ўсимликларнинг вегетатив органлари 2

DOCX 26,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1675162593.docx referat ўсимликларнинг вегетатив органлари б) поя, унинг вазифаси ва тузилиши. режа: 1. поя, унинг вазифаси, шакллари ва ўлчами. 2. поя типи ва яшовчанлигига кўра ўсимликларнинг гуруҳлари. 3. поянинг бирламчи ички тузилиши. 4. бир паллали ўсимликлар поясининг ички тузилиши. 5. икки паллали ўсимликлар поясининг ички тузилиши. 6. поянинг иккиламчи ички тузилиши. 7. дарахтлар поясининг ички тузилиши. таянч иборалар: поя, поянинг вазифалари, тик ўсувчи, кўтарилиб ўсувчи, судралиб ўсувчи, лианалар, дарахт, бута, чала бута, ўт ўсимликлари, эфемерлар, эфемероидлар, эпидерма, бирламчи пўстлоқ, марказий цилиндр, похолпоя, найлар бойлами, эндодерма, бойламли ва бойламсиз тузилиш, камбий, иккиламчи ички ўзгариш, ҳалқасимон тип, бойламли тип, пўстлоқ, йиллик ҳалқа, ёғочлик, ёғочлик ядроси, заболон, ўзак. 1. поя юксак ўсимликларнинг баргсиз, куртаксиз ер устки вегетатив органи бўлиб, у уруғнинг муртак қисмидаги эмбрионал ҳолатдаги поячанинг ривожланишидан ҳосил бўлади. поя меристема ҳужайраларининг бўлиниши ва йириклашиши ҳисобига ўсади. поя илдиз ва баргни морфологик ҳамда функционал боғлайди. у қуйидаги вазифаларни бажаради: а) илдиз орқали сўрилган …
2
ди (жўхори, маккажўхори, ғўза, кўпчилик буталар, дарахтлар). баьзи ўсимликлар пояси кўтарилиб ўсувчи поялардир (шўра, изен, шувоқ, себарга, беда, туяқорин). бундай пояларнинг асоси тупроқ юзасига тегиб туради, кейин эса ўтмас бурчак ҳосил қилиб вертикал кўтарилади. қовун, тарвуз, қовоқ, бодринг каби ўсимликларнинг поялари ер бағирлаб ўсади. бундай поялар судралиб ўсувчи поялар деб аталади. баьзи ўсимликлар пояси механик тўқималарининг яхши ривожланмаганлиги учун тик тура олмайди ва бошқа ўсимликларга илашиб, чирмашиб ўсади. улар ингичка ва узун бўлади (масалан, ҳиндистон пальмасининг бўйи 300 метр, поясининг эни 2-4 см). бундай пояли ўсимликлар лианалар деб аталади. лианалар асосан тропик иқлим шароитида кўп учрайди. ўзбекистонда ўтсимон лианалардан печакгулдошлар оиласи вакиллари, хмел, дарахтсимон лианалардан ток, илон ўт ўсимликлари ўсади. пояларнинг узунлиги ва йўғонлиги ҳам турлича. баҳорда ривожланувчи эфемер ва эфемероидлар поясининг узунлиги бир неча сантиметр бўлса, баҳайбат дарахт-австралия эвкалиптининг бўйи 155 метргача етади. баьзи ўсимликлар поясининг йўғонлиги бир неча миллиметр бўлса, айримлариники бир неча метрга боради. масалан, печак поясининг …
3
тибда йўғонлашган, бўйи 4-5 метргача бўлган кўп йиллик ўсимликлардир. бодом, анор, жийда, наьматак, қандимлар, сирень буталарга мисол бўлади. чала буталар буталардан поясининг фақат пастки қисмининг ёғочланиши ва пўкак билан қопланиши билан фарқланади. поянинг ана шу қисми қишда совуқдан нобуд бўлмайди ва келгуси йилда ундаги куртаклар кўкариб, чала буталарнинг ер устки қисмини шакллантиради. буларга изен, шувоқ, терескен, астрагал ва бошқалар мисол бўлади. ўт ўсимликлари ер устки органларининг вегетация даври охирида бутунлай нобуд бўлиши билан бошқа гуруҳ ўсимликларидан ажралиб туради. улар яшовчанлигига кўра бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик ўт ўсимликларга бўлинади. бир йиллик ўт ўсимликлар ўз ҳаёт циклини бир йилда тўла ўтиб нобуд бўлади. буғдой, арпа, нўхат, ловия, мош, кунгабоқар, кунжут ва бошқалар бир йиллик ўт ўсимликларидир. қисқа вегетация даврли бир йиллик ўт ўсимликлар эфемерлар дейилади (малколмия, читир). икки йиллик ўт ўсимликлар биринчи йили ер устки ва ер остки вегетатив органларини ҳосил қилади, иккинчи йили эса поя чиқариб гуллайди, мева …
4
опланган бўлади. эпидерма юзасида ҳар хил туклар, мум қаватлари, кам сонли оғизчалар (устицалар) учрайди. асосий паренхима тўқимасидан ташкил топган бирламчи пўстлоқ ташқи қаватида хлоропластлар мавжуд. унинг таркибида кўпинча бирламчи механик тўқима - колленхима, камдан кам ҳолларда иккиламчи механик тўқима - склеренхима учрайди. бирламчи пўстлоқнинг крахмал доначаларига бой бўлган ички ҳужайралари эндодерма ҳалқасини ҳосил қилади. эндодерма ҳужайралари қалинлашиши ва ёғочлашиши мумкин, лекин ўтказувчи ҳужайралар сақланиб қолади. эндодермадан ичкарида перицикл, ўтказувчи элементлар системаси ва ўзакдан ташкил топган марказий цилиндр жойлашади. перицикл камбий ҳужайралари қўшимча илдизлар ёки куртакларни ҳосил қилувчи ён меристемадир. марказий цилиндрнинг ўтказувчи элементлари прокамбийдан ривожланади. прокамбий бирламчи меристема баъзи ҳужайраларининг бўйига бўлинишидан келиб чиқади. прокамбийнинг поя марказига яқин ҳужайраларидан бирламчи ёғочлик, ташқи томонга жойлашганларидан эса бирламчи луб ҳосил бўлади. марказий цилиндрнинг ички қисми ўзак дейилиб, у паренхима ҳужайралардан ташкил топган. у бирламчи ўзак нурлари орқали бирламчи пўстлоқ билан боғланади. 4. бир паллали ўсимликлар поясида вужудга келган прокамбий ёпиқ ўтказувчи, толали …
5
оқдаги қатламларининг ҳужайралари эса хлоропластсиз ва ғовак жойлашган. ёпиқ толали найлар ўтказувчи, механик ва асосий тўқималарни ўзаро боғловчи системадан иборат. бойламнинг марказий қисми иккита турли йирик найча ва 1 тадан 3 тагача майда спирал ҳамда ҳалқали найчалардан, шунингдек ёғочлик паренхимасининг тирик ҳужайраларидан иборат. бойламнинг ташқи қисми луб элементлари, турли найчалар ва уларнинг йўлдош ҳужайралари ҳамда луб паренхимасининг юмалоқ ҳужайраларидан ташкил топган ҳамда найчалар бойламининг ички ва ташқи томонида склеренхима мавжуд бўлади. поя марказида паренхиманинг юпқа пўстли ўлик ҳужайраларидан иборат ўзак бор. поясининг ичи ғовак бир паллали ўсимликлар ички тузилиши тўла поялиларникидан фарқ қилиб, найчалар бойлами пояга тўғри ва асосан ташқи қисмида жойлашади. ташқи механик тўқима пояда ҳалқа шаклида туташган ёки алоҳида қисмларда бўлади. кейинги ҳолда ташқи найчалар механик тўқиманинг туташ ҳалқасида жойлашади. асосий паренхиманинг марказда жойлашган ҳужайралари тез нобуд бўлади ва поя бўйига ўсиш даврида нобуд бўлган ҳужайралар узилиб кетади. натижада поя ичида бўшлиқ ҳосил бўлади. 5. икки паллали ўсимликлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўсимликларнинг вегетатив органлари 2"

