юкламалар стилистикаси

PPTX 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1680159523.pptx /docprops/thumbnail.jpeg юкламалар стилистикаси юкламалар стилистикаси режа: 1. юкламаларнинг грамматик, семантик ва стилистик табиати. 2. юкламалар синонимияси ва функционал-услубий хусусиятлари. 3. юкламалар пресуппозицияси. юклама моҳият эътибори билан стилистиканинг кузатиш объектидир. буни юкламага берилган қуйидаги таъриф ҳам исботлайди: «айрим сўз ёки гапга қўшимча маъно жилоси (оттенкаси) бериш учун хизмат қиладиган ёрдамчи сўзлар юкламалардир». акад.виноградов в.в.: юкламалар ёрдамчи сўзлар доирасидаги ўз лексик-грамматик белгисига, тарихий тараққиётига ва семантик-грамматик группаларига эга бўлган мустақил категориядир. уларнинг лексик маънолари грамматик, логик ва экспрессив-стилистик функцияларга тенг келади. шунинг учун уларнинг мазмуний томони кенг, синтактик сатҳда фойдаланиш қулайдир. 1.юкламаларнинг грамматик, семантик ва стилистик табиати. юкламанинг грамматик табиати қуйидагича: юклама-қўшича, юклама-сўз.. юкламанинг семантик табиати қуйидагича: ажратиб кўрсатади, сўроқ, ҳис-ҳаяжон, таажжуб, таъкид ва кучайтирув, тасдиқ, инкор, чегаралов, қистов маъноларини ифодалайди. -сўроқ ва таажжуб юкламалари (-ми, -чи, -а, -я), -кучайтирув ва таъкид юкламалари (-ку, ҳам, -у, -ю, -да, -оқ, -ёқ, -ки, ким, ҳатто, ҳаттоки, наҳотки, тим, лиқ, лим, ғирт, ғарқ, жиққа), …
2
. масалан, нутқда у орқали айириш ёки чегаралаш маъноси англашиладиган бўлса, айни пайтда у орқали нутқ эгасининг субъектив муносабати ҳам акс этади: фақат сен шеъримни севма ҳеч қачон, фақат сен ҳимоя қилма номимни (а.орипов). тўғри, муаллиф субъектив муносабатини ифодалаш тўлалигича шу сўз зиммасида эмас. бу муносабат матн яхлитлигида англашилади. аммо юклама матнда ўзига алоҳида вазифа олади: гапнинг кимга қаратилгани янада аниқ бўлади, таъкидланади. булар айни пайтда сўзга юкланган стилистик маъно ҳамдир. фикрнинг қанчалик асосли эканлигини матндан бу юкламани олиб ташлаш орқали ишонч ҳосил қилиш мумкин. юкламалар ўртасида синонимик муносабатлар мавжуд. фақат бу муносабат бир семантик гуруҳ доирасида, юкламаларнинг миқдор жиҳатдан нисбатан кўпроқ бўлган ҳолатларда кузатилади. масалан: -да – -у: бордим-да қайтдим – бордиму қайтдим; -да – ҳам: кўрмаса-да, кўрмаса ҳам; -а – -ку: айтганимни қилмабсан-а – айтганимни қилмабсан-ку; -гина – фақат: биргина сен келмадинг – фақат сен келмадинг; худди – нақ: у худди отасининг ўзи бўлибди – у нақ отасининг …
3
синонимик вариант сифатида ­-гин қўлланилади: юргин, тургин, айтгин каби. бу қўлланишда қисташ, истак, илтимос маънолари бир қадар маданий ва мулойим тарзда ифода этилади. кучайтирув ва таъкид маъносини берадиган ҳам юкламаси ҳам барча функционал услубларда фаол: ҳам шириш, ҳам аччиқ… юқоридаги кўрмаса-да – кўрмаса ҳам сингари ҳолатлар таққосланганда ҳам нинг умумуслубий ва ­-да нинг китобий эканлиги сезилиб туради. аммо сену мен, сен билан мен, сен ва мен бирикувларида эса сўзлашув услуби учун сен ва мен варианти қулай эканлиги кузатилади. гумон юкламаси -дир барча функционал услублар ва мустақил сўз туркумларида фаол бўлса, инкор юкламаси на-на бадиий услубга хослангани кузатилади: на кулди, на қатра тўкди ёшини (а.орипов). пресуппозиция гапнинг вазият, контекст ҳамда сўзловчи ва тингловчиларнинг олдиндан маълум бўлган умумий билимларини ўз ичига олувчи ҳодисадир. пресуппозицияга ишора қилувчи воситалар ичида юкламалар ва кўмакчилар алоҳида ўрин тутади. юкламалар пресуппозицяси ҳақида у.раҳимов номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган 3. юкламалар пресуппозицияси. раҳимов у.: юкламаларни аниқлашда контекст алоҳида роль …
