ўсимлик тўқималари

DOCX 18.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1675162570.docx referat ўсимлик тўқималари а) ҳосил қилувчи ва қопловчи тўқималар режа: 1. ўсимлик тўкималари ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси. 2. ҳосил қилувчи тўқималар, аҳамияти ва турлари. 1. қопловчи тўқималар, уларнинг вазифаси. бирламчи қопловчи тўқима-эпидерма. 4. пробка – иккиламчи қопловчи тўқима. 5. қуруқ пўстлоқнинг шаклланиши, аҳамияти. таянч иборалар: тўқима, ҳосил қилувчи тўқималар, тепа меристема, ён меристема, интеркаляр меристема, яра меристемалари, эпидерма, туклар, устицалар, перидерма, пробка, феллоген, феллодерма, ясмиқчалар, қуруқ пўстлоқ, пўкак тўқима қатлами, термоизолятор. 1. эволюция натижасида сувда ва қуруқликда яшовчи ўсимликлар тузилишида кескин фарқлар пайдо бўлган. масалан, сувда яшовчи сувўтларининг талломи (танаси) асосан бир хил тузилишга эга бўлган ҳужайралардан ташкил топган бўлса, танаси илдиз, поя ва баргларга дифференцияланган юксак ўсимликлар эса ҳар хил вазифани бажарувчи ва турли хил тузилишга эга бўлган ҳужайралардан ташкил топган. ўсимлик баргларида фотосинтез вазифасини бажарувчи ҳужайралар йиғиндиси бўлса, илдиз учида сув ва унда эриган минерал моддаларни шимиб олиб, ўсимликнинг бошқа органларига етказиб берувчи махсус сўриш вазифасини …
2
м ўз аҳамиятини йўқотган эмас ва тўқималар системасида асосий ўринни эгаллайди. илмий асосланган ҳозирги замон классификацияси бўйича қуйидаги тўқималар фарқланади: 1. меристематик ёки ҳосил қилувчи тўқималар. 2. қопловчи тўқималар. 3. асосий тўқималар. 4. механик тўқималар. 5. ўтказувчи тўқималар. 6. ажратувчи система. кўпчилик ҳолларда ажратувчи система ўтказувчи тўқималар жумласига қўшиб ўрганилади. 2. ўсимликларнинг бўйига ўсиши, энига кенгайиши ёки янги органларнинг пайдо бўлиши негизида ҳосил қилувчи тўқималар ётади. келиб чиқишига кўра ҳосил қилувчи тўқималар бирламчи ва иккиламчи, ўсимликда жойлашишига кўра эса учки (тепа), ён ва интеркаляр ҳосил қилувчи тўқималарга бўлинади. тепа меристема вегетатив новда ва гул новда ҳосил қилувчи ҳамда илдиз учи меристемаларига бўлинади ва улар илдиз билан пояларнинг учида жойлашади. ён меристемаларга илдиз ва поялар марказий цилиндрининг атрофида жойлашган перицикл прокамбий ва камбийлар киради. бирламчи меристема уруғ муртагида, поя, илдиз ва уларнинг учларида, ён поялар ҳамда куртакларда жойлашиб, янги органларнинг ҳосил бўлишини, шунингдек ўсимликларнинг бўйига ўсишини таъминлайди. бирламчи тепа меристемага перицикл …
3
стема келиб чиқишига кўра иккиламчи меристема бўлиб, у кўп йиллик, икки паллали ўсимликлар илдизи, поясининг ксилема ҳамда флоэма қисми ўртасида жойлашади ва камбий дейилади ҳамда органларнинг энига ўсишини таъминлайди. интеркаляр меристемалар поя бўғим оралиғининг базал қисмида, яъни унинг остида ҳамда баргда ҳосил бўлади. интеркаляр ўсиш кенг тарқалган, у қирқбўғим, шунингдек қўнғирбошлилар, селдерейгуллилар (соябонгулдошлар) ва шу каби бошқа икки паллалиларнинг вакилларида учрайди. интеркаляр ўсиш ҳамма пояларда кузатилади, аммо ҳар хил ўсимликларда фаол ва ўсиш муддати турличадир. қўнғирбошлилар (буғдой, арпа, жавдар, маккажўхори, шоли) да интеркаляр ўсиш ҳисобига бўғим оралиғи узаяди. маълум вақтдан кейин бўғим оралиғида ўсиш тўхтайди, аммо унинг баъзи жойларида кичик интеркаляр ўсиш тўқималари ўз фаолиятини тўхтатмайди. шу сабабли ётиб қолган поялар шу тўқималар ҳисобига яна қайта тикланади. яра меристемалари ўсимликнинг зарарланган қисмларида ҳосил бўлиши мумкин. яра меристема паренхима тўқималарининг тирик ҳужайраларидан ҳосил бўлади. меристема -бир-бири билан зич жойлашган катта ядроли, пўсти юпқа (пектин ва целлюлозали), ичи фақат цитоплазма билан тўлган, …
4
ан тузилган. ҳужайра пўсти бир неча бор букилган, ичида йирик вакуоласи бўлади. ташқи муҳит, яъни атмосфера томон жойлашган ҳужайра пўсти бошқа қисмларига қараганда қалинрок бўлади. бунинг устига у ерда кутин қавати, мум қавати ёки майда тукчалар зич бўлиб жойлашади. туклар оддий ва безли бўлади. безли тукларда эфир мойлари, кислоталар ва ферментлар мавжуд. эпидерма ташқи муҳит билан махсус оғизчалар – устицалар ёрдамида боғланади. оғизчалар орқали газ алмашинуви ва сув буғланиши амалга ошади. эпидерма кўпинча бир йил яшайди, кейин эса тушиб кетади. у асосан бир қават ҳужайралардан, олеандр (mirium aleandr) ўсимлигида икки қават ҳужайралардан ташкил топган. кўпчилик нина баргли ўсимликларда эпидерма бир неча йил тўкилмасдан яшайди. кузга бориб кўп йиллик ўсимликларнинг органларида эпидерма ўрнини иккиламчи қопловчи тўқима -пробка (перидерма) эгаллайди. 4. пробка иккиламчи ҳосил қилувчи тўқима - феллоген ёки пробка камбийсидан ҳосил бўлади. феллоген ҳужайраларнинг пўсти юпқа, қуюқ донадор цитоплазмали бўлади. феллоген ўзидан ташқи томонга зич радиал жойлашган ҳужайралар ҳосил қилади, ҳужайралараро …
5
а турлича қалинликда бўлади. пробка дуби, амур бархат дарахтларида пробка қалинлиги бир неча сантиметрга етса, бошқа ўсимликларда бу кўрсаткич бир неча миллиметрни ташкил қилади. пробка совутиш ишида, самолётсозликда, саноатнинг турли тармоқларида ва бошқа соҳаларда ишлатилади. пробка асосан пробка дуби дарахтидан олинади. пўкак тўқимасида ҳужайраларнинг ташқи муҳит билан алоқасини амалга оширувчи ясмиқчалар бор. уларнинг шакли хилма-хил, одатда майда ва чўзинчоқ ёки юмалоқ бўлади. 5. пўстлоқ (ритидом). кўпчилик дарахтларнинг эски таналари ва илдизларининг эски пўкак тўқимаси қатламлари остида бир мунча вақтдан кейин пўкак камбийсининг янги қатлами пайдо бўлади. янги пўкак тўқима четки тўқималарни ички тўқималардан ажратиб қўяди ва натижада пўстлоқнинг ташқи қаватидаги барча тўқималар нобуд бўлади. сўнгра пўкак камбийсининг бу қатлами ҳам вақт ўтиб фаолиятини тўхтатади, пўстлоқ ичкарисида янги пўкак тўқима қатлами пайдо бўлади. кўп йиллик дарахтлар ҳаётида бу жараён кўп марта такрорланади. натижада пўстлоқнинг пўкак ажратиб қўйган қатламлари қуриб қотади ва қопловчи тўқиманинг алоҳида учламчи типи -қуруқ пўстлоқ ҳосил бўлади. турли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимлик тўқималари"

