ирсият ва ривожланиш

DOC 60,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527346535_71818.doc ирсият ва ривожланиш режа: 1. ҳужайра ва ривожланиш. 2. ҳужайраларнинг онтогенез даврида кўпайиши. 3. жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши. 4. ирсият ва муҳит. 1940 йилда олимлар электрон микроскопдан фойдаланиб тирик материяни кузатдилар ва ҳужайра структурасининг хилма-хиллиги ва мураккаблигини тушуна бошладилар (электрон микроскоплар юруғлик микроскопига қараганда 100 марта катта). мураккаб тузилишга эга бўлган микроскоплардан фойдаланиб биокимёвий методлар, ҳужайра суюқлигиги, технология ва ген инженерияси, ҳужайра тушунчаси илгаридек шаклсиз суюқлик халтачаси бўлмай, балки мураккаб, ташкиллаштирилган ячейкадан тузилганлигини аниқладилар. ҳужайра структураси ҳақида маълумот одам организмидаги триллион ҳужайралар аниқ структура ва функциясини ўзгаришига кўра тахминан 200 турга бўлинади. структура ва функцияларнинг хусусий бўлишига қарамай, турли ҳужайраларнинг аксарияти ўхшашдир. плазматик мембрана плазматик мембрана барча ҳужайраларни ташқи томондан ўраб олган бўлиб кимёвий таркибига липидлар молекулалари, оқсиллар ва мураккаб органик молекулалар гликопротеинлар, гликолипидлар ва жуда кам миқдорда бошқа бирикмалар киради липид қатламнинг асосий функцияси мембрананинг механик турғунлигини ва сувда эрувчанлигини таъминлашдир. плазматик мембрана ҳужайра ички муҳитини унинг ташқи муҳитидан …
2
инуви асосан икки хил усулда амалга ошади: қобиғида кўп тешиклар мавжуд бўлиб, ўша тешикчалар орқали цитоплазма билан ядро ўртасида моддалар алмашинади. майда молекулалар диффузия йўли билан ўтиши мумкин. ядро таркибида генетик материалнинг ҳужайраси днк (дезоксирибонеклеин кислота) бўлиб, асосан икки функцияни : 1) оқсилларни синтезлайди ва 2) ҳужайраларнинг репликацияси даврида генетик материалнинг асоси бўлиб хизмат қилади. днк ўзининг кодларига эга, шулар орқали оқсиллар синтези амалга ошади. рнк (рибонуклеин кислота) асосан ҳужайра цитоплазмасида рибосомаларда жойлашган бўлиб, унинг учта типлари бўлиб, ҳаммаси оқсил синтезида қатнашади. рибонуклеин кислоталарнинг углевод компоненти рибозадир. рнк, асосан цитоплазмада, унинг кўп қисми рибосомада жойлашган. у рибосома структурасини, шаклини белгилайди ва оқсил синтези жараёнида рибосомалар билан боғланади ва бир комплекс шаклида жойлашади. рнкнинг уч типи: транспорт рнк, рибосомал рнк, информацион рнк ҳаммаси оқсил синтезида қатнашади. ҳужайрада трнк ўзига хос функцияни бажаради. оқсил синтези жараёнида фаоллашган аминокислотани аминоацил учига бириктириб олиб, уни махсус жойга етказади ва ўзи рибосомалар юзаси бўйича тортилган …
3
кулалари бирин- кетин маълум тартибда тизилиб рибосомани катта ва кичик паст бирликларини тузади. оқсил синтези жараёнида рибосомаларнинг ирнк занжирида қадамба-қадам силжишлари, механик ҳаракатлари ррнк молекулаларига боғлиқ. цитоплазма органеллалари цитоплазма ҳужайранинг асосий массасм, унинг ички муҳити ҳисобланади. цитоплазма ҳужайранинг ҳамма таркибий қисмларини бир-бирлари билан боғлаб, улар орасидаги алоқаларнинг амалга ошишида муҳим роль ўйнайди. цитоплазманинг таркибий қисмларига гиалоплазма, органоидлар ва киритмалар киради. ҳар бир органоид плазматик мембрана билан чегараланади. органоидлар ҳужайранинг маълум тузилишга ва ҳар қайсиси ўзига хос функцияни бажаришга мослашган доимий таркибий қисмидир. органоидлар моддаларнинг ташилиши, энергия ҳамда моддаларнинг айланиши, бўлиниш, ҳаракатланиш ва шунга ўхшаш кўпгина бошқа функцияларининг амалга ошишини таъминлайди. ҳужайра тирик организмларнинг тузилиш, ривожланиш ва функционал бирлигидир. ҳужайрани ҳар томонлама ўрганиш микроскопнинг кашф этилишига боғлиқ. “ҳужайра” сўзини биринчи марта инглиз олими р.гук 1665 й фанга киритди. ҳужайрани ўрганиш методлари ёруғлик микроскопиясидир. бу микроскоплари объектни 3000 мартагача катталаштириш имконини беради. электрон микроскоплари объектни юз минг, миллион марта катталаштириш имконини беради. …
