4
унослик шаклланди. адабиётлар: 1. б.валихужаев. узбек адабиётшунослиги тарихи. т., узбекистон, 1993. 2. фитрат. ададбиёт коидалари. т., укитувчи, 1995. 3. баранов в., бачаров а., суровцев ю. литературно-художественная критика. москва, вксшая школа, 1982. 4. назаров б. узбек адабий танкидчилиги. т., фан, 1979. 5. дусткораев б. узбек совет танкидчилиги. 1989 й. 6. узбек совет адабий танкиди тарихи. 2 томлик. т., 1987. 7. худойберганов н., а.расулов. узбек совет танкидчилиги. т., 1990.
5
янги асрларда европа тилшунослиги - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "янги асрларда европа тилшунослиги"

1402816442_43011.doc www.arxiv.uz янги асрларда европа тилшунослиги уйғониш даври тилшунослиги xv-xviii асрларни қамраб олади. уйғониш даврининг бошланиши билан черковнинг обрў-эътибори сусайиб, антик даврга бўлган эътибор тобора кучаяди. уйғониш даврининг вакиллари, зиёлилари юнон ва римликларнинг бой миллий маданиятига мурожаат қила бошлашди. янги асрларда капитализмнинг феодализм устидан ғалабасига эришилди. шу боис миллийлик, ўзликни англаш, санъат ва адабиёт ва фанга бўлган муносабатлар жиддий тус ола бошлади. бу даврга келиб дунё тиллари ҳақидаги маълумотлар анча кўпайди. тилшунослик фанининг кейинги тараққиёти учун муҳим ва зарур бўлган материалларни, фактларни тўплаш, йиғиш амалга оширилди. филология фан сифатида шаклланди. сунъий халқаро тилларнинг лойиҳалари вужудга келди. уч юз ...

Формат DOC, 42,0 КБ. Чтобы скачать "янги асрларда европа тилшунослиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: янги асрларда европа тилшуносли… DOC Бесплатная загрузка Telegram