топишмоқлар

PPT 817.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1461483470_62429.ppt ўзбек давлатчилиги шакиллари янги мавзу: топишмоқлар режа: 1. топишмоқ жанрига хос хусусиятлар 2. топишмоқ айтиш тартиби 3. топишмоқларнинг бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1.топишмоқлар, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, т.: ғ.ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. 2. .ҳусаинова, ўзбек топишмоқлари, т.: «фан», 1966. 3. аристотель, поэтика, т.: «фан», 1980. 4. ҳусаинова, топишмоқлар, //ўзбек фольклори очерклари, уч томлик, биринчи том. т.: «фан», 1988. 5. и.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, т.: «ўқитувчи», 1990. www.arxiv.uz www.arxiv.uz топишмоқлар мақоллар сингари топишмоқлар ҳам ўтмишда халқ ўртасида кенг тарқалган. топишмоқлар орқали инсон тафаккур доирасининг кенглиги, воқеликдаги нарса ва ҳодисалар билан қанчалик таниш эканлиги аниқланади. топишмоқ халқнинг ҳаётини, тушмуш маданиятини, урф-одатларини, нарсаларнинг бадиий-эстетик томонларини ўзида акс эттирувчи халқ оғзаки ижодининг энг қадимий, оммавий ва ихчам жанридир. халқ ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда вужудга келган топишмоқларнинг асосий манбаи борлиқдаги мавжуд бўлган барча нарсалардир. топишмоқ қадим-қадимдан жонли ва жонсиз мавжудот, нарса ва ҳодисаларни …
2
римиз, бувиларимиз одатда узун қиш кечаларида ғўза чувиш, чарх йигириш, олача тўқиш каби турли-туман ишларни амалга ошириш давомида эртаклар айтиб оғир меҳнатни енгиллатишга, топишмоқлар айтишиб, кўнгил очишга, маданий ҳордиқ чиқаришга ҳаракат қилишган. топишмоқ айтиш қайси бир халқда бўлмасин, у ақл ва зийраклик мусобақаси, кўнгил очиш, ўйин-кулгу воситаси бўлган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz топишмоқлар орасида шундайлари ҳам борки, уларда ҳеч қандай бадиий-тасвир воситалари иштирок этмайди. фақат эшитувчига савол берилади. масалан, дунёда тўрт нарса йўқ – бу нима? топишмоқнинг жавоби эса уни топувчи киши томонидан шундай изоҳланади: осмоннинг устуни йўқ, ҳовузнинг қопғоғи йўқ. кўрпанинг енги йўқ, ошпичоқнинг қини йўқ. аслида дунёда йўқ нарсалар сон-саноқсиз. лекин юқоридаги топишмоқнинг жавоби кўрсатилган ушбу тўрт нарса сифатида оммалашган ва анъанавийлашган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz метафорага асосланган савол топишмоқларнинг анча мураккаб турлари ҳам учрайди: у нимадир, ҳаводаги дўланган? у нимадир, ер юзини сув олган? у нимадир, орқасида оғзи бор? у нимадир, ўртасида мағзи бор? у нимадир, сув ичида жони бор? топишмоқнинг …
3
салом бўлсин, жавоби шундайдир! х х х - ул нимадир, тупроқ узра суринмас? ул нимадир, одамларга кўринмас? ул нимадир, ҳеч бир тўнга ўранмас? шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер! www.arxiv.uz www.arxiv.uz эранлардир, залил бўлиб суринмас, ул балодир, келса кўзга кўринмас, ёлғон гурунг ошкор бўлар, ўранмас, биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир. маълумки, халқимиз қадим замонлардан бери деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келади. шу боисдан ўзбек халқ топишмоқлари орасида уй ҳайвонлари билан боғлиқ топишмоқлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. ўрта осиё халқлари ҳаётида фойдали жониворлардан бири бўлган туя муҳим ўрин тутган. у инсонга гўшт, сут, жун берганидек, оғир юк ташишда, узоғини яқин қилишда катта роль ўйнаган. шунинг учун ҳам туя ва унинг хусусиятлари билан боғлиқ топишмоқлар яратилган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz бинобарин, мана шундай топишмоқлар орқали ота-боболаримизнинг ўтмишдаги ҳаёти, уларнинг меҳнат жараёнида қўллаган иш қуролларининг қадимий турлари ҳақида муайян тасаввурларга эга бўламиз. уларни синчиклаб ўрганиш ижтимоий онгнинг ўсиши, халқнинг моддий ва маънавий ўсиш тарихини, унинг …
4
здан тузилганлари ҳам учрайди: «сандиқчада михча» (тиш ёки гурурт), «яратганга ёпишган» (исм). бу топишмоқлар бор-йўғи икки сўздан иборатлигига қарамай, тугал фикр, маъно англатади. топишмоқлар ниҳоятда ихчам, мухтасар бўлишига қарамай бадиий-тасвир воситаларига бой. метафора топишлардаги асосий воситалардан бири бўлиб, у тасвирда образлиликни таъминлашда хизмат қилади. метафора муайян бир нарсанинг ташқи кўриниши жиҳатидан бошқа бир нарсага ўхшашлиги асосида кўчишига асосланади. масалан, «ер тагида ёғли қамчи». бу топишмоқда жумбоқланган нарса илон, кўчими – қамчи, «тоғ устида ўрмон бор»да жумбоқланган нарса – соч, кўчими – ўрмон. топишмоқларда фаол қўлланадиган бадиий санъатлардан бири жонлантиришдир: «онаси бита, боласи мингта» (ой ва юлдузлар), «пакана хотин уй пойлар» (қулф), «сарибой акам ичкари, соқоллари ташқари» (сабзи). www.arxiv.uz www.arxiv.uz топишмоқларнинг аксарияти ўхшатиш санъат асосига қурилган. анъанавий топишмоқлардаги ўхшатиш кўпинча -дай, -дек қўшичалари, гўё, худди, янглиғ каби сўзлар ёрдамида шаклланади: ўтириши ўймоқдай, бақириши тайлоқдай. (чигиртка) баъзи топишмоқлар эса тазод – ўхшатиш асосига қурилган бўлади: «асалдан ширин, заҳардан аччиқ». www.arxiv.uz www.arxiv.uz * …
5
топишмоқлар - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "топишмоқлар"

1461483470_62429.ppt ўзбек давлатчилиги шакиллари янги мавзу: топишмоқлар режа: 1. топишмоқ жанрига хос хусусиятлар 2. топишмоқ айтиш тартиби 3. топишмоқларнинг бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1.топишмоқлар, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, т.: ғ.ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. 2. .ҳусаинова, ўзбек топишмоқлари, т.: «фан», 1966. 3. аристотель, поэтика, т.: «фан», 1980. 4. ҳусаинова, топишмоқлар, //ўзбек фольклори очерклари, уч томлик, биринчи том. т.: «фан», 1988. 5. и.имомов, т.мирзаев, б.саримсоқов, о.сафаров, ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, т.: «ўқитувчи», 1990. www.arxiv.uz www.arxiv.uz топишмоқлар мақоллар сингари топишмоқлар ҳам ўтмишда халқ ўртасида кенг тарқалган. топишмоқлар орқали инсон тафаккур доирасининг кенглиги, воқеликдаги нарса ва ҳо...

PPT format, 817.5 KB. To download "топишмоқлар", click the Telegram button on the left.

Tags: топишмоқлар PPT Free download Telegram