4
осий мезон ҳисобланади. у.раҳимов диссертациясида таҳлил қилган баъзи юкламаларнинг пресуппозитив хусусиятларини кўриб чиқамиз. ҳам юкламасининг пресуппозицияси. ҳам юкламаси ўзбек тилида энг кўп ишлатиладиган юклама ҳисобланади. айрим тилшунослар [а.н.кононов, у.турсунов, ж.мухторов, ш.раҳматуллаев] унга боғловчи сифатида қарашади. бу фикрда ҳам маълум ҳақиқат бор. масалани матн ижобий ҳал қилади. ҳам юкламаси пресуппозицияга ишора қилувчи сермаҳсул воситалардан бири ҳисобланади. қўшиб хисоблаш, биргалик маъносини ифодаловчи пресуппозиция: уйнинг эшиги ҳам очиқ эди (с.зуннунова). пропозиция – уйнинг эшиги очиқ эди. пресуппозиция – уйнинг деразалари ҳам очиқ эканлиги. бу гапда эшикнинг очиқлиги тўғрисидаги ҳукм предикат орқали аниқ англашилган, деразанинг очиқлиги тўғрисидаги ҳукм пресуппозия орқали тушунилади. (са: демак, очиқ ва яширин ҳукмлар мавжуд). бу ерда коммуникатив ният ҳам аҳамиятли. эркакларга ҳам тушунтирганман (а.қаҳҳор) гапида ҳам кўриб ўтилган ҳолатни кузатиш мумкин. бу гапда очиқ пропозиция эркакларга тушунтирган, яширин пропозиция – пресуппозиция – аёлларга ҳам тушунтирган эканлиги. фақат юкламаси пресуппозицияси фақат юкламаси кўп қўлланилмайди. барча лингвистик адабиётларда уни айирув ва чегаралов …
5
нилиши мумкин. бу иккала юклама иштирок этган гапларни қўлланилиши жуда кўп ҳолларда гап фақат ва холос юкламасининг рамкаси ичида келиши кузатилади. м.: фақат кийимлари йигитча холос (ж.абдуллахонов). яна юкламаси пресуппозицияси ҳозирги давргача бўлган тилшуносликда яна сўзининг қандай сўз туркумига киритилиши ҳақида турлича фикрлар бор. ушбу юкламанинг матн ичида келиш ўринлари кузатилганда, жуда кўп ҳолларда юклама бўлиб келиши кўзга ташланади. м.: маҳкам чироқни ўчириб, яна уйқуга кетди (п.қодиров) гапида яна сўзи кесимга боғланиб, битта сўроққа жавоб бўлмоқда. яна сўзи барча гап бўлаклари билан бирга кела олади. шунинг учун бу сўзнинг турли ўринларида келишини алоҳида таҳлил этиш янги-янги қирраларни очиб беради. яна сўзининг гапда келиш ўрни эркин ва турли маънодаги пресуппозиция англатиш воситаси бўла олади. яна юкламаси эга билан бирга келиб, такрорийлик маъносидаги пресуппозицияни юзага келтиради. м.: зум ўтмай яна рашид абзи гармонини чўзиб қолди (ў.хошимов) гапида иш-ҳаракатни бажарган шахс таъкидланаяпти ва олдин ҳам рашид абзи гармонини чўзган деган пресуппозицияни англатаяпти. яна …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юкламалар стилистикаси" haqida

1680159523.pptx /docprops/thumbnail.jpeg юкламалар стилистикаси юкламалар стилистикаси режа: 1. юкламаларнинг грамматик, семантик ва стилистик табиати. 2. юкламалар синонимияси ва функционал-услубий хусусиятлари. 3. юкламалар пресуппозицияси. юклама моҳият эътибори билан стилистиканинг кузатиш объектидир. буни юкламага берилган қуйидаги таъриф ҳам исботлайди: «айрим сўз ёки гапга қўшимча маъно жилоси (оттенкаси) бериш учун хизмат қиладиган ёрдамчи сўзлар юкламалардир». акад.виноградов в.в.: юкламалар ёрдамчи сўзлар доирасидаги ўз лексик-грамматик белгисига, тарихий тараққиётига ва семантик-грамматик группаларига эга бўлган мустақил категориядир. уларнинг лексик маънолари грамматик, логик ва экспрессив-стилистик функцияларга тенг келади. шунинг учун уларнинг мазмуний томони кенг, синтактик ...

PPTX format, 2,6 MB. "юкламалар стилистикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юкламалар стилистикаси PPTX Bepul yuklash Telegram