4
анинг таркибида оқсиллар, ҳар хил ферментлар, рнк, полисахаридлар, липидлар учрайди. ҳужайра органоидлари моддаларнинг ташилиши, энергия ҳамда моддаларнинг айланиши, бўлиниш, ҳаракатланиш ва бошқа функцияларни бажаради. эндоплазматик тўр цитоплазманинг ичкарироқ қисмида жойлашган. донадор эндоплазматик тўр мембранасида рибосомалар иштирокида оқсил синтезида қатнашади. силлиқ эндоплазматик тўр мембранасида ёғ, углеводлар, ёғли гормонлар синтезида иштирокидир. масалан, мускул ҳужайраларида силлиқ эндоплазматик тўр мускул толалари қисқаришида қатнашади. эндоплазматик тўр тери безларининг ҳужайраларида, жигар ҳужайраларида яхши ривожланган. рибосомалар ядродаги ядрочада синтезланиб, кейин цитоплазмага чиқарилади. рибосоманинг асосий функцияси оқсиллар синтезидир. голжи аппарати 1889 йилда италиялик олим к.голжи томонидан нерв ҳужайраларида кашф этилган. голжи аппаратининг функцияси углеводлар синтези, лизосомалар ва ҳужайра мембраналари ҳосил қилишда қатнашади. митохондрияларнинг асосий функцияси энергия ҳосил қилиш, шунинг учун ҳам уни ҳужайранинг “аккумулятори” деб аташади. митохонтрияда атф синтезланади. ядро ҳужайранинг муҳим таркибий қисмларидан бўлиб, эукариот организмлар ҳужайраларининг ҳаммасида учрайди. ядро функцияси: 1.ирсий ахборотни сақлаш ва кўпайтириш 2 ҳужайрадаги моддалар алмашинувини идора қилиш. ядро ичида ядрочалар бўлади. ядрочаларда …
5
уланинг ичи суюқлик билан тўлган бўлади. ҳужайралар секин-аста бўлиниб, гаструла босқичига ўтади. ҳомиланинг икки қаватли босқичи гаструла бўлиб, унинг ҳосил бўлиш жараёни гаструляция дейилади. гаструланинг ташқи қаватини эктодерма, ички қаватини эндодерма деб аталади. эктодерма ва эндодерма эмбрион варақлари деб аталади. гаструла ичидаги бўшлиғи бирламчи ичак деб аталади. у ташқарига бирламчи оғиз орқали очилади. кейин гаструланинг учинчи қавати –мезодерма ҳосил бўлади. эктодермадан нерв системаси, сезги органлари, терининг эпидермис қисми, тери ҳосилалари ривожланади. эндодермадан ўрта ичак эпителийси, ҳазм безлари ва ўпкалар эпителийси ривожланади. мезодермадан бириктирувчи ва мушак тўқималари, юрак –томир ва сийдик таносил системалари ривожланади. гаструляция тугаганидан кейин ўзак органлар мажмуи ҳосил бўлади (бу босқич нейрула босқичи дейилади). ўзак органларига нерв найчаси, хорда, ичак найчаси киради ва ихтисослашиб боради. морфологик дифференциялашиш натижасида кўп ҳужайра турлари ҳосил бўлади. биокимёвий дифференциялашиш натижасида специфик (махсус) омиллар синтезланади (гемоглобин, инсулин кабилар). туғилиш онтогенезнинг постэмбрионал даври бошланади. индивидуал ривожланиш натижасида белги ва хусусиятларга эга бўлган организм шаклланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ирсият ва ривожланиш" haqida

1527346535_71818.doc ирсият ва ривожланиш режа: 1. ҳужайра ва ривожланиш. 2. ҳужайраларнинг онтогенез даврида кўпайиши. 3. жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши. 4. ирсият ва муҳит. 1940 йилда олимлар электрон микроскопдан фойдаланиб тирик материяни кузатдилар ва ҳужайра структурасининг хилма-хиллиги ва мураккаблигини тушуна бошладилар (электрон микроскоплар юруғлик микроскопига қараганда 100 марта катта). мураккаб тузилишга эга бўлган микроскоплардан фойдаланиб биокимёвий методлар, ҳужайра суюқлигиги, технология ва ген инженерияси, ҳужайра тушунчаси илгаридек шаклсиз суюқлик халтачаси бўлмай, балки мураккаб, ташкиллаштирилган ячейкадан тузилганлигини аниқладилар. ҳужайра структураси ҳақида маълумот одам организмидаги триллион ҳужайралар аниқ структура ва функциясини ўзгаришига кўра тахминан 2...

DOC format, 60,5 KB. "ирсият ва ривожланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ирсият ва ривожланиш DOC Bepul yuklash Telegram