1675162570.docx referat ўсимлик тўқималари а) ҳосил қилувчи ва қопловчи тўқималар режа: 1. ўсимлик тўкималари ҳақида тушунча ва уларнинг классификацияси. 2. ҳосил қилувчи тўқималар, аҳамияти ва турлари. 1. қопловчи тўқималар, уларнинг вазифаси. бирламчи қопловчи тўқима-эпидерма. 4. пробка – иккиламчи қопловчи тўқима. 5. қуруқ пўстлоқнинг шаклланиши, аҳамияти. таянч иборалар: тўқима, ҳосил қилувчи тўқималар, тепа меристема, ён меристема, интеркаляр меристема, яра меристемалари, эпидерма, туклар, устицалар, перидерма, пробка, феллоген, феллодерма, ясмиқчалар, қуруқ пўстлоқ, пўкак тўқима қатлами, термоизолятор. 1. эволюция натижасида сувда ва қуруқликда яшовчи ўсимликлар тузилишида кескин фарқлар пайдо бўлган. масалан, сувда яшовчи сувўтларининг талломи (танаси) асосан бир хил тузилишга эга б...

DOCX format, 18.5 KB. To download "ўсимлик тўқималари", click the Telegram button on the left.

Tags: ўсимлик тўқималари DOCX Free download Telegram