1675162593.docx referat ўсимликларнинг вегетатив органлари б) поя, унинг вазифаси ва тузилиши. режа: 1. поя, унинг вазифаси, шакллари ва ўлчами. 2. поя типи ва яшовчанлигига кўра ўсимликларнинг гуруҳлари. 3. поянинг бирламчи ички тузилиши. 4. бир паллали ўсимликлар поясининг ички тузилиши. 5. икки паллали ўсимликлар поясининг ички тузилиши. 6. поянинг иккиламчи ички тузилиши. 7. дарахтлар поясининг ички тузилиши. таянч иборалар: поя, поянинг вазифалари, тик ўсувчи, кўтарилиб ўсувчи, судралиб ўсувчи, лианалар, дарахт, бута, чала бута, ўт ўсимликлари, эфемерлар, эфемероидлар, эпидерма, бирламчи пўстлоқ, марказий цилиндр, похолпоя, найлар бойлами, эндодерма, бойламли ва бойламсиз тузилиш, камбий, иккиламчи ички ўзгариш, ҳалқасимон тип, бойламли тип, пўстлоқ, йиллик ҳалқа, ёғочлик, ёғочлик ядр...

Формат DOCX, 26,2 КБ. Чтобы скачать "ўсимликларнинг вегетатив органлари 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўсимликларнинг вегетатив органл… DOCX Бесплатная загрузка